ижтимоий психология тўғрисидаги замонавий тасаввурлар

PPTX 235,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1684835522.pptx /docprops/thumbnail.jpeg презентация powerpoint ижтимоий психология тўғрисидаги замонавий тасаввурлар хх аср 50 йй.ларнинг охири – 60 йй.ларнинг бошларида ижтимоий психология тўғрисидаги баҳс-мунозараларнинг 2-босқиқчи юзага келди. бу муаммонинг қайтадан юзага келишига икки ҳолат сабаб бўлди. биринчидан, амалиётда тобора кенгайиб бораётган саволлар. иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий маммоларнинг ҳал қилиниши ҳаётдаги турли ҳолатларнинг психологик томонларини янада аниқроқ таҳлил қилиш имконини берди. психологик, “инсоний” факторлар шунчалик аҳамият касб этаётган бир вақтда объектив жараёнлар борасидаги фаол ўзаро таъсирлар замонавий шароитда батафсил тадқиқ қилиниши лозим. жамият ва шахснинг аниқ ўзаро таъсир механизмлари бундай шароитда нафақат ижтимоий, балки ижтимоий-психологик даражада ҳам ўрганилиши талаб этилади. иккинчидан, мазкур муаммолар ҳаётда алоҳида кескинлик касб этаётган вақтда психология фанининг ўзида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлди. психология бу вақтга келиб ривожланган фанга айланди, профессионал ҳамда методологик жиҳатдан тадқиқотчилар салмоғи сезиларли даражада ўсди. худди шу вақтнинг ўзида жамият ҳаётида ҳам ақлий, маънавий-ахлоқий, руҳий жиҳатдан ўзгаришлар содир бўлди. шу тариқа, ижтимоий психология, унинг предмети, …
2
мавий кўринишлари” ҳақидаги фан сифатида талқин қилишади. бу ёндашувда тадқиқотчилар турли кўринишларни ажратишади: баъзан синфлар психологияси, бошқа катта ижтимоий жамоалар, шу билан боғлиқ равишда жамоа психологиясидаги гуруҳлар, анъаналар, урф-одатларни ўрганишга кўпроқ урғу беришади. бошқа ҳолатларда оммавий кўринишлар – мода ва шу каби жамоа фикрларини шакллантиришга кўпроқ эътибор қаратилган. ниҳоят, мана шу ёндашувда барча бир овоздан жамоаларни ўрганиш лозимлиги ҳақидаги қарорга келишди. кўпчилик социологлар ижтимоий психологиянинг предметини жамоа психологиясини ўрганишдан иборат эканлигини қатъий тарзда талқин қилишарди. иккинчи ёндашув, аксинча, ижтимоий психология предметининг асоси шахс эканлигини таъкидлашади. бунда фақат шахсни қайси тарафдан ўрганиш лозим эканлиги билангина намоён бўлади. бир тарафдан, шахснинг психологик хусусиятлари, шахс типологиясига катта эътибор қаратилади. бошқа тарафдан, шахснинг гуруҳдаги, шахслараро муносабатлар ва мулоқотнинг бутун тизимидаги ҳолатига урғу берилади. кейинроқ бу ёндашувнинг мунозарали томонларидан бири психологик билимлар тизимида “шахс психологияси” масаласи бўлиб қолди. кўпинча бу ёндашувни ҳимоя қилиш учун у кўпроқ “психологияга яқинроқ”, фақат шу ёндашувда ижтимоий психологияни психологиянинг ташкилий …
3
айниқса, б.д.парыгин ва владимир николаевич мясищев томонидан социал психологиянинг ўрганиш предмети бўйича аниқ мулоҳазалар юритилган агар америкалик ижтимоий психологлар макдэвид ва харрарилар томонидан социал психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни ҳақидаги фикрларига эътибор қаратилса, унда барча кўрсатилган ёндашувларни 2 интрадисциплинар ва интердисциплинар (фанлар ўртасидаги масофа) йўналишга ажратиш мумкин. бошқача айтганда, ижтимоий психологиянинг ўрнини “ота-оналик” фанларидан бирининг ичидан ёки улар ўртасидаги чегарадан излашга уриниш мумкин. буни қуйидаги схема орқали тасвирлаш мумкин катта фарқларнинг бўлишига қарамай, барча таклиф қилинган ёндашувлар бир муаммо олдида тўхтайди: ижтимоий психологияни психологиядан, бир томондан, социология ва бошқа фанлардан ажратиб турадиган қандай “чегара” мавжуд? ахир ижтимоий психологияни қаерга “жойлаштирмайлик”, у барибир мана шу икки фан ўртасида мавжжуддир. агар у психологиянинг бир бўлаги бўлса, унда психологиянинг таркибидаги айнан ижтимоий-психологик тадқиқотлар қани? ижтимоий психологиянинг юзага келиши тўғрисидаги фикрлар. ижтимоий-психологик ғоялар тарихини ўрганиш фақатгина психолог ёки социологнинг билимини ошириш учунгина эмас, балки фаннинг моҳияти, муаммоси ва ниҳоят, унинг предметини чуқурроқ ўрганишда катта …
4
оббс, локк, гальвеций, руссо, гегелларнинг жамият ва шахс ўзаро муносабатига оид қарашларида ҳам олимлар таъкидлаган соф ижтимоий-психологик нуқтаи назарларнинг шаклланганлигини таъкидлаш мумкин. айнан шу даврга келиб антропология, этнография, археология соҳасида ҳам қатор муваффақиятлар қозонила бошландики, улар ҳам қўлга киритган ноёб натижаларни ижтимоий психологиясиз аниқ таърифлай ва тавсифлай олмади. инглиз олими э.тейлор ибтидоий жамоаларнинг маданиятига оид, америкалик этнограф ва археолог л.морган ҳиндуларнинг турмуш тарзи, француз социолог ва этнографи л.леви-брюль ибтидоий одамнинг тафаккур тарзига оид тадқиқотларини якунлади. бундай ҳолат америкалик ижтимоий психолог тамотсу шибутанига ижтимоий психологиянинг мустақил фан сифатида ажралиб чиқишини қисман турли фан соҳаларидаги мутахассисларнинг ўз соҳасини яхши билмасликларида деб хулоса чиқаришига асос бўлди (шибутани, 1961). бу фикрнинг ҳазилнамо эканлигига қармасдан, унда ҳеч қандай бошқа олдинги фанларнинг ҳукмронлигисиз аниқ далил келтирилган. бошқалар таъсири натижасида бошқариладиган индивиднинг хулқ-атвори психик бошқарувга боғлиқ эканлиги аниқланди, яъни тадқиқот тўлиғича ижтимоий психологияга доир муаммоларга яқинлашди. бугунги кунда умумий психология деб номланадиган фаннинг асосида ассоциация ғоялари ҳукмронлик …
5
нлари ва давлатимиз раҳбарининг фикр мулоҳазалари ҳамда етук мутахассисларнинг концептуал фикрлари олинади. хусусан мустақиллигимизнинг дастлабки паллаларидаёқ муҳтарам президентимиз томонидан билдирилган қуйидаги фикр айнан ижтимоий психологиянинг ривожи учун методологик асос сифатида хизмат қилди дейишимиз мумкин. “республикада вужудга келган ижтимоий-сиёсий ва социал-психологик вазият бизни жуда ташвишлантирмоқда”, деб, бу вазиятни барқарорлаштириш учун ижтимоий психологик омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва амалий чоралар кўришга жамоатчиликнинг диққатини тортган эди. шунга асосан ижтимоий психология предметига профессор в.м.каримова томонидан ижтимоий психология – одамларнинг жамиятда ҳамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда ҳосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътиқодлар, ғоялар, ҳис-туйғулар, кечинмалар, турли хулқ-атвор шаклларини тушунтириб берувчи фан, шахс ва жамият ўзаро боғлиқлигида содир бўладиган психологик ҳодисаларни таҳлил этувчи илмий йўналишдир деб таъриф берилади. профессор э.ғ.ғозиев эса социал психология предмети гуруҳ ва жамоаларда шахсларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган психик ҳодисаларни ўрганишдан иборатдир деб таърифлаган. image1.png image2.png image3.png

