таълимни ташкил этиш шакллари

DOC 59,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522685533_70564.doc таълимни ташкил этиш шакллари режа: 1. дарс –таълимни ташкил этишнинг асосий шакли эканлиги. дарс ҳақида тушунча. 2. дарс тузилиши ва унинг типлари. 3. ўқитувчининг дарсга ҳозирлик кўриши ва дарс ўтказиш тартиблари. 4. ҳозирги замон дарсига бўлган педагогик талаблар. дарс деб, - ўқитувчи томонидан ёши ва маълумоти жиҳатидан бир хил бўлган ўқувчилар гурухига ўқув режаси, ўқув дастури талаблари ва қатъий дарс жадвали асосида, муайян вақт ичида билим бериш, малака ҳосил қилдириш ва иқтидорли қилишдаги ўқув машғулотига айтилади. дарс мактаб таълимий иш тажрибасида ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли бўлиб ҳисобланади. дарсни ташкил этиш учун қуйидаги шарт ва талабларга қатъий риоя этиш лозим. 1. ҳар қайси синф ёши ва маълумотига кўра бир хил даражадаги болаларнинг доимий гурухига эга бўлиши керак. 2. дарсда ўқитувчи кўзда тутган асосий ўқув мақсадининг аниқ бўлиши. 3. дарсда таълим вазифаларининг тарбия вазифаларига боғлиқ бўлиши. 4. дарсни ўқув режаси, ўқув дастури талабига мувофиқ, қатъий жадвал асосида ташкил этиш. 5. …
2
ктаблар – мачитлар ҳужрасида ўқитилган қорихона мактаблари – дахмалар қошида очилган мадраса мактаблари – олий типдаги дорилфунун. 1880 – 1882 йилларда ўрта осиёда рус – тузем мактаблари ишлай бошлади, сўнгра 1889 – 1900 йиллардан бошлаб янги усул, яъни жадид мактаблари ишлай бошлади. бу мактабнинг асосчиси татар зиёлиси исмоил гаспиринский (1852 – 1914) бўлган ва у дастлаб бухоро, тошкент, самарқанд, хива, қўқон, андижон, хўжанд шаҳарларида оммалашиб кетишига сабабчи бўлган, жадидчилар: ҳамза, фитрат, чўлпон, а.авлоний, домла ибодий, мунаввар қори абдурашидов ва бошқалар ўзлари мактаблар очиб дарс берганлар. уйғониш даврининг буюк вакили чех педагоги ян амос коменский (1592-1670) таълимнинг синф – дарс системасига асос солди. у ўзининг «буюк дидактика» асарида ўқитишни назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқди ва қуйидагиларни тавсия этди: а) мактабга ўқувчиларни йилнинг аниқ бир вақтида қабул қилинсин; б) ўқувчиларни мактабга қабул қилишда уларнинг ёши ва маълумотларига қараб синфларга тақсимлансин; в) дарсни қатъий ўқув жадвали асосида ташкил этилсин; г) ўқув машғулотлари …
3
эса, ақшда бригада – лаборатория системасидаги ўқитиш системаси жорий этилди. дарснинг тузилиши ва унинг типлари ҳар бир дарснинг самарали ва муваффақиятли бўлиши, кўп жиҳатдан ўқув машғулотларининг тўғри ва пухта ташкил этилишига боғлиқдир. бекорга илғор тажрибага эга бўлган педагоглар: “юқори савияда ўтказилган бир соатлик дарс – йирик бир асарга тенгдир”, - деб айтмаганлар. мактабларнинг таълимий иш тажрибасида дарсларнинг тузилиши ва унинг типлари қўлланилган: 1. дарснинг кириш қисми (ташкилий қисм). 2. уйга берилган топшириқларни текшириш. 3. янги мавзуни баён қилиш ва ўтиш. 4. янги мавзуни мустаҳкамлаш. 5. янги мавзу юзасидан уй топшириқлари бериш. бу кўрсатилган дарснинг тузилиши қатъий эмас ва ҳамма вақт қўлланилавермайди. ҳар бир дарсга ҳар томонлама, жиддий, пухта тайёргарлик таълимнинг самарали бўлиш гаровидир. илғор ўқитувчиларда шундай мақол бор: “45 йил дарс берган бўлсанг ҳам, 45 минутлик (1-соатлик) дарсга тайёргарликсиз кирма!”. рус педагоги к.д.ушинский бу ҳақда шундай деган эди: “...ҳар қайси мактабда дарснинг юқори савияда, самарали бўлиши асосий масаладир, буни нима …
4
