жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни

DOC 177,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403350005_45097.doc жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни режа: 1. қадимги юнонистон ва рим даврларида таълим-тарбия. 2. қадимги юнонистонда педагогик назарияларнинг туғилиши 3. ғарбий европада мактаб, маориф ҳамда педагогик фикрлар тараққиёти тарихий тараққиётнинг кейинги даврларига келиб, ибтидоий жамоа тузуми ўрнини янги ижтимоий формация қулдорлик тузуми эгаллади. қадимий шарқда биринчи синфий жамиятлар пайдо бўлди ҳамда моддий ва маънавий маданиятга асос солинди. айниқса, қадимги юнонистон ва рим халқлари бу маданиятни ривожлантиришда ўзларини катта ҳиссасини қўшдилар. дарҳақиқат, тарихий тараққиёт давомида турли мамлакатлар ва халқлар жаҳон маданиятига турлича ёндашдилар ва ривожлантирдилар. масалан, хитойда қоғоз ихтиро қилинди, ҳиндистонда ҳисоблашнинг ўнлик тизими кашф этилди, месопотамияда эса ер куррасини градусларга, суткани соатлар, минутлар ва дақиқаларга бўлиш ўйлаб топилди. эрамиз бошланишидан олдин ўрта осиёнинг жанубий чеккасига яқин бўлган жойда ўрта денгиз билан ҳиндистонни бирлаштирувчи карвон йўли қурилди. сўнгра ўрта осиё орқали хитой дан ўрта денгизга томон «буюк ипак йўли» очилди. натижада ўрта осиё халқаро савдо-сотиқ марказига айланди. бу эса …
2
асосланган деҳқончилик ҳукмрон эди. 9 минг оиладан иборат бўлган қулдорлар 250 мингдан кўпроқ аҳолига ҳукмронлик қиларди. спартада қуллар шафқатсиз таъқиб остига олинар эди. тарбия ишлари эса давлат ихтиёрида бўлиб, унинг асосий мақсади спарталикларнинг болаларини бақувват, жисмоний соғлом, бардошли, чиниққан жангчилар қилиб тарбиялаш ва бўлажак қулдорларни етказишдан иборат эди. спарталикларнинг болалари 7 ёшгача уйда яшар, кейин «агелла» деб аталувчи давлат муассасасида 18 ёшга етгунча тарбияланар эди. улар «педоном» раҳбарлигида жисмоний соғлом бўлиш учун турли машқлар билан чиниқтирилар, совуққа, очликка ва чанқоқликка чидашга, оғриққа бардош беришга ўргатилар эди. таълимнинг асосий қисмини ҳарбий гимнастика машқлари эгаллар эди. қадимги юнон тарихчиси, файласуф олим плутарх спарта мактабларидаги таълим-тарбия ҳақида гапириб, шундай дейди: «ўқиш ва ёзишга келганда болаларга фақат уларнинг энг зарури ўргатилар эди, тарбиянинг қолган қисми эса битта мақсад: ҳеч сўзсиз итоат қилдиришни, чидамли бўлишни ва енгиш илмини ўргатишни кўзда тутар эди». спартада таълим-тарбиянинг яна бир муҳим вазифаси ёшларни қулларга нисбатан шафқатсиз, уларни менсимайдиган қилиб …
3
ндаги таълим-тарбия спартаникидан бутунлай фарқ қилар эди. қуллар хусусий мулк ҳисобланар эди. афинада эрамиздан илгариги v—iv асрларда маданият барқ уриб ўсди. фан, меъморчилик ва ҳайкалтарошлик тараққий қилди. афинада энг кўркам ва баркамол инсон деб ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан етук кишини ўзларирнинг «идеали» деб ҳисоблар эдилар. бу идеал фақатгина юқори табақали қулдорларга хос эди. жисмоний меҳнат эса фақат қулларнинг қисмати деб ҳисобланар эди. афинада болалар 7 ёшга етгунча уйда тарбияланар, ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб мактабга қатнар, қизлар эса оилада она кўмагида уй-рўзғор ишларига ўргатилар эди. афинада хотин-қизларнинг ҳаёти уй доирасидан чиқмас, асосан ичкарида ўтар эди. афинада болалар дастлаб 7 ёшдан 13—14 ёшгача «грамматист» (савод ўргатиш маъносида), «кифарист» (грекча мусиқа ўқитувчиси маъносида) мактабларда таҳсил олганлар. бу мактаблар хусусий бўлиб, ўқиш пуллик эди. шунинг учун фуқароларнинг болалари бу мактабларда таълим ололмас эдилар. бу мактабларда «дидаскол» деб аталган ўқитувчилар машғулот олиб борар эдилар. (мен ўқитаман, деган маънодаги «дидаско» сўзидан кейинроқ «дидактика» — …
