инсон тараққиёти мезонлари ва бмтнинг мингйиллик ривожланиш мақсадлари

DOC 256,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451834777_62953.doc инсон тараққиёти мезонлари ва бмтнинг мингйиллик ривожланиш мақсадлари режа: 1. инсон тараққиётини баҳолашнинг асосий мезонлари ва уларнинг хусусиятлари 2. инсон тараққиёти индекси ва унинг таркибий қисмларини ҳисоблаш услубиёти 3. бмт мингйиллик ривожланиш мақсадлари, уларнинг вазифалари ва индикаторлари инсон тараққиётини баҳолашнинг асосий мезонлари ва уларнинг хусусиятлари иқтисодий адабиётида ҳозирга қадар “инсон салоҳияти” атамаси тушунчасига аниқ тариф берилмаган. унинг ўрнига, одатда, “ходимнинг меҳнат салоҳияти” тушунчасидан фойдаланилади. мазкур тушунча ходимнинг муайян шароитларда ўз ишлаб чиқариш фаолиятида маълум натижаларга эришиш ҳамда меҳнат фаолияти жараёнида ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган янги вазифаларни ҳал этиш учун ўзини такомиллаштиришга қаратилган жисмоний ва интеллектуал хусусиятлари жамланмаси хисобланади. салоҳият – муайян вазифаларни ҳал этиш, қўйилган мақсадларга эришиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган имкониятлар, манбалар, воситалар ва ҳоказоларнинг жамланмаси, алоҳида шахс, жамият, умуман давлатнинг имкониятидир. инсон салоҳияти деганда эса қуйидагилар тушунилади: • жисмоний саломатлик; • табиий ва ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай таъсирига чидамлилик, узоқ муддатли куч ва асаб зўриқишига …
2
диган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, инновация жараёнлари ўз таъсирини кўрсатади. инсон салоҳиятининг шахсий хусусиятлари психофизик салоҳиятни ҳам қамраб олади. бу инсоннинг қобилияти ва мойилликларидир. инсон қобилиятлари (3.2-расм) унинг ижодга мойиллиги ва тафаккур салоҳиятидир. ижодга мойиллик олдинга қўйилган вазифани энг самарали ҳал этиш йўлини топишга интилишдир. расм. инсон қобилиятлари тафаккур салоҳияти эса турли соҳалар бўйича тўпланган билимлар бўлиб, улар ана шу қобилиятга эга шахсга кўплар учун кутилмаган вазифани ҳал қилиш йўлини қидириб топишда намоён бўлади. одатийлик (рутинность) бир хил ишни белгилаб қўйилган тартибда бажарилишига риоя қилиш қобилиятида, яъни ижодий ҳисобланмаган ишни сидиқидилдан ва фаол бажаришда намоён бўлади. фаоллик инсонни муайян ишни бажариш учун ўзининг бутун куч ғайратини мужассамлаштиришга бўлган қобилиятини кўрсатади (расм). меҳнат жараёнида ходимнинг фаоллиги ниҳоятда муҳим ахамиятга эгадир. инсонингг эҳтиёжни шунчаки англаши уни бу эҳтиёжларни қондириш воситаларини топиш учун фаол ҳаракат қилишга олиб келмайди. бунда эҳтиёж жуда муҳим бўлиши ва инсон уни қондиришга қодирлигига ишончи комил бўлиши керак. фақат шундагина даставвал …
3
ларга эришиш қобилиятидир. асослилмкнинг ички (касб малакаси) ва (ташқи четдан эгалланган) манбалари мавжуддир (расм). расм. инсон қобилияти доирасида асослилик ходимнинг касб асослилиги энг муҳим сифатдир. касб асослилиги дейилганда муайян меҳнат жараёнида зарур бўлган ўзига хос қобилиятлар: махсус билим, кўникмалар ва маҳорат тушунилади. асослиликнинг бошқа турлари ҳам мавжуддир. масалан, функциявий асослилик технологиялар, маркетинглар, молия тўғрисидаги махсус билимларни қамраб олади. янги функциявий билимларни эгаллаш зарур малакага эришишнинг гаровидир. ҳаракатчанлик (мобиллик)– инсон қобилиятининг янаб бир кўринишидир. ходимнинг бу сифати – унинг ишлаб чиқаришнинг ўзгариб бораётган шароитларда – ҳам бевосита меҳнат функцияларини ўзгартиршига, ҳам иш жойини янгилашга тез мослашишга бўлган қобилиятидир. “ходимнинг ҳаракатчанлиги” тушунчасига назарий жиҳатдан уч ҳил ёндашув кузатилади (расм): расм. иш кучи ҳаракатчанлигига назарий ёндашувлар 1.ходимнинг иш жойларини ўзгартириш жараёни. 2.ходимларнинг иш жойларини касб, малака, тармоқлараро бўйича ўзгартиришга қодирлиги ва тайёрлиги. 3.иқтисодиётда аҳолининг иш билан бандлиги худудий нисбатларини тартибга солишнинг иқтисодий механизми. биринчи ёндашув тарафдорлари иш кучи ҳаракатчанлигини ходимларнинг аввалги иш жойидан …
