марказий осиёда буддизм

DOC 73,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1554364458_74052.doc марказий осиёда буддизм режа: 1. будда ҳақидаги афсона. 2. буддизм таълимоти. 3. дастлабки буддист миссионерларнинг марказий осиёга кириб келиши. 4. минтақада буддизмнинг маҳаллий марказлари. будда ҳақидаги афсона. бир афсонада таъкидланишича, буддизмнинг пайдо бўлиши дунёга «нурланган будда» номи билан машҳур сиддхартха гаутама шакьямуни ҳаёти билан боғлиқ. шакья қабиласидан бўлган княз ўғли гаутама мил. ав. vi асрда дунёга келди. донолар томонидан унинг келажаги ғайриоддий бўлиши ҳақида башорат қилинган эди. у тўкин-сочинликда ўсиб, фақат ҳаёт қувончларинигина билар эди. гаутама қийинчиликсиз катта бўлди, балоғат ёшига етиб, уйланди, ўғиллик бўлди. унинг бахтига ҳеч нарса хавф солмасди. бир кун саройдан ташқарига чиққан ёш шахзода ҳамма бадани яра чақалар билан беланган касал инсонни, ундан кейин қарилик ғам ташвишини елкасига ортган чолни учратди, сўнг дафн маросимини ва ниҳоят чуқур ўй-хаёлга ботган дарвешни кўрди. бу тўрт учрашув камчилик кўрмай ўсган шахзоданинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юборди. шахзода ҳаётда бахтсизлик, касаллик, ўлим борлигини ва дунёда машаққатлар ҳукмрон эканини билди. гаутама …
2
ёт чархпалаги, узлуксиз қайта туғилишлар цикли хақидаги таълимотдир. инсоннинг яхши ва ёмон хатти-ҳаракатларининг йиғиндиси унинг қандай шаклда қайта туғилишини белгилаб беради. инсон қанчалик саҳоватли ҳаёт кечириб, савоб ишларни кўп қилиб ўтган бўлса, унинг кейинги тақдири шунчалик бахтлироқ бўлади, будданинг ҳолати нирванага қисқароқ йўл билан эришади. буюк будда (шакьямуни) билан бир қаторда қайта туғилишлар занжирининг бошида турувчи буддалар буддаси бўлган адибудда мистик шахсидан бошлаб кўплаб бошқа буддалар ҳам пайдо бўлди. бу буддалар кўп сонли бодхисатвалар қатори шахслаштирилган, ўз номи, қиёфаси, таржимаи ҳоли, хизмат ва вазифасига эга бўлиб, улуғлаш ва сиғиниш объектига айланиб қолган. бодхисатвалар ўзларида кўпгина яхшиликларни — севги, меҳр-мурувват, доноликни ифода этганлар. будда динига кўра, ҳар қандай инсон бодхисатва бўлиши мумкин. муайян талабларга риоя этган киши натижада будда бўлиши мумкин. буддизм шарқдаги энг йирик дин ҳисобланади. будда динининг муваффақиятга эришишига сабаб ундаги инсонларнинг тенглиги ғояси, монархнинг адолат билан бошқариши, сабрлилик, ахлоқнинг муқаддаслаштирилиши бўлди. диний ташкилот ва диний культ. буддизмда монастирлар …
3
ати деб ном олди . дастлабки буддист миссионерларнинг марказий осиёга кириб келиши. буддизм ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида янги эранинг бошларида ўрнашди. буддизмнинг ҳиндистондан марказий осиёга кириб келишини одатда кушонларнинг ҳукмронлиги билан боғлайдилар. император канишканинг ҳукмронлиги даврида кушон подшоҳлиги ушбу диннинг марказларидан бирига айланган. милоднинг биринчи асрларида амударё ҳавзасида ётган ерларда буддизм ҳукмрон дин саналган ва бу ерда араблар келишига қадар бошқа жойлардагига нисбатан узоқроқ вақт сақланиб турган. кушон подшоҳи канишка буддизмга эътиқод қилган. у зарб қилдирган тангаларда бошқа илоҳиятлар билан бир қаторда будда тасвири ҳам учрайди. хитойлик сюань-цзянь берган хабарига кўра, vii асрнинг бошларида термизда 10 та буддизм монастирлари (сангарама) ва мингта роҳиб бўлган. v-viii асрларда эфталитлардан кейин буддизм марказий осиёда таназзулга юз тута бошлади. марказий осиё халқлари, хусусан, бактрияликлар санъатга ўз маданий анъаналарини олиб кирдилар. буддизмда будда таълимоти ва ҳаётининг ботиний моҳиятини ифодаловчи рамз-тимсолларнинг бутун бошли бир тизими шакллантирилган. кўпроқ тарқалгани будда ва унинг таълимотини англатувчи ғилдирак ёки ярқираб турувчи …
