фуқаролик тарбияси. ҳуқуқий тарбия

DOC 76,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663882250.doc фуқаролик тарбияси. ҳуқуқий тарбия режа: 1.фуқаролик тарбиясининг мақсад ва вазифалари. 2.ўқувчиларни фуқаролик руҳида, тарбиялашда давлат рамзларидан фойдаланиш. 3.ёшларда ватанпарварлик ва байналминаллик туйғусини шакллантириш – фуқаролик тарбия нинг асоси. 4.ҳуқуқий тарбия. фуқаролик тарбиясининг мақсад ва вазифалари. мустақил ўзбекистон республикасида шаклланаётган миллий истиқлол ғоялари фуқароларни республика конституциясида эътироф этилган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдек эзгу мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. ҳар бир фуқаронинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини юзага келтириш, ҳуқуқий маданиятини қарор топтириш – фуқаролик (ҳуқуқий) жамиятнинг асосий талаби саналади. ўзбекистон республикаси фуқароларининг мақсади эркин, демократик, инсонпарвар ҳуқуқий давлат ва жамиятни қуришдир. бу жамиятни бунёд этиш жараёнида янги ижтимоий фуқаролик тарбия ни ташкил этиш вазифаларини янада мураккаблаштиради. зеро, демократик, ҳуқуқий жамият барпо этилишининг муваффақияти фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий онглилик даражаси, фуқаролик фазилатларининг қарор топганлиги ва ижтимоий фаоллик кўрсаткичларига боғлиқ. фуқароликнинг ижтимоий асоси янги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бўлиб, унда фуқароларнинг шахсий манфаати жамият манфаати билан қўшилиб, уйғунлашиб кетади. миллий ва умуминсоний қадриятлар …
2
иоя этиш, маълум ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳамда бурчларни бажаришга масъуллик билан ёндошув, меҳнат жараёни ва жамоадаги фаоллик, маънавий етуклик асосида муайян давлатга мансублик. фуқаролик тарбия нинг вазифалари тизимини қуйидагилар ташкил этади: 1. ёш авлодни доимий равишда жамиятда устувор мавқега эга бўлган ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларга риоя этишга ўргатиб бориш. 2. ўқувчиларга фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида маълумотлар бериб бориш, уларда фуқаролик фаолиятини ташкил этиш борасида кўникма ва малакалар ҳосил қилиш. 3. ўқувчиларда давлат рамзларига нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни қарор топтириш, республика президенти шаъни, ор-номусини ҳимоя қилишга тайёрлик ҳиссини шакллантириш. 4. ўқувчиларда халқ ўтмиши, миллий қадриятларга нисбатан муҳаббат туйғусини уйғотиш, улардан ғурурланиш, фахрланиш ва ифтихор ҳисларини ошириш. 5. ватан, халқ ва миллат ишига содиқлик, ўз манфаатларини юрт манфаатлари билан уйғунлаштира олишга эришиш, фидоий фуқарони тарбиялаб вояга етказиш. 6. ватан, юрт озодлиги ва мустақиллигини эъзозловчи, ардоқловчи, уни ҳимоя қилишга тайёр фуқарони тарбиялаш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш. 2.ўқувчиларни фуқаролик руҳида, тарбиялашда давлат …
3
– бу шартли белгилар бўлиб, улар қадим даврлардаёқ турли халқларда у ёки бу ҳодиса, олам, мавжудот, одамлар тасвирини, уларнинг қарашларини ифодалаган. ўзбекистон республикасида давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ижтимоий-сиёсий мустақилликни ифода этувчи рамзларни яратишни тақозо этди. шу муносабат билан 1990 йил 30 мартда ўзбекистон республикаси олий кенгашининг “ўзбекистон республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги қарор қабул қилинди ва бу борада амалий ишлар бошлаб юборилди. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 10 декабрда бўлиб ўтган xi сессиясида ўзбекистон республикасининг давлат мадҳияси қабул қилинди. ушбу мадҳия муаллифлари ўзбекистон халқ шоири ва таниқли бастакор мутал бурхоновдир. таълим муассасаларида фуқаролик тарбия ни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга давлат рамзлари, уларнинг моҳияти борасидаги маълумотларни бериш, уларнинг онгига давлат рамзларининг халқ, миллат ор-номуси, шаъни, қадр-қимматининг тимсоли эканлиги тўғрисидаги ғояларни сингдириш мақсадга мувофиқдир. хусусан, ўзбекистон республикаси давлат мадҳиясининг қуйидаги матни ўқувчилар томонидан нафақат ёд олиниши, балки мадҳия мазмунида ифода этилган ғоялар моҳиятини чуқур таҳлил эта олиш лаёқатини шакллантириш учун маълум шарт-шароитларни яратиб бериш …
