оилавий ҳаёт психологиясининг фанлар тизимида тутган ўрни. оилавий психологиянинг тадқиқот методлари

DOC 52,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451839212_62974.doc оилавий ҳаёт психологиясининг фанлар тизимида тутган ўрни. оилавий психологиянинг тадқиқот методлари режа: · оила психологияси фан сифатида · оилавий психологиянинг тадқиқот методлари · кузатиш методи · конкрет вазиятларни таҳлил қилиш методи · сўров методи · эксперимент · статистик методлар оила психологияси ижтимоий психологиянинг бир тармоғи сифатида хх асрнинг охирларига келиб шаклланган. ххi асрга келиб эса унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ва жамият маънавиятини барқарорлаштиришдаги роли янада сезила бошлади. зеро, дунёнинг қатор мамлакатлари, жумладан, ривожланган давлатларда ҳам оила ва никоҳ муносабатларидаги бўҳрон, психотерапевтлар ёрдамига муҳтожлик каби ҳолатлар ушбу масканнинг муаммоларини ўрганиш ва шу йўналишда мақсадли тадқиқотлар, илмий-амалий тадбирларни амалга ошириш лозимлигини уқтирмоқда. оилавий муносабатлар психологияси ва ушбу масалага қарашлар тарихидан шу нарса аён бўлдики, инсон, унинг ким билан ва қандай яшаши муаммосига қизиқиш қанчалик узоқ ўтмишга бориб тақалса, оила психологиясининг фан тармоғи сифатида шаклланиши шунчалик навқирон ва ёш бўлиб, унинг шаклланиши янги даврга тўғри келади. оила психологияси фан сифатида оиланинг ижтимоий …
2
ндай қилиб ўзаро қовушишлари, биргаликда яхши ният билан оила – рўзғор юритишлари, баҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришларини ўрганувчи фан тармоғидир. ҳар бир оила конкрет давр, вақт, замон ва маконда мавжуд бўлганлиги сабабли, у авлодлараро боғлиқлик, маънавий мерос, миллий анъаналар, урф-одатлар ва расм-русмларни сақловчи ноёб иносний уюшмадир. шу институт бўлгани сабабли, ҳар бир миллат, элат ва халқларнинг ноёб удумлари асрлар оша сақланиб келмоқда. умуман, никоҳ деб аталмиш қадриятнинг мавжудлиги ва унга авлодларнинг эътиқод қилиши ҳам оиланинг муҳим вазифасидир. ижтимоий психология оила психологиясини ўрганганда, унга жамиятнинг бир бўғини, кичик ижтимоий гуруҳ сифатида қарайди. шу сабабли ҳам конкрет изланишларда унинг пайдо бўлиши, мавжудлигига асос бўлувчи омилларни ва тугаши билан боғлиқ ҳолатларга эътиборни қаратади. зеро, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар бир қарашда эмоционал ҳиссиётларга асосланганга ўхшаса-да, аслида бир инсоннинг иккинчисига кўнгил қўйиши, танлаши, биргаликда умр кечириши жараёни ижтимоий-психологик қонуниятларга тўла бўйсунади. айрим олимлар, масалан, француз тадқиқотчиси ле пле ўз вақтида оилада соф психологик қонуниятлардан ташқари, рўзғорни бошқариш, …
3
а кескин ошди. таниқли тадқиқотчи олимлар у.жемс, ч.кули, у.томас, ф.знанецкий, ж.пиаже, з.фрейд кабилар оиланинг даврасида рўй берадиган шахслараро муносабатларнинг характерига алоҳида эътибор беришиб, бир шахснинг бошқа бир шахс таъсирида қандай қилиб, ўз сифатларини такомиллаштириши, ўзгартириши, тарбияланиши каби қатор масалаларни ўргандилар. натижада, бу борада олиб борилажак илмий изланишларнинг нақадар муҳимлиги ўз навбатида жамоатчиликнинг диққат-эътиборини тортди. олимлар оила борасида ўтказиладиган тадқиқотлар ва унда қўлланиладиган усулларнинг ноёблигини таъкидлашиб, оила тадқиқотларида риоя этилиши зарур бўлган одоб нормалари ҳақида ҳам фикр юритганлар. масалан, америкалик социолог р.хилл ва бошқалар оила ва никоҳ муаммосини ўрганишнинг сермашаққат иш эканлигини таъкидлаб, усулларни танлаш ва респондентлар билан ишлаганда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида ёзган: · тадқиқот учун шундай методикаларни, изланиш воситаларини топиш лозимки, токи у билан респондентларга мурожаат қилинганда, оилавий ҳаётга зиён этмасин, тадқиқотчи кетгач, эр-хотин муносабатлари бузилмасин; · тадқиқотда оила аъзолари бевосита қатнашиши ҳисобга олинса, ушбу жараён уларнинг нафақат ўзаро муносабатларига, балки психологик ҳолатлари ва кайфиятларига …
