ҳаётимиз гули,офтоби - аёл

DOCX 7 pages 21.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
"ҳаётимиз гули,офтоби - аёл" 8 - март байрам эрталиги. зал байрамона безатилган. саҳна узра оналар мадҳини тараннум этувчи ёқимли, ҳазин куй таралади. саҳнага 1 бошловчи бўлиб ўғил бола ва 2 бошловчи сифатида қиз бола оҳиста юриб чиқиб келишади . б. йигит : жаннат оналарнинг пойида эмиш, онадан туғилган пайғамбарлар ҳам. мунис онажонлар сочлари кумуш, топар дуосидан минг дардлар малҳам . б. қиз : онам онажоним нури жаҳоним , тенги ,тимсоли йўқ, фаришта онам. жаннат иси анқир жамбил , райҳоним чин ибрат макони ҳар ишда онам. б. йигит : ассалому алайкум, дилбар ва латофатли аёллар - муҳта- рама онажонлар! азиз устозлар ! қадрли опа-сингиллар! бир-биридан лобар , боғчамиз қизлари! фахмлагандирсиз, сизнинг юрак тафтингизга бу йилги қиш ҳам дош бера олмай, ортга чекиниб, кўклам нафаси уфура бошлади . б. қиз : она диёримиз узра баҳор насмлари эсиб турган кунларда хонадонларимиз фариштаси, оила қўрғони, биз фарзандларни оқ ювиб, оқ тараган, яратганнинг тенгсиз мўжизаси …
2 / 7
бўлмаса керак . келинг шундай аёлларнинг қалбига бир қулоқ солиб кўрайлик, улар нима дер эканлар . /мусиқа остида саҳнага турли касб эгаларига хос кийинган қизчалар ёки тарбия- чилар чиқиб ўзларини таништириб шеър ўқишади./ шифокор : шифокорман оппоқ халатда, оппоқ тилак билан яшайман. эл соғ-омон бўлсин албатта , шунда мен ҳам яйраб яшайман. шифокорман лекин аввало , фарзандимга содиқ онаман. сочсаларда бошимдан тилло, болам дейман , куйиб ёнаман . муаллима : шогирдларим жону жаҳоним, ҳаётимнинг мазмун - маъниси. даврасида ўтар ҳар оним , фарзандларим улар бариси . яхши кўрмай суйиб қанчалар, муаллима оддий онаман, фарзанд ширин, азиз бунчалар, болам дейман , куйиб ёнаман . шоира : сўз қаймоғи сузилар бетга, баҳор мисол яшарар олам. қоғоз, қалам сурилар четга, ногаҳонда йиғласа болам. дардга тўла бағрим , юрагим, шоираман лекин онаман. эл-юрт тинчи орзу тилагим, болам дейман, куйиб ёнаман . - 7 - чевар : қўллари гул моҳир чеварман , иш тикаман меҳримни …
3 / 7
гит : қай бир касбда , қандай мансабда , ишламасин , аёл-бу она! покиза ва насли насабда, фарзандига мудом парвона . б. қиз : жасоратда эрлардан ўтар, ибо , ҳаё йўл бермас хиёл . дилин фақат бир севинч ўртар, - 8 - болам дейди , дунёда аёл . болалар “ қизалақ “ қўшиғини айтиб берадилар . сўнг “ дўппи тикдим “ рақсини ижро этиб берадилар . б.тарбиячи: халқимзда аёлни эзозлаган миллатнинг қадри баланд, деган нақл бор . президентимиз ислом каримов бошчилигида хотин- қизларни қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. юртбошимиз таъсис этган зулфия номидаги давлат мукофоти мамлакатимиз иқтидорли қизларини аниқлаш, қўллаб-қу- вватлаш , рағбатлантириш, янги марралар сари ҳар соҳада етук бўли- шларига замин яратмоқда .буни биргина спортчи қизларимизнинг ватанимиз шарафини жаҳон миқиёсида муносиб ҳимоя қилаётганли- ги мисолида кўришимиз мумкин . бундан ташқари уларнинг илм – фан , таълим , соғлиқни сақлаш , ишлаб чиқариш , санът , адабиёт ва бошқа …
4 / 7
шамол, қолмасдим ҳеч изингиздан. сочингизни силар эдим, ўпар эдим юзингиздан . бола : ойи-чи, мен қуёш бўлсам, шула сочиб бошингиздан . термилардим тунлари ҳам , кетмас эдим қошингиздан . бола : ойи, ойи бўлсайдим қуш, тонг чоғлари сайрар эдим. вақтингизни этдим деб хуш, яйрар эдим, яйрар эдим . қизлар “ гулпари “ қўшиғига рақс тушиб берадилар. б.тарбиячи: одам ато наслига яратгандан иқболсан, бу беором дунёда халоватли аёлсан. миллатнинг жон томири сен ватанга тимсолсан, юртнинг ўчмас чироғи момо ҳаво аёлсан . она муқаддас, она азиз ва мўътабар сиймо. она ҳаёт чашмаси . ана шу чашмадан болаларининг чанқоқликларини қон- диради. оналар ҳақидаги донолар фикри, хикматлари асрлар оша сақланиб келмоқда . ҳозир болаларимиз ана шу ўзлари ўрганган хикматлардан мисоллар келтирадилар . бола : онани бир қўли бешикни иккинчи қўли дунёни тебратади . бола : онанинг дили оғриса ер ҳам титрайди . - 10 - бола : она қадри , ҳаёт қадри . бола …
5 / 7
иламиз . умрингиз узоқ бўлсин , уйимиз нурга тўлсин . болалар “ бувим бўлўрасизми “ қўшиқ – рақсини ижро этиб берадилар . cўнг “лейло “ рақсини ижро этиб берадилар . б. бола : она улуғ зот. тангри ўзи уни мукаррам қилган. не бир фоти- ҳлар унинг қаршисида тиз чўкмаган . улар ўз бойликларини ва қуд- ратини унинг пойига сочишга тайёр , турмаган дейсиз . б. қиз : даҳо ва алломаларимизни , президентимизни , улуғ олим- ларимизни вояга етказган ҳам онадир . онажонлар таърифига ҳар қанча мадҳиялар ҳам айтсак оз. ҳозир навбатни “ким чаққон “ ҳаракатли ўйинига бера- миз. бундан мақсад болаларимизни онажонларимизга уй ишларида қандай ёрдам бериб , чаққон эканликларини гувоҳи бўламиз . болалар ким чаққон “ ошпазлар “ ҳаракатли ўйинини ўйнаб берадилар . сўнг “ самарқанднинг гўзали “ қўшиғига рақсга тушиб берадилар . б. йигит : мана, байрамимиз ҳам ниҳоясига етди . яна бир бор она- жонларимизни 8 март …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ҳаётимиз гули,офтоби - аёл"

