қобилият ва қизиқишнинг психологик тавсифи. иқтидорли болалар психологияси. ўқитувчининг психологик қобилиятлари.

DOC 127,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407838301_58558.doc қобилият ва қизиқишнинг психологик тавсифи. иқтидорли болалар психологияси. ўқитувчининг психологик қобилиятлари. режа: 1. қобилият ва қизиқиш ҳақида умумий тушунча. 2. иқтидорли болалар психологияси. 3. ўқитувчининг психологик қобилиятлари. таянч тушунчалар: қобилиятлар, касбий таълим, малака, кўникма, индивидуал психологик хусусиятлар, «ўзарувчан миқдор», фикрловчи, «ўрта», талант, иқтидорлилик, лаеқат, олий интеллектуал, ақлий ривожланган, индивидуал хусусият, педагогик қобилият,дидактик қобилият, академик қобилият, коммуникатив қобилият, перцептив қобилият, диққатни тақсимлай олиш қобилияти, педагогик хаел. фойдаланилган адабиетлар: 1. э.г.гозиев. умумий психология. тошкент 2002 йил. 2. э.г.гозиев, ш.в. азизова. ташкилий психология. т. 1999 й. 3. э.г.гозиев, б.хасанов. психология муамолари. т.1999. 4. э.г.гозиев. шахс психологияси. 1999. 5. э.г.гозиев муомала психологияси. 1999. 6. п.с. эргашев. мулокот психологияси. т. 2003 7. г.к.туляганова. дифференциал психофизиология. т. 1999 8. з.т.нышанова. психик тараккиет дигностикаси. т. 2004. 9. м.г.даветшин, г.к.туляганова.еш даврлари ва педагогик психология. т. 2000 10. н.с.лейтес. одаренность детей и подростков. т. 2004 11. б.р. кодиров, к.б. кодиров. касбий ташхис методикалари туплами. т.2003 12. з.клычева, а.хамидова. …
2
уқувсиз, “яроқсиз” деб баҳоланган инсонлар кейинчалик бирон-бир соҳанинг етакчи мутаххасиси сифатида танилиши мумкин. шунинг учун билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараёнида қобилиятлар намоён бўлса да, лекин улар билим, кўникма, малакаларга бевосита тааллуқли эмасдир, худди шу боисдан улар бир-бири билан ўзаро муносабат ва нисбатан нуқтаи назардан таҳлил қилганида қобилиятлар билан билимлар, қобилиятлар билан кўникмалар моҳият, мазмун маъно жиҳатидан бир-биридан тафовут қилади. ушбу психологик ҳодиса образлироқ қилиб тушунтирилганида, билим, кўникма, малака машқланиш туфайли эгалланиладиган аниқ воқелик деб тасаввур қилинса, қобилиятлар шахснинг руҳий оламидаги ҳали руёбга чиқмаган имкониятидир. психологиянинг методологик асосининг кўрсатишича, қобилиятлар - имкониятлар тизимидан ташкил топган бўлиб, у ёки бу фаолиятидаги зарурий маҳорат даражаси ҳақиқат ҳисобланади. психология фани қобилиятлар билан фаолиятнинг муҳим жабҳалари бўлмиш билим, кўникма ва малакаларнинг айнан бир нарса эканлигини рад этар экан, уларнинг бирлигини эътироф қилади. шунинг учун қобилиятлар фақат фаолиятда руёбга чиқади, лекин шунда ҳам айнан шу қобилиятларсиз амалга оширилиши амри маҳол фаолият кўринишларидагина акс этади, холос. …
3
олмаса – психологик сифатлар, яъни қобилиятлар мавжуд эмасдир. лекин хусусиятли шахс кўникма ва малакаларни эгаллай олмайди, деган маъно англатмайди, бироқ уларни эгаллаш вақти чўзилиб кетади, холос. шундай қилиб, қобилиятлариндивидуалпсихологик хусусиятлар бўлиши билан бирга: а) уларни шахсларнинг мавжуд бошқа хусусиятларига, ақлий сифатларга, хотира ҳислатларга характер фазилатларига, ҳиссий кечинмаларига ва бошқаларга қарама-қарши қўйиш мумкин эмас; б) шунингдек, қобилиятларни шахснинг мазкур хусусиятлари билан қаторга қўйиш, уларни айнийлаштириш ҳам нуқсонларни келтириб чиқаради. шуни таъкидлаш жоизки, мулоҳаза билдирилган сифатлардан баъзи бири ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб бера олса ёки уларнинг таъсирида вужудга келса, у ҳолда шахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб аташ имконияти туғилади. психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусуситялар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида бир инсоннинг бошқа инсондан тафовутланадиган хислатлари, фазлатлари ётади. шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа, бир хил сифат кутиш мумикн эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар. қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари …
