пайвандлаш материаллари

DOCX 219.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669234095.docx пайвандлаш материаллари режа: 1. пайвандлаш сими 2. электродларнинг классификацияланиши 3. углеродли ва кам легирланган конструкцион пўлатларни пайвандлашга мўжалланган электродлар 4. кўп легирланган пўлатларни пайвандлаш 1. пайвандлаш сими ёй ёрдамида эритиб пайвандлашда эрувчи электродлар учун совуқлайин чўзилган калибрланган, 0,3-12 мм диаметрли сим, шунингдек, қиздириб чўзилган ёки кукунли сим, электрод лента ва электрод пластиналар энг кенг тарқалгандир. пайвандлаш пўлат сими гост 2246-70 ва махсус техник шартлар бўйича тайёрланади. гост 2246-70 га кўра пайвандлаш сими кам углеродли, легирланган ва кўп легирланган хилларга бўлинади. ҳаммаси бўлиб 75 маркали сим чиқарилади. легирловчи элементларнинг шартли белгилари 7-жадвалда келтирилган. симда 1% дан кам углерод бўлганда фақат шу элементнинг ҳарфи қўйилади; агар легирловчи элементнинг миқдори 1% дан ортса, у ҳолда ҳарфдан кейин шу элементнинг миқдори бутун бирликлар билан кўрсатилади. сим маркаларининг шартли белгиси: индекс св (сварочная дегани) ва ундан кейин келадиган рақамлар ва ҳарфлардан иборат. легирловчи элементларнинг шартли белгилари 7-жадвал элемерт хиявий белгиси пўлат маркасидаги шартли белги …
2
нинг турли хил хиллари шартли белгиларига эга: э—электрод тайёрлаш учун; о— мисланган; ш— электр-шлак, усулида эритиб олинган пўлатдан олинган; вд— вакуум –ёй усулида эритиб олинган пўлатдан олинган; ви— вакуум –индукцион печда эритиб олинган пўлатдан тайёрланган. диаметри 3 мм, маркаси св-08а бўлган, пайвандлаш учун мўлжалланган (эритиб қоплаш учун), сирти мисланган пайвандлаш симининг шартли белгиси мисол: проволка 3 св-08а гост 2246-70; диаметри 4 мм ли пайвандлаш сими, маркаси св-04х19н9, электродлар тайёрлаш учун мўжалланган: проволка 4св-0419н9— э гост 2246—70; диаметри 2 мм ли пайвандлаш сими, маркаси св-30х25н16г7, пайвандлаш учун (эритиб қоплаш учун) мўжалланган, электр-шлак усулида эритиб олинган пўлатдан тайёрланган: проволока 2 св-30х25 н16г7—ш гост 2246-70; диаметри 2,5 мм ли пайвандлаш сими, маркаси св-08хгсмфа, электродлар тайёрлаш учун мўжалланган, вакуум-индукцион печда эритиб олинган пўлатдан тайёрланган, сирти мисланган: проволока 2,5 св-08хгсмфа-вн-э-о гост 2246-70. симларни истеъмолчига ўрамларда келтирилади, етказиб берувчи билан келишилган ҳолда- тўғри тўртбурчак кесимли ўрамларда, ғалтакларга ўралган ҳолда шунингдек, кассеталарда. симнинг сирти тоза бўлиши (қасмоқлари, …
3
; лкбо62-0,2-0,0,5 маркали латунли қотишмалардан ва м1р; м2р; лмц58-2; лок59-1— 0,3 маркали симлардан фойдаланилади. белгиланишларда қуйидаги қисқартмалар қабул қилинган; тайёрлаш усули: д—совуқлайин деформацияланган (чўзилган), г— қиздириб деформацияланган (прессланган); кесимнинг шакли кр— думалоқ (круглая); ҳолати: м— юмшоқ (мягкое); т— қаттиқ (твердое); узунлиги: бт— калава, ўрама ҳолида, кт— ғалтакларда (катушки), бр— барабанларда, ср— ўзакларда, нд— ўлчанмайдиган узунликда. совуқлайин деформацияланган, қаттиқ, диаметри 2 мм ли, ўрама ҳолидаги бр оц4-3 маркали қотишмадан тайёрланган пайвандлаш симининг шартли белгисига мисол: проволока сварочная дкрт 2,0 бтбр0ц4-3 гост 16130-85. титанни пайвандлаш учун вт1,вт5,вт5-1 ва бошқа маркали қотишмалардан тайёрланган симлар ишлатилади. чўяни пайвандлашда вазифасига қараб пч1, пч2, пч3, пчн1, пчн2, пчи, пчв маркали симлардан фойдаланилади. пайвандлаш ва эритиб қоплаш учун гост 2671-80 га кўра 4,6 8, 10,12, 16 мм диаметрли, 250,350,450 мм узунликдаги чўян чивиқлар чиқарилади. диаметри 12 мм ли пч1 маркали чўян чивиқнинг шартли белгиланишига мисол: пруток 12пч1 гост 2671-80. чивиқлар бир учидан ювилиб кетмайдиган турли рангдаги бўёқлар …
