донларнинг гуруҳланиши. бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи

DOC 87,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1480321792_66246.doc донларнинг гуруҳланиши. бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи дон экинларини асосан уч белгилари бўйича гуруҳларга ажратилади: ботаник, озуқавий қиймати ва қайси мақсадда ишлатилишига қараб. ботаник хусусиятларига кўра дон экинлари асосан уч гуруҳга бўлинади: бошоқли, дуккакли ва гречиха экинлари. асосий бошоқли экинларга буғдой, жавдар, маккажўхори, шоли, арпа, тариқ ва сули киради. дуккакли экинлар оиласидан озиқ-овқат аҳамиятига эга бўлганлари нўхат, ловия, мош, ясмиқ, соя ҳисобланади. учинчи гуруҳга кирувчи дон экини гречиха ҳисобланади. донларнинг озуқавий қийматига қараб эса уларни тўрт гуруҳга бўлишади. крахмалга бой дон экинлари. буларнинг таркибида крахмал миқдори 50-80% ни ташкил этади. бу гуруҳга буғдой, жавдар, сули, арпа, тариқ, маккажўхори, гуруч ва гречиха донлари киради. оқсилларга бой дуккакли экинлар. бу дуккакли экинлари дони таркибида оқсилларнинг миқдори 22-32% ни ташкил этади. баъзи бирларида эса, масалан сояда оқсил миқдори 50% гача бўлиши мумкин. ёғга бой мойли уруғлар. бу уруғлар таркибида ёғлар миқдори 20-60% ташкил этади. буларга кунгабоқар, соя, ерёнғоқ, пахта, рапс, кунжут каби …
2
т ишлари алоҳида диққатга сазовордир. бугунги кунда дунё миқёсида катта ҳажмда буғдой етиштираётган мамлакатлар қаторига россия федерацияси, ақш, канада, австралия, аргентина, италия, франция, қозоғистон каби мамлакатларни киритиш мумкин. экиш муддатига қараб буғдой баҳорги ва кузги буғдойларга бўлинади. буғдой ботаник хусусиятларига, яъни поясининг тузилиши, шакли, пояда бошоқларнинг жойлашиши, ташқи кўриниши ва бошқа белгиларига қараб 22 та турга бўлинади. шулардан ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлганлари юмшоқ ва қаттиқ буғдой ҳисобланади. юмшоқ буғдой дунё миқёсида ва бизнинг республикамизда ҳам энг кўп миқдорда етиштириладиган буғдой тури ҳисобланади. юмшоқ буғдойнинг консистенцияси (зичлик даражаси) шишасимон бўлиб, дони думалоқ ёки овал шаклида, муртак томонга сал кенгая борган бўлади. дон сиртида аниқ кўриниб турадиган туклари ва чуқургина ариқчаси борлиги билан ажралиб туради. бу тур буғдойларнинг дони оқ, қизил ёки сариқ рангда ҳам бўлиши мумкин. қаттиқ буғдой юмшоқ буғдойдан бирмунча фарқ қилади. унинг пояси зич, донлари узунчоқ шаклда, туклари деярли билинмайди, ариқчаси дон ичига кам кириб туради. доннинг кесими …
3
85-100 iii баҳорги оқдонли 1 2 баҳорги оқ донли шишасимон баҳорги оқдонли 60 60 %дан кам iv кузги қизил донли 1 2 3 4 5 кузги тўқ-қизил, шишасимон кузги қизил кузги оч-қизил кузги сариқ-қизил (пестрая) кузги сариқ 75 60 40 40 40 %дан кам v кузги оқ донли - кичик типи йўқ - дунё амалиётида юмшоқ буғдойни нонбоп буғдой, қаттиқ буғдойни эса макаронбоп буғдой деб юритилади. нонбоплик хусусиятига кўра юмшоқ буғдой кучли, ўртача ва кучсиз буғдой деб ажратилади. кучли буғдой аъло даражада нонбоплик хусусиятига эга бўлиб, уларда оқсилнинг миқдори 16%дан юқори, клейковинаси эса қайишқоқ, сувда яхши бўкади, тайёрланган хамир узоқ муддат (6-8 соат) ачишга бардош беради. нонбоплик хусусияти ўртача бўлган донларда эса оқсил миқдори 11-14% ни ташкил этиб, клейковинасининг қайишқоқлиги ва бошқа кўрсаткичлари бўйича кучли буғдойлардан паст бўлади. кучсиз буғдой таркибида 8-10% оқсил бўлиб, бундай дондан олинган ун кам даражада сув шимади, тайёрланган хамир физикавий хусусиятлари бўйича ҳам тегили талабларга …
4
уддир. жавдар дони таркибида кўп миқдорда эрувчан моддаларнинг (12-17%) бўлишига, айнан шу полисахаридлар асосий сабаб ҳисобланади. жавдар дони таркибида оқсил миқдори уларнинг нави, етиштириш жойи, тупроқ иқлим шароитига қараб 8% дан 18% гачани ташкил этади. жавдар донида оқсилнинг ўртача миқдори (12%) буғдой донига қараганда кам бўлсада, бу оқсил тўлиқ қийматга эга эканлиги билан ажралиб туради. бугунги кунда қўлланилиб келинаётган ва сотилаётган жавдар донлари уч типга бўлиниши ва уларда намлик 14-17%, натураси 680-715 г/л бўлиб кўрсатиб ўтилган. жавдарнинг энг кўп тарқалган ва юқори нонбоплик хусусиятига эга бўлган селекция навларига вятка, харьков, казан, волжанка, умка ва белта каби навларини киритиш мумкин. сули. сули озиқ-овқат саноатида ва чорвачиликда ем сифатида кенг фойдаланиладиган дон ҳисобланади. сули дони усти пардали, узунчоқ, усти бутунлай тук босган бўлади. доннинг ранги оқ ёки сариқ бўлади. сули оқсили таркибида инсон ва ҳайвон организми учун зарур бўладиган ҳамма аминокислоталар мавжуддир. сули донида в1 (тиамин) витаминининг миқдори 4,5-8 мг/кг ни ташкил …
5
сан ёрма олишда фойдаланилади. жанубий районларда етиштириладиган баҳори арпа донларининг консистенцияси шишасимон ва оқсилга бойлиги билан ажралиб туради. ярим шишасимон ва унсимон консистенцияга эга бўлган арпа донлари асосан, перловка ёрмаси ва пиво ишлаб чиқаришда қўлланилади. пиво ишлаб чиқаришда эндоспермаси унсимон бўлиб, оқсил миқдори 12% дан ортиқ бўлмаган арпа донлари қимматли хом ашё ҳисобланади. бугунги кунда озиқ-овқат мақсадида тайёрланган,ем, ёрма, ун, пиво ва спирт ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган арпа донлари учун алоҳида-алоҳида стандартлар мавжуд. арпа донининг қайси мақсадда ишлатишга мўлжалланганлигига қараб арпа сифатига махсус талаблар қўйилади. масалан, ун олиш учун қўлланиладиган арпа донларининг намлиги 15% дан, бегона аралашмалар 2% дан ва бошқа донлар миқдори 3% дан кўп бўлмаслиги керак. шунингдек, уларда стандарт талаби бўйича майда, унган ва сирти қорайиб қолган донлар миқдори ҳам чегараланади. шоли. сувни яхши кўрадиган, иссиқ-севар, суғориладиган зоналарда етиштириладиган ва юқори ҳосилдорликка эга бўлган экин ҳисобланади. шоли республикамизда етиштириладиган асосий дон экинларидан бири ҳисобланади. шолидан гуруч ёрмаси олинади. гуруч …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "донларнинг гуруҳланиши. бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи"

