илк диний эътиқодлар

DOC 63.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451620808_62803.doc илк диний эътиқодлар режа: 1. диний онг асосларининг шаклланиши. 2. илк диний тасаввурлар 3. инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи. диний онг асосларининг шаклланиши “инсон қачондан бери худога ишониб келади?”, “дин қачон пайдо бўлди?” каби саволлар доимо олимларни қизиқтириб, ўйлантириб келган. мазкур изланишлар неча асрлардан бери давом этиб келаётган бўлса-да, ҳали ҳануз бу борада бир тўхтамга келинмаган. умумий маънода, бугунги кунда фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд. биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. худо илк инсонларни яратиши билан уларга ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. бундай қараш фанда “теологик ёндашув” деб номланади. бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. жумладан, ислом динида – одам ва ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – адам ва ева, зардуштийликда – говмард, синтоизмда – император микадо ва бошқалар. мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас манбаларида баён қилинган. теологик …
2
томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган. унга кўра, илк даврдаги ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошқа соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. бу нафақат унинг ҳаёти ва фаолиятига, феъл-атворига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, мустаҳкам, ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатади. уйқу, туш ва нафас олиш каби ҳолатларда танани бошқарувчи ва ўлим билан ундан ажратиб турувчи, ҳаёт бағишловчи қандайдир куч мавжудлигига ишонган аждодларимиз, мазкур куч ҳаракат қилувчи ҳар бир нарса: дарё, қуёш, ой, дарахт каби мавжудотларда бор деб тасаввур қилганлар. натижада, инсон қўрқуви, ҳурмати, эҳтиёжи ва зарурати даражасида уларга сиғина бошлаган. материалистик мактаб тарафдорлари фикрига кўра, қўрқув динларнинг келиб чиқишида асосий роль ўйнаган ҳиссий ҳолатдир. жумладан, инглиз файласуфи херберт спенсер (1820-1903) ҳам ибтидоий қабила динларининг келиб чиқишига қўрқув натижасида “аждодларга сиғиниш” сабаб бўлганлигини таъкидлайди. спенсер ижтимоий ҳисоб-китобларга суянган ҳолда, ҳаёт қўрқувининг динлардаги ўрнига алоҳида диққатни тортади. бу қўрқувнинг аждодларга нисбатан …
3
рализм, физикавий муҳитда учрайдиган қувват ва мавжудотларнинг идеаллаштирилиши, шахслаштирилиши ва илоҳийлаштирилиши демакдир. ушбу фикрни илгари сурган макс мюллер ҳиндуизмнинг муқаддас китоби ведаларга суянган. ведалардаги худо номларининг табиат ҳодисалари билан алоқадор эканлиги фикрини ўртага ташлаган; мисол учун “агни”нинг “олов”, “дяус”нинг “кўк” (осмон) маъноларини билдиришини, бу сўздан французча “dieu” (лотинча deus), испанча “dios” (худо) сўзларининг келиб чиққанини маълум қилган. мюллер деярли барча динларда худо номлари, аввал олов бўлиши билан бирга, табиат ҳодисаларини билдиришини; табиат кучларига ғайритабиий баҳо бериш мойиллигини уйғотганлиги ва тил ўзгаришлари натижасида динлардаги барча муқаддас тасаввур ва эътиқодларнинг юзага келганлигини билдирган. мазкур мактаб тарафдорлари динларнинг юзага келиши ва шаклланиши анимизм, тотемизм, фетишизм ва шаманизм каби босқичларда юзага келганини таъкидлайди. илк диний тасаввурлар анимизм. лотин тилида anima – “руҳ”, “жон” маъноларини англатади. анимизм руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини илоҳийлаштириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ, онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк дин шаклидир. анимизм 1871 йили инглиз …