4
шрифидан чўчиш, норизолик, “нима деркин болам ҳақида” деган шубҳа, ҳадик бўлиши табиий. худди шундай, оилавий муносабатларга тааллуқли илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчининг ҳар қандай оилага ташрифи хонадон эгаларига ёқавермайди. қолаверса, агар респондентларга тақдим этилаётган сўровнома ёки тест ўзаро муносабатларга, айниқса, ўзбекистон шароитида қайнона-келин муносабатларига ёки эр-хотиннинг яқин муносабатларига оид бўлса, тадқиқотчи кетгач, оила аъзолари ўртасида “ким таклиф этди, нима мақсадда?” қабиладаги сўровлар, “терговлар”нинг бўлмаслигига ким кафолат беради. шу боис ҳам ҳамиша бизнинг шароитимизда оилавий муносабатларга оилада тадқиқотлар ўта одоб нормаларига бўйсундирилиши, муаммонинг нимада эканлигини аниқ, самимий иборалар воситасида тушунтира олиш маданияти катта аҳамият касб этади. бунда тадқиқотчининг қўлидаги илмий “қуроли” – методикалари ҳам катта аҳамият касб этади. оилавий психологиянинг тадқиқот методлари оила психологиясининг асосий методларига қуйидагилар киради: – кузатиш методи. оилавий муносабатларни кузатиш деб оилавий ва турмуш вазиятларида одамларнинг ташқи хулқ-атворини идрок этиш ва мунтазам қайд этиб боришга боғлиқ фаолиятга айтилади. одатда тадқиқот ўтказаётган психологнинг кузатаётганлигини оила аъзолари билмасликлари, сезмасликлари …
5
н бўлиши лозим. одамлар танлаб олингач, сўровномага киритилган ҳар бир саволнинг ифодаланишига эътиборни қарааатиш лозим. чунки бир шахсга жуда осон ва аниқдай туюлган савол бошқа бир шахс учун қийин, ноқулай, мавҳум бўлиб туюлиши мумкин. масалан, саволнинг мазмунини тушунишда уйда ўтирган бека билан оила аъзоси бўлган педагог аёл ўртасида фарқ бўлиши мумкин. сўров одатда бевосита юзма-юз кўришиб ўтказилиши, телефон орқали ёки почта орқали юборилган ёзма саволнома тарзида ўтказилиши мумкин. оила психологиясида сўровномалар тарқатиш орқали одамларнинг фикрлари, муносабатларини аниқлаш кенг тарқалган. – эксперимент. ушбу усул ёрдамида бир омил таъсирининг бошқа бир омил ёки ҳолатнинг келиб чиқишига туртки бўлишини аниқлаш мумкин. одатда оилавий муносабатлар динамикасини ўрганишда, у ёки бу ҳодисалар ёки омиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашда эксперимент усулидан фойдаланилади. бунда бир неча хонадон экспериментал, яъни синов ўтказилаётган гуруҳ ҳисобланса, бошқалари назорат гуруҳи сифатида сақланади, экспериментдан сўнг, олинган натижалар иккала гуруҳ мисолида қиёсланади. чунки бундай таққослаш ўтказилмаса, эксперимент ўтказилган гуруҳдаги ўзгаришларнинг салмоғини қайд этиш мушкул …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оилавий ҳаёт психологиясининг фанлар тизимида тутган ўрни. оилавий психологиянинг тадқиқот методлари" haqida

1451839212_62974.doc оилавий ҳаёт психологиясининг фанлар тизимида тутган ўрни. оилавий психологиянинг тадқиқот методлари режа: · оила психологияси фан сифатида · оилавий психологиянинг тадқиқот методлари · кузатиш методи · конкрет вазиятларни таҳлил қилиш методи · сўров методи · эксперимент · статистик методлар оила психологияси ижтимоий психологиянинг бир тармоғи сифатида хх асрнинг охирларига келиб шаклланган. ххi асрга келиб эса унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ва жамият маънавиятини барқарорлаштиришдаги роли янада сезила бошлади. зеро, дунёнинг қатор мамлакатлари, жумладан, ривожланган давлатларда ҳам оила ва никоҳ муносабатларидаги бўҳрон, психотерапевтлар ёрдамига муҳтожлик каби ҳолатлар ушбу масканнинг муаммоларини ўрганиш ва шу йўналишда мақсадли тадқиқотлар, илмий-амалий тадбирларн...

DOC format, 52,5 KB. "оилавий ҳаёт психологиясининг фанлар тизимида тутган ўрни. оилавий психологиянинг тадқиқот методлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.