aбу наср фаробийнинг психологик карашлари

DOC 124,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403958433_49517.doc aбу наср фаробийнинг психологик =арашлари aбу наср фаробийнинг психологик қарашлари режа 1. фаробий инсон ва инсоннинг руҳий жараёнлари тўғрисидаги 2. тафаккур ва нутқ ҳақида 3.тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида 4. фаробийнинг “фозил кишилар шаҳри” асаридаги психологик ғоялар. адабиётлар 1.м.хайруллаев фаробий руҳий процесслар ва таълим тарбия тўғрисида 2.хошимов к ва б. педагогика тарихи 3. ўзбекистон миллий энциклопедияси 9-китоб фаробийнинг руҳий жараёнлар ҳақидаги таълимоти, яъни психология илмининг ривожланишига қўшган ҳиссалари унинг фалсафий таълимоти билан узвий боғланган. фаробий таълимотича, тўрт элемент олов, тупроқ, сув, ҳаво яъни содда субстанцияларнинг ўзаро аралашуви, қўшилуви жараёнида мураккаб субстанциялар вужудга келади. мураккаб субстанцияларнинг шаклланиши ҳам ўзининг маълум тартибига, қонуниятига эгадир. содда субстанциянинг бирлашувидан аввло минераллар, яъни неорганик жисмлар вужудга келади, сўнг эса ўсимлик олами ташкил топади. ўсимликлар олами минераллардан фарқ қилиб, ўсиш, улғайиш қобилиятига эгадир. ўсимликлардан сўнг ҳайвонлар вужудга келади. ҳаёвонлар ҳаракат қилиш, бир жойдан иккинчи жойга ўтиш, кўпайиш ва сезиш қобилиятига эга. олам жисмлари ривожланишининг олий …
2
раён, онг –фақат инсонларгагина хосдир. фаробийнинг инсон ва инсоннинг руҳий жараёнлари тўғрисидаги фикрлари унинг дунёқараши системасида диққатга сазовор бўлган прогрессив фикрлардандир. у инсондаги руҳий жараёнларни санаб ўтиш билангина чегараланмай, балки бу жараёнларнинг келиб чиқиши, тартиби, ҳар бирининг роли тўғрисида ҳам мулохаза юритди, инсон руҳий қувватлари- психик жараёнлари унинг асарларида анчагина кенг ёритилади. фаробийнинг инсон ва унинг психикаси ҳақидаги фикрлари “фозил одамлар шаҳри” , “масалалар моҳияти”, “фалсафий саволлар ва уларга жавоблар”, “жисм ва акциденцияларнинг шаклларга қараб бўлиниши”, “шарҳлардан”, “ҳикмат маънолари”, “ақл маънолари тўғрисида” каби қатор асарларида баён этилган. фаробий ўзининг психологик таълимотида ўрта осиё, эрон, ҳиндистон ва қадимги грециянинг табиий-илмий билимлар соҳасида, хусусан медицина соҳасида эришган ютуқларига асосланади. фаробий одам организмини биологик жиҳатдан таҳлил қилиш билан кифояланмай, унинг психикасини таҳлил этишга ҳам ўз асарларида кўп эътибор берди. фаробий инсоннинг психик жиҳатидан бошқа ҳайвонлардан тубдан фарқ қилишини, асосан, тўғри тушуниб етди. бу жиҳатдан унинг “ жисмлар ва акциденцияларнинг бошланғичлар ҳақида ” номли …
3
к каби ҳис-туйғуга оид ҳолатлар пайдо бўлади. ҳаёл этиш хосияти эса – ҳис этилган, сезилган нарсалар кўздан йўқолгандан сўнг, унинг шакли ва образини хотирада сақлаб қолишдир. уйқу ёки уйғоқлик пайтларида бу образларнинг қўшилиб кетиши ёки бўлиниб, ажаралиб кетиши натижасида уларнинг баъзилари чин ва баъзилари ёлғон бўлади. ҳис этиш (сезиш маъносида) хусусиятининг фаолияти маълум – бу беш турлидир (яъни кўриш, эшитиш, ҳид сезиш, таъм – маза билиш ва тери сезгиси). таъм билиш сезгиси билан инсон ширин ва аччиқни бир-биридан ажратади, аммо гўзаллик билан хунукни, зарар билан фойдани ажрата олмайди. фаробий ўз дунёқарашида нарса, ҳодисларни билиш, инсон ақлини билим билан бойитиш, уни илмли, маърифатли қилиш учун хизмат қилувчи психик жараёнларга алоҳида эътибор беради. инсоннинг билиш жараёнлари ҳақидаги таълимот фаробий асарларида анчагина изчил ва мукаммал ишланган таълимотлардан ҳисобланади. у инсондаги билишнинг барча босқич ва даражалари ваш у вазифа учун хизмат қилувчи барча руҳий жараёнларга алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтади. унинг асарларида билишнинг икки босқичи – …