4
рафдорларидир. ушбу биринчи ва иккинчи нуқтаи назарлар мазкур жараённи микроиқтисодий, учинчиси эса макроиқтисодий таҳлили ифодаси эканлигидан далолат беради. шу билан бирга меҳнат иқтисодиёти халқаро атамашунослигида иш кучининг ҳаракатчанлиги иккита: “labor turnover” ва “labor mobility” атамалари билан ифодаланади. “labor turnover” – ходимларнинг ишдан бўшатилиши ва янги ишчиларни ёллаш маъносини берса, “labor mobility” – ходимлар иш жойининг ўзгартирилиши инсон капиталига инвестициялар киритилиши ёки янги иш жойини излаш жараёни билан боғлиқдир. бунда инсон капитали модели ва иш кучи ҳаракатчанлиги моделидан меҳнат бозорида иш кучининг таклифини тушуниш ва прогноз қилиш нуқтаи назаридан фойдаланилади. америкалик иқтисодчилар с.дэвис ва ж.холтивангернинг ҳисоблашларига кўра, ходимларнинг иш жойларини ўзгартиришларига боғлиқ кўплаб омиллар ҳамда иш билан бандлик, ишсизлик ва иқтисодий нофаолликнинг ҳолатини икки гуруҳга таснифлаш мумкин: ● биринчиси – меҳнат ҳаракатчанлигининг ходим шахси билан боғлиқ омиллари (касбий ўсиш, малака даражасининг етарлилиги ёки ортиқчалиги, меҳнат фаолиятидан қониқиш ҳосил қилинмаслик, турар жойни ўзгартириш, таълим муассасасидаги ўқишни тугаллаш, пенсия ёшига етиш ва ҳоказолар). …
5
ини ҳосил қилиш жараёнининг унсури сифатида намоён бўлади. иш кучини ҳосил қилиш – бу уни ҳосил қилиш, тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидир (3.6-расм). ушбу талқинда иш кучини ҳосил қилиш: ● таълим олиш, касб-ҳунарга ўрганиш, ихтисосликни эгаллаш; ● тақсимлаш – иш кучини олинган билим, эгалланган касб ва ихтисослик бўйича меҳнат фаолияти соҳалари, иқтисодиёт тармоқларида ҳудудлар ўртасида тақсимлаш ва айрибошлаш; ● истеъмол қилиш – иш кучидан бевосита иш жойида фойдаланишдир. расм. иш кучи ҳаракатчанлигининг иш кучини ҳосил қилиш унсури сифатидаги таснифи ходим ҳаракатчанлиги иш кучини ҳосил қилишнинг унсури сифатида объектив иқтисодий қонунлар таъсири остида шаклланади ва ривожланади. иш кучининг ҳаракатчанлиги жараёнларини тартибга солишда меҳнатнинг ўзгариши қонуни, шунингдек меҳатни тақсимлаш, вақтни тежаш, иш кучини ҳосил қилиш қонунлари алоҳида роль ўйнайди меҳнатнинг ўзгариши қонуни меҳнат субъектларини меҳнат макони ўзгариши нуқтаи назаридан таснифлайди. унга кўра, меҳнат ресурсларининг ҳаракатчанлиги: ●меҳнат мазмуни ва ижтимоий мақом ўзгариши билан боғлиқ ижтимоий-касбий; ● ходим мақоми билан боғлиқ мақом; ● …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон тараққиёти мезонлари ва бмтнинг мингйиллик ривожланиш мақсадлари" haqida

1451834777_62953.doc инсон тараққиёти мезонлари ва бмтнинг мингйиллик ривожланиш мақсадлари режа: 1. инсон тараққиётини баҳолашнинг асосий мезонлари ва уларнинг хусусиятлари 2. инсон тараққиёти индекси ва унинг таркибий қисмларини ҳисоблаш услубиёти 3. бмт мингйиллик ривожланиш мақсадлари, уларнинг вазифалари ва индикаторлари инсон тараққиётини баҳолашнинг асосий мезонлари ва уларнинг хусусиятлари иқтисодий адабиётида ҳозирга қадар “инсон салоҳияти” атамаси тушунчасига аниқ тариф берилмаган. унинг ўрнига, одатда, “ходимнинг меҳнат салоҳияти” тушунчасидан фойдаланилади. мазкур тушунча ходимнинг муайян шароитларда ўз ишлаб чиқариш фаолиятида маълум натижаларга эришиш ҳамда меҳнат фаолияти жараёнида ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган янги вазифаларни ҳал этиш учун ўзини т...

DOC format, 256,5 KB. "инсон тараққиёти мезонлари ва бмтнинг мингйиллик ривожланиш мақсадлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.