замонавий таълимда хорижий тажрибалар

DOC 157.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682406828.doc замонавий таълимда хорижий тажрибалар режа: 1. хорижий мамлакатлар таълим тизими. 2. модулли таълимнинг аҳамияти ва моҳияти. 3. замонавий таълим шакллари: blended learning (аралаш ўқитиш), масофали ўқитиш, маҳорат дарслари, вебинар, эвристик методлар. 4. замонавий таълимда тьюторлик, супервизорлик ва модераторлик фаолияти. хорижий мамлакатлар таълим тизими. америкада таълим тизими америка қўшма штатларида таълим тизимининг тузилиши қуйидагича: · болалар 3 ёшдан 5 ёшгача тарбияланадиган мактабгача тарбия муассасалари; · 1- 8 - синфларгача бўлган бошланғич мактаблар (бундай мактабларда 6 ёшдан 13 ёшгача ўқийдилар); · 9 – 12 - синфлардан иборат ўрта мактаблар (бу мактабларда 14-17 ёшгача бўлган болалар таълим оладилар). у қуйи ва юқори босқичдан иборат. америка қўшма штатларида навбатдаги таълим босқичи олий таълим бўлиб у 2 ёки 4 йил ўқитиладиган коллежлар ҳамда дорилфунунлар ва бошқа олий ўқув юртлари таркибида ташкил этилган аспирантура ёки докторантуралардир. ақшда мажбурий таълим 16 ёшгача амал қилади. бу мамлакатдаги ўқув юртлари давлат, жамоа, хусусийлар тасарруфида ва диний муассасалар ихтиёрида …
2
штирилади, аммо уларнинг ҳаммасига ҳақ тўлаш лозим. ўрта мактаблар қуйи ва юқори босқичлардан иборат. 9 - синфни битирган талабалар танлов асосида ўрта мактабга қабул қилинади. ўрта мактабларда тўрт йўналишда касб-ҳунар асослари бериб борилади. 1 - касб-ҳунар таълими, 2 - бизнес таълими, 3 - савдо ва саноат таълими ҳамда 4-қурилиш таълими. олий таълим 4 асосий босқичда амалга оширилади. 1-кичик мутахассис - 2 йиллик коллежларда амалга оширилади. 2бакалавр 4 йиллик коллежларда , 4 йиллик коллеж ёки дорифунунни тугатган 3-босқични давом эттириши мумкин.бу 1-2 йиллик магистр мактаби. 4 – босқич эса аспирантура, докторантура. мактабларда таълим телевидиниеси, электрон тил лабораторияси, видеоаппаратура компьютер ва ҳоказоларни қўллаш йўлга қўйилган. мактаблар таътил вақтида ҳам ишлаб туради. тўгаракларда қайта тайёрлаш ишлари олиб борилади. олий таълимда икки йўналиш мавжуд: 1-таълимни индивидуаллаштириш; 2-талабанинг мустақил ишлашини амалга ошириш. ўқитувчи йўналтирувчи роль ўйнайди. асосий мақсад талаба интеллектини машқ қилдириш мантиқий фикрлашга ўргатишдир. юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки ақш ўрта мактабларида ўз …
3
л қилинган «2000-йилда америка таълим стратегияси» дастури эълон қилинди. турли йўналишдаги асосий мақсадлар белгиланган мазкур дастурда 2000-йилда барча америкалик кичкинтойларнинг мактабга тайёр ҳолда келишлари: аҳолининг 90 фоизи олий маълумотли бўлиши ўқувчиларнинг инглиз тили, математика, табиий фанлар, тарих, география фанлари бўйича жаҳонга ўз иқтидорларини намойиш эта олишлари; талабаларнинг табиий ва математика фани ютуқларини ўзлаштиришда жаҳонда энг олдинги ўринларга чиқишлари; ҳар бир вояга етмаган америкаликнинг иқтисодиёт соҳасида жаҳоннинг барча ёшлари билан беллаша оладиган бўлишлари; мактабларда гиёҳвандлик ва зўравонликка барҳам бериш ўқиш учун барча шартшароитлар яратиш кўзда тутилган. бу ақш таълим истиқболларини белгилаб берувчи муҳим дастурдир. олий ўқув юртларида илмий изланишлар олиб бориш бўйича ақш жаҳон мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. бу мамлакатда илмий изланишлар учун ажратилган маблағнинг 48 фоизини давлат томонидан 50 фоизини фирма концерн синдикатлардан ундирилади, қолганларини олий ўқув юртларининг манбалари ташкил қилинди. германия таълим тизими таъкидлаб ўтиш жоизки германиянинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўли бизнинг республикамиздагига ўхшаб кетади. икки герман …