4
арни махсус ўқитиш орқали руёбга чиқади. ҳаётда кўр мусиқачи, артист, шоир, рассом, муҳандис ва бошқа шу каби касб эгалари етишиб чиққанлиги кўп учрайди. ҳатто эшитиш қобилияти паст ёки умуман йўқлиги ҳам касбий мусиқавий қобилиятнинг ривожланишига кескин ҳалақит бермаслиги мумкин. қобилиятлар сифатида руёбга чиқадиган психик хислатлар мажмуасининг тузилиши яккол ва алоҳида фаолият талаби билан белгиланганлиги туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда қўйилиш турган гап. талантнинг ижтимоий таихий табиий нуқтаи назаридан талқини қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичи эканлигидан далолат беради. талант (юнон talanton қимматбаҳо, ноеб нарса, ирсий, табиий хислат деган маъно англатади.) муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар мажмуасидан (йи\индисидан) иборат индивидуал хусусиятдир. психологик адабиетларда унга турлича таъриф берилишига қарамай, уларда асосий белгилар таъкидлаб ўтилади, шахсга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятининг муваффақиятли, мустақил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуасига талант дейилади. талантнинг асосий белгилари: а) муваффақиятни таъминлаш; б) фаолиятни мустақил бажариш; в) оригиналлик унсурининг …
5
р англаган ҳолда ўзлаштиришда, кўникма, малакаларни шакллантиришда, шахс қобилияти, зеҳни, уқувчанлиги ривожлантиришга, оламни мукаммалроқ тушунишга, билим савиясининг кенгайишига ёрдам беради. қизиқиш мотив сингари борлиқнинг мўжизакор томонларини билишга, фан асосларини эгаллашга фаолиятнинг турли-туман шаклларига нисбатан ижодий ёндошишни вужудга келтиради, меҳнатга, таълимга маъсулият билан муносабатда бўлишни шакллантиради, ҳар қайси яккаҳол шахсда ишчанлик, 2айрат-шижоат, эгилмас иродани таркиб топтиришга пухта психологик шарт-шароитлар яратади. қизиқишнинг психологик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёндошилганда, қизиқиш, инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, эҳтиёжни руёбга чиқариш манбаи ролини бажаради. жаҳон психология фанининг йирик намоёндалари шахснинг қизиқишини унинг яхлит руҳий дунёси билан, бинобарин, одамнинг ақлий фаолияти, билиш жараёнлари, иродаси, характери, темпераменти, ҳиссиёти, қоблияти билан, умуман олганда инсон тузилишининг барча қирралари билан боғлиқ тарзда тушунтиришга ҳаракат қилади. психология фанининг йирик намояндаларининг таълимотича, қизиқиш одамларнинг эҳтиёжлари негизида юзага келади, яққол ижтимоий - тарихий шарт-шароитда, вазиятда вужудга келади, шаклланади, барқарорлашиб боради ҳамда уларнинг шахсий турмуш шароитида ва фаолиятида, ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашиши сингари омилларда гавдаланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қобилият ва қизиқишнинг психологик тавсифи. иқтидорли болалар психологияси. ўқитувчининг психологик қобилиятлари." haqida

1407838301_58558.doc қобилият ва қизиқишнинг психологик тавсифи. иқтидорли болалар психологияси. ўқитувчининг психологик қобилиятлари. режа: 1. қобилият ва қизиқиш ҳақида умумий тушунча. 2. иқтидорли болалар психологияси. 3. ўқитувчининг психологик қобилиятлари. таянч тушунчалар: қобилиятлар, касбий таълим, малака, кўникма, индивидуал психологик хусусиятлар, «ўзарувчан миқдор», фикрловчи, «ўрта», талант, иқтидорлилик, лаеқат, олий интеллектуал, ақлий ривожланган, индивидуал хусусият, педагогик қобилият,дидактик қобилият, академик қобилият, коммуникатив қобилият, перцептив қобилият, диққатни тақсимлай олиш қобилияти, педагогик хаел. фойдаланилган адабиетлар: 1. э.г.гозиев. умумий психология. тошкент 2002 йил. 2. э.г.гозиев, ш.в. азизова. ташкилий психология. т. 1999 й. 3. э.г.гозиев, б.хаса...

DOC format, 127,0 KB. "қобилият ва қизиқишнинг психологик тавсифи. иқтидорли болалар психологияси. ўқитувчининг психологик қобилиятлари."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.