ҳамнафас халқнинг мададкор бирлиги

DOCX 30,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1507567256_69214.docx ҳамнафас халқнинг мададкор бирлиги режа: 1. ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг рўёби ҳақида 2. бир ёқадан бош чиқариш 3. бир-бирига мададкор қўллар 4. тизим 5. ғоявий ҳимоя ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг рўёби ҳақида янги замон янги тушунчаларда намоён бўлади. ўзбе-кистонда энг ривожланган давлатлардаги тутум, тартиб, меъёр, янгиланишлар кўзга ташланиб бораётир. шулар-дан бири — «ижтимоий ҳамкорлик» ғояси ва амалиёти. бу — тобора демократлашаётган ҳаётимизнинг бир кўрсат-кичи. луғатларга қарасак, бу ибора «ижтимоий» - «жами-ят; «кўпчилик одамлар» ни; «ҳамкорлик» эса «бирор соҳа-да ўзаро бирлашиб, аҳиллик билан бирга иш олиб бо-риш»; «бирга ишлашлик»; «бирор ишда бир-бирига кўмак-лашиш»; «аҳиллик»; «ўзаро ёрдам»; «кўмакдошлик» ни анг-латади. демак, ижтимоий ҳамкорлик ўзбекистон халқи-нинг бирга, аҳил, бирлашиб, ҳамжиҳат иш қилиши экан. ижтимоий ҳамкорлик — миллий мафкурамизнинг асо-сий ғояларидан бири. «миллий истиқдол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласида бу ҳақда: «ижтимоий ҳамкорлик — муроса фалсафаси бўлиб, хилма-хил фикр ва қарашларга эга бўлган, турли миллат, ирқ ва динга мансуб шахе ва гуруҳларнинг бир мақсад …
2
ришта. у ухлаётган одамни уйғота-ди, ётганни турғизади, турганни юргизади, юрганни югур-тиради. миллий ғоя, маънавият бобида эса у мустақил-ликни мустаҳкамлашга, ҳимоя қилишга, ватанни озод ва обод, жамиятни эркин ва фаровон қилишга чорлайди. ана шунинг учун ҳам ижтимоий ҳамкорликнинг ғоявий-маъ-рифий қиммати бебаҳо. бир ёқадан бош чиқариш президент ислом каримовнинг 2010 йил 12 ноябрь куни ўзбекистон ресггубликаси олий мажлиси қонун-чилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисида сўзла-ган «мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожланти-риш концепцияси» мавзусидаги маърузаси миллий юкса-лишимиз тарихида катта воқеа бўлди. маърузада, жумла-дан, шундай даъват бор: «менинг сизларга мурожаатим, даъватим туки, бугунги кунда амалга оширилаётган исло-ҳот ва янгиланишлар жараёни бутун жамиятимиз, саховат-ли заминимизда яшаётган ҳар қайси инсонни амалий иш-ларга сафарбар этадиган умумий мақсадга айланиши учун барча имкониятларни ишга солайлик, эл-юртимиз манфаа-ти, она ватанимизнинг равнақи ва келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилайлик»1. мана шу даъватда ижтимоий ҳамкорликнинг моҳи-яти, формуласи акс этиб турибди. унда ҳар қайси инсонни амалий ишларга сафарбар …
3
лом каримовнинг «ўзбекистон муста-қилликка эришиш остонасида» китобини ўқиган киши «ижтимоий ҳамкорлик» ғояси дастлаб мустақилликдан олдинги йилларда ифодаланганини билиб олади. мана, ижтимоий ҳамкорлик ғояси моҳиятини ифодалаган ўша фикрлар: «гап кучларни жипслаштириш тўғрисида, давлат идораларининг аҳоли билан, барча жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг уюшмалари билан, такрор айтаманки, қонунни бузмаётган, муаммоларни ҳал этишга, одамлар-нинг турмушини яхшилашга, вазиятни барқарорлаштириш-га астойдил кўмаклашишни истаётганларнинг ҳаммаси билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш кераклиги тўғрисида боряпти». миллатнинг юраги тез ура бошлаган, озодлигимиз учун ҳаёт-мамот кураши кетаётган ўша пайтда ўзимизнинг ай-рим амалдорлар бунта қарши чиқишди. ўз она ватани-нинг озодлигига тўсиқлар қўйишди, ғирром қилиқлар қилишди. кейинчалик қилмишлари фош бўлди. афсуски, кейинчалик ҳам ўзимиздан чиққан балолар ўз мустақил ватанига қарши қурол кўтарди. йўлимизни тўсмоқчи бўлди. энди уларнинг мақсади — совет қулли-гидан қутулган ватанимизни бошқаларга пуллаш эди. бу хиёнатлар турли партия, дин, ижтимоий гуруҳ, миллат ва элат, касб, ёш, тоифаларга мансуб юртдошларимизни озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ҳимоясига янада …
