қурилишда синашлар

DOCX 28.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538809267_72613.docx қурилишда синашлар режа: 1. қурилиш лабораторияларининг вазифалари 2. қурилишда технологик жараёнларнинг сифатини таъминлаш 3. қурилиш маҳсулоти ва жараёнлари сифатини баҳолаш услублари қурилишда синашлар синаш - маҳсулотнинг параметрлари қийматлари ва сифат кўрсаткичларини тажрибада, ишлатиш жараёнида ёки иш шароитига яқинлаштирилган шароитларда аниқлаш. синаш объектлари сифатида материаллар, тугунлар, тузилмалар, бинолар ва иншоотлар, бутун бошли техник тизимлар бўлиши мумкин. натурада синашлар билан бир қаторда, у ёки бу материалдан махсус тайёрланган натура катталигида ёки ўхшашлик назариясини қўллаб тайёрланган кичиклашган ёки катталашган макетларда ҳам синашлар ўтказилади. синаш жараёнида буюм бир ёки бир неча таъсирга дучор этилади. бунинг натижасида тадқиқотни қизиқтирувчи хоссалар, тафсилотлар, параметрлар ёки буюмнинг сифат кўрсаткичлари аниқланади. турли материалларни ва тузилмаларни синашда мустаҳкамлик, қаттиқлик, совуққа ва иссиққа чидамлилик, агрессив муҳитлар таъсирига турғунлик, зарбий мойиллик, чарчаш, емирувчанлик, шунингдек, ёриқбардошлик, сув, ҳаво, иссиқлик ва товуш ўтказмаслик каби хоссаларни ўрганиш кенг тарқалган. синаш турлари бўйича, одатда, ҳар бир мамлакатнинг ўз стандартлари мавжуд, уларда синаш услублари ва шароитлари, …
2
ни синашдан ўтказади техник назорат идоралари вакиллари учун ҳужжатлар тайёрлайди, қурилиш жараёнлари устидан лаборатория назорати ўрнатади. қурилиш лабораториялари зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: · қурилиш қоришмалари, бетонлар, сувдан ҳимоялаш таркиблари, коррозияга қарши қопламалар пардоз ва том қопламалари учун таркиблар танлаш, рецептлар тузиш ва таркибларни тайёрлашда мазкур рецептларига риоя этилишини назорат қилиш; · трест (бирлашма) корхоналарида тайёрланган тузилмаларни меъёрлар, техник шартлар ва бошқа меъёрий – техник ҳужжатларга мувофиқ синаш; · қурилиш майдончаларида ишлатилаётган материаллар, бетонлар, қоришмалар, сувдан ҳимояловчи таркиблар, буёқлардан намуналар олиш ва уларни синаш; · пойдевор остидаги грунтларни синаш; · қурилиш-монтаж ишларининг сифатсиз бажарилиши ва қуришда содир бўлган фалокат сабабларини аниқлаш бўйича ҳайъатлар ишида қатнашиш; · қурилишга сифатсиз қурилиш материали, буюм ва тузилмалар келиб қолганда рекламация тақдим этиш учун ўтказилган лаборатория синовлари натижалари тўғрисидаги зарур ҳужжатларни тайёрлаш; · қиш мавсумида қўйилган бетон ва темирбетон тузилмаларнинг иситилиш режимини назорат қилиш; · ўлчаш ва синаш воситаларини тизимли асосда текширишни ташкил этиш; · ўлчаш …
3
нг махсус йўриқномалари асосида баҳоланади. аввал айтиб ўтганимиздек, ишлаб чиқаришда назоратнинг уч босқичи кўзда тутилади: кириш назорати, оператив (тезкор) назорат, қабул назорати. қурилиш майдончасига келиб тушадиган барча хом ашё ва тузилмалар кириш назоратидан ўтадилар. улар сифатининг меъёрий ҳужжатлари мос келиш-келмаслиги, металл ва темир-бетон тузилмалар учун зарурий сертификат ёки паспортлар мавжудлиги ўрганилади. кириш назоратида шунингдек, тузилмаларни тайёрлаш ва ташиб келтиришда содир этилган нуқсонлар ҳам аниқланади. металл ва темир-бетон тузилмаларнинг асосий ўлчамлари, қўйма деталлари монтаж илмоқлари ва тешикларининг жойлашиши, бутловчи деталларнинг мавжудлиги текширилади. ташқи нуқсонлар, букилишлар, бетоннинг кўчган жойлари, пардозланган сиртлар ва қопламаларнинг бузилиш жойлари қайд этилади. тезкор (оператив) назоратнинг вазифаси қурилиш монтаж ишларини бажариш даврида ҳосил бўладиган камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишдир. тезкор назорат таркибига ишларни олиб бориш устидан доимий тизимли назорат ва ёпиладиган ишларни топшириш қабул қилишларга оид оралиқ назорат киради. қурилиш - монтаж ишларининг сифати устидан тизимли назорат юритиш ишларни бажариш лойиҳа, шунингдек, амалдаги қоида ва йўриқномаларга …
