спорт мусобакасининг психологияси

DOC 167,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403350608_45128.doc спорт мусобақасининг психологияси режа: 1. спортда мусобақалашиш фаолияти психологик хусусиятлари 2. мусобақага психик тайёрлик ҳолати 3. чалғитувчи ташқи ва ички таъсирларга қарши тўсиқларга юқори чидамлилик. 4. мусобақага психологик тайёргарлик жараёнининг хусусиятлари 5. мусобақаларга умумий ва махсус психологик тайёрланиш 6. эмоционал ҳажонланиш даражаси ва уни бошқариш спортда мусобақалашиш фаолияти психологик хусусиятлари мусобақа – жамиятнинг тарихий ривожланиши турли босқичларида унинг моддий ҳаёт шароитлари билан бирлашган фаолият алоҳида тури сифатида спорт атрибути. жисмоний тарбияда ҳам мусобақалардан фойдаланилади. лекин бу ерда у мактабда, олий ўқув юртида жисмоний тарбия дарси оммавий жисмоний тарбия тадбирларида аниқ вазифаларини ҳал этиш билан боғлиқ фақат маълум шароитларда аниқланадиган бу жараённинг хусусиятларидан бири сифатида иштирок этади. бундай ҳолларда одатда шунчаки мусобақалашиш эмас, балки мусобақалашиш методини қўллаш ҳақида гапирилади. фаолиятнинг тарихий юзага келган шароитлари сабабли спортнинг аниқ бир турларида мусобақалар ўз хусусиятига эга бўлади. у фаолиятнинг мазмуни ва шакли билан белгиланади ва мусобақалар қоидалари билан тартибга солинади. бироқ, спортнинг ҳамма …
2
ирига таъсири келиб чиқади. жамоали спорт турларида бу яна спорт жамоаси ҳамма аъзоларининг ҳаракатлари мослигини, унинг фикрлари, иродаси ва сезгилари бирлигини умумлаштириб айтганда бирлашиб мусобақа курашларини олиб боришни талаб этади. кураш жараёнининг ўзи ва унинг натижаси, яъни ҳар доим фақат спорт ҳакамлари томонидан баҳоланадиган эмас, балки жамоатчилик баҳосини ҳам оладиган эришилган натижанинг ҳар бир спортчи учун шахсий ва ижтимоий аҳамияти ҳам спорт мусобақасининг хусусияти ҳисобланади. мусобақалашиш кураши ва унинг натижаси юксак даражадаги спортчилар учун муҳим аҳамиятга эга. психологияда “аҳамиятлилик” тушунчасининг моҳияти ва билимларни эгаллашда, диққати фаолияти, фаолият маҳсулдорлигида унинг роли кўрсатиб берилган. спорт мусобақаларида буларнинг ҳаммаси айниқса яққол ифодаланади. мусобақаларда иштирок этиши аҳамиятини англаб етиш одатда мусобақалар мақсадига эришишга ёрдам берувчи кучли омил бўлиб қолади. аммо аҳамиятлилиги ҳар бир спортчи учун ўз ўлчамига эга (а.ц.пуни), у нерв системасининг ва психикасининг унинг диққатини мусоақада иштирок этиш масъулиятига қаратувчи, мусобақа натижасининг унинг шахсий обрўсига, нима бўлса ҳам медал олишга сазовор бўлишга жалб …
3
мида юзага келадиган кутилмаган вазиятлар катта таъсир кўрсатади. бу омиллар ситуатив амал қилса ҳам, спортчиларга ҳам ижобий, ҳам салбий психологик таъсир кўрсатиши мумкин. буларнинг ҳаммаси бир бўлиб спорт мусобақасини экстремал шароитларда давом этадиган фаолият сифатида ифода этади. бундай фаолият юқори самарали бўлиши учун ҳар бир спортчи ва ҳар бир жамоа уна ҳар жиҳатдан айниқса психологик тайёр бўлиши керак. мусобақага психик тайёрлик ҳолати фаолиятга тайёрлик – кенг тушунчадир. билимлар ҳозирги замон даражасида уни ҳар бир фаолият учун белгилари маълум тўплами билан ифодаланадиган кўп компонентли ва кўп ўлчамли тузилма сифатида қараш мумкин. мусобақага тайёрлик белгилари тўпламига қуйидагилар киради: ғоявий, маънавий, функционал, психик ва махсус (жисмоний, техник, тактик, назарий) тайёргарлик уларнинг бирлиги. психик тайёргарлик демак мана шу ягона яхлитнинг зарур, баъзида мусобақалашиш фаолиятида муваффақиятлилик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга компоненти ҳисобланади. у спортчининг психик ҳолатларидан биридан иборатдир. ҳар қандай бошқа психик ҳолат каби у ҳам – шахсни яхлит намоён бўлиши (н.д.левитов, а.ц.пуни) ҳар …