4
ва ўхшаш бўлмаган субъект, томонлар умумий мақсад йўлида биргаликда иш-лашади; ишлар зиддиятга эмас, ҳамжиҳатлик асосига қури-лади; бундай муносабатдан ҳукумат хам, барча ижтимоий табақа, гуруҳлар ҳам ютади. чунки жамиятни беқарорлик-ка олиб келиши мумкин бўлган сабаблар биргаликда йўқ қилинади. бундан эса фаровонлигимиз, ижтимоий-иқти-содий барқарорлигимиз янада мустаҳкам бўлади. ижтимоий ҳамкорлик — давлат тузилмалари, тадбир-корлик субъектлари ва жамоат бирлашмаларининг ўзаро манфаатли «учбурчаги». уларнинг ҳамкорлиги қанча ку-чайса, жамият шунча кучаяди. фуқаролик жамияти жа-моатчилик назоратини ўрнатади. одамларга миллий ва умуминсоний қадриятларга риоя қилиш, ижтимоийлашув ва тарбияга қаратилган, ҳамма учун фойдали ечимларни таклиф қилади. аслида ижтимоий ҳамкорлик халқимизга хос қадимий аньана. маҳаллаларимизнинг тарихи бунинг ёркин мисо-ли. президентимиз таъбири билан айтганда: «маҳалла — ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг кўзгусидир, халкимизнинг энг яхши анъаналари, урф-одатлари, хусусан, меҳр-шаф қат, мурувват, тўйда хам, азада ҳам эл-улуснинг ҳамжиҳатлиги маҳалла ҳаётида ёрқин намоён бўлган ва бўлмокда». дарҳакиқат, «бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она», «кўпдан айрилма», «маҳалла ҳам отанг, ҳам онанг», «маҳалла, одамлар нима дейди?» …
5
«ижтимоий иш», «аутрич» каби социал технологиялар шаклида қўлланилмоқда. шарқона кодексимиз, миллий-маънавий меъёрлар жамиятда ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий, сиё-сий муаммоларнинг олдини олувчи ўзига хос «маънавий санитария» вазифасини ўтаган. натижада, жамият тинч, эволюцион, барқарор ривожланган. деструктив, бузғунчи ҳаракатларнинг йўли тўсилган. мана шундай соғлом ўзбек-чиликни ҳазрат навоий «элга қўшулғон эш топти», деб мадҳ қилган эди. бунинг баъзи кўринишлари миллий қадриятларига содиқ қолиб юксалган мамлакатларда ҳам уч-райди. жумладан, японияда миллий бирлик, японларнинг жамоавийлиги умуммиллий даражада намоён бўлади; ке-чагина бир-бирига рақобат қилаётган кишилар, фирма-лар миллат манфаатига дахлдор вазиятда бирданига бир-бирини қўллай бошлайди; жамоа «минг кўзли девор» бўлиб, ҳар бир японнинг хатти-ҳаракатини кузатади, унинг хатти-ҳаракатидаги ахлоқий қадриятларнинг софлигини назорат қилади. япон ахлоқининг сири ана шунда. тизим одамнинг ўзгарадиган энг охирги нарсаси — унинг тафаккури, дейдилар. тарихан қисқа 20 йидда қўлга ки-ритган энг мухим ютуқларимиздан бири — халқимизнинг ўзгарган тафаккури бўлди. мустақиллигимизнинг 20 йил-лиги тантанасидаги давлатимиз раҳбарининг табрик сўзида халқимиз маънавияти юксалаётганини ифодаловчи кўрсат-кичлар — тобора юксалиб бораётган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳамнафас халқнинг мададкор бирлиги" haqida

1507567256_69214.docx ҳамнафас халқнинг мададкор бирлиги режа: 1. ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг рўёби ҳақида 2. бир ёқадан бош чиқариш 3. бир-бирига мададкор қўллар 4. тизим 5. ғоявий ҳимоя ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг рўёби ҳақида янги замон янги тушунчаларда намоён бўлади. ўзбе-кистонда энг ривожланган давлатлардаги тутум, тартиб, меъёр, янгиланишлар кўзга ташланиб бораётир. шулар-дан бири — «ижтимоий ҳамкорлик» ғояси ва амалиёти. бу — тобора демократлашаётган ҳаётимизнинг бир кўрсат-кичи. луғатларга қарасак, бу ибора «ижтимоий» - «жами-ят; «кўпчилик одамлар» ни; «ҳамкорлик» эса «бирор соҳа-да ўзаро бирлашиб, аҳиллик билан бирга иш олиб бо-риш»; «бирга ишлашлик»; «бирор ишда бир-бирига кўмак-лашиш»; «аҳиллик»; «ўзаро ёрдам»; «кўмакдошлик» ни анг-латади. демак, ижтимоий ҳамкорлик ўзбекисто...

DOCX format, 30,3 KB. "ҳамнафас халқнинг мададкор бирлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.