4
текис қопланишини, пайвандлашдан кейин шлакни осон кетказишни, чок металида пайвандланмай қолган жойлар, ғоваклар, дарзлар бўлмаслигини. пўлат электродлар гост 9466-75,гост 9467-75, гост 10051-75, гост 10052-75 бўйича тайёрланади. гост 9466-75 да электродлар пайвандланадиган материалларга қараб группаларга бўлинади: углеродли ва камуглеродли конструкцион пўлатлар —у (шартли белгиси); легирланган конструкцион пўлатлар — л; легирланган иссиқбардош пўлатлар — т; кўп легирланган махсус хоссали пўлатлар —в; сирт қатламларига эритиб ёпиштириш учун мўжалланган махсус хоссали пўлатлар—н. қопламанинг қалинлиги ва электрод диаметрининг стержень диаметрига нисбати d/d га қараб қуйидаги электродлар тайёрланади: юпқа қопламали (d/d 1,80)—г. электрод қопламаларнинг умумий вазифаси —пайвандлаш ёйининг турғун ёнишини ва хоссалари олдиндан белгиланган (мустаҳкамлиги, пластиклиги, зарбий қовушқоқлиги, коррозиябардошлиги ва бошқалар) чок метали ҳосил қилишни таъминлашдир. пайвандлаш ёйининг турғун ёнишига электрод билан пайвандланаётган детал орасидаги ҳаво оралиғида ионлашув потенциалини камайтириш йўли билан эришилади. қоплама қуйидаги вазифаларни бажаради. пайвандлаш зонасини ва эриган метални газ ҳосил қилувчи моддаларнинг ёнишида чиқадиган ва эриган метални кислород ва азотнинг таъсиридан сақлайдиган …
5
оралиғи орқали ўтувчи электрод металининг томчилари сиртида шлак қобиғи ҳосил қилиш йўли билан эриган металлни ҳаводаги кислород ва азот таъсиридан ҳимоя қилиш ва эриган чок метали сиртида шлак қоплами ҳосил қилиш учун шлак ёрдамида муҳофазалаш. шлак қопламалари чок металининг совиш ва қотиш тезлигини камайтириб, ундан газ ва нометалл қўшилмаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. қопламанинг шлак ҳосил қилувчи компонентларига қуйидагилар киради: титанли концентрат, марганецли руда, каолин, мармар, бўр, кварц қуми, доломит, дала шпати. эритиб қопланган металлга махсус хоссалар бериш учун чок металини легирлаш (асосан механик хосаларини, ейилишга чидамлигини, оловбардошлигини, коррозиябардошлигини ошириш учун). хром, никель, молибден, вольфрам, марганец, титан ва бошқа шу каби легирловчи элементлар энг кўп ишлатилади. чок металини легирлашни кўпинча зарур элементларга эга бўлган махсус сим ёрдамида бажарилади. кўпинча чок металини электрод қопламига элементлар киритиш йўли билан легирланади. легирловчи компонентлар — ферроқотишмалар, баъзан тоза металлар. меҳнат унумдорлигини ошириш, яъни вақт бирлиги ичида эритиб ёпиштириладиган металл миқдорини ошириш учун электрод қопламаларига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "пайвандлаш материаллари"

1669234095.docx пайвандлаш материаллари режа: 1. пайвандлаш сими 2. электродларнинг классификацияланиши 3. углеродли ва кам легирланган конструкцион пўлатларни пайвандлашга мўжалланган электродлар 4. кўп легирланган пўлатларни пайвандлаш 1. пайвандлаш сими ёй ёрдамида эритиб пайвандлашда эрувчи электродлар учун совуқлайин чўзилган калибрланган, 0,3-12 мм диаметрли сим, шунингдек, қиздириб чўзилган ёки кукунли сим, электрод лента ва электрод пластиналар энг кенг тарқалгандир. пайвандлаш пўлат сими гост 2246-70 ва махсус техник шартлар бўйича тайёрланади. гост 2246-70 га кўра пайвандлаш сими кам углеродли, легирланган ва кўп легирланган хилларга бўлинади. ҳаммаси бўлиб 75 маркали сим чиқарилади. легирловчи элементларнинг шартли белгилари 7-жадвалда келтирилган. симда 1% дан кам углерод бўлга...

DOCX format, 219.0 KB. To download "пайвандлаш материаллари", click the Telegram button on the left.