хитой ва япония динлари - конфуцийлик, даолик, синтоийлик

DOC 104.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451621164_62809.doc хитой ва япония динлари - конфуцийлик, даолик, синтоийлик режа: 1. хитойда конфуцийлик ва даолик таълимотларининг вужудга келиши тарихи. 2. японияда синтоийлик динининг шаклланиши ва тарихий босқичлари. 3. хитой ва япония динларининг ўзаро ўхшаш ва муштарак жиҳатлари. хитойда конфуцийлик ва даолик таълимотларининг вужудга келиши тарихи конфуцийлик (конфуцианизм) фалсафий ғоя сифатида майдонга келган. унинг асосчиси конфуций (кун цзи) мил. ав. 551 йилда туғилиб мил. ав. 479 йили вафот этган. конфуций отасидан эрта ажраган ва онаси қўлида тарбияланган. онаси ҳам кўп ўтмай дунёдан ўтган. конфуций таълим олиб, илм ўргангач, 19 ёшида уйланади. ёшларга таълим беришга киришади. янги устознинг онг ҳақидаги фикрлари, чуқур маъноли сўзлари мамлакат бўйлаб кенг тарқалади. конфуций ҳузурига мамлакатнинг турли минтақаларидан илмга чанқоқ ёшлар оқиб кела бошлайдилар. конфуцийнинг 3000 га яқин шогирдлари орасида етмиш икки энг кўзга кўринган издошлари мамлакатнинг обрўли хонадонларидан бўлиши билан бир қаторда камбағал, оддий кишилардан ҳам иборат бўлган. конфуций мактаби қадимги хитойда аста-секин катта таъсир доирасига …
2
ч, унинг ўзи орзу қилганидек, подшоҳлар доно, амалдорлар фидоий, халқ эса фаровон бўлган пайтда унинг таълимоти халқ ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб улгурди. конфуций “комил инсон” (цзюнь-цзу) хақидаги ғоясини яратди. цзюнь-цзи юксак маънавиятли инсон – икки асосий хусусиятга эга бўлиши керак: инсонийлик ва масъулият (аждодлар олдидаги қарзни)ни ҳис қилиш. комил инсон, энг аввало, ишончли ва фидоий бўлиши керак. у ўзини аямасдан ўз ишончига, ўз ҳукмдорига, ўз отаси ва барча ўзидан катталарга хизмат қилиши керак. бундай инсон доимо камолот сари интилиши зарур. конфуцийликда марказий ўринни ахлоқий масалалар эгаллаган. диний масалалар, ақидаларга конфуцийчилик анча совуққон муносабатда бўлган. конфуцийнинг ўзи қадимги хитойда кенг тарқалган турли руҳларга бўлган ишонч масаласига шубҳали муносабