турмуш даражаси ва инсон тараққиёти. фаровонлик концепцияси ва турмуш даражаси

DOC 206,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451835274_62955.doc 54,9 50,1 46,1 40,8 25,8 25 24,9 0 20 40 60 чилизимбабвемексика ақшнорвегия швецияяпония турмуш даражаси ва инсон тараққиёти. фаровонлик концепцияси ва турмуш даражаси режа: 1. фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари 2. турмуш даражаси ва турмуш сифати, уларнинг кўрсаткичлари ва индикаторлари 3. тенглик ва инсон тараққиёти фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари инсонни ривожлантириш концепциясида даромадлар ортишига инсон имкониятларини кенгайтиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида қаралади. даромадларнинг ортиши билан инсонни ривожлантириш ўртасидаги боғлиқлик фақат бойликни жамланишидагина эмас, балки уни тақсимлаш ва бу бойликдан фойдаланиш востиларида ҳам намоён бўлади. бевосита ресурсларни адолатли тақсимлаш жамият барча аъзолари учун инсоний танлов имкониятларини кенгайтиради, шунингдек турмуш сифатини ошириш учун асос яратади. даромадларнинг табақаланиши иқтисодий, демографик ва ижтимоий омилларнинг таъсири остида рўй беради ҳамда моддий таъминланганлик нисбатида намоён бўлади. инсонни ривожлантириш нуқтаи назаридан муносиб турмуш кечиришни таъминлаш учун одамлар фақат моддий неъматлар ва хизматларга эга бўлиб қолмасдан, шунингдек уларни йўқотиш хавфидан ҳуқуқий жиҳадан …
2
шароитлари ва эхтиёжлари қондирилганлигининг даражасидир. бмт тавсияларига кўра, фаровонлик ишлаб чиқарувчи кучларнинг бир неча унсурлари ва иқтисодий муносабатлар хусусиятидан иборат тизимдир (расм). расм. фаровонлик унсурлари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳоли фаровонлиги шунчалик тез ортади. фаровонлик мазкур жамиятда амалга оширалаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. турли ҳаётий неъматлар бир хил қийматга эга эмас, шунинг учун одамларнинг эҳтиёжлари ўз кўламлари бўйича кескин табақаланади. инсон биринчи навбатда ўзининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қониқтиришга эришади. унинг даромадлари ортиши билан озиқ-овқат учун харажатлари ҳам бириничи бўлиб камая бошлайди. шундан сўнг кийим-кечакка харажатлар камая бошлайди, лекин бунда моданинг мунтазам ўзгариб туриши ушбу жараённи секинлаштиришга сабаб бўлади. xix асрдаёқ пруссиялик статистик олим эрнст энгель шахсий даромадлар ортиши билан озиқ-овқитга харажатлар салмоғи камайишини аниқлаган. кийим-кечак, турар жой ва коммунал хизматларга харажатлар эса камроқ даражада камайяди, маданий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун харажатлар, аксинча сезиларли даражада ортади. ушбу боғлиқлик “энгель қонуни” номини олган. энгель …
3
д қилинган модель бўйича ривожланадиган бўлса, оилавий харажатлар таркибини таҳлил этиш ҳам алоҳида бир мамлакатда, шунингдек турли мамлакатлардаги аҳоли турли гуруҳлари фаровонлигини ошириш даражасини (бунда мезон сифатида оиланинг озиқ-овқатга харажатларининг даромаддаги улуши олинади) таққослаш мумкинлигини асослаган. бойлик – инсон ёки жамиятда пул, ишлаб чиқариш воситалари, кўчмас мулк ёки шахсий мулк каби моддий ва номоддий неъматларнинг мўл-кўллигидир. соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятдан фойдаланишни ҳам бойлик категориясига киритиш мумкин. социология фанида жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан катта миқдорда неъматларга эга бўлган инсон бой ҳисобланади. иқтисодиётда бойлик муайян вақтда активлар ва пассивлар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. бойликнинг акси қамбағалликдир. неъматларга эга бўлиш маъносидаги бойлик инглиз тилида wealth, жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан кескин устунлик маъносидаги бойлик richness сифатида ифодаланади. бойлик жиҳатидан бошқа давлатлардан жуда устун бўлган мамлакатларни одатда ривожланган мамлакатлар деб аташади. фаровонликнинг энг муҳим таркибий қисмлари жадвалда келтирилган. бунда атроф муҳитнинг шароитлари ижтимоий ва жисмоний шароитларга бўлинишини таъкидлаш лозим. мазкур шароитлар бир-бирларига ўзаро таъсир …
