шахслараро муносабат психодиагностикаси

DOC 65.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500184063_68589.doc шахслараро муносабат психодиагностикаси режа: 1. шахслар муносабат психодиагностикасининг предмети ва объектлари. 2. шахсларараро муносабатни ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш. 3. шахслар муносабат психодиагностикаси методикалари. шахслараро муносабат муаммоси умумий психология, педагогик психология, ёш психологияси ва ижтимоий психология каби психологик тадқиқотларда турли нуқтаи назардан ўрганилганлиги жуда кўп тадқиқот предмети ва объектларини таҳлил этиш жараёнида кузатилади. бу борада америкалик олим э.берннинг трансакт таҳлилига оид концепциясининг марказий тушунчаларини ёдга олиш лозимдир. шахслараро муносабатнинг бир неча алоқа йўллари, яъни вояга етган киши-вояга етган киши (в-в), отаона-ота-она (о-о), бола (фарзанд) – бола (фарзанд) муносабатларининг ўзига хос тавсифи берилган. уларнинг ўзаро боғланишлари, яъни ота-она – фарзанд (о-о ф) муносабат тизими билан боғлиқ. чунки трасанкт муносабат тизимига кўра, боланиннг ижтимоийлашувида ота-она тарбиясининг ўрни муҳимлиги ва бу тарбия таъсири сақланиб қолиши таъкидланади. трансакт муносабат тизимига кўра, ҳар бир шахс “мен”ида бир қатор ҳолатлар бўлиб, улар ота-онаси “мен”идаги ҳолатларни такрорланиши экан. шу сабабли ҳам оила муҳитидаги тарбияда ота-она томонидан ўтказиладиган таъсирларнинг …
2
); -тадқиқот ҳал этиши лозим бўлган вазифаларига кўра (гуруҳдаги жипсликни, ҳамкорликни ва бошқаларни ўрганишга қаратилган); -тадқиқот методикаларининг тузилиш хусусиятига кўра (саволнома, проектив методика, социометрия ва бошқалар); -шахслараро муносабат диагностикасини ўрганишни ҳисобга олганда (субъектив муносабатларни ўрганиш методикаси, муносабат иштирокчисининг шахслилик хусусиятларини ўрганиш методикаси, шахслараро муносабатдаги субъектив хусусиятларни ўрганиш методикаларидан иборат). тадқиқотимиз мақсад ва вазифасидан келиб чиқиб, муаммони амалий жиҳатларини ўрганишга қўл келувчи методикларни саралашга ҳаракат қилиб, бир қатор шахслараро муносабатларни ўрганиш методикаларининнг мазмун ва моҳиятини таҳлил этиш имкониятига эга бўлдик. тадқиқот муаммосига кўра шахслараро муносабатни амалий ўрганиш методикалари инсон ҳаётининг турли жабаҳаларини қамраб олганлиги ва ҳар хил психологик детерминантлар таъсирида бўлиши билан бир-биридан фарқ қилади. шу сабабли ҳам аниқ методикалар ўзининг тадқиқот чегарасига эга. агар ундан фойдаланиш зарурати туғиладиган бўлса, методика билан боғлиқ “девалидизация” тадбирини амалга ошириш лозим. бир-бирини яхши биладиган гуруҳида социометрияни ўтказиш анча қўл келиши психодиагностика амалиётида ўз исботини топган усул ва ҳаттоки, унинг бугунги кунда 4000 минга яқин …
3
носабатни амалий ўрганиш воситаларини таҳлилига кўра, баён этилган методикаларнинг хусусиятдан келиб чиқиб, маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, дж. моренонинг социометрик тести шахслараро муносабатни субъектив танлаши асосида диагностика қилишга мўлжалланган. маълум гуруҳдаги шахсларнинг бир-бирини ўзаро танлашига таяниши (иш, дам олиш ва бошқалар) асосида, собиқ совет психологиясида ушбу методика билан боғлиқ етарлича тадқиқотлар олиб борилган. социометриянинг бугунги кунда татбиқ этилаётган янги модификациялари мавжудки, улардан бири аутосоциометрия методикаси деб, номланади (данилин к.е.). бу модификацияда шахслараро муносабат респондентларннг ўзлари томонидан инсонларнинг бир-бирига ва ўзига муносабатини аниқланиши кўзда тутилган. ушбу методиканинг коломинский я.л. томонидан болаларга мўлжаллаб модификация қилинган варианти ҳам мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида болалар гуруҳи аъзоларининг бир-бирига муносабати, социал статуси, социал установкаси, ўзаро муносабат жараёнидаги кечинмалари ва уларнинг ўзаро бир –бирларини тушуниш даржасини ўрганишга эришиш мумкин. аммо юқоридаги методикаларнинг алоҳида камчилиги сифатида қараладиган бир томони мавжуд, дейиш мумкин. уларнинг кўпчилигида шахслараро муносабатда субъектив баҳолаш етакчи ўрига чиқиб қолмоқда. ўз ўрнида олдин таҳлил этилган ҳолатлардан фарқли …
