маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар

DOC 64.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1554364268_74048.doc маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар режа: 1. ўрта осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. 2. жонивор ва қушларга сиғиниш. 3. тангричилик – қадимги туркларнинг диний эътиқоди. ўрта осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. ўрта осиёдаги маданий ёдгорликлар ушбу минтақа халқлари ҳаётида диний тасаввурларнинг бой ва хилма-хил бўлганлигидан далолат беради. бундай ранг-баранг ҳолатнинг вужудга келишига асрлар давомида маҳаллий аҳолининг деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келганлиги, давр ўзгаришлари,ҳалқларнинг кўчиб юришлари, бошқа халқлар эътиқодларининг ва минтақа учун янги бўлган диний тизимларнинг келиб тарқалиши сабаб бўлди. дастлабки диний тасаввурларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнларини бевосита турли-туман бирламчи манбалар – петроглифлар, археологик топилмалар, ёзма ва оғзаки ривоятлар мисолида кўришимиз мумкин. тарихгача бўлган даврда (бундан аввалги 10 мингинчи йилларгача) мавжуд бўлган энг қадимий тасаввурлар ўрта осиё халқларининг ҳозирги кундаги диний тажрибаларининг асосини ташкил этади. масалан, улар қаторига тоғ эчкиси ва тоғ қўйи билан боғлиқ тасаввурларни киритса бўлади. тарихгача бўлган даврда пайдо бўлган тоғ эчкисига сиғиниш ўрта осиё …
2
нд тилаб зиёрат қилувчи аёллар ушбу шохни аста чертканлар, агар шохдан авлиёнинг муқаддас қабри устига чумолилар тушса, унда аёл фарзандли бўлади, деб ишонганлар. туркманистонда шу кунларгача яқин кишиси қабрига марҳумнинг у дунёси обод бўлиши учун тоғ эчкиси шохини қўядилар. манғишлоқ, устюрт ва каспий денгизининг шимоли-шарқий қирғоқларида жойлашган қабрларга ўрта асрларда ва кейинги xvii-xix асрларда ўн минглаб қўй-тошлар қўйилган. қўй-тошлар ётган ҳайвон шаклида кўпроқ учрайди. одамлар тасаввурида, қабрларга қўй-тошлар ўрнатилса, вафот этган одам билан бирга қут-барака кетмасдан, уйда қолади, деб ишонишган. тожикистоннинг тоғли ҳудудларидаги уйларнинг деворларида муваффақият ва омад рамзи сифатида қизил ва сариқ рангда ишланган тоғ эчкиларининг расмлари учрайди. қўй-тошларга сажда қилиш қозоқ, қирғиз, тоғли ҳудудларда яшовчи тожиклар, туркманлар ижтимоий ҳаёти ва санъатига чуқур сингган, чунки хонакилаштирилган қўй ва эчкилар чорвадорлар хўжалигида асосий тирикчилик манбаи бўлиб келган. ҳаттоки, чорвадорлар тоғ эчкисининг гўштини мўъжизакор кучга эга деб ҳисоблайдилар. улар йилда бир маротаба тоғ эчкисининг гўштини тановул қилган одамнинг йил давомида билиб-билмай …
3
қолган. яқин-яқингача айрим тоғда яшовчи тожиклар орасида ўлдирилган бўрининг жинсий аъзосидан тумор ясаб, бўйинга осиб юрилса, эркак кишининг аёллар орасида обрў-эътибори баланд бўлади деган тасаввур ёйилган. андижон вилоятида яшовчи қипчоклар орасида аёллар кўзи ёришини енгиллатиш мақсадида унга қуритилган бўри юрагидан беришган. от отга сиғиниш туркий халқлар орасида қадимдан мавжуд бўлган. буни жанубий қирғизистон тоғларидаги (аравон, айирмоч-тоғ) қояларга битилган отлар тасвирида кўришимиз мумкин. тасвирлар тагида ҳайвонларни қурбонликка келтириб, шам ёқиш учун токчалар ясалган. отнинг муқаддаслиги ҳақидаги тушунча нафақат даштларда яшовчи қабила ва элатларда, балки дехқончилик билан шуғулланувчи ўтроқ аҳоли орасида ҳам кенг тарқалган. бронза даврида ясалган ҳанжарларнинг дастакларида отларнинг тасвирлари туширилган. илк тош даврида маййитларни отлар билан бирга дафн этиш одатлари кенг тус олган. бу айниқса ўрта осиё ҳудудларида кенг тарқалган. отни муқаддаслаштириш исломий асотирларга ҳам кириб келган. ўратепа (тожикистон), аравон (жанубий қирғизистон)да халифа алининг афсонавий оти дулдулнинг тошдаги туёқ излари муқаддас саналади. xix асрда қозоқ қабилалари орасида вафот қилган кишининг …
