узбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар

DOC 149.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403354026_45332.doc ўзбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар ўзбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар. ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими режа 1. ўзбекистонда таълим соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва педагогика фанининг концепцияси. 2. мактабгача таълим ва 6 ёшли болаларни мактабга қабул қилиш муаммолари. 3. болаларни педагогик-психологик ташҳис қилиш. 4. ҳамкорлик ва бунёдкорлик педагогикаси. 5. халқ таълими вазирлигининг 2001 йил 14 сентябрдаги «умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар таълим тайёргарлиги даражаси рейтингни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш» хақида 133-сонли буйруғи тўғрисида. мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бутун мамлакат миқёсида таълим - тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўрганиш соҳаларини ислоҳ қилишга ниҳоятда катта зарурият сезила бошлади. бу сиз жамиятимизни бирон-бир соҳасини ўзгартиришга киришиб бўлмас эди. ислоҳотларни тақдири ва самараси биринчи навбатда кадрларни савиясига, уларни замон ва тараққиёт талабларига нечоғлик жавоб беришига боғлиқдир. юртимизнинг эртанги ҳаёти ва тақдири авваламбор шу муаммоларни узил-кесил ечиш билан чамбарчас боғланганини ҳар қайси фикрловчи одам англаши қийин эмас. шу сабабли ҳам биз …
2
мида нималар ўзгарди? нималарга эришилди? қандай вазифалар кўнгилдагидай бажарилмади? олдинда ҳали ҳал қилиниши лозим бўлган қандай долзарб муаммолар турибди? шу масалаларни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. аввало, таълим тараққиётининг барча жабҳаларида кўзланган бош мақсад - республика таълимининг ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясини миллий истиқлол ғоялари, талаблари асосида ташкил этиш, жамиятимиз қадам қўйяётган xxi аср таълимини тараққиёт, маънавий - маданий қарашлар руҳида бўлишни, энг муҳими, жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган даражада бўлишини таъминлашдир. шу мақсадларни амалга ошириш йўлида бажариладиган дастлабки ташкилий тадбирларнинг айримларини кўриб чиқамиз. авваламбор, бу икки қонунни таълим муассасалари амалиётига тадбиқ қилиш мақсадида алоҳида истиқбол дастури ишлаб чиқилиб, вазирлик хайъати мажлисида тасдиқланди. бу хужжатларнинг мақсад ва моҳияти барча воситлар орқали таълим муассасаларида, ота-оналар аҳоли ўртасида тушунтирилди. таълимга оид меъёрий хужжатлар: концепциялар, давлат таълим стандартлари, талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, низомлар ва бошқа меъёрий хужжатлар юқоридаги икки қонун моддаларига мувофиқлаштирилди. республикада узлуксиз таълим тизимининг биринчи босқичи сифатида қаралади уларга болаларни мактаб …
3
маънавият асослари», «иқтисодий билим асослари» каби янги ўқув фанларии умумий ўрта таълим мактабларининг дарс жадвалларига киритилди. табиийки таълим тизимига мувофиқ ўқув режалари ва дастурлари ҳам тубдан ўзгариши, 9 йиллик умумий ўрта таълимдаги ўқув дастурлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурларига мувофиқлаштирилиши зарур. халқ таълими бошқаруви органларининг мутахассислари, олимлари, амалиётчи ўқитучилар ва методисстларнинг саъйин ҳаракатлари бирлаштирилиб, умумий ўрта таълим мактаблар учун 24 та ўқув фанлари бўйича давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди. улар 1998-1999 ўқув йилида вазирлар махкамасининг 1998 йил 13 майдаги «ўзбекистон республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сонли қарори билан республиканинг турли ҳудудларида ташкил этилган 24 та мактабда тажриба синовидан ўтқазилди. нихоят, 1999 йил 16 августда вазирлар махкамаси ўзининг «умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 390-сонли қарори билан ўтқазилган ва такомиллаштирилган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлади. давлат таълим стандартлари янги ўқув дастури билан биргаликда 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта …
4
мпьютер синфлари жихозланди. турли таълимий ахборотларни жойларга тезкор етказиш мақсадида модем, ахборотларини олиш ва тузатиш бўйича интернет тизимига ўтиш таъминланди ва ҳозирда бу тизим такомиллаштирилмоқда. республикамиз ўз мустақиллигига эришгач таълим бўйича халқаро ҳамкорлик учун ҳам кенг йўл очилди. бугунги кунда халқ таълими вазирлиги ақш, англия, германия, франция, япония, голландия, туркия, корея, швецария ва бошқа давлатлар билан, шунингдек, ақш тинчлик корпуси ҳамда таълим ва тил ўрганиш бўйича акселс ташкилоти, германиянинг гёте институти ҳамда юнеско, юнисеф, бмт каби нуфўзли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчи хоналар ва кўплаб нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда. тинчлик корпусининг 400 дан ортиқ кўнгиллилари мамлакатимиз таълим муассасаларида инглиз тилини ҳамда комьютер техникасини болаларга ўргатиш бўйича бизга беминнат ёрдам бермоқдалар. 2000 йилдан бошлаб бундай кўнгиллилар гуруҳи япониядан ҳам келиши кутилмоқда. мана олти йиллирдики таълим ва тил ўрганиш бўйича акселс ташкилотининг кўп босқичли танловларида ғолиб чиққан 400 дан ортиқ ўкувчилар ақш да ўқиб қайтдилар. республикамиз мактабларининг ўқувчилари хорижий мамлакатларда …
5
стурлари ва дарсликлар яратилмоқда. осиё ривожланиш банки томонидан сифатли дарсликлар яратиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қуйилди. ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 1997 йил 20 августдаги ўқитувчилар ва ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 409-сонли қарорининг қабул қилиниши республика президенти ва ҳукуматининг кам таъминланган оналарнинг фарзандларини ижтимоий химоя қилиш учун кўрсатилаётган ғамхўрлигини ёрқин ифодасидир. мана, 4 йилдирки умум таълим мактабларининг биринчи синфларига ўқишга келаётган ўқувчиларнинг барчаси тўла комплектдаги ўқув қуроллари ва дарсликлар билан бепул таъминланмоқдалар. 1999-2000 ўкув йилида 1-синфга қабул қилинган 671209 та ўқувчи ҳам шундай имтиёздан фойдаланди. уларга 1260 млн. сўмлик ўқув қуроллари ва дарсликлар берилди. мамлакатимизда халқ таълимини тубдан ислоҳ қилиш, нихоятда катта куч, маблағ ва имконият талаб этилаётганлиги юқорида баён этилди. лекин ҳурматли президентимиз «истиқболимиз, иқболимиз кўзи билан қараганда, ҳам иқтисод, ҳам сиёсат, ҳам маънавият нуқтаи назаридан бу сарф ҳаражатларига назар ташласак ундан келадиган манфаат ҳар қандай ҳаражатларни қоплаши ва оқлаши муқаррар» деган сўзларида қатъий турибдилар. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "узбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар"

1403354026_45332.doc ўзбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар ўзбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар. ўқувчилар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими режа 1. ўзбекистонда таълим соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва педагогика фанининг концепцияси. 2. мактабгача таълим ва 6 ёшли болаларни мактабга қабул қилиш муаммолари. 3. болаларни педагогик-психологик ташҳис қилиш. 4. ҳамкорлик ва бунёдкорлик педагогикаси. 5. халқ таълими вазирлигининг 2001 йил 14 сентябрдаги «умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар таълим тайёргарлиги даражаси рейтингни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш» хақида 133-сонли буйруғи тўғрисида. мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бутун мамлакат миқёсида таълим - тарбия, илм-фан, кас...

DOC format, 149.5 KB. To download "узбекистон педагогика фанининг муаммолари, изланишлар, янгиликлар", click the Telegram button on the left.