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий психология тўғрисидаги замонавий тасаввурлар"

1684835522.pptx /docprops/thumbnail.jpeg презентация powerpoint ижтимоий психология тўғрисидаги замонавий тасаввурлар хх аср 50 йй.ларнинг охири – 60 йй.ларнинг бошларида ижтимоий психология тўғрисидаги баҳс-мунозараларнинг 2-босқиқчи юзага келди. бу муаммонинг қайтадан юзага келишига икки ҳолат сабаб бўлди. биринчидан, амалиётда тобора кенгайиб бораётган саволлар. иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий маммоларнинг ҳал қилиниши ҳаётдаги турли ҳолатларнинг психологик томонларини янада аниқроқ таҳлил қилиш имконини берди. психологик, “инсоний” факторлар шунчалик аҳамият касб этаётган бир вақтда объектив жараёнлар борасидаги фаол ўзаро таъсирлар замонавий шароитда батафсил тадқиқ қилиниши лозим. жамият ва шахснинг аниқ ўзаро таъсир механизмлари бундай шароитда нафақат ижтимоий, балки ижтимоий-психоло...

Формат PPTX, 235,4 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий психология тўғрисидаги замонавий тасаввурлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий психология тўғрисидаги… PPTX Бесплатная загрузка Telegram