шахс социализацияси ва унинг йўналиши

DOC 51.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1362794875_41832.doc шахс социализацияси ва унинг йўналиши www.arxiv.uz режа: 1. социализация жараёнининг моҳияти. 2. социализация ва шахс йўналишларининг уйғунлиги масаласи. 3. шахс йўналишларининг барқарорлиги ва ўзгарувчанлиги муаммоси. шахс муаммосига ижтимоий–психологик ёндашишнинг ўзига хослиги шундаки, у турли гуруҳлар билан бўладики турли шаклдаги ўзаро муносабатларнинг оқибати сифатида қаралади. гуруҳнинг шахс психологиясига таъсири қай йўсинда содир бўлиши психологияда соф социализация муаммоси билан узвий боғлиқ бўлса, бу таъсирларнинг шахс хатти–ҳаракатлари, ҳулқида бевосита қандай намоён бўлиши ижтимоий йўл–йўриқлар муаммоси билан боғлиқдир. шахс социализацияси тўғрисида гап кетар экан, унинг фанда кўпинча «шахс тараққиёти» ёки «тарбияси» тушунчалари билан синонимдек ишлатишга алоҳида эътибор бериш керак. лекин социализация соф ижтимоий–психологик тушунча бўлиб, бу индивиднинг ижтимоий муҳитга қўшилиши, ижтимоий таъсирларни ўзига актив равишда мулоқот системасига кириб бориши жараёнидир. бу жараён икки томонлама бўлиб, бир томондан, шахс актив равишда ижтимоий таъсирларни қабул қилади, иккинчи томондан эса, уларни ҳаётда ўз ҳулқ–атворлари, муносабатларида намоён этади. бу жараён нормал индивидда табиий тарзда рўй беради, чунки …
2
бунинг натижасида у фаол ҳаётий мавқега эга бўлади, жамиятда ўз ўрнини тасаввур қилишга эришади; 3) ўз–ўзини англаш соҳаси, яъни «мен» образининг йил сайин ўзгариб бориши жараёни бўлиб, аввал ўзини бошқалардан фарқ қиладиган жиҳатларини, ўзича мустақил ҳаракат қилиш, мустақил фикр юрита олиш қобилиятини англаш, сўнгра эса ўз–ўзини баҳолаш, англаш, назорат қилиш ҳусусиятлари ривожланадики, улар ҳам фаол шахс психологиясининг таркибий қисмидир. шахс социализацияси қуйидаги босқичларда амалга ошади: 1) биринчи босқич–меҳнат фаолиятигача бўлган босқич бўлиб унга боланинг мактабгача ёш даври ҳамда ўқиш йиллари киради. бу даврдаги социализациянинг аҳамияти ва ўзига хослиги шундаки, бу даврда асосан ташқи ижтимоий муҳит, ижтимоий таъсирлар фаол равишда онгга сингдирилади, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасида мухим босқич ўтилади. 2) иккинчи босқич–меҳнат фаолияти даври–бу давр одамнинг етуклик йиллари билан боғлиқ бўлиб, аввалги даврларда сингдирилган ижтимоий таъсирларни бевосита фаол фаолиятда, шахслараро муносабатлар системасида намоён этади. касбга эга бўлиб, аниқ ҳаёт йўлини танланган, турмуш қуриб, келгуси авлодни табиялаётган шахсда намоён бўладиган барча ижтимоий …
3
инсон ижтимоий таъсирининг биринчи тажрибасини орттиради. маълум муддатга бола учун фақат оилагина ижтимоий таъсирини беради. кейинчалик болалар боғчаси, мактаб, олийгоҳлар, маҳалла, кўча масканларида шахс ижтимоий таъсирлар олади, лекин оила энг асосий манба сифатида инсон умри давомида қолаверади. оила мухитда кечадиган социализацияжараёнининг муҳим икки йўналиш мавжуд. биринчидан, боланинг бевосита ота–онаси, ака–опалари билан бўладиган ўзаро таъсирларида ижтимоий тажриба орттирилса, иккинчидан, оиладаги аъзоларининг ўзаро муносабатларини кузатиш орқали ҳам бу жараён кечади. психология фанида шахс атрофидаги кишиларнинг ўзаро муносабатлари ва турли холатларда намоён бўладиган хулқ–атворларини кузатиш орқали ўзлаштириб бориш ҳодисаси викар ўзлаштириш деб аталади. ана шундай шахслараро муносабатларни кузатиш орқали ижтимоий тажрибага эга бўлиш айни оила ўчоғида амалга оширилади. социализациянинг бошқа масканларида шахс ўзини оиладагидек очиқ ва тўлиқ намоён эта олмайди. ўзга, нотаниш кишилар билан бўладиган шахслараро муносабатларда ҳар қандай шахс ўзини тўлалигича намоён этмайди, ҳулқ–атворидаги фазилатларининг кўпрок ижобий жиҳатларини кўрсатади. шунинг учун шахс тарбияси, камолоти тўғри кечишида социализациянинг оила муассасасининг аҳамияти ва ўрни …
4
шахс социализацияси ва унинг йўналиши - Page 4
5
шахс социализацияси ва унинг йўналиши - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шахс социализацияси ва унинг йўналиши"

1362794875_41832.doc шахс социализацияси ва унинг йўналиши www.arxiv.uz режа: 1. социализация жараёнининг моҳияти. 2. социализация ва шахс йўналишларининг уйғунлиги масаласи. 3. шахс йўналишларининг барқарорлиги ва ўзгарувчанлиги муаммоси. шахс муаммосига ижтимоий–психологик ёндашишнинг ўзига хослиги шундаки, у турли гуруҳлар билан бўладики турли шаклдаги ўзаро муносабатларнинг оқибати сифатида қаралади. гуруҳнинг шахс психологиясига таъсири қай йўсинда содир бўлиши психологияда соф социализация муаммоси билан узвий боғлиқ бўлса, бу таъсирларнинг шахс хатти–ҳаракатлари, ҳулқида бевосита қандай намоён бўлиши ижтимоий йўл–йўриқлар муаммоси билан боғлиқдир. шахс социализацияси тўғрисида гап кетар экан, унинг фанда кўпинча «шахс тараққиёти» ёки «тарбияси» тушунчалари билан синонимдек ишлатишга...

DOC format, 51.5 KB. To download "шахс социализацияси ва унинг йўналиши", click the Telegram button on the left.