ўзбекистонда инсон тараққиёти. ҳамма нарса инсон учун, инсон манфаатлари учун

DOC 416,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451835387_62956.doc 77750,6 41655,9 14926,3 19633,6 18291,3 0 20000 40000 60000 80000 ялпи ички маҳсулот саноатистеъмол товарлари қишлоқ хўжалиги асосий капиталга инвестициялар 8742,7 19211,7 6513,8 13395 2827,6 0 5000 10000 15000 20000 саноатқишлоқ хўжалиги қурилишчакана савдоэкспорт 18,5 13,2 9 5,66,7 11,8 27,8 энергия манбалари ва нефть маҳсулотлариозиқ-овқат маҳсулотлари пахта толасикимё ва ундан тайёрланган маҳсулотлар машина ва ускуналархизматлар бошқалар 290 110 42 20 100 0 100 200 300 осиё тараққиёт банки жанубий корея ислом тараққиёт банки германиябошқалар ўзбекистонда инсон тараққиёти. ҳамма нарса инсон учун, инсон манфаатлари учун режа: 1. мустақилликка эришиш ва инсон ривожланиши миллий моделининг ишлаб чиқилиши 2. иқтисодиётни ислоҳ этиш ва унинг инсон тараққиётига таъсири 3. инсон капиталига инвестициялар мустақилликка эришиш ва инсон ривожланиши миллий моделининг ишлаб чиқилиши ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш мураккаб шароитларда олиб борилди. ички сиёсатда бу ёш мустақил давлатга бир йўла икки муҳим вазифани ҳал этиш: янги давлатчиликни шакллантириш ва кенг кўламли чуқур сиёсий, иқтисодий ва …
2
имкониятларнинг чекланганлиги; ● иқтисодиётда маҳсулот асосий турларини ишлаб чиқарадиган йирик корхоналарининг бозордаги монопол ҳолати сақланиб қолганлиги; ● бозор муносабатлари субъектлари сонининг етарли эмаслиги; ● мамлакатнинг айрим минтақаларида экологик вазиятнинг кескинлашганлиги; ● бозор инфратузилмаларининг ривожланмаганлиги ва аҳолининг янги шароитларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун зарур иқтисодий-хуқуқий тайёргаликка эга эмаслиги. юқорида қайд қилинган муаммоларни ҳал этиш учун, энг аввало, мамлакатда ишлаб чиқилган ривожланиш концепциясининг ҳуқуқий асосларини яратиш талаб этиларди. яъни янги суверен давлат мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаб қуйиш, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ривожланиш йўлининг қонуний асосларини яратиш, янги жамият қуриш, янгиланиш ва тараққиётнинг ўз конституциявий моделини ишлаб чиқиш керак эди. 1992 йилнинг декабрида қабул қилинган ўзбекистон республикаси конституциясида бу ўзининг тўлиқ ва мукаммал ифодасини топди. мамлакатнинг асосий қонунида: ● конституциявий ғоя ва нормалар ўзбек халқининг чуқур бой тарихининг негизига асосланган, унда буюк аждодларимизнинг кўп асрлик тажрибаси ва маънавий қадриятлари, бой тарихий ҳуқуқий меросига таянилган; ● жаҳон мамлакатларининг ижобий ва илғор конституциявий …
3
учун ҳуқуқий асос яратилди, сайлов тизимининг асосий тамойил ва механизмларин тасдиқланди, сайлов эркинлиги, одамларимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириш эркинлиги кафолатлари, ҳар бир фуқаронинг ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш, уларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи мустаҳкамланди. ўзбекистон республикаси конституциясида қонун устуворлиги, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принципи белгилаб берилди, уларнинг мустақиллиги, мустақил ҳокимият тармоғи сифатида ривожланишини кучайтиришга, демократик давлатнинг асосий ҳал қилувчи шарти бўлган ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизмини шакллантиришга қаратилган қонуний негизи яратилди. мамлакатнинг бош қонуни миллий истиқлол ғояси ва умумбашарий қадриятларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида мужассам этган ҳолда, миллий анъаналар, она тил, халқнинг бебаҳо қадриятлари ва маданий мероси тикланишини таъминлади, инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. конституция миллий, кўпукладли иқтисодиёт асосларини мустаҳкамлади, ўзини оқламаган, бутунлай касодга учраган марказлашган маъмурий-тақсимот тизимидан эркин бозор иқтисодиётига қатъият билан ўтиш учун шароит …
4
имов. – маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш жараёнида тадрижий ёндашувни, “янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг” деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танладик”. “ўзбек модел”ининг моҳияти давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишдан иборатдир. мазкур принциплар ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти мақсадлари – инсон манфаатлари устуворлигига асосланган. ислоҳотларнинг иқтисодий соҳадаги энг асосий вазифалари қаторида ташаббускорлик ва ишбилармонликни бутун чоралар билан ривожлантириш, тадбиркорликка эркинлик бериш, тажрибалар ва иқтисодий янгиликларни рағбатлантириш, иқтисодий омиллар воситасини ишга солиш, мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва барча мулкчилик шакллари – ширкат, давлат, хусусий ҳамда бошқа шакларини ҳуқуқий тенглигини қарор топтириш, иқтисодиётда …
5
тисодий эркинликларнинг кафолати бўлди, бозор институтларини яратиш учун қулай шароит яратди, ишбилармонлик тузилмалари шаклланиши ва ривожланишини дастаклади, аниқ мақсадга қаратилган тузилма сиёсатини амалга оширди. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар (иқтисодиётни барқарорлаштириш ва таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, банк-кредит тизимини шакллантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, солиқ тизими, қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва ҳоказолар) демократик ўзгартиришлар (демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳоказолар) билан бирга қўшиб олиб борилди. бозор иқтисодиётига ўтишда, биринчи навбатда, ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди. иқтисодиётнинг турли соҳалари субъектларининг ҳуқуқлари ва иқтисодий эркинлик борасидаги мақомини белгилаб берадиган қонунлар қабул қилинди. корхоналар тўғрисидаги, кооперация тўғрисидаги, дехқон хўжаликлари тўғрисидаги, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир. бозор муносабатларининг қарор топишини давлат томонидан тартибга солиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистонда инсон тараққиёти. ҳамма нарса инсон учун, инсон манфаатлари учун" haqida

1451835387_62956.doc 77750,6 41655,9 14926,3 19633,6 18291,3 0 20000 40000 60000 80000 ялпи ички маҳсулот саноатистеъмол товарлари қишлоқ хўжалиги асосий капиталга инвестициялар 8742,7 19211,7 6513,8 13395 2827,6 0 5000 10000 15000 20000 саноатқишлоқ хўжалиги қурилишчакана савдоэкспорт 18,5 13,2 9 5,66,7 11,8 27,8 энергия манбалари ва нефть маҳсулотлариозиқ-овқат маҳсулотлари пахта толасикимё ва ундан тайёрланган маҳсулотлар машина ва ускуналархизматлар бошқалар 290 110 42 20 100 0 100 200 300 осиё тараққиёт банки жанубий корея ислом тараққиёт банки германиябошқалар ўзбекистонда инсон тараққиёти. ҳамма нарса инсон учун, инсон манфаатлари учун режа: 1. мустақилликка эришиш ва инсон ривожланиши миллий моделининг ишлаб чиқилиши 2. иқтисодиётни ислоҳ этиш ва унинг инсон тараққиётига таъсири 3....

DOC format, 416,0 KB. "ўзбекистонда инсон тараққиёти. ҳамма нарса инсон учун, инсон манфаатлари учун"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.