транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар тури бўйича)

DOCX 129 pages 2.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 129
ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш факултети автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш кафедраси “қурилишда метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати” фани бўйича ў қ у в – у с л у б и й м а ж м у а 5340600 – транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар тури бўйича) 5341400 – автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш (иншоотлар тури бўйича) 5111000 – касб таълими (5341400 – автомобиль йўллари, кшприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш) 5341500 – шаҳар йўллари ва кўчалари 5340800 – автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналишлари талабалари учун. тошкент – 2019 ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ваэксплуатацияси институти “автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси қурилишда метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати фанининг “ўқув услубий мажмуаси” ўзбекистон республикаси олий …
2 / 129
гашининг 2019 йил ___ августдаги №___-сонли баёни билан тасдиқланган. ўқув ишлари бўйича проректор зияев к.з. ўқувуслубий мажмуа “автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультет кенгашида муҳокама этилган ва институт кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган. (2019 йил “___” ___ №___- сонли баённома). факультет кенгаши раиси амиров т.ж. ўқувуслубий мажмуа “автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедрасининг 2019 йил “___” ____________ №__ – сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган. кафедра мудири ўроқов а.х. мундарижа № боблар номланиши саҳифа кириш i боб ўқув материалалри 1.1. назарий машғулотлар материаллари 1.2. амалий машғулотлар материаллари 1.3. лаборатория машғулотлари материаллари ii боб мустақил таълим 2.1. курс лойиҳаси(иши) материаллари 2.2. мустақил таълим материаллари iii боб глоссарий (ўзбек, рус ва инглиз тилида) иловалар фан дастури фаннинг ишчи ўқув дастури тестлар тарқатма материаллар электрон шакли қўшимча ўқув материаллар электрон шакли ўумнинг электрон шакли кириш “қурилишда метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати” фани ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, …
3 / 129
алломаларни муваффақият қозонишларида муносиб ўрин эгаллаган. бундан ташқари республикамиз “буюк ипак йўли” асосий томирида жойлашганлиги ва йирик савдо марказларига эга бўлганлиги сабабли халқаро иқтисодий муносабатларни ривожланишида алоҳида аҳамият касб этган. ватанимизда илк илмларини шакллантирган буюк алломаларнинг ҳозирда ҳам аҳамиятли кашфиётлари ва илмий ютуқлари жаҳон фанлари тараққиётида муносиб ўрин эгаллаган. ғарбда алфраганус номи билан танилган аҳмад фарғонийнинг нил дарёсининг сатҳини ўлчаш учун мўлжалланган “миқёси нил” қурилмаси, машҳур улуғбекнинг оддий ва содда ўлчаш асбоблари билан ўта юқори аниқликда тузилган “юлдузлар жадвали”, энциклопедист олим берунийнинг моддалар таркибини аниқлаш борасидаги улкан ютуқлари ва ҳоказолар (санаб тугатишимиз мушкул) шулар жумласидандир. маълумки, республикамизда туб иқтисодий ислоҳотлар орқали бозор муносабатларини шакллантиришга киришишда энг аввало, унинг стратегик мақсадлари белгиланиб олинди. бу мақсадлар ичида “рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш” алоҳида таъкидлаб ўтилган. иқтисодий ислоҳотларнинг устивор саналган йўналишларида ҳам қуйидагиларни кўришимиз мумкин: · илғор технологияларни жорий қилиш орқали тайёр экспертбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш; · аҳолини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари …
4 / 129
а аниқроқ ўлчайдиган мукаммал назорат-ўлчаш асбобларини, қурилмаларини ва тизимларини яратишдир. “қурилишда метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати” фанини ўрганиш талабаларда метрология бўйича асосий тушунчаларни, атамаларни, таърифларни, ўлчаш усуллари ва воситалари ҳамда уларнинг метрологик тавсифларини, ўлчаш хатоликлари ва уларни баҳолаш каби масалаларни билишини тақозо этади. бу эса бугунги кунда, айниқса, жаҳон андозаларига мос келувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашда, энг муҳими республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда ўта муҳим масалалардан бири саналади. қурилишда метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати фаолияти саноатимизнинг барча тармоқларида ишлаб чиқаришдаги замонавийликни акс эттириш, технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган ҳар турли маҳсулотларнинг сифати юқори даражада, меъёрий ҳужжатларнинг белгиланган талабларига мос бўлишини, истеъмол маҳсулотларининг аҳоли учун хавфсизлигини таъминлаш, илғор, кўп йиллик тажрибадан ўтган жаҳон андозаларидан фойдаланиш ва уларни республикамизда тадбиқ этиш кабиларни ўзига мужассамлаштирган. табиийки, барча соҳа мутахассислари қайси тоифада бўлишидан қатъий назар ушбу борада етарли билим ва малакага эга бўлишлари лозим. шу сабабларга кўра, ушбу …
5 / 129
урилиши соҳасида метрологик хизмат ва таъминот, катталиклар ва бирликлар тизими. 5. хатолик турлари. таянч сўзлар ва иборалар: метрология, метрология текшируви, назорат объекти, қўшимча бирлик, доимий хатолик, тасодифий хатолик. ўзрнинг "метрология тўрисида"ги ққонуни 1993 йил 28 декабрда кучга кирган. қонун 5 бўлим ва 21 моддадан иборат. 1 - бўлим. умумий қоидалар. 2 - бўлим. физик ўлчам бирликлари, уларни қайта хосил илиш ва қўллаш. 3 - бўлим. ўзрнинг метрология хизматлари. 4 - бўлим. давлат метрология текшируви ва назорати. 5 - бўлим. метрология ишларини молиявий таъминлаш. метрологияда қўлланиладиган асосий тушунчалар: · метрология - ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш усуллари ва воситалари, ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан; · ягона ўлчов бирлиги-ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликда акс этирилган ва хатоликлари берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчов холати; · ўлчов воситаси-ўлчовлар учун фойдаланиладиган нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техник восита; · бирлик эталони-физик ўлчам бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш масадида уни қайта ҳосил илиш …

Want to read more?

Download all 129 pages for free via Telegram.

Download full file

About "транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар тури бўйича)"

ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш факултети автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш кафедраси “қурилишда метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати” фани бўйича ў қ у в – у с л у б и й м а ж м у а 5340600 – транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар тури бўйича) 5341400 – автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш (иншоотлар тури бўйича) 5111000 – касб таълими (5341400 – автомобиль йўллари, кшприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш) 5341500 – шаҳар йўллари ва кўчалари 5340800 – автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўна...

This file contains 129 pages in DOCX format (2.8 MB). To download "транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар тури бўйича)", click the Telegram button on the left.