маҳалла ижтимоий маънавий ҳаётимиз кўзгуси

DOC 75,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522511426_70542.doc маҳалла ижтимоий маънавий ҳаётимиз кўзгуси режа: 1. маҳалла халқимизга хос ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб миллий демократик тизими. 2. маънавий ҳаётимизни юксалтириш ҳақида гапирганда маҳалланинг роли хусусида маҳалла – халқимизга хос ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб миллий демократик тизими. мустақиллик йилларидагина маҳалла, президентимиз таърифи билан айтганда, «таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси»га, айни вақтда «она юрт рамзи»га айланди. бу тизим озод ва обод ватан барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган кенг кўламли демократик ислоҳотларни амалга оширишда ўзбекистон давлати ва жамияти учун мустаҳкам таянч бўлмоқда. истиқлол йилларида эришилаётган барча залворли ютуқларда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти жуда катта. энг муҳими, бу муваффақиятлар замирида юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва барқарорлик, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатлик, халқимизнинг юксак бунёдкорлик руҳи ва ёруғ келажакка комил ишончи мужассамдир. ҳозирги кунда юртимизда 9 минг 756 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолият кўрсатмоқда. илгари маҳаллий давлат идоралари зиммасида бўлган ўттиздан ортиқ ваколатлар эндиликда фуқаролар йиғинлари томонидан амалга оширилмоқда. бугунги кунда фуқароларнинг ўзини …
2
арни кенг йўлга қўйиш, маҳаллаларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш чораларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратила бошланди. бинобарин, барча ҳудудларда ҳуқуқий асосда маҳаллаларни янгидан ташкил этадиган, уларнинг фаолиятини кенг рағбатлантириб борадиган, тизимнинг энг қуйи ва энг юқори бўғинларининг бошини бирдек қовуштирадиган, илғор тажрибаларини кенг тарғиб қиладиган идорага эҳтиёж туғилди. шу маънода, 1992 йил 12 сентябрда, президентимизнинг фармонига мувофиқ, республика «маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил этилгани ғоят муҳим воқеа бўлди. мутахассисларнинг фикрича, ушбу фармоннинг тарихий аҳамияти шундаки, бу муҳим дастурий ҳужжат кўп асрлик тарих, миллий анъаналарга эга, мустақиллик йилларида бутунлай янгича мазмун ва моҳият касб этган ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техник базасини яратибгина қолмай, уларнинг асосий вазифалари, ривожланиш йўллари ва тамойилларини белгилаб берди. ушбу фармонда жамғарманинг олдига тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириш, мамлакатимиз маҳаллалари ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш, шунингдек, маҳаллаларни …
3
ла фаолларини ўқитиш тизими шакллантирилгани алоҳида эътиборга моликдир. жумладан, кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларидаги фуқаролар йиғинларининг раислари, масъул котиблари, йиғинларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда «маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбарларининг ўқув-семинарларини ташкил этиш яхши анъанага айланмоқда. қарийб 40 минг нафар маҳалла фаолларини қамраб оладиган бундай муҳим маърифий машғулотлар ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, етакчи олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, адлия, иқтисодиёт, молия, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ички ишлар вазирликлари, шунингдек, республика хотин-қизлар қўмитаси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, республика маънавият тарғибот маркази, ўзбекистон «маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлимларининг малакали ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги комиссияларнинг раислари томонидан олиб борилмоқда. мазкур ўқув-семинарларда президентимизнинг «мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси», «юксак маънавият – енгилмас куч», «ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» каби асарларининг мазмун-моҳияти синчиклаб ўрганилади. шунингдек, конституция ва қонунлар, давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш …
4
аданий ва маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, бошқарув маҳоратини ошириш долзарб аҳамиятга эга. президентимизнинг 2013 йил 10 октябрда қабул қилинган «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори фуқаролар йиғинлари ходимларининг касбий ва бошқариш малакаларини янада ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тизимли методик ёрдамни ташкил этишга қаратилгани бунинг яққол далилидир . ўзбекистон «маҳалла» хайрия жамоат фонди маҳаллаларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ривожланишига, ташкилий тузилишига ҳам яқиндан ёрдам бериб келмоқда. бугунги кунда маҳаллалар жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудларни ободонлаштириш каби кўплаб масалаларни самарали ҳал этмоқда. айниқса, тошкентда 2013 йил март ойида «ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сифат ва миқдорий ўзгаришлар» мавзусида ўтказилган нуфузли конференцияда қайд этилганидек, маҳалла аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айланмоқда. фуқаролар йиғинлари ҳузурида ташкил этилган маслаҳат марказлари тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилмоқда. ишга жойлаштириш ва кадрларни қайта тайёрлаш, кичик …
5
шга қодир анъанавий ўзини ўзи бошқариш институти сифатида ўзини тобора яққол намоён этмоқда. фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамиятимизда маънавий-ахлоқий қадриятларни, аввало, инсонпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик фазилатларини қарор топтириш, баркамол ёш авлодни тарбиялаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида астойдил ҳисса қўшиб келмоқда. «маънавий ҳаётимизни юксалтириш ҳақида гапирганда, маҳалланинг роли хусусида тўхталиш албатта ўринлидир» , дейилади «юксак маънавият – енгилмас куч» асарида. эътиборли жиҳати шундаки, маҳаллалар бугун ўзини ўзи бошқариш идораси, ҳақиқий демократия дарсхонаси сифатида кенг кўламли фаолият олиб бормоқда. президентимизнинг 2006 йил 25 августда қабул қилинган «миллий ғоя тарғиботи ва маънавиймаърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори аҳоли ва ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларга янгича йўналиш ва кучли туртки беришда муҳим дастуриламал бўлди. бунинг натижасида маҳаллаларда «маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссиялар», жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган 7 мингга яқин тарғибот гуруҳлари, 6 мингдан ортиқ маҳаллада алоҳида «маънавият хоналари», 3400 тадан зиёд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маҳалла ижтимоий маънавий ҳаётимиз кўзгуси" haqida

1522511426_70542.doc маҳалла ижтимоий маънавий ҳаётимиз кўзгуси режа: 1. маҳалла халқимизга хос ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб миллий демократик тизими. 2. маънавий ҳаётимизни юксалтириш ҳақида гапирганда маҳалланинг роли хусусида маҳалла – халқимизга хос ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб миллий демократик тизими. мустақиллик йилларидагина маҳалла, президентимиз таърифи билан айтганда, «таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси»га, айни вақтда «она юрт рамзи»га айланди. бу тизим озод ва обод ватан барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган кенг кўламли демократик ислоҳотларни амалга оширишда ўзбекистон давлати ва жамияти учун мустаҳкам таянч бўлмоқда. истиқлол йилларида эришилаётган барча залворли ютуқларда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти жуда катта. энг муҳими, бу муваффақиятлар за...

DOC format, 75,5 KB. "маҳалла ижтимоий маънавий ҳаётимиз кўзгуси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.