валлар, ўқлар, подшипниклар ва бириктириш муфталари

DOCX 670,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669233966.docx валлар, ўқлар, подшипниклар ва бириктириш муфталари режа: 1. вал ва ўқлар 2. подшипниклар 3. бириктириш муфталари 1. вал ва ўқлар вал ва ўқлар турли кесимдаги стерженлар кўринишида ишланади. ўқлар машиналарнинг айланувчи қисмларини тутиб туради; улар айланувчан ва қўзғалмас бўлиши мумкин. валлар машиналарнинг айланувчан қисмларини тутиб туриш билан бирга айланма ҳаракат ҳам узатади (14-расм) 15-расм. ўқ ва валларнинг таянч қисмлари схемаси: 14 а-бўртиклар билан чегараланган бўйин; -расм. валлар ва ўқлар: а-вал; қўзғалмас ўқ; в-айланувчи ўқ б-цилиндрик турум; в-цилиндирик товон; г-ҳалқа товон; д-шарли товон. вал ва ўқлар металл кесиш станокларида ишлов бериш йўли билан прокат поковка ва штамповкалардан тайёрланади. ўқлар фақат эгилишга ҳисобланади: муҳим валлар термик ишланади, натижада уларнинг сифати яхшиланади ва хизмат муддати узаяди. валлар мустаҳкамликка (эгилиш ва буралишга), бикрликка, тебраниш (резонанс)га ҳисобланади. валлар буровчи ва эгувчи моментларнинг бир вақтдаги таъсирига ҳисобланади; (2) бунда: мо — валга таъсир қилувчи умумий момент; (3) бунда: мег — максимал эгувчи момент; валга турли …
2
ўқи вазиятини анча ўзгартириб) тайёрланади. бўйинлар йўниб тайёрланади, одатда, бўйин диаметри вал диаметридан кичик бўлади ёки валдан бўртиқлар билан ажратилади. товонларнинг цилиндрик, тароқсимон, шарсимон хиллари бор 2. подшипниклар ўқ ва валларнинг таянчлари кўндаланг нагрузкаларни қабул қилувчи подшипникларга ва бўйлама (ўқавий) нагрузкаларни қабул қилувчи товон остлари (подпятниклар)га бўлинади. ишқаланиш характерига қараб, таянчлар сирпаниб ишқаланадиган ва думалаб ишқаланадиган хилларга бўлинади. сирпаниб ишқаланиш таянчлари рама ва станиналарнинг йўниб кенгайтирилган тешикларига ўрнатиладиган подшипниклар, берк подшипниклар, ажраладиган подшипниклардир (16-расм). уларнинг ҳаммасида, одатда бронза, чўян ёки пластмассадан ясалган қўйма втулкалар бўлади. металл втулка ва вкладишлар антифрикцион қотишмалардан қуйилиши мумкин. стакан типидаги товон остлари ва тароқсимон товонларнинг ажраладиган товон остлари ўқавий нагрузкаларни қабул қилади. деталлар орасидаги ишқаланишни ва уларнинг ейилишини камайтириш учун ишқаланиш жойларига мойдон орқали суюқ ёки қуюқ мой берилади. қалпоқли мойдон орқали қуюқ мой бериш учун вақти-вақти билан унинг қалпоқчасини қўлда бураш керак. прессмойдон орқали мой юбориш учун шприц ёки солидоль ҳайдагичдан фойдаланилади. думалаб ишқаланиш …
3
аш подшипниклари таркибига ҳалқалар ва думалаш жисмларидан ташқари шариклар ёки роликларни бир-биридан маълум масофада тутиб турувчи сепараторлар киради. роликли подшипниклар калта ва узун роликли қилиб ишлаб чиқарилади. узун роликли подшипниклар яхлит, ичи бўш ва ўрама роликли бўлиши мумкин. ичи бўш ва ўрама роликли подшипниклар ўзгарувчан нагрузкаларни қабул қилиш хусусиятига эга. калта роликли подшипниклар цилиндрик, конуссимон ва сферик роликли бўлиши мумкин. сферик роликлар ўзи ўрна-o шадиган подшипникларга қўйилади. игнали подшипниклар сирпаниб ишқаланиш подшипниклари билан тебраниб ишқаланиш подшипниклари орасидаги оралиқ подшипниклар ҳисобланади. улар ташқи ва ички ҳалқалар ҳамда улар орасига сепараторсиз жойлаштирилган кичик диаметрли узун роликлар (игналар) дан иборат. ҳалқалар айланганда игналар мой қатлами билан бирга сирпанади, нагрузка остида эса айланади. подшипниклар вал диаметри ва ишлаш имконияти коэффициенти бўйича танланади. ишлаш имконияти коэффициенти кўп жиҳатдан подшипник конструкциясига, ўлчамларига ва кўпга чидамлилигига боғлиқ. 3. бириктириш муфталари муфталар айрим валларни ўзаро бириктириш учун хизмат қилади. муфталар узун валларни тайёрлашда; двигатель ва узатиш механизми валларини …
4
фрикцион муфталар ҳам сақлагич муфталар ҳисобланади. ўта нагрузкада бундай муфталар шовқинсиз, тақилламай сирпанади. назорат саволлари 1. ўқ валдан нима билан фарқ қилади? 2. ўқлар ва валларни ҳисоблашда қандай фарқ бор? 3. вал диаметрининг тахминий қиймати қандай формула билан аниқланади? 4. вал ва ўқларнинг қандай қисмлари шиплар, бўйинлар ва товонлар дейилади? 5. машиналарнинг ишқаланувчи сиртларини мойлашнинг қандай аҳамияти бор? мойлашда қандай қурилмалар қўлланилади? 6. думалаш подшипниклари қандай асосий гуруҳларга бўлинади? 7. бириктириш муфталарининг вазифаси нима? 8. сақлагич муфталар қандай ҳолларда қўлланилади? адабиётлар 1. с.к. камолов, т.к. жабборов, саноат корхоналарининг электр таъминоти. фарғона, “фарғона” 2002 2. м.м. матбобоев, электротехнологик қурилмалар. фарғона, “фарғона” 2002 3. м.в. авдеев, е.л. воловик, технология ремонта машин и оборудования. москва, агропромиздат, 1986 4. в.ч. черноиванов, организация и технология восстановления деталей машин. москва, агропромиздат, 1989 5. ш.у. йўлдашев, машиналар ишончлилиги ва уларни таъмирлаш асослари. тошкент, “ўзбекистон”, 1994 6. и.г. гореоышев, слесарно – сборочные работы. 7. а.м. красин. слесарь механосборочных …
5
валлар, ўқлар, подшипниклар ва бириктириш муфталари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "валлар, ўқлар, подшипниклар ва бириктириш муфталари"