4
ди. боғчаларни маблағ билан таъминлаш турли жамоат ташкилотлари хайрия бирлашмалари корхоналар хусусий шахслар диний муассасалар зиммасидадир. ота-оналар болалар боғчаларига ўз фарзандларини тарбияланганликлари учун анча миқдорда пул тўлайдилар. 3 ёшдан 6 ёшгача болаларнинг 80% боғчаларга қатнайди. германияда одатда болалар боғчада тушгача тарбияланадилар. куннинг ярмида эса уйда оилада бўладилар. германияда куни узайтирилган боғчалар ҳам бор. мажбурий таълим 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга тегишли. бу жараён 12 йил давом этади. бундан 9 йиллик (баъзи жойларда 10 йил) мактабда тўла ҳафталик ўқишни битиради, кейин ҳунар-техника билим юртида тўла бўлмаган ҳафталик ўқишда ўқийди. ўқиш давлат мактабларида текин. мактаб ўқувчиларига ўқув қўлланмаси, асосан дарсликлар бепул берилади. хусусий мактаблар озроқ. ўқиш 6 ёшдан бошланиб, 4 йил давом этади (фақат берлинда 6 йил). бошланғич мактабдан сўнг ўқитувчилар йўналиш босқичидаги мактабга ўтадилар. бу ерда 5-6 синф босқичдаги йўналиш мактабларда махсус дастур асосида ўқийдилар. кейин навбатдаги мактаб типига кўчадилар: булар: асосий махсус мактаб реал билим юртлари. деярли 30% бола …
5
мактабни битирувчиларнинг эса 20% ҳунар таълими тизимида билим олишни давом эттирадилар. аксарият ҳолларда ўқиш муддати 3-3,5 йилни ташкил этади. ўқиш уч босқичдан иборат бўлиб биринчи йили асосий ҳунар таълими берилади. бунга ўқитилаётган касбга таалуқли махсус фанлардан назарий асослаш берилиб йирик корхоналарда амалий машғулотлар ўтказилади. иккинчи йил давомида махсус ҳунар таълими берилади. ўқувчининг биринчи йилдан иккинчи йилга ўтиш синов имтиҳонлари ўтказилиб, ўқишни давом эттирувчи ёшлар танлаб олинади. учинчи йил давомида махсус ҳунар таълими янада чуқурлаштирилиб борилади. битирув имтиҳонлари махсус комиссия томонидан қабул қилинади. комиссия аъзолари корхоналарнинг етакчи мутахассислари федерал ерлардаги саноат палатаси ҳунармандчилик палатаси вакилларидан ташкил топади. ҳунар мактабларининг дипломлари олий ўқув юртларига кириш учун ҳуқуқ бермайди. бунинг учун 1 йиллик тайёрлов курсларини тугатиш талаб этилади. ўқишга қабул қилиш имтиҳонсиз мактаб таълими тўғрисидаги ҳужжатта асосан амалга оширилади. олий мактаб ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга. олий ўқув юртини штатдаги ректор ёки бир неча йилга сайланган президент бошқаради. ўзўзини бошқаришда вазифалари аниқ тақсимлаб берилган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "замонавий таълимда хорижий тажрибалар"

1682406828.doc замонавий таълимда хорижий тажрибалар режа: 1. хорижий мамлакатлар таълим тизими. 2. модулли таълимнинг аҳамияти ва моҳияти. 3. замонавий таълим шакллари: blended learning (аралаш ўқитиш), масофали ўқитиш, маҳорат дарслари, вебинар, эвристик методлар. 4. замонавий таълимда тьюторлик, супервизорлик ва модераторлик фаолияти. хорижий мамлакатлар таълим тизими. америкада таълим тизими америка қўшма штатларида таълим тизимининг тузилиши қуйидагича: · болалар 3 ёшдан 5 ёшгача тарбияланадиган мактабгача тарбия муассасалари; · 1- 8 - синфларгача бўлган бошланғич мактаблар (бундай мактабларда 6 ёшдан 13 ёшгача ўқийдилар); · 9 – 12 - синфлардан иборат ўрта мактаблар (бу мактабларда 14-17 ёшгача бўлган болалар таълим оладилар). у қуйи ва юқори босқичдан иборат. америка қўшма штатларида...

DOC format, 157.5 KB. To download "замонавий таълимда хорижий тажрибалар", click the Telegram button on the left.