ри. 4. такрорлаш, ўтилганларни системалаштириш, умумлаштириш дарслари. 5. аралаш дарслар. 6. экскурсия шаклида олиб бориладиган дарслар. 7. семинар шаклида амалга ошириладиган дарслар. 8. топишмоқли – эвристик шаклда амалга ошириладиган дарслар. 9. амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган дарслар қуйидагилардир : а) мактаб – ўқув устахоналарида олиб бориладиган дарслар ; б) мактаб тажриба ер участкаларида ва лабораторияда амалга ошириладиган дарслар. 10. таълимнинг қўшимча, ёрдамчи, ноанъанавий шакллари: мунозара, прессконференция, эвристик, патехизм, диалогик суҳбат шаклидаги дарслар, ақлий ҳужум, интернет – масофадан туриб дарс ўтиш, топишмоқли ва хоказо. ўқитувчининг дарсга ҳозирлик кўриши ва дарсни ўтказиш тартиблари. маълумки, дарс машғулотининг муваффақиятли бўлиши кўп жиҳатдан ўқитувчининг бир соатлик дарсга қанчалик тайёргарлик кўришига боғлиқдир. бошқача қилиб айтганда, ҳар бир дарсга ҳар томонлама,жиддий ва пухта тайёргарлик кўриш – таълимнинг самарали бўлиш гаровидир. илғор ўқитувчиларда шундай мақол бор : “ 45 йил дарс берган бўлсанг ҳам, 45 минутлик дарсга тайёргарликсиз кирма !” рус педагоги к.д.ушинский таъкидлаганидек : “ …
5
ўрганиб чиқиши лозим. 2.кундалик дарсга тайёргарлик кўриш , ўтиладиган мавзуга оид материалларни ўрганиб чиқиш,т режа тузиш, бир соатлик дарс матнини тузиш, дарснинг мақсади ва унинг характерини аниқлаш,дарс ўтиш усуллари ва воситаларини танлаш, дарснинг асосий ўринларини аниқлаш, дарс юзасидан саволлар тузиш, тестлар ишлаб чиқиш, мавзу юзасидан уй топшириқларини аниқлаш ва х.о. мактабларда ўқув ишини режалаштириш икки турда амалга оширилади: а) ўқиш ишларининг календарь режаси. б) кундалик дарс режаси. ўқувчилар уйда бажариб келишлари учун топшириқлар бериш ўқувчиларнинг уйда мустақил бажариб келадиган ўқув машғулотлари синф шароитида ўзлаштирилган илмий билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш, мустақил ишлашга ўргатиш мақсадида олиб борилади. мактабларда ўқувчиларга бериладиган уй топшириқларининг турлари жуда кўп ва хилма – хилдир. айниқса, дарслик ва китоб билан ишлаш, ўтилган мавзулардан келиб чиққан ҳолда қонун қоида ҳамда таърифларни ёдлатиш; ўтилган мавзу юзасидан маъруза, иншо ва баён ёздириш ва шунинг кабилар юзасидан уй топшириқлари бериш мумкин. баъзан уй топшириқлари беришда қўпол хатоликларга йўл қўйилади. чунончи, vii …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "таълимни ташкил этиш шакллари"

1522685533_70564.doc таълимни ташкил этиш шакллари режа: 1. дарс –таълимни ташкил этишнинг асосий шакли эканлиги. дарс ҳақида тушунча. 2. дарс тузилиши ва унинг типлари. 3. ўқитувчининг дарсга ҳозирлик кўриши ва дарс ўтказиш тартиблари. 4. ҳозирги замон дарсига бўлган педагогик талаблар. дарс деб, - ўқитувчи томонидан ёши ва маълумоти жиҳатидан бир хил бўлган ўқувчилар гурухига ўқув режаси, ўқув дастури талаблари ва қатъий дарс жадвали асосида, муайян вақт ичида билим бериш, малака ҳосил қилдириш ва иқтидорли қилишдаги ўқув машғулотига айтилади. дарс мактаб таълимий иш тажрибасида ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли бўлиб ҳисобланади. дарсни ташкил этиш учун қуйидаги шарт ва талабларга қатъий риоя этиш лозим. 1. ҳар қайси синф ёши ва маълумотига кўра бир хил даражадаги болаларнинг доимий...

Формат DOC, 59,0 КБ. Чтобы скачать "таълимни ташкил этиш шакллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: таълимни ташкил этиш шакллари DOC Бесплатная загрузка Telegram