4
рис экспедицияси қадимий термизни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ўтказиб, у ерда қатор грек-буддизм ёдгорликлари мавжудлигини аниқлади. термиз археологик комплекс экспедициясининг (такэ) ишлари натижасида қоратепа ва чингизтепа баландликларида иккита йирик буддизм монастири бўлганлиги аниқланди ва грек-буддизм меъморчилиги ва ҳайкалларининг парчалари топилган ўнлаб жойлар қайд этилди. айритом. улар орасида айритом шаҳарчаси алоҳида ўрин эгаллайди. у термиздан 17 км масофада, термиздан помиролди ўлкаларига кетаверишда, амударёнинг қадимий кечуви яқинида, тик қирғоқнинг ўнг томонида жойлашган. мазкур жойнинг ўрта асрга қадар бўлган даври ҳақидаги батафсил маълумотлар vii асрда яшаб ўтган хитой зиёратчиси сюань-цзянь томонидан қолдирилган. кўҳна шаҳар уч томони девор билан ўралган тепаликдан ва тепалик теварагидаги қишлоқ қолдиқларидан иборат. кўҳна шаҳарнинг шарқ тарафида афтидан буддизм ступасига ўхшаш минора шаклидаги хом ғиштдан қурилган бино вайроналари жойлашган. 1933 йил археолог михаил евгеньевич массон томондан хом ғиштдан қурилган бино қолдиқлари, унинг ичида эса ҳайкал, тош карнизлар, меъморий буюмлар, тошдан ясалган муқаддас ёдгорликлар борлиги аниқланди. мусиқачилар ва мутафаккирлар, эҳсон келтирувчиларнинг шакллари …
5
диний маросимнинг идиши – реликварий устида бўлган ёки ступанинг сиртқи қисми бўлиб хизмат қилган; яна устида пальметта тасвирли гардиш ушлаган ўсмир ифодаланган тош топилган бўлиб, афтидан, у йигит донатор-ибодатхона хизматчиси бўлган; бодхисатванинг болаликдаги ўйинлари ҳақидаги хотиралар билан боғлиқ бўлган, буддистларнинг севимли тасвири – лойдан ясалган қўй калласи; лойдан ясалган столчалар – диний маросим буюмлари учун поя ҳисобланиб, уларга будданинг ўтирган ҳолдаги ҳайкал-намуналари қўйилган. шунингдек, ибодат учун белгиланган қуйидаги идишлар топилган: ён жўмраги бўлган шар шаклидаги кўза, энсхой туридаги кўзача – бу афтидан қадим замонларда худога атаб ичимлик ичиш ва диний маросимларда ювиниш учун хизмат қилган, исириқдонлар ҳам бўлган. нақшинкор мавзулардан баъзилари табиат кучларини илоҳийлаштириш билан боғлиқ анъанавий рамзларни тасвирлаш ҳисобланган: муқаддас дарахт, осмон ёритқичлари (қуёш ва юлдузлар), буддизм билан боғлиқ рамзий ифодалар – сопол парчасидан бирига ясалган будда товонининг тасвиридир. ибодатхона интерьерида унинг силлиқ деворларини безашда ҳошия шаклида ишланган горельеф композициясидан фойдаланилган. ҳошия сюжети джатакалар таркибини очиб беради. бу «париниван-джатака» …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"марказий осиёда буддизм" haqida

1554364458_74052.doc марказий осиёда буддизм режа: 1. будда ҳақидаги афсона. 2. буддизм таълимоти. 3. дастлабки буддист миссионерларнинг марказий осиёга кириб келиши. 4. минтақада буддизмнинг маҳаллий марказлари. будда ҳақидаги афсона. бир афсонада таъкидланишича, буддизмнинг пайдо бўлиши дунёга «нурланган будда» номи билан машҳур сиддхартха гаутама шакьямуни ҳаёти билан боғлиқ. шакья қабиласидан бўлган княз ўғли гаутама мил. ав. vi асрда дунёга келди. донолар томонидан унинг келажаги ғайриоддий бўлиши ҳақида башорат қилинган эди. у тўкин-сочинликда ўсиб, фақат ҳаёт қувончларинигина билар эди. гаутама қийинчиликсиз катта бўлди, балоғат ёшига етиб, уйланди, ўғиллик бўлди. унинг бахтига ҳеч нарса хавф солмасди. бир кун саройдан ташқарига чиққан ёш шахзода ҳамма бадани яра чақалар билан белан...

DOC format, 73,5 KB. "марказий осиёда буддизм"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: марказий осиёда буддизм DOC Bepul yuklash Telegram