таълим жараёни мохияти, таълим жараёни ягона тизим сифатида

DOC 152,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403353866_45322.doc таълим жараёни моҳияти, таълим жараёни ягона тизим сифатида режа: 1. таълим жараёнининг мазмун – моҳияти. 2. таълим жараёни – ягона динамик тизим сифатида. 3. таълим – борлиқни билишнинг ўзига хос шакли сифатида. 4. ўқитиш ва ўқитиш жараёнлари таснифлари ва уларнинг таълим жараёнидаги ўзаро алоқадорлиги. 5. шарқ ва ғарб мутафаккирларининг таълим соҳасидаги ғоялари. 6. таълим жараёни ва таълим олувчилар руҳиятидаги ўзаро алоқадорлик. 7.ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларининг уйғунлиги. 8. таълим қонуниятлари ва тамойиллари. кириш инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш халқимизнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни қандай қилиб ёш авалодга ўргатиш - уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун – қоидаларини мутассил излаганлар. бу эса педагогика фанининг майдонга келишига сабаб бўлган. чунки, инсоннинг маърифатли ва маънавий комилликка эришиши педгогика фанининг етакчилигида амалга оширилади. маълумки, мамлакатимиз тараққиёти ва келажаги таълим – тарбия соҳасидаги юқори самарадорликка эришишга, уларнинг жаҳон таълими талаблари билан мослиги ва амалий ҳаётдаги ўрнини қай даражада топаётганлигига …
2
инг усуллари; таълимда баҳолаш; ташкилий – тузилмавий схема; педагогик жараёнлар самарадорлиги; дарс; мустақил таълим; тарбиявий муносабатлар; тадбирлар; педагогик амалиёт; педагогик тажриба – синов; даос мактаби; таълим қонуниятлари; таълим тамойиллари; илмлилик; кўргазмалилик тамойили. 1. таълим жараёнининг мазмун – моҳияти. таълим бериш ғоятда мураккаб ва масъулиятли иш, бунинг далили сифатида шуни айтиш мумкинки, педагогнинг таълим жараёнидаги раҳбарлик ролини таъминлашга уриниш ва ҳаракатларини сақлашга интилиши ўртасидаги таълимга хос диалектик зиддият аслида юксалишнинг манбаидир. таълим мақсад, мазмун, ўқитувчининг шахси, талабалардаги дастлабки билимларнинг характери, ўқитишнинг моддий – техник базаси ва бошқа омиллар билан белгиладани. бунда ўқитувчи талабалар ишининг боришини кузатиш ва улар эришган натижаларни баҳолаш асосида ўзининг кўрсатмалари, йўналтирувчи саволлари, тегишли тушунтиришлари ва ҳакозалар билан уларнинг ўқув фаолияти жараёнига тузатишлар киритади. шунга кўра таълим биринчидан, ўқитиш, иккинчидан, ўқитишни, яъни ўқишни ва шу билан бирга уни назорат қилиш ҳамда тузатиш тадбирларини ўз ичига олади. “таълим маълум қонуниятларга бўйсинади ва умумфалсафий методологияга мувофиқ бу қонунлар таълим жараёни …
3
сининг шаклланишига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. 2. таълим жараёни – ягона динамик тизим сифатида. таълим жараёни ўзаро боғлиқ бўлган ташкил этувчилар (кўрсаткичлар) – нинг ўзаро узвий боғлиқлиги асосида тузилган ягона динамик тизимни ташкил этади. динамик тизим дейишига сабаб, таълимни ва таълим жараёнини ташкил этувчилари жамият тараққиётига мос ҳолда мунтазам ривожланишда бўлиб, такомиллаштирилиб борилади. бунда ташкил этувчилар қуйидагилардир: мақсад; мазмун; шакл, усул; услуб; ўқитувчи шахси; талабалардаги дастлабки билим; ўқитишнинг моддий – техник базаси ва шу кабилар. бу таълим жараёнларини бир бутунликда, яъни ягона яхлит динамик тизим сифатида қараш лозимлигини тақозо этади ва бундай қараш таълим жараёнини бошқариш ва бошқаришнинг оптимал вариантини топишга ҳам имконият яратади. қайд этилган таълим жараёнини тизим кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин (1 - шакл). 1 – шакл. таълим жараёни ташкил этувчилари ва улар динамикаси. шаклда ифодаланган кетма – кетлик ўқитиш жараёнининг алгоритмини ишлаб чиқишга имконият яратади. ўқитиш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали олиб бориладиган таълим жараёнининг узвийлигини ва узликсизлигини …