4
нқс асосида объектдаги ишлар сифатига, монтаж бўлинмаси, бошқармаси ва муҳандис-техник ходимлар фаолиятига баҳо берилиши мумкин. ишларни оралиқда топшириш - қабул қилиш ёпиладиган ишлар сифатини назорат қилиш учун муҳимдир, чунки бундай ишларни келгуси жараёнларда текширувдан ўтказиб бўлмайди. бино тузилмалари монтажида қуйидагилар оралиқ назорат қилиниши, топширилиш - қабул қилиш (ёпиш) далолатномалари билан расмийлаштирилиши керак: заминлар - пойдевор монтажигача; пойдеворлар - ҳандақларни қайтадан тўлдиришгача; арматуралар ўрнатиш ва уларнинг чоклари - бетон билан тўлдиришгача; тузилмаларнинг таянчлари ва таяниш жойлари; арматуранинг чиқиқлари ва қуйма деталлар пайванди; металл буюмларнинг коррозиядан ҳимояланиши, чок ва уланишларнинг тўлдирилиши ва герметиклиги; тугинларда туташувчи элементларнинг сиртлари. бир қатор иншоотлар топширилишидан олдин синовдан ўтказилиши керак. жумладан, резервуарлар, домна ўчоқлари, мачтали иншоотларнинг пўлат тортқилари ва ҳоказо. бундай синовлар одатда лойиҳа талабларида ва махсус меъёрий ҳужжатлар бўйича кўзда тутилади. синов натижалари ёпиладиган ишлар далолатномалари каби расмийлаштирилади. барча фойдаланишга топшириладиган бинолар ишчи қабул ҳайаъти ва давлат қабул ҳайаъти қабулидан босқичма-босқич ўтадилар. ишчи қабул ҳайъатини буюртмачи, …
5
ёнида кириш, тезкор ва қабул назоратларини олиб борадилар. буюртмачи томонидан техник назоратни, одатда, капитал қурилиш бўлими ходими олиб боради, унинг вазифаларига қуйидагилар киради: · хом ашё ва тузилмаларнинг миқдори ва сифатига шоҳидлик берувчи ҳужжатлар мавжудлигини ва уларнинг таркибини текшириш; · давлат стандартлари ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган ва қурилиш баҳосининг ортиб келишига олиб келадиган хом ашё ва буюмларни ишлатишга йўл қўймаслик; · қурилиш ва монтаж ишларининг бориши ва сифати устидан кундалик назорат юритиш; бу ишларнинг лойиҳа, қм ва қ талабларига мувофиқ бўлишини назорат қилиш; синаш учун намуналар ва хом ашёлар олишда қатнашиш, синаш услуби ва натижалари билан танишиш; · ёпиладиган ишларни текширишда қатнашиш ва ёпиладиган ишлар далолатномасини имзоламасдан туриб, навбатда турган ишларни бажаришга йўл қўймаслик; · ишларни бажаришда йўл қўйилган нуқсонлар, техник шарт - шароитларнинг бузилишлари, лойиҳадан чекинишлари ўзида акс эттирувчи ҳужжатларнинг тўғри юритилиши устидан назорат қилиш; · йўл қўйилган камчиликларни тузатиш бўйича муддатлар ва масъул шахсларни кўрсатиб, муайян …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қурилишда синашлар"

1538809267_72613.docx қурилишда синашлар режа: 1. қурилиш лабораторияларининг вазифалари 2. қурилишда технологик жараёнларнинг сифатини таъминлаш 3. қурилиш маҳсулоти ва жараёнлари сифатини баҳолаш услублари қурилишда синашлар синаш - маҳсулотнинг параметрлари қийматлари ва сифат кўрсаткичларини тажрибада, ишлатиш жараёнида ёки иш шароитига яқинлаштирилган шароитларда аниқлаш. синаш объектлари сифатида материаллар, тугунлар, тузилмалар, бинолар ва иншоотлар, бутун бошли техник тизимлар бўлиши мумкин. натурада синашлар билан бир қаторда, у ёки бу материалдан махсус тайёрланган натура катталигида ёки ўхшашлик назариясини қўллаб тайёрланган кичиклашган ёки катталашган макетларда ҳам синашлар ўтказилади. синаш жараёнида буюм бир ёки бир неча таъсирга дучор этилади. бунинг натижасида тадқиқотни...

DOCX format, 28.2 KB. To download "қурилишда синашлар", click the Telegram button on the left.

Tags: қурилишда синашлар DOCX Free download Telegram