интеллектуал нуксонли болалар

DOC 87,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403945972_48895.doc интеллектуал нуксонли болалар режа 1 олигорофрен болалар таърифи 2 руҳий ривожланиши сустлашган болалар олигофрения юнонча олигос — кам, оз френ — ақл сузларидан олинган бўлиб, эси паст, ақли паст демакдир. олигофрен болалар марказий нерв системасининг органик касалликлари натижасида билиш фаолияти пасайиб кетиши ва бу нуқсонлар умрбод сақланиб қолиш билан бошқа аномал болалардан фарқ қиладилар. амалиётда "ақлан заиф", "олигофрен", "деменция" деган атамалар куп ишлатилади. "ақлан заифлик" — бу йиғма тушунча бўлиб, ақлий жиҳатдан қолоқликнинг содир бўлган вақти, бошидан кечирилган касалликнинг характери, патологик узгаришларнинг ўтиши, даражаси билан боғлиқ бўлган масалаларни кузда тутади. ақлий қолоқликни белгилашда клиник, психологик ва педагогик мезонларни тафовут қилмоқ керак. клиник мезон — ақлий қолоқлик ва бу марказий нерв системасининг қандай органик касалликларига алоқадорлигини, психологик мезон-билиш фаолиятининг турғун бузилганлигини; педагогик мезон — узлаштириш қобилияти паст бўлиб, боланинг дастур материалларини узлаштира олмаслигини ифодалайди. олигофрения бола марказий нерв системасининг она қорнидалиги даврида, туғилиш вақтида ва туғилгандан то уч ёшгача бўлган …
2
айралардаги патологик узгаришлар даун касаллиги билан касалланган барча олигофрен болаларнинг ташқи куринишини бир хил қилиб қўяди. улар кам ҳаракат, бесунақай, кузлари қисиқ, бурни пучуқ, тили катта, лаблари қалин, шалпанг қулоқ, бармоқлари калта бўлади ва ҳоказо. миллатидан қатъи назар, улар бир ота-онанинг боласига ўхшаб кетишади. онанинг хомиладорлик даврида турли касалликлар — оғир вирусли грипп, тиф, қизилча билан касалланиши, она организмидаги турли паразитларнинг ҳомилага юқиши, хомиланинг шикастланиши, ота-оналарнинг алкоголизми, ҳам олигофренияга сабаб бўлиши мумкин. француз олимлари алкоголизмга гирифтор оилаларда туғилган 57 нафар болани узоқ муддат кузатиб бориб, уларнинг 25 нафари 1 ёшга тўлмасдан нобуд бўлганини, 5 нафари тутқаноқ — 5 — нафари гидроцефалия (бош мияда истисноси) касаллиги билан оғриганини, 12 нафари ақлан заиф бўлгани ва фақат 10 нафар бола соғлом чиққанини аниқлаган. туғруқ вақтида боланинг омбур ёки вакуум экстрактор билан олиниши, бола бошининг сиқилиши, боланинг туғилиш йўлидан узоқ ўтиши, чузилиб кетган ёки, аксинча, ҳаддан ташқари тез ўтган туғруқ натижасида ҳам марказий нерв …
3
дий турдаги меҳнат билан шуғуллана олади. тарбиячи ва ўқитувчилар дебил болаларни бошқа болалардан ажратиб олиб, уларнинг махсус боғча ва мактабларда тарбияланиши ва таълим олишини таъминлашлари ёки интеграциялашган таълимга жалб этишлари лозим. имбецил ва идиот болалар хаттоки ёрдамчи мактаб дастури бўйича ҳам таълим олиш қурбига қодир эмаслар. улар ижтимоий таъминот вазирлиги қошидаги болалар интернатларида тарбияланадилар. аммо умумий ривожланишида камроқ орқада қолган имбецил болалар, афсуски, ёрдамчи мактабларда гоҳо учраб туришади. улар ёрдамчи мактаб дастурини узлаштира олмайдилар. идиот болалар ҳаттоки уз ота-оналарини ҳам танимайди. улар узини-узи уддалай олмайди.__узига-узи хизмат ҳам қила олмайди. имбецил болалар идиот болаларга қараганда нисбатан тузукроқ ривожланган бўлса ҳам, мустақил ҳаёт кечиролмайди. мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги муассасаларда уларга содда билимлар, меҳнатнинг айрим содда турлари (уз-узига хизмат қилиш, экинларни парвариш этиш, картондан қутичалар ясаш ва ҳ. к.) ўргатилади. олигофрениянинг учала даражасида ҳам тарбиячи ва ўқитувчилар олигофрен ўқувчиларни соғлом тенгдошлари ҳамда ўхшаш тарздаги бошқа камчиликлари бор болалардан ажрата …