4
т рамзлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ 1991 йил 18 ноябрда ўзбекистон республикасининг байроғи, 1991 йил 2 июлда эса ўзбекистон республикасининг герби (тамғаси) қабул қилинди. мустақил ўзбекистон республикасининг байроғида оқ, кўк, яшил ва қизил ранглар ўз ифодасини топган бўлиб, уларнинг ҳар бири муайян маънони англатишга хизмат қилади. оқ ранг қизил ранг билан ҳошияланган. республика байроғида юрт тарихи, ўзбек халқининг миллий руҳи ва юрт табиатининг жамоли акс эттирилган. байроқнинг чап томони юқорида қисмида ярим ой ва ўн икки юлдузнинг тасвири туширилган. кўк ранг ва юлдузлар тасвири тиниқ, мовий осмон белгисидир. ўртадаги оқ ранг эса ёруғ кун ва покиза, оқ кўнгилли ўзбек халқининг тилаги, қизил ҳошиялар эса томирларда жўш ураётган қон каби тириклик ва ҳаёт рамзидир. яшил ранг эса қадим-қадимдан табиат белгиси, ой (янги ой) рамзининг берилиши мустақиллик шароитида ҳаёт кечириш халқимиз учун ўзига хос янги давр эканлигининг ифодасидир. юлдузлар сонининг ўн иккиталиги йил ойлари, мучал ҳисобига нисбатдир. умуман, юлдузлар қадимданоқ …
5
меҳмонлар республика байроғини ҳурмат қилишлари шарт. давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик қонун йўли билан жазоланади. ўзбекистон республикасининг давлат гербида тоғлар, дарёлар, буғдой бошоқлари (чап томонда), очилган ғўза шоҳларининг (ўнг томонда) гулчамбар ҳолидаги тасвири акс эттирилган. герб ўртасида серқуёш юрт рамзи бўлган қуёш ўзининг заррин нурларини сочиб турибди. гербнинг юқоридаги қисмида республика мустақиллигининг рамзи сифатида саккиз бурчак тасвирланган бўлиб, унинг ичида ярим ой (янги ой – янги тузум) ва юлдузлар (абадият тимсоли) жойлаштирилгандир. гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи бўлган кумуш рангли хумо қуши қанотларини ёзиб турган ҳолда тасвирланган. хумо қуши инсонга бахт келтирувчи, уни турли офатлардан ҳимоя қилувчи, меҳрибон жонзот сифатида ўзбек халқ оғзаки ижодида кенг талқин этиб келинган. гербнинг пастки марказий қисмида давлат байроғи рангларидаги чамбар лента ўзагида “ўзбекистон” сўзи ёзилган. гербда ифода этилган саккиз қиррали бурчак – масаммандир. ушбу белги ижтимоий ҳаётнинг маълум бир ғоя, куч бирлаштиради деган ғояни англатишга хизмат қилади. пахта ва буғдой бошоқларининг тасвири ризқу-рўзнинг нишонасидир. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролик тарбияси. ҳуқуқий тарбия" haqida

1663882250.doc фуқаролик тарбияси. ҳуқуқий тарбия режа: 1.фуқаролик тарбиясининг мақсад ва вазифалари. 2.ўқувчиларни фуқаролик руҳида, тарбиялашда давлат рамзларидан фойдаланиш. 3.ёшларда ватанпарварлик ва байналминаллик туйғусини шакллантириш – фуқаролик тарбия нинг асоси. 4.ҳуқуқий тарбия. фуқаролик тарбиясининг мақсад ва вазифалари. мустақил ўзбекистон республикасида шаклланаётган миллий истиқлол ғоялари фуқароларни республика конституциясида эътироф этилган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамиятни барпо этишдек эзгу мақсад атрофида бирлаштиришга хизмат қилади. ҳар бир фуқаронинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини юзага келтириш, ҳуқуқий маданиятини қарор топтириш – фуқаролик (ҳуқуқий) жамиятнинг асосий талаби саналади. ўзбекистон республикаси фуқароларининг мақсади ...

DOC format, 76,0 KB. "фуқаролик тарбияси. ҳуқуқий тарбия"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.