курсни вазифалари. илмий техник ривожланиш рационал технологик жараённи асоси. пойабзал фабрикаларини ишлаб чиқариш таркиби

DOC 59,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404549629_54137.doc режа: 1.кириш. 2.курсни вазифалари. 3.илмий техник ривожланиш рационал технологик жараённи асоси. 4.пойабзал фабрикаларини ишлаб чиқариш таркиби. 5.чарм буюмларни ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда дастлабки маълумот. 6. технологик жараёнлар хақида тушунчалар. 7. адабиётлар. кириш республикамизнинг равнақи кўп жиҳатдан саноат моллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш, нафақат республикамизнинг аҳолисига, қолаверса, чет элликларга ҳам манзур пойабзал ишлаб чиқариш ҳам саноатнинг тубдан ўзгаришлар қилиниши лозим бўлган сохаларидан биридир. жаҳонга машхур чехословакиянинг "цево", германиянинг "саламандер", руминиянинг "томис" ва бошқа фирмаларнинг маҳсулотлари билан рақобатлаша оладиган пойабзаллар ишлаб чиқариш ҳозирги куннинг, бозор муносабатлари юқори даражага кўтарилган куннинг талабидир. чармдан тайёрланган буюмларга асосан шахсий истеъмол предметлари (пойабзал, сумка, қўлқоп, тасма ва х.к.) киради. уларни бизни асримиз бошлангунга қадар соф чармда тайёрланган. ҳозирги пайтда бундай буюмларда чармни ўрнига кўпинча газмол сунъий ва синтетик чармлар ишлатилмоқда. чарм буюмлар ишлаб чиқариш технологияси фанидан пойабзал ишлаб чиқариш жараёнларини лойихалашнинг материалларни пойабзал устки ва таг деталларига бичиш, уларга ишлов бериш кетма-кетлиги, пойабзални …
2
техника ва технологияни, жумладан, чет эллардаги номдор корхоналарни тажрибаларини техника ва технологиясини жорий қилишни таъкидлаб ўтди. ривожланган давлатларнинг пойабзал саноатида кейинги пайтларда микроэлектрон техникани кенг қўлланилмоқда, ишлаб чиқаришни ва лойихалашни автоматлаштирилган тизимлари яратилган. ўзбекистонла пойабзал тикиш ўз анъаналарига эга. қадимдан пойабзал тикувчи косиблар қўлда ҳар хил андоза ва турда, этик, махси, кавуш тикканлар. пойабзал саноати корхоналари пайдо бўлиши билан туфли, ботинка, сандал, шиппак, пийма, калиш ҳамда махсус иш пойабзаллари ишлаб чиқарила бошлади. 1927 йилда тошкентда пойабзал фабрикаси ишга туширилди. кейинги даврда янгийўл пойабзал фабрикаси, поп резина пойабзал фабрикаси, фарғона пойабзал фабрикаси ишлай бошлади. тошкентдаги 1 ва 2 пойабзал фабрикалари, чирчиқ, қўқон пойабзал фабрикалари кенгайтирилди ва жихозланди, корхоналар махсулот турлари бўйича ихтисослашди. "фарғонапойабзал" акциядорлик жамияти билан германиянинг "саламандер" фирмаси иштирокида "узсаламан" қўшма корхонаси махсулот чиқара бошлади. (йил- лик лойиха қуввати 8 турдаги 500 минг жуфт эркаклар пойабзали). илмий техник ривожланиш рационал технологик жараённи асоси ҳозир пойабзал саноати корхоналарини энг замонавий ускуналар …
3
ш таркибини қуйидаги схема ёрдамида ифодалаш мумкин. схема пойабзал ишлаб чиқариш жараёнини соддалаштирилган схемаси. м1 - таг қисм материаллари м2 - ёрдамчи материаллар (елим, ип ва бошқалар) м3 - устки қисм материаллари ом - материаллар омбори қ - қирқиш цехи б - бичиш цехи й - йигириш цехи n1, 2,...ni от - тайёр махсулот омбори ут, уу - пойабзални мос холда устки ва остки узеллари (деталлари) чарм буюмларни ишлаб чиқари жараёнларни лойихалашда дастлабки маълумот. технологик жараёнлар хақида тушунчалар пойабзал ишлаб чиқариш жараёнларини лойихалаш жараёни кўп босқичли характерга эга. дастлаб бажариладиган ишлар бу лойихалаш учун маълумотларни тўплаб олишдан иборат. дастлабки маълумот қуйидагилар бўлиши мумкин. а) корхонани қуввати: б) давлат стандартлари: в) ишлаб чиқаришни илгари қўлланилган технологик жараёнлари: г) конструкторлик хужжатлари: д) жихозларни корхонадаги мавжуд нархи: е) материаллар захираси ва бошқалар: шу маълумотларни тўплаб олинган технологик жараёнларни лойихалашга киришиш мумкин. технологик жараён нима? пойабзал ишлаб чиқариш саноатида у нималардан иборат? қуйида мана …