4
иларнинг эмоционал таъсирланишлари билангина ифодаланган. шу билан бирга фаолиятга хусусан мусобақаларга психик тайёрлик ҳолатини, фақат битта алоҳида белгилар билан айтайлик эмоционал қўзғалиши билан тасвирлаш мумкин эмас. старт олдидан ҳар бир ҳолати учун маълум белгилари тўплами мавжуддир - озми ёки кўпми шахсий характеристикаларидан иборат унинг ўзига хос синдроми (а.ц.пуни). а.ц.пуни, б.а.вяткина, г.м.гагаева, а.д.ганюшина, а.с.егорова, р.м.загайнова, д.а.захарова, ю.я.киселева, н.п.казаченок, а.б.ливмане, о.н.мазурова, в.к.петрович, л.н.радченко ва бошқаларнинг назарий ва экспериментал тадқиқотлари психик ҳолати синдроми тузилиш компонентлари аниқланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. улар қуйидагилардан иборат: ўз кучига оқилона ишонч, қатъийлик билан ва мусобақалашиш мақсадига эришиш учун охиригача курашишга интилиш, эмоционал таъсирланиш оптимал даражаси, адаштирувчи, чалғитувчи ташқи ва ички таъсирларга қарши юксак тўсиқларга чидамлилиги, ўз ҳаракатларини, фикрларини, сезгиларини, умуман хулқини ихтиёрий бошқариш қобилияти. психик тайёрлик ҳолати синдромида ўз кучига оқилона ишончи спортчи учун мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш ўзига хос гарови бўлиб хизмат қилади. у спортчининг имкониятлари ва бўлажак мусобақанинг тахмин қилинадиган шароитлари нисбатларини реал ҳисоблари …
5
қиқагача муросасиз ураш олиб боришга қаратилган спортчининг реал ҳаракатларида намоён бўлувчи мақсадга интилишини ифода этади. бундай натижалар мусобақалардан олдин ва старт берилишидан олдин спортчиларда мусобақалашиш истагида субъектив ифодаланади, мусобақалар давомида эса - уларнинг кураўш давомида юзага келаётган шароитга мос равишда ҳаракатларни танлашларида ифодаланади. аммо охиригача курашишга интилиши лабилдир, тез сўниши мумкин ва бу кўпинча яхши оқибатларга олиб келмайди. сўниб боришига сабаблар жуда кўп. улардан иккитаси асосий ҳисобланади. улардан биринчиси – рақибнинг ёки рақибларнинг яққол, кўпинча кутилмаганда устунлиги. спортчи образли қилиб айтсак қуролни топширади, таслим бўлади ва ҳатто у эришиш мумкин бўлган натижа учун ҳам курашмайди. иккинчи сабаби – олдиндан юзага келадиган кўпинча ёл-он мусобақалар мақсадига эришиб бўлингандек туюлиши ҳисобланади. натижада «қўлга киритилган –алабани спортчи бой беради». нима учун? «¢алабани қўлга киритдим деб ўйладим, бир оз эътиборни пасайтирдим, оқибатда –алабани бой бердим» - спортчининг ўзи мана шундай тушунтиради. эмоционал таъсирланиш оптимал даражаси. мусобақа олди даври одатда юксак эмоционал ҳаяжонланиш билан ўтади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"спорт мусобакасининг психологияси" haqida

1403350608_45128.doc спорт мусобақасининг психологияси режа: 1. спортда мусобақалашиш фаолияти психологик хусусиятлари 2. мусобақага психик тайёрлик ҳолати 3. чалғитувчи ташқи ва ички таъсирларга қарши тўсиқларга юқори чидамлилик. 4. мусобақага психологик тайёргарлик жараёнининг хусусиятлари 5. мусобақаларга умумий ва махсус психологик тайёрланиш 6. эмоционал ҳажонланиш даражаси ва уни бошқариш спортда мусобақалашиш фаолияти психологик хусусиятлари мусобақа – жамиятнинг тарихий ривожланиши турли босқичларида унинг моддий ҳаёт шароитлари билан бирлашган фаолият алоҳида тури сифатида спорт атрибути. жисмоний тарбияда ҳам мусобақалардан фойдаланилади. лекин бу ерда у мактабда, олий ўқув юртида жисмоний тарбия дарси оммавий жисмоний тарбия тадбирларида аниқ вазифаларини ҳал этиш билан боғлиқ ф...

DOC format, 167,5 KB. "спорт мусобакасининг психологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.