1480321792_66246.doc донларнинг гуруҳланиши. бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи дон экинларини асосан уч белгилари бўйича гуруҳларга ажратилади: ботаник, озуқавий қиймати ва қайси мақсадда ишлатилишига қараб. ботаник хусусиятларига кўра дон экинлари асосан уч гуруҳга бўлинади: бошоқли, дуккакли ва гречиха экинлари. асосий бошоқли экинларга буғдой, жавдар, маккажўхори, шоли, арпа, тариқ ва сули киради. дуккакли экинлар оиласидан озиқ-овқат аҳамиятига эга бўлганлари нўхат, ловия, мош, ясмиқ, соя ҳисобланади. учинчи гуруҳга кирувчи дон экини гречиха ҳисобланади. донларнинг озуқавий қийматига қараб эса уларни тўрт гуруҳга бўлишади. крахмалга бой дон экинлари. буларнинг таркибида крахмал миқдори 50-80% ни ташкил этади. бу гуруҳга буғдой, жавдар, сули, арпа, тариқ, маккажўхори, гуруч ва гре...

Формат DOC, 87,0 КБ. Чтобы скачать "донларнинг гуруҳланиши. бошоқли ва дуккакли экинларнинг тавсифи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: донларнинг гуруҳланиши. бошоқли… DOC Бесплатная загрузка Telegram