4
уал кўриниши шахслар / оила бирликлари атроф муҳит шароитлари ресурслар ижтимоий жисмоний саломатлик ва жисмоний ҳолат иш билан бандлик ва меҳнат шароитлари ландшафт билимлар ва кўникмалар хизматлар об–ҳаво иқтисодий ресурслар ижтимоий ўзаро боғлиқлик транспорт тармоғи оилавий шахслар ва якка шахслар ўртасидаги муносабатларга тааллуқли бўлган ижтимоий мансубликдан фарқли равишда ижтимоий ўзаро алоқадорлик ҳудуд доирасидаги ҳамжамиятга тааллуқлидир. бунда локал ижтимоий ҳамжамиятлар алоҳида аҳамиятга эга. улар шахсий ижтимоий муаммоларни ҳал этишда катта роль ўйнайди. амалда ўзаро муносабатлар мавжуд бўлмаганида айрим ижтимоий ёки тиббий хизматларга талабнинг юқори бўлиши кузатилади. мухторият ҳаракат қилиш эркинлигини англатади ва шунинг учун фуқаролик хуқуқи, иш жойини мустақил танлаш имкониятини қамраб олади ҳамда шахс булар ёрдамида бошқа одамлар боғлиқ бўлмасдан эркин ҳаракат қилиш имкониятларини англатади. моддий ресурслар устидан маҳаллий назорат муайян манзилдаги аҳолининг ўзларини ўраб турган муҳит активидан фойдаланиш ва уни назорат қилишни билдиради. мазкур активлар ер, сув, ўсимлик дунёси ва табиий муҳитнинг бошқа таркибий қисмларини, шу жумладан шахс, масалан …
5
ир. бозор иқтисодиёти шароитларида ҳар бир одам ўзининг шахсий манфаатларини ўйлаб иш кўради. бу шахсий манфаатлар йиғиндиси эса жамият манфаатини ташкил этади. а. смитнинг ҳисоблашича, ана шундай тартиб ҳам алоҳида шахснинг, ҳам умуман жамиятнинг бойлигини, фаровонлиги ва ривожланишини таъминлайди. у томонидан “иқтисодий инсон” ва “табиий тартиб” концепциялари ишлаб чиқилган. табиий тартиб амал этиши учун асосини хусусий мулк ташкил этадиган “табиий эркинлик тизими” мавжуд бўлиши талаб қилинади. адам смитнинг энг машхур атамаси – “бозорнинг кўз илғамас қўли” ресурсларини тақсимлашда самарали мехнаизм ролини ўйнайди. мазкур қоиданинг моҳияти шундан иборатки, шахсий манфаатга бошқа кимнингдир эҳтиёжини қондириш орқали эришиш мумкин. шу тариқа бозор ишлаб чиқарувчиларни бошқа одамларнинг манфаатларини амалга оширишга, уларнинг ҳаммасини эса бутун жамият бойлигини кўпайтиришга рағбатлантиради. бундай ҳолда ресурслар фойданинг “сигнал тизими” таъсири остида талаб ва таклиф тизими орқали фойдаланиш энг юқори самара берадиган соҳаларга кўчади. давид рикардо адам смит назариясини ривожлантирган ҳолда қуйидаги хулосага келган: “ишлаб чиқаришда истеъмол қилинадиган, асбоб-ускуналар, хомашё, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"турмуш даражаси ва инсон тараққиёти. фаровонлик концепцияси ва турмуш даражаси" haqida

1451835274_62955.doc 54,9 50,1 46,1 40,8 25,8 25 24,9 0 20 40 60 чилизимбабвемексика ақшнорвегия швецияяпония турмуш даражаси ва инсон тараққиёти. фаровонлик концепцияси ва турмуш даражаси режа: 1. фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари 2. турмуш даражаси ва турмуш сифати, уларнинг кўрсаткичлари ва индикаторлари 3. тенглик ва инсон тараққиёти фаровонлик концепциясининг назарий ва методологик асослари инсонни ривожлантириш концепциясида даромадлар ортишига инсон имкониятларини кенгайтиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида қаралади. даромадларнинг ортиши билан инсонни ривожлантириш ўртасидаги боғлиқлик фақат бойликни жамланишидагина эмас, балки уни тақсимлаш ва бу бойликдан фойдаланиш востиларида ҳам намоён бўлади. бевосита ресурсларни адолатли тақсимлаш жамият барч...

DOC format, 206,0 KB. "турмуш даражаси ва инсон тараққиёти. фаровонлик концепцияси ва турмуш даражаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.