4
ирғитиш, сувда сузиш кабилар ўргатиларди. палестрада ўқиш текин эди, шунинг учун ҳам ёшларнинг кўпчилик қисми палестрада ўқиш билан чекланиб қолар эди. ёшларнинг бадавлатроқ оиладан бўлган қисми палестрани тугатгач гимнасийга (жисмоний, ижтимоий тарбия) кирар эди. уларга фалсафа, сиёсат, адабиёт фанлари ўргатилган. бу мактабни тугатган ёшлар давлатни бошқаришда қатнашишлари мумкин эди. ниҳоят, спартада бўлгани каби, афинада ҳам 18 дан 20 ёшгача бўлган ёшлар эфеблар қаторига ўтиб, ҳарбий хизматга тайёрланар ва ўзларини сиёсий билимларини оширишни давом эттирар эдилар. аҳолининг кўпчилик қисми болаларни мактабларда ўқита олмаганлиги сабабли уларга касб-ҳунар ўргатиш одат тусига кирган эди. айрим хат-саводи бор оталар болаларига ўқишни ўзлари ўргатар эдилар. бу каби тартиб давлат томонидан қонунлаштирилиб қўйилиб бечораҳол табақага мансуб ота-оналар ўз болаларига бирор касбни ўргатишга мажбур эдилар. акс ҳолда уларнинг болалари келгусида кексайиб қолган ота-оналари тўғрисида моддий ғамхўрлик қилишдан озод этилар эди. қулдор зодагонлар меҳнат билан шуғулланувчи эркин аҳолига нафрат билан қарарди. қулларни эса «гапирадиган иш қуроли» деб ҳисоблар эдилар. …
5
ф бўлиши билан бирга ажойиб нотиқ ҳам эди. у кенг майдонларда сўзга чиқиб, ахлоққа доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказар, тингловчиларни савол-жавоб йўли билан ҳақиқатни ўзлари топишларига ва билишларига ундар, шу йўл билан одамларни ҳақиқатни излашга ўргатар эди. суҳбатни бу методи «суқрот методи» деб юритилган. у педагогика оламига ана шундай савол-жавоб методини, яъни «эвристик» суҳбат методини янги (савол бериш ва саволни тўлдириш) методини олиб кирди. суқрот — фалсафий диалектиканинг асосчиларидан бири. у бахс орқали, яъни муайян масалаларни ўртага қўйиш ва уларга жавоб топиш йўли билан ҳақиқатни аниқлаш мумкин деб тушунган. аристотель фикрича суқрот мавжуд ҳақиқатдан умумий тушунчаларга ўтиш ҳақидаги индуктив таълимотни ҳамда ҳар бир нарсанинг моҳиятини билишнинг биринчи имкониятини берадиган тушунчаларни аниқлаш ҳақидаги таълимотни яратган. унинг этика соҳасидаги асосий тезиси шундан иборат: эзгулик билимдир; донишмандлик, яъни яхшиликни билувчи яхшилик қилади; ёмонлик қилувчи эса яхшиликни ё билмайди, ёки пировардида яхшиликнинг тантанаси учун ёмонлик қилади. суқротнинг тушунишича, ақл билан ахлоқ ўртасида зиддият бўлиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни" haqida

1403350005_45097.doc жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни режа: 1. қадимги юнонистон ва рим даврларида таълим-тарбия. 2. қадимги юнонистонда педагогик назарияларнинг туғилиши 3. ғарбий европада мактаб, маориф ҳамда педагогик фикрлар тараққиёти тарихий тараққиётнинг кейинги даврларига келиб, ибтидоий жамоа тузуми ўрнини янги ижтимоий формация қулдорлик тузуми эгаллади. қадимий шарқда биринчи синфий жамиятлар пайдо бўлди ҳамда моддий ва маънавий маданиятга асос солинди. айниқса, қадимги юнонистон ва рим халқлари бу маданиятни ривожлантиришда ўзларини катта ҳиссасини қўшдилар. дарҳақиқат, тарихий тараққиёт давомида турли мамлакатлар ва халқлар жаҳон маданиятига турлича ёндашдилар ва ривожлантирдилар. масалан, хитойда қоғоз ихтиро қилинди, ҳиндистонда ҳисоблашнинг ўнлик тизими кашф эт...

DOC format, 177,5 KB. "жаҳон педагогика фани ривожланиш тарихи баёни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.