4
к операцияларга асосан материалларни, энергияни, махнатни сарф меъёрларини ишлаб чиқилади, бажарувчиларни иш хақи берилади, сифатни назорат қилинади. ёрдамчи операцияларга технологик анжомларни, асбобларни тайёрлаш, жихозларни таъмирлаш ва бошқалар киради. хизмат кўрсатувчи операциялар асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёнларини материаллар, ярим фабрикатлар, энергия билан таъминлайди, назорат, лаборатория ва текшириш ишларини бажаради. чарм буюмлар технологиясини фан сифатида вазифалари физик, механик, кимёвий ва бошқа қонуниятларни аниқлашдан иборат. мақсади қисқа вақт кам мехнат ва материал талаб қиладиган юқори самарали ва тежамкор ишлаб чиқариш жараёнларидан фойдаланишдан иборат. мисол тариқасида қайиқча туфлисини тоноворини йиғиш технологик жараёнини кўриб чиқамиз. қайиқча (лодочка) туфлисида орқа-чокдан ташқари барча чоклар елимни қўллаган холда бажарилади. операцияларни бажариш тартиби қуйидагича: 1. деталларни текшириш. 2. деталларни конвейерга қуйиш. 3. бетликни қирғоғига елим суртиб, букиш. 4. бетликни букилган қирғоғини ва орқаликни шилиш. 5. бетликни ва оралиқни қирғоқларга икки марта паирит елимни суртиш ва қуритиш. 6. бетликни оралиққа ёпиштириш (пресслаш). 7. юқориги каптни букиш. 8. юқориги каптни …
5
ли елим суртиб 1281/р машинасида бажарилади. юқориги кант букаётганда (7-операция) товон қисмида 1-1,5 см узунликдаги жойи букилмайди. букилган қирғоқларни шилиш (4,8-операциялар) бутун пеример бўйича бўлади ва юқориги кантдан 0,5 мм масофада асг-13 машинасида бажарилади. иккала ёпиштирадиган сиртларга икки марта елим суртиш (5, 9, 13, 14 - операциялар). биринчи елим қатламини қуритиш вақти -10 минут, иккинчисиники 5 минут. елимни кенглиги 8 мм гача (7-1 мм). 9-операцияда елимни фақат чарм астарларига суртилади. 1-қатламни қуритиш вақти 5 минут, иккинчисиники - 3 мин. 6, 10, 14-операцияларни одатдаги прессларда бажарилади. товон қисмини ёпиштириш махсус прессда бажарилади. (6, 10, 14, 20-операциялар). пресслаш даври 30 секунд, босим 50 па. бу оқимга вертикал ёпиқ тасмали конвейер хизмат кўрсатади. деталларни бевосита конвейер тасмасида пресслаш учун гп-2,5 прессида фойдаланиш мумкин (6, 10, 14-операциялар). конвейер ва прессни автоматик бошқарилади. (конвейер тўхтаб-тўхтаб юради). тасма сурилганда прессни юқори плитаси кўтарилади. пресс конвейерни каркасига ўрнатилган. юқориги плитани ўлчамлари 500х310 мм, пастгиники 500х300 мм. устки-чарм …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"курсни вазифалари. илмий техник ривожланиш рационал технологик жараённи асоси. пойабзал фабрикаларини ишлаб чиқариш таркиби" haqida

1404549629_54137.doc режа: 1.кириш. 2.курсни вазифалари. 3.илмий техник ривожланиш рационал технологик жараённи асоси. 4.пойабзал фабрикаларини ишлаб чиқариш таркиби. 5.чарм буюмларни ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда дастлабки маълумот. 6. технологик жараёнлар хақида тушунчалар. 7. адабиётлар. кириш республикамизнинг равнақи кўп жиҳатдан саноат моллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш, нафақат республикамизнинг аҳолисига, қолаверса, чет элликларга ҳам манзур пойабзал ишлаб чиқариш ҳам саноатнинг тубдан ўзгаришлар қилиниши лозим бўлган сохаларидан биридир. жаҳонга машхур чехословакиянинг "цево", германиянинг "саламандер", руминиянинг "томис" ва бошқа фирмаларнинг маҳсулотлари билан рақобатлаша оладиган пойабзаллар ишлаб чиқариш ҳозирги куннинг, бозор муносабатл...

DOC format, 59,5 KB. "курсни вазифалари. илмий техник ривожланиш рационал технологик жараённи асоси. пойабзал фабрикаларини ишлаб чиқариш таркиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.