1669233966.docx валлар, ўқлар, подшипниклар ва бириктириш муфталари режа: 1. вал ва ўқлар 2. подшипниклар 3. бириктириш муфталари 1. вал ва ўқлар вал ва ўқлар турли кесимдаги стерженлар кўринишида ишланади. ўқлар машиналарнинг айланувчи қисмларини тутиб туради; улар айланувчан ва қўзғалмас бўлиши мумкин. валлар машиналарнинг айланувчан қисмларини тутиб туриш билан бирга айланма ҳаракат ҳам узатади (14-расм) 15-расм. ўқ ва валларнинг таянч қисмлари схемаси: 14 а-бўртиклар билан чегараланган бўйин; -расм. валлар ва ўқлар: а-вал; қўзғалмас ўқ; в-айланувчи ўқ б-цилиндрик турум; в-цилиндирик товон; г-ҳалқа товон; д-шарли товон. вал ва ўқлар металл кесиш станокларида ишлов бериш йўли билан прокат поковка ва штамповкалардан тайёрланади. ўқлар фақат эгилишга ҳисобланади: муҳим валлар термик ишлана...

Формат DOCX, 670,5 КБ. Чтобы скачать "валлар, ўқлар, подшипниклар ва бириктириш муфталари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: валлар, ўқлар, подшипниклар ва … DOCX Бесплатная загрузка Telegram