4
ўкиз тасвирлари сақланиб қолган. қушлар ривоятларга кўра, ўзларини ўғизхон авлодлари деб ҳисоблаган ўғиз-ғузлар ёки туркий ўғизлар ёмонликлардан асровчи боболар тимсолини қушларда кўришган. қирғий, бургут, лочин, қарчиғай каби қушлар қабила аъзоларига барака ва бахт олиб келувчи муқаддас жонзод ҳисобланиб, уларни отиш қатъиян ман этилган. туркларда сув қушлари коинотнинг турли қисмлари – осмон, ер ва сув орасидаги воситачи ҳисобланган. қарғалидан топилган шаман аёлнинг бош кийимини (эрамизгача булган ii аср – эрамизнинг i асри) ғоз ва оққуш патлари безаб турган. қирғизистонда сўн-кўл атрофидаги қоятошларга ўйиб ишланган сувда сузувчи қушлар (балким ғозлар) галаси тасвири туширилган. қозоқ ва қирғиз халқлари асотирларида муқаддас умай қуш қиёфасида тасвирланади. финн-угор халқларининг қадимги турк қабилалари билан мустаҳкам тарихий алоқалари ҳар иккала халқнинг бир хилдаги қушларни муқаддас деб билишларида кўринади. ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман халқлари қадимдан шу пайтгача укки, бойўғли, бургут ва лочин патларининг муқаддас кучига ишонадилар. шу сабабли кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизчаларнинг бош кийимлари, бешик ва беланчакларини …
5
истон, ўзбекистон ва тожикистонда чинор дарахти ғоят эъзозланади. туркманлар чинорнинг қуриган шохларини ўтин сифатида ёқиб, истифода этишга ҳам қўрқадилар. туркманистондаги феруза воҳаси узунлиги қирқ метр келадиган «етти ака-ука» чинори билан машҳур. сайроб қишлоғидаги баҳайбат чинорнинг тўрт метрли кавагида бир вақтлар ҳатто мадраса жойлашган. тошкент яқинидаги буручмулла қишлоғида одатдан ташқари катта чинорни зиёратга келувчиларнинг кети узилмайди. анор дарахтининг рамзи барака, ҳосилдорликни ифода этади. қадимги сопол буюмларда анахита маъбудаси кўпинча анор меваси тимсолида тасвирланган. vi-viii асрларда яратилган афросиёб нақшларида ана шу дарахт тасвирлари кўплаб учрайди. ўрта осиёнинг жанубий қисмидаги айрим қишлоқлар аҳли анор боланинг туғилишида кўмак беради деб ҳисоблайди. попопчи чевар аёллар анор дарахти тасвирини матога тўқиш жараёнида унинг барака ва мўл ҳосил рамзи эканлигини ифода этмоқчи бўладилар. тут дарахтига келсак, унинг шойи ишлаб чиқаришда катта аҳамияти борлиги сабабли уни муқаддаслаштириш хитойдан бошланган. наъматакни қадрлаш кейинги йилларда тожикистоннинг бир қанча туманларида қайд қилинди: янги йил арафасида уй эгаси наъматакнинг бир боғини шипга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар"

1554364268_74048.doc маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар режа: 1. ўрта осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. 2. жонивор ва қушларга сиғиниш. 3. тангричилик – қадимги туркларнинг диний эътиқоди. ўрта осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. ўрта осиёдаги маданий ёдгорликлар ушбу минтақа халқлари ҳаётида диний тасаввурларнинг бой ва хилма-хил бўлганлигидан далолат беради. бундай ранг-баранг ҳолатнинг вужудга келишига асрлар давомида маҳаллий аҳолининг деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келганлиги, давр ўзгаришлари,ҳалқларнинг кўчиб юришлари, бошқа халқлар эътиқодларининг ва минтақа учун янги бўлган диний тизимларнинг келиб тарқалиши сабаб бўлди. дастлабки диний тасаввурларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнларини бевосита турли-туман бирламчи манбалар – петрог...

DOC format, 64.5 KB. To download "маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар", click the Telegram button on the left.