маҳалла халқ виждони

DOC 108.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1522511466_70543.doc маҳалла халқ виждони режа: 1. жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятининг ажралмас белгиси 2. маҳалла халқ виждони маълумки, эски тузум даврида аҳолининг ҳаётий манфаатларига дахлдор бўлган барча муҳим ҳужжатлар ҳамда қарорлар жамоатчиликдан яширинча тайёрланган ва қабул қилинган. бундай қарорлар ижроси устидан зарур назоратнинг мавжуд эмаслиги сабабли эса улар деярли бажарилмай, ўлда-жўлда қолиб кетаверган. янада ёмон томони, бу борадаги ижтимоий фикр наинки ҳисобга олинмаган, ҳатто писанд ҳам қилинмаган. ана шундай яроқсиз одатга 1989 йилнинг 23 июнидан, яъни ислом каримов ўзбекистон раҳбари сифатида фаолият бошлаган кундан эътиборан барҳам берилди. юртимизда энг муҳим қарорлар маҳалла фаоллари, олимлар ва мутахассислар билан биргаликда, матбуотда батафсил муҳокама этила бошланди. юртбошимиз ўша даврдаёқ таъкидлаганидек: «биз жамоатчилик фикри билан ҳисоблашишга, халқ анъаналарини эҳтиёт қилиб асрашга бурчлимиз» . шундан буён мамлакатимизда ижтимоий фикр, жамоатчилик назорати масалалари давлат ва жамият қурилишида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятининг ажралмас белгиси. фуқаролик жамиятини шакллантиришда, айниқса, давлатнинг иқтисодий соҳага, хўжалик юритувчи …
2
ислоҳотлар суръатини, уларнинг сифатини, ислоҳот бошида турган раҳбарларнинг ғайратини, лаёқатини холисона ўрганиб, холисона назорат қилиб, уларнинг ютуқларини эътироф этиб, камчиликларини рўй-рост очиб ташлаши кераклигини ҳисобга олиш даркор. президентимизнинг ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек, жамоат ташкилотларининг обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортиб бормоқда. бугунги кунда жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда. узоқ ўтмишда шаклланган ноёб жамоат институти бўлган маҳалла тизими бугунги кунда «маҳалла – халқ виждони» деган муносиб таърифга тўла жавоб беришини ва жамиятимиздаги ислоҳотлар учун мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаш лозим. табиийки, бу таъриф одамларнинг дардини, кундалик ўй-ташвишларини яқиндан тушунишда, уларнинг оғирини енгил қилишда энг халқчил идора бўлган маҳалла тизимига нисбатан юксак …
3
мол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштиришга кўмаклашиш айни шу комиссияларнинг асосий вазифаси ҳисобланади . ҳозирги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ҳудудларида жамоатчилик назорати доирасида бир қатор вазифаларни самарали амалга ошириб келмоқдаки, улардан айримларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. биринчиси – тарбияга оид масалалар. ёш авлод тарбиясининг ижобий шаклланишида маҳалланинг ўрни ниҳоятда каттадир. давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, маҳалла раиси ва фаолларининг таълим-тарбия бўйича масъулияти мактаб ўқитувчиларининг масъулиятидан ортиқ бўлса борки, асло кам эмас. ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назоратини ёшларнинг оиладаги хулқ-атворидан тортиб, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидаги таълим-тарбияни ҳам қамраб олган ҳолда амалга оширади. шу мақсадда маҳалла фаолларининг ота-оналар билан, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, ўқитувчи ва мураббийлар билан узвий ҳамкорликда иш олиб бориш орқали баркамол авлод тарбиясида фаол иштирок этиши тақозо қилинади. зеро, боланинг бегонаси бўлмайди. президентимиз таъбири билан айтганда, «соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг катта ўрни ва таъсири …
4
бўйича комиссиялар иш олиб бораётганини таъкидлаш лозим. комиссиянинг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида маънавий асосларни мустаҳкамлаш, тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урфодатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳини сингдириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборат . иккинчиси – тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлаш, шу жумладан, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. сир эмаски, жойларда рўй бераётган воқеадан биринчи навбатда маҳалла аҳли хабар топади. «шу нуқтаи назардан қараганда, маҳалла оқсоқоллари, диний маърифат ва маънавийахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла посбонларининг жамиятимиз ҳаётида тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, ҳушёрлик ва огоҳлик муҳитини мустаҳкамлашдаги масъулияти янада ортади» . ҳақиқатан ҳам, маҳалла ҳудудида жамоат тартибини, тинчлик-тотувликни таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла фаолларининг ҳиссаси катта. бу йўналишда жамоатчилик назоратини ўрнатишда фуқароларнинг …
5
бўйича комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этади. зотан, ҳудуддаги вояга етмаганлар ва ёшларнинг маънавий-маърифий етук бўлиб вояга етишларига, оммавий равишда спорт билан шуғулланишларига, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш ушбу комиссияларнинг мақсади этиб белгиланган . учинчиси – фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш. бу борадаги жамоатчилик назорати ҳам тегишли органлар ва маҳалла посбонлари билан ҳамкорликда ўрнатилиб, турли зарарли оқимлар ёшларнинг онгини заҳарлаб, уларни ўз домига оғдиришининг олдини олишда, қисқа айтганда, маҳаллада тинчлик-осойишталикни сақлашда катта аҳамият касб этади. бу соҳадаги жамоатчилик назорати оилада ота-оналарнинг фарзандларига бераётган тарбиясини ўрганиш, таълим муассасаларида мураббий ва ўқитувчиларнинг тарбиявий-ахлоқий ишларни олиб боришини таҳлил қилиш ҳамда маҳаллада, тадбирларда фуқароларнинг дин ва виждон эркинлигини камситувчи, чекловчи ноқонуний хаттиҳаракатларни ўрганиш, дин соҳасида етарли билимга эга бўлмаган шахслар билан кенг тушунтириш ишларини олиб бориш каби масалаларни қамраб олади. бунда, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз раҳбарининг оила ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳалла халқ виждони"

1522511466_70543.doc маҳалла халқ виждони режа: 1. жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятининг ажралмас белгиси 2. маҳалла халқ виждони маълумки, эски тузум даврида аҳолининг ҳаётий манфаатларига дахлдор бўлган барча муҳим ҳужжатлар ҳамда қарорлар жамоатчиликдан яширинча тайёрланган ва қабул қилинган. бундай қарорлар ижроси устидан зарур назоратнинг мавжуд эмаслиги сабабли эса улар деярли бажарилмай, ўлда-жўлда қолиб кетаверган. янада ёмон томони, бу борадаги ижтимоий фикр наинки ҳисобга олинмаган, ҳатто писанд ҳам қилинмаган. ана шундай яроқсиз одатга 1989 йилнинг 23 июнидан, яъни ислом каримов ўзбекистон раҳбари сифатида фаолият бошлаган кундан эътиборан барҳам берилди. юртимизда энг муҳим қарорлар маҳалла фаоллари, олимлар ва мутахассислар билан биргаликда, матбуотда батафсил муҳокама эт...

DOC format, 108.0 KB. To download "маҳалла халқ виждони", click the Telegram button on the left.

Tags: маҳалла халқ виждони DOC Free download Telegram