4
нинг мавжудлигига ишонишдан иборат. бу назарияга кўра “ибтидоий инсон” бошқа-бошқа мавжудотларни шахс сифатида танишдан аввал, бутун бир оламга ёйилган ҳаёт бағишловчи якка “куч”ни тасаввурига келтирган бўлиши мумкин. бундай бир тушунча “мана” фикри билан қўллаб - қувватланган бўлиши ҳам эҳтимол. “мана” сўзи ғайритабиий, кўз билан кўринмас кучни ифодалаш учун ишлатилувчи сўз бўлиб, уни ибтидоий диний тасаввурга кўра кучли, таъсирчан ёки жамият томонидан эътибор билан қаралувчи нарсалар (ҳайвонлар, ўсимликлар, тошлар) ёки кишилар (қабила раиси, сеҳргар, донишманд) да мавжудлигига ишонилган махфий кучни ифодалаш учун ишлатилган. ибтидоий қабила аъзолари ўзларини кўз билан кўринмас кучлар билан ўраб олинганликларига ишонганлар. бу эътиқод ҳар бир қабилада ўзгача номлар билан номланган. тейлорнинг шогирди бўлган р.мареттининг 1909 йилда нашр қилган “диннинг ибтидоси” номли китобида биринчи марта изоҳланган бу назарияда диннинг келиб чиқишини шахсияти мавжуд бўлмаган умумий динамик кучдан қидириш, изланиш кераклигини билдиради. анимизм замонавий динларнинг асосий ақидавий қисмини ташкил этади. жаҳон динларида ҳам руҳлар ҳақидаги таълимот мавжуд. тотемизм. тотем …
5
отемизм уруғчилик жамоаси ижтимоий уруғ қабила жамоаларнинг энг биринчиси саналиб, диний кўринишларнинг тарихий асоси бўлиб қолди. тотемизмнинг асосий вазифалари – бирлаштириш ва тартибга солишдан иборат бўлган. тотемизм диний шаклларнинг илк даврга тегишлиси бўлишига қарамасдан, ҳозирда ҳам баъзи халқларнинг урф-одатларида, эътиқодларида унинг қолдиқлари сақланиб қолган. масалан, ҳиндистонда сигир, австралияда кенгуру афсонавий бахт келтирувчи ҳайвон сифатида улуғланади. фетишизм. фетиш сўзи французча fetishe – бут, санам, тумор маъносидаги сўзни англатади. у табиатдаги жонсиз нарсаларга сиғинишдир. фетиш ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир этиш кучига эга. фетишизм ёғоч, лой ва бошқа материаллардан ясалган буюмларнинг пайдо бўлиши билан бир пайтда шаклланган. бутларда, туморларда жамоалар ғайри табиий дунёдан келадиган илоҳий қудратнинг тимсолини кўрдилар. ибтидоий одамларнинг дастлабки диний таассуротлари умумий мажмуасининг шаклланиш жараёнида фетишизм якунловчи босқич бўлиб қолди. дунё ҳақидаги тасаввурлар вақт ўтиши билан такомиллашиб борди ва инсоният ҳаётида узоқ вақт мобайнида ўз таъсирини ўтказиб келди. барча динлардаги ҳайкаллар, суратлар, тумор, кўзмунчоқ ва турли рамзлар ҳозирги даврда ҳам …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илк диний эътиқодлар"

1451620808_62803.doc илк диний эътиқодлар режа: 1. диний онг асосларининг шаклланиши. 2. илк диний тасаввурлар 3. инсониятнинг қадимий ҳаёт тарзи. диний онг асосларининг шаклланиши “инсон қачондан бери худога ишониб келади?”, “дин қачон пайдо бўлди?” каби саволлар доимо олимларни қизиқтириб, ўйлантириб келган. мазкур изланишлар неча асрлардан бери давом этиб келаётган бўлса-да, ҳали ҳануз бу борада бир тўхтамга келинмаган. умумий маънода, бугунги кунда фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд. биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. худо илк инсонларни яратиши билан уларга ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. бундай қараш фанда “теологик ёндашув” деб номланади. бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўз...

DOC format, 63.5 KB. To download "илк диний эътиқодлар", click the Telegram button on the left.

Tags: илк диний эътиқодлар DOC Free download Telegram