ички назорат тизимида ижрони текшириш

DOC 103,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404052113_50294.doc ички назорат тизимида ички назорат тизимида ижрони текшириш режа: 1. ижрони текшириш; 2. ички назорат тизимида дарс кузатиш; 3. дарс таҳлили турлари. таянч иборалар: ички назорат тизими, ижро, дарс таҳлили, дидактик таҳлил, умумий педогогик таҳлил. мамлакатимиз мустақил бўлгандан сўнг таълим соҳасига алоҳида эътибор берилмоқда. 1997 йилда таълим тўғрисида янги қонун қабул қилинди. таълим тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти етди, профессионал билимларни эгаллаш имкониятини кенгайтириш, маъмур-менеджерларни тайёрлашни йўлга қўйиш, янги шароитларда, янги замонавий технологияларда ишлашга қобил ишчи ва мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим. бугунги кун ёшлар билан мунтазам, қунт билан иш олиб бориш, истедодли болаларни саралаб, уларга чет-элнинг яхши ўқув марказларида профессионал билим олишлари учун шарт-шароитлар яратишни тақоза этяпти. бу мақсадни амалга оширишга яқинда тузилган "умид" жамғармасидан умидимиз катта. энг муҳими шуни англаб етишимиз керакки, кадрлар масаласини ҳал этмас эканмиз, саъйи-ҳаракатларимиз кутилган натижаларни бериши, ҳаётимиз, маънавиятимиз ўзгариши қийин кечади. демакки, замонавий таълим-тарбия тизимини ислох қилиш, замон талабларига мос кадрлар …
2
раҳбарларнинг шахсан жавобгар бўлиши шунингдек, ходимларни танлаш, омма билан алоқада бўлиш, ишда оммани бой тажрибасига таянишини назорат қилиш ва ижрони текшириш билан узвий равишда бирга боғлаб олиб бориш бу борада муҳим аҳамият касб этади. қабул қилинган қарор билан ижронинг борлиги, сўз билан ишнинг борлиги раҳбарлик услубининг негизини ташкил қилади. ишнинг кузини билиб ташкил этилган ижрони текшириш ана шундай борликни шубҳасиз мустаҳкамлайди. у ўқитувчи, тарбиячи, мактаб ходимларида ўзига ва бошқаларга нисбатан юксак талабчанликни интизомни тарбиялайди, топширилган иш учун масъулият ҳиссини кучайтаради қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишни тўғри йўлларини қидириб топиш кишиларда қийинчиликларни енгиш сабот-матонат, ташаббускорлик муваффақиятига эришиш учун узлуксиз ва собитқадамлик билан интилиш ҳиссини тарбиялайди. бу мактабнинг тўғри бошқаришнинг муҳим шартларидан, ҳозирги бозор иқтисодиётида даври энг зарур талабларидан биридир. мактабда дарс ўқув ишини ташкил этишни асосий шакли ҳисобланади. ёки бошқача қилиб айтганда, мактабдаги таълимнинг асоси дарсидир. дарсда мактабнинг таълим-тарбиявий вазифалари ҳал этилади, ўқитувчи ўқувчиларга изчил билим бериш юзасидан турли ишлар олиб …
3
масаласи аниқ мақсадга қаратилган, ягона умуммактаб режаси-график асосида ташкил қилиши шарт. мактаб раҳбари ўқитувчининг ҳар бир дарсини ўз олдига аниқ мавзу ва мақсад қўйган ҳолда кузатса, уни илмий, методик ва педагогик жиҳатдан тўғри таҳлил қилиб бера олсагина бу борада яхши натижаларга эришган бўлади. мактаб ички назоратини, жумладан, дарс кузатиш ва уни таҳлил қилиш масаласини нотўғри ташкил қилиш, бу масалага панжа орасида қарашнинг оқибати эса мактабнинг таълим тарбия ишларига салбий таъсир қилади. ана шунинг учун ҳам мактабда дарс кузатиш ва уни таҳлил қилиш масаласини тўғри ташкил қилиш ўқув тарбия ишларини янада такомиллашувида катта аҳамият касб этади. биз юқорида ўқитувчиларнинг дарсларини кузатувчи ҳар бир мактаб раҳбари ёки ноҳия, шаҳар ва вилоят, халқ маорифи бўлимининг инспектор-методисти дарсга киришдан олдин ўз олдига аниқ мақсадни қўйишни ва шу мақсад асосида у ёки бу фан ўқитувчисининг дарсини махсус тайёргарлик асосида кузатиши ва уни тўғри таҳлил қилиб бориши лозимлиги ҳақида фикр юритган эдик. мактаб раҳбарлари дарсни кузатиш …