"ҳаётимиз гули,офтоби - аёл" 8 - март байрам эрталиги. зал байрамона безатилган. саҳна узра оналар мадҳини тараннум этувчи ёқимли, ҳазин куй таралади. саҳнага 1 бошловчи бўлиб ўғил бола ва 2 бошловчи сифатида қиз бола оҳиста юриб чиқиб келишади . б. йигит : жаннат оналарнинг пойида эмиш, онадан туғилган пайғамбарлар ҳам. мунис онажонлар сочлари кумуш, топар дуосидан минг дардлар малҳам . б. қиз : онам онажоним нури жаҳоним , тенги ,тимсоли йўқ, фаришта онам. жаннат иси анқир жамбил , райҳоним чин ибрат макони ҳар ишда онам. б. йигит : ассалому алайкум, дилбар ва латофатли аёллар - муҳта- рама онажонлар! азиз устозлар ! қадрли опа-сингиллар! бир-биридан лобар , боғчамиз қизлари! фахмлагандирсиз, сизнинг юрак тафтингизга бу йилги қиш ҳам дош бера олмай, ортга …

This file contains 7 pages in DOCX format (21.7 KB). To download "ҳаётимиз гули,офтоби - аёл", click the Telegram button on the left.

Tags: ҳаётимиз гули,офтоби - аёл DOCX 7 pages Free download Telegram