4
йин; вақтида соғлом тенгдошларига тўлиқ бўйсуниб, иккинчи даражали ролларни бажаради, холос. дебил болалар учун бир қатор фаҳм-фаросат етишмаслиги характерлидир. уларнинг кузатиш, таққослаш, идрок қилаётган нарсаларнинг , воқеа-ҳодисаларнинг муҳим томонларини ажратиб курсатиш, булар ўртасидаги энг оддий сабаб-натижа боғланишларини фаҳмлаб олиш қобилиятлари ривожланмай қолади. дебил болалнинг тафаккури, диккати, сезги ва идроклари, хотираси, анализ ва синтез қилиш қобилиятлари ҳам яхши ривожланмаган бўлади. савод ўргатишнинг дастлабки давридаёқ бу бола товуш ва ҳарфлар ўртасидаги боғланишларнинг фарқига яхши бормай ҳарфларни эслаб қолиш, бўғинлаб ўқиш, тез равон ўқиш малакаларини узлаштиришда қийналадилар, жуда куп хатоларга йўл қўядилар. дебил болаларнинг билиш фаолиятидаги камчиликлар математика дарсларда айниқса якқол намоён бўлади, негаки, энг оддий ҳисоблаш амаллари ҳам абстракт ҳисоблашни талаб этади. дебил болалар тартиб сонларни узлаштира оладилар,лекин қўшиш ва айриш, тескари санаш, энг оддий масалаларни, мисолларни ечишда жуда қийналадилар. улар мисолни моҳиятини, масаланинг мазмунини ва рақамли маълумотларни тушунолмайдилар. нерв жараёнлари мувозанати, билиш фаолиятининг бузилганлиги натижасида олигофрен ҳулқ-атворида ҳам бир қатор камчиликлар …
5
уқларга эришмоқдалар. махсус ёрдамчи меҳнат мактабларида таълим-тарбия олиб чиққан дебил болалар ҳаётда уз ўрнини топиб, саноат ҳамда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, маиший ҳизмат соҳасида фаол меҳнат қилиб яшамоқдалар.тарбиячи ва ўқитувчиларнинг муҳим вазифаси олигофрен болаларни бошқа аномал болалардан ажратиб, уларни иложи борича эртароқ тегишли муассасаларда таълим-тарбия олишларини таъминлаб беришади. улгурмовчи ўқувчилар орасида руҳий ривожланиши сустлашган болалар ҳам учраб туради. уларнинг билиш фаолияти– интеллекти мантиқий тафаккури, идроки, хотираси,ихтиёрий диққати, иш қобилияти ва бошқа хислатларига биринчи ўринда марказий нерв системасининг касалликлари ва педагогик қаровсизлик, оилавий можаро, нотўғри тарбия қўшилиши натижасида руҳий ривожланиши сустлашади.бундай болаларда ҳиссиёт, ирода сферасидаги камчиликлар бирламчи, ақлий заифлик эса иккиламчи ҳодиса бўлиб ҳисобланади. т.а.власова, м.с.певзнер, в.и.лубовский, т.в.егорова, к.с.лебединская, н.а.никашина, к.к.мамедов, ђ.б.шоумаров, н.а.ципина, р.д.тригер ва бошқа олимларнинг маълумотларига кура бошланғич синф ўқувчиларининг 5, 8 фоизини ана шундай болалар ташкил этади. руҳий ривожланиши сустлашган болалар ақлий даражаси жиҳатидан асосан икки гуруҳга бўлинади: 1. енгил нуқсони бор болалар – булар махсус …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интеллектуал нуксонли болалар" haqida

1403945972_48895.doc интеллектуал нуксонли болалар режа 1 олигорофрен болалар таърифи 2 руҳий ривожланиши сустлашган болалар олигофрения юнонча олигос — кам, оз френ — ақл сузларидан олинган бўлиб, эси паст, ақли паст демакдир. олигофрен болалар марказий нерв системасининг органик касалликлари натижасида билиш фаолияти пасайиб кетиши ва бу нуқсонлар умрбод сақланиб қолиш билан бошқа аномал болалардан фарқ қиладилар. амалиётда "ақлан заиф", "олигофрен", "деменция" деган атамалар куп ишлатилади. "ақлан заифлик" — бу йиғма тушунча бўлиб, ақлий жиҳатдан қолоқликнинг содир бўлган вақти, бошидан кечирилган касалликнинг характери, патологик узгаришларнинг ўтиши, даражаси билан боғлиқ бўлган масалаларни кузда тутади. ақлий қолоқликни белгилашда клиник, психологик ва педагогик мезонларни тафовут қи...

DOC format, 87,0 KB. "интеллектуал нуксонли болалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.