4
ктаб раҳбарлари фан ўқитувчисига бирор мавзу кўрсатиб (унинг розилиги билан), шу мавзу юзасидан ёзма иш ўтказишни таклиф қилиши ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. маълумки, мактаб раҳбарлари кузатган дарсларнинг таҳлили, умумий педагогика ва хусусий методика жиҳатдан бир хил бўлса ҳам, лекин дарсларда қайси фан ўрганилганига қараб, турлича бўлиши ҳам мумкин. масалан, физика, химия ва биология дарсларида ўқувчиларнинг тажриба ўтказишда ва бошқа амалий малакаларни канчалик даражада эгаллаб олганликларига аҳамият берилса, она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутк маданияти қандай эканлигига кўпрок эътибор берилиши мумкин. лекин дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш тартиби қандай бўлишидан катьий назар, унинг асосий мақсади ўқувчиларнинг билим ва малакаларини янада яхшилашга, дарснинг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилмоғи лозим. ўқитувчилар дарсини кузатиш ва таҳлил қилишни дарсни таҳлил қилиш дафтарига қуйидаги тартибда ёзишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 1. дарс берувчи ўқитувчи ва синф ҳақида умумий маълумот. - шу кунги число ва йил; - ўқитувчининг исми ва фамилияси; - маълумоти ва педагогик стажи; - охирги …
5
мақсадни қўйган бўлса, таҳлил дафтарининг мақсад мавзуси шу қисмига ёзиб қўяди. масалан, дарсда ўқитувчининг таълимни тарбия билан боғлаш йўллари ва бу борадаги услубларини ўрганиш. 4. дарснинг боришига илмий-методик ва педагогик таъриф. - дарснинг тузилиши, унинг қисмларини режалаштириш, вақтдан, синф доскасидан ва ўқув кўргазмали қуроллардан фойдаланиш (мазкур дарс машғулотининг кабинет тизимида олиб борилганлигини, ўқув ёки синф хонасининг санитария-гигиена ҳолати, синфдаги ўқувчиларни ўқув анжомлари билан тўлиқ ёки нотўлиқ қуролланганлиги); - дарснинг мазмуни-ўрганилаётган мавзунинг вақт ва мазмун жиҳатидан ўқув дастурига мослиги, ўқитувчи баён этаётган мавзунинг илмийлиги, тўлалиги, изчиллиги, дарсни политехника таълими нуқтаи назаридан лабаратория ва амалий ишлар билан боғланиши, мавзунинг ўқувчилар ёшига мослиги, ғоявий-сиёсий қиймати, дарснинг тарбиявий аҳамияти, ўқитувчи баёнининг равонлиги; ўтган дарс мавзусининг сўралиши, ўқувчилар билимининг баҳоланиши, янги мавзунинг ўтилган мавзуга боғланиши. -ўқитувчининг дарс ўтиш усуллари: дарс давомида, олдинги ёки ўтган дарсда ўтилган мавзуни сўрашда, янги мавзуни баён қилиши мустаҳкамлаш ва якунлашда ўқитувчи қўллаган усуллар, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги. дарс давомида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ички назорат тизимида ижрони текшириш" haqida

1404052113_50294.doc ички назорат тизимида ички назорат тизимида ижрони текшириш режа: 1. ижрони текшириш; 2. ички назорат тизимида дарс кузатиш; 3. дарс таҳлили турлари. таянч иборалар: ички назорат тизими, ижро, дарс таҳлили, дидактик таҳлил, умумий педогогик таҳлил. мамлакатимиз мустақил бўлгандан сўнг таълим соҳасига алоҳида эътибор берилмоқда. 1997 йилда таълим тўғрисида янги қонун қабул қилинди. таълим тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти етди, профессионал билимларни эгаллаш имкониятини кенгайтириш, маъмур-менеджерларни тайёрлашни йўлга қўйиш, янги шароитларда, янги замонавий технологияларда ишлашга қобил ишчи ва мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим. бугунги кун ёшлар билан мунтазам, қунт билан иш олиб бориш, истедодли болаларни саралаб, уларга чет-элнинг яхши ўқув марказ...

DOC format, 103,0 KB. "ички назорат тизимида ижрони текшириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.