4
таълим жараёнида таълим олувчилар онгига сингдирилаётган назарий билимлар амалий фаолият ёрдамида янада мустаҳкамланади. инсон теварак – атрофдаги воқеалик, нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини амалий ҳаётда уларга тўқнаш келиш йўли билан билиб олади, уларни ўзлаштиради. инсон амалий фаолият туфайлигина ижтимоий ишлаб чиқариш фаолияти жараёнини ташкил этувчи муносабатлар, шунингдек, табиат ҳодисалари сирини ўзлаштириб олади. нарсалар, буюмлар билан амалий муомалада бўлиш натижасида буюмлар сезги органларига таъсир қилади, сезгилар идрокни келтириб чиқаради. амалиётда инсоннинг фаол фикрлаш фаолияти юзага келади. фикрлаш ёрдамида у реал воқеаликни чуқур тушунади. билим манбаи саналган амалиётнинг аҳамияти хусусида сўз юритганда билиш жараёнининг моҳиятини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. билиш мураккаб диалектик жараён бўлиб, жонли мушоҳададан абстракт тафакурига, сўнгра амалиётга ўтиш йўлидир. билиш шахс учун муҳим ҳам ўзлаштирилмаган нарса, воқеа ва ҳодисалар моҳиятининг онг ёрдамида англаш жараёнидир. объектив борлиқни билиш уни сезишдан бошланади. сезиш онгнинг ташқи олам билан бўладиган чинакам алоқасидир. сезиш теварак – атрофдаги воқеалик, нарса ва ҳодисаларнинг сезги органлари (бизга маълумки, …
5
и фикрлашда, тушунчаларнинг таркиб топишида муҳим рол ўйнайди. тасаввур муайян умумлашмаларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. сезиш, идрок ва тасаввур билишнинг муҳим таркибий қисимлари бўлса-да, улар ҳам ҳақиқий воқеаликни билиш муаммосини тўла ҳал этишмайди. билиш жараёнининг энг юқори босқичида тафаккур юзага келади. жонли мушоҳада ва тафаккур доимо одамнинг амалий фаолиятига асосланиши керак. одам табиат ва ижтимоий жамият қонуниятларини очиб, ўз фаолиятида улардан фойдаланишга интилади. ҳар қандай назарий билимнинг қиймати унинг амалиётга қанчалик хизмат қилиши билан белгиланади. назария амалий фаолият моҳиятидан келиб чиқиб асосланади ҳамда амалий фаолиятнинг яхшироқ йўлга қўйилишига хизмат қилади. бироқ, амалиёт айни вақтда билимнинг тўғрилигини текшириш воситаси ҳамдир. назарий ғоя, фикр амалиётда текширилган ва у орқали тасдиқлангандагина у инсон билимларининг муҳим таркибий қисмига айланади. демак, бизга билим амалиётдан сезги идрок, тасаввур ва тафаккур асосида ҳосил бўлиши ва яна амалиётга қайтиб боришида намоён бўлади. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, билим амалиётга ўзининг илгариги кўринишида эмас, балки анча бойиган кўринишида, анча юқори даражада …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таълим жараёни мохияти, таълим жараёни ягона тизим сифатида" haqida

1403353866_45322.doc таълим жараёни моҳияти, таълим жараёни ягона тизим сифатида режа: 1. таълим жараёнининг мазмун – моҳияти. 2. таълим жараёни – ягона динамик тизим сифатида. 3. таълим – борлиқни билишнинг ўзига хос шакли сифатида. 4. ўқитиш ва ўқитиш жараёнлари таснифлари ва уларнинг таълим жараёнидаги ўзаро алоқадорлиги. 5. шарқ ва ғарб мутафаккирларининг таълим соҳасидаги ғоялари. 6. таълим жараёни ва таълим олувчилар руҳиятидаги ўзаро алоқадорлик. 7.ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларининг уйғунлиги. 8. таълим қонуниятлари ва тамойиллари. кириш инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш халқимизнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни қандай қилиб ёш авалодга ўргатиш - уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун – қоидаларини м...

DOC format, 152,5 KB. "таълим жараёни мохияти, таълим жараёни ягона тизим сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.