4
қали сезиш қуввти вужудга келиб, бу қувват ёрдамида инсон иссиқ, совуқ кабиларни сезади. сўнг эса шундай қувват вужудга келадики, унинг ёрдамида таъм-маза сезилади. сўнг ҳидни сезишни таъминловчи қувват пайдо бўлади, ундан кейин эса шундвй қувват вужудга келадики, у орқали ранг, ёруғлик ва барча кўринувчи нарсалар сезилади. ҳиссий қувватларнинг келиб чиқиши билан инсонда яна шундай қувват ҳам вужудга келадики, у инсонни сезилаётган нарсага ёки диққатини тортади, ёки ундан узоқлаштиради ва шу сабабли инсонда сезилувчи нарсаларга мойил ёки нафрат уйғонади. бундан сўнг шундай қувват пайдо бўладики, унинг ёрдамида инсонолдин сезилган ва ҳозирда инсон эътиборидан ташқарида бўлган нарсаларнинг образини сақлаб қолади. бу ҳаёл қувати бўлиб, ҳиссий қабул этилган образларни турли тартибда комбинация қилиш (қўшиш, бириктириш, ажратиш) функциясини бажаради. бу комбинацияларнинг бир қисми чин, бир қисми эса ёлғон бўлади бундан кейин инсонда ақлий қувват вужудга келиб, унинг ёрдамида онгли ва абстракт фикр юритади, санъат ва фан ҳақида билимга эга бўлади, ақли етадиган нарсалар билан …
5
қачон аксинча бўлмайди. бу қувватларнинг бирортаси ҳам моддадан ажралган ҳолда мавжуд бўлиши мумкин эмас». фаробийнинг руҳий жараёнларлар тўғрисида юқорида келтирилган фикрлари асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. фаробий ҳозирги психология илми томонидан ўрганиладиган ва инсонда мавжуд бўлган деярли барча руҳий жараёнлар тўғрисида ўз замонаси учун анчагина мукаммал тасаввурга эга бўлган ва уларни асосан турини талқин этган. психика умуман анчагина ривожланган ҳайвонот оламига ва инсонга хосдир, ўсимлик ва анорганик табиатда психик жараёнлар йўқ. ҳайвон ва инсон психикаси маълум жиҳатдан умумийликка эга бўлса-да, уларни кескин фарқ қилдириб турувчи маълум хусусиятлар, қувватлар, жараёнлар мавжуд. фаробий, аввало, барча психик жараёнларни ташқи ва ички қувватлар, яъни одамнинг таиқи органлари би​лан боғлиқ бўлган ва улар асосида вужудга келадиган ҳамда шу ташқи органларга бевосита боғлиқ бўлмаган, ташқаридан олинган образлар асосида ички психик жараёнларлар натижасида вужудга келадиган қувватлар деб икки катта гуруҳга ажратади. ташқи қувватда, яъни бевосита ташқи таъсир нати​жасида сезги органлари орқали вужудга келувчи қувватлар беш турлидир. келиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "aбу наср фаробийнинг психологик карашлари"

1403958433_49517.doc aбу наср фаробийнинг психологик =арашлари aбу наср фаробийнинг психологик қарашлари режа 1. фаробий инсон ва инсоннинг руҳий жараёнлари тўғрисидаги 2. тафаккур ва нутқ ҳақида 3.тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида 4. фаробийнинг “фозил кишилар шаҳри” асаридаги психологик ғоялар. адабиётлар 1.м.хайруллаев фаробий руҳий процесслар ва таълим тарбия тўғрисида 2.хошимов к ва б. педагогика тарихи 3. ўзбекистон миллий энциклопедияси 9-китоб фаробийнинг руҳий жараёнлар ҳақидаги таълимоти, яъни психология илмининг ривожланишига қўшган ҳиссалари унинг фалсафий таълимоти билан узвий боғланган. фаробий таълимотича, тўрт элемент олов, тупроқ, сув, ҳаво яъни содда субстанцияларнинг ўзаро аралашуви, қўшилуви жараёнида мураккаб субстанциялар вужудга келади. мураккаб субстанцияла...

Формат DOC, 124,0 КБ. Чтобы скачать "aбу наср фаробийнинг психологик карашлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: aбу наср фаробийнинг психологик… DOC Бесплатная загрузка Telegram