4
руҳдаги кишилар билан муносабати шароитида ўзини тутиши ва бошқариши ҳисобга олиниб баҳоланади. бунда уларнинг муносабат масофаси инобатга олинади. бугунги кун психологик амалиётда тадқиқотлар “шахс майдони” феноменига кўра ўрганиш воситаси, уч категорияга таяниб ажратилади: 1. реал вазиятларни кузатиш техникаси; 2. реал вазиятни моделлаштириш техникаси; 3. проектив воситалар. (а.а.бодалев). аммо олиб бораётган тадқиқотда фаолият техникалари оиладаги шахслараро муносабат алоҳида вазиятларни ташкил этиш, оилавий муносбатларни ўрганишда анча мураккаблик туғдириши табиий. амалиётда шахслараро мунасабатлар ҳақида ишончли маълумотлар олишда кузатиш методикаси анча ишончли эканлиги кўп бора таъкидланади. собиқ совет психологияси ва мамлакатимиз психологиясида проксемик характердаги тадқиқотларга доир методикаларни жуда кам учратамиз. аммо хорижий психологияда икки кишининг проксемик хулқ-атвори кузатувчилар томонидан тадқиқ этилганлиги (сronje e, moller a,), худди шунингдек, тадқиқот гуруҳ аъзоларининг проксемик хатти-ҳаракатларини видиоплёнкага ёзиб олиш ва сўнгра иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилиниш орқали ўрганилади (peterson к. draper d, roscol). дж. кютнинг шахслараро муносабатни символли моделлаштириш методикасида респондентларга ҳар хил масофада жойлашган стол ва стуллар, фотографиялар …
5
диада кўринишда ўрганиш учун махсус тўпламларни тахлаш ўйини (м. дойч ва р.краус), диада шаклидаги ўзаро таъсирлашувни ўрганиш учун “тутқун диеллиммаси” ўйини орқали, кооператив ва рақобат хулқларга хос танланмани бажариш таклиф этилади ва баҳоланади (m.kelley). бундан ташқари шахслараро муносабатга таъсир этувчи индивидуал хусусиятларни диагностикаси доирасида ҳам бир қатор методикалар психологик амалиётда қўлланиб келинаётганлиги сир эмас. булар шахсни психологик ўрганиш калифорния сўровномаси ва т.лири методикасидир. америкалик психолог дж. гоух томонидан тақдим этилган шахсни психологик ўрганиш калифорния сўровномасининг мақсади-маълум вазиятларга одамлар қандай қарайдилар ва бу ҳақида нима дейишлари орқали, шахснинг социал психологик характеристикаси ёритилади. сўровнома 480 та саволдан иборат бўлиб, 18 та шкалали стандарт меъёрга эга. сўровнома шкалалари таҳлил этиш вақтида тўрт гуруҳга бирлаштирилиб интерпретация қилинади. дастлабки 6 шкала биринчи гуруҳга кириб, уларда шахслараро муносабатдаги мувозанатлашганлик, ўзига ишонч ва адекватликни баҳолашга қаратилган. иккинчи гуруҳ шкалалари шахснинг етуклиги ва ижтимоийлашувини, унинг масъулияти ва шахслараро қадриятларини ёритишга қаратилган бўлиб, бу гуруҳда ҳам 6 та шкала …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шахслараро муносабат психодиагностикаси"

1500184063_68589.doc шахслараро муносабат психодиагностикаси режа: 1. шахслар муносабат психодиагностикасининг предмети ва объектлари. 2. шахсларараро муносабатни ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш. 3. шахслар муносабат психодиагностикаси методикалари. шахслараро муносабат муаммоси умумий психология, педагогик психология, ёш психологияси ва ижтимоий психология каби психологик тадқиқотларда турли нуқтаи назардан ўрганилганлиги жуда кўп тадқиқот предмети ва объектларини таҳлил этиш жараёнида кузатилади. бу борада америкалик олим э.берннинг трансакт таҳлилига оид концепциясининг марказий тушунчаларини ёдга олиш лозимдир. шахслараро муносабатнинг бир неча алоқа йўллари, яъни вояга етган киши-вояга етган киши (в-в), отаона-ота-она (о-о), бола (фарзанд) – бола (фарзанд) муносабатларининг ўзига...

DOC format, 65.5 KB. To download "шахслараро муносабат психодиагностикаси", click the Telegram button on the left.