улар халқнинг юрагида яшайди

DOCX 22.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1497257804_68496.docx улар халқнинг юрагида яшайди республикамиз президентининг яқинда имзолаган «ватанимиз озодлиги ва истиқлоли учун курашларда жон фидо этган, миллатни ҳуррият ва эркинликка чорлаган, шўро даврида қатағон қурбонлари бўлган минглаб фи-дойи инсонлар, шаҳид зиёлилар хотирасини абадийлаш-тириш» тўғрисидаги фармойиши ғоят муҳим ва ўз вақти-да чиққан ҳужжат бўлди. зеро, 1865 йидда генерал черняевнинг «тошкентнинг ихтиёрий равишда рус қўшинларига бўйсунганлиги» ҳақида уюштирган хатига бўйсунмай, етти ҳамкасби билан си-бирга сургун қилиниб, ўлдирилиб юборилган «шаккок» солиҳбек охунддан бошлаб, 1917 йилгача бўлган даврда-ги эрк ва озодлик йўлида тўкилган туркистонликларнинг қони ададсиздур. октябрь воқеаларидан кейин эса, бу янада авж олди. статистика туркистон аҳолисининг 1909-1920 йиллар оралиғида 1,5 миллионга камайиб кетганини хабар қила-ди. тасаввур қилинг, туркистондай мамлакатда кўпайиш эмас, камайиш ҳақида ran кетяпти. 1820 йилдан 1991 йилгача ҳам очиқ-ёпиқ, номлик-номсиз қатағонлар кўп бўлди. вир томондан, миллат ўзини етиштириб бораверди, ик-кинчи томондан, унинг кўзи очилган гуллари қайчилана-верди. миллатимизнинг таг-замини кучли экан, йў^бўлиб кетмади, ўзини, ўзлигини сақлаб қола олди. мустақил-ликни қўлга …
2
ларини келишиб олиш, ма-териалларга ёндашишда холисликни таъминлаш бўлиб ту-рибди. чунончи, русия истилосидан бошлаб олинадими, 1917—1991 йиллар билан чекланиладими? иккинчидан, ҳақиқий жиноят қилиб қамалган билан уюштирилган аралашиб кетмаслиги керак. шунга кўра, асосий диққат айбловга - «халқ душмани», «ватан хои-ни» деган айбловга қаратилиши жоиз. бу борада илмийижодий зиёлилар, маорифчилар, катта-кичик ташкилотчи раҳбар ходимларнинг тақдири жиддий ва синчиклаб кўрилса керак. биз ҳозир нобуд бўлган ёрқин истеъдод-ларни билами 1. холос. ҳолбуки, илм ва ижод билан кам-тарона шуғулланиб келган, айби биргина миллатнинг кўзи очиқ фарзанди эканлиги бўлган қанчаданқанча зиёлила-римиз қатағонга учраган, ё бўлмаса, чўлпон, фитрат, қодирийларнинг, қатағон қилинган давлат арбобларининг китобини ўқигани, улар билан бир-икки суҳбатда бўлга-ни, қариндош-уруғлиги учун қамаб, йўқ қилинганлар қанча?! уйидан эски китоблар чиққани учун урилиб-су-рилганлар қанча? улар бирма-бир ўрганилади, рўйхатла-ри тузилади. иккинчи жаҳон уруши қурбонларига хотира ўрнатилгани сингари мустамлака истибдодининг шаҳид-ларига ҳам ёдгорлик бино қилиниб, номлари бирма-бир ёзилади. бу жуда катта иш, жуда улуғ иш. албатта, оқни оқ, қорани қора дейиш …
3
ида фаолларни илинтирмоқ учун чекистлар томони-дан ўйлаб чиқарилгани ҳам йўқ эмас, деб ўйлаймиз. муҳим масалалардан бири кўпдан-кўп архив матери-алларининг, қўлёзма ва босма асарларнинг москвага олиб кетилгани, ҳатто айримларининг узоқ хорижга чиқиб кет-ганидир. бу борада ҳам ҳукумат миқёсида маълум ишлар қилинмоқда. масалалардан яна бири - ўзимиздаги архив ҳужжатларига, хусусан, суд-тергов материалларига муно-сабат бўлиб турибди. масалан, 37-йиллардаги айбловларнинг аксарияти тўқиб чиқарилганлиги, олдиндан тайёрланиб гувоҳ ва айб-ланувчиларга тасдиқлатиб олингани ва бу жараённинг механизми, умуман олганда маълум. буни ушбу ҳужжат-лар билан танишган ҳар қандай одамнинг сезмай иложи йўқ. аксарият, миллатнинг асл фарзандларини бир-би-рига қайраш, қарши қўйиш йўлидан борилган. шу сабаб-ли, у ердаги ҳар бир имзоланган ҳужжатни асл ҳақиқат сифатида кенг жамоатчилик олдига кўтариб чиқиш ил-мий жиҳатдан ҳам, ахлоқий жиҳатдан ҳам мақсадга муво-фиқ эмас. бундай ҳолларда воқеалар мантиғи, баҳо бери-лаётган шахснинг фаолияти ва ижодида намоён бўлувчи маънавияти ва маърифати асосий мезон қилиб олинмоғи керак. архив материалларини, хусусан, суд-тергов ҳужжат-ларини ўрганиш қатағоннинг босқичлари сифатида тарихга кирган …
4
рали зоҳирий) огпунинг 1931 йил 25 апрель қарори билан отишга, 21 киши ўн йилга, 13 киши 5 йилга, 3 киши 3 йилга, 1 киши 1 йилга қамоққа ҳукм қилинган. тўғри, отишга ҳукм қилинганларнинг маълум қисми сургун ва қамоқ билан алмаштирилди. пекин асосий қисми отилди. буларнинг ва шулар кабиларнинг ҳар бирини ўрга-ниш ва қадр-қимматини тиклаш президентимиз фармойи-шидан келиб чиқадиган асосий вазифадир. ушбу ғоят масъулиятли, таъбир жоиз бўлса, тарихий вазифани адо этиш барчамиздан қатьият талаб қилади. халқимизнинг бошига ул қаро кунлар — қатағон йил-лари ташлаган соя абадул-абад абас бўлсин! яхши тилак-ларга ҳамиша эш, миллатимиз истиклолимизнинг истиқ-болига пешвоз бораверсин! фойдаланилган адабиётлар: 1. ислом каримов ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура, а.-жилд, -т. «ўзбекистон» нашриёти,1996 2. ислом каримов биздан озод ва обод ватан қолсин, ғ-жилд, -т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 3. ислом каримов ватан саждагоҳ каби муқаддасдир, қ-жилд, -т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 4. ислом каримов бунёдкорлик йилидан, 4-жилд, -т., «ўзбекистон» нашриёти, 1996 5. ислом каримов …
5
улар халқнинг юрагида яшайди - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "улар халқнинг юрагида яшайди"

1497257804_68496.docx улар халқнинг юрагида яшайди республикамиз президентининг яқинда имзолаган «ватанимиз озодлиги ва истиқлоли учун курашларда жон фидо этган, миллатни ҳуррият ва эркинликка чорлаган, шўро даврида қатағон қурбонлари бўлган минглаб фи-дойи инсонлар, шаҳид зиёлилар хотирасини абадийлаш-тириш» тўғрисидаги фармойиши ғоят муҳим ва ўз вақти-да чиққан ҳужжат бўлди. зеро, 1865 йидда генерал черняевнинг «тошкентнинг ихтиёрий равишда рус қўшинларига бўйсунганлиги» ҳақида уюштирган хатига бўйсунмай, етти ҳамкасби билан си-бирга сургун қилиниб, ўлдирилиб юборилган «шаккок» солиҳбек охунддан бошлаб, 1917 йилгача бўлган даврда-ги эрк ва озодлик йўлида тўкилган туркистонликларнинг қони ададсиздур. октябрь воқеаларидан кейин эса, бу янада авж олди. статистика туркистон аҳолисининг 1909-...

DOCX format, 22.9 KB. To download "улар халқнинг юрагида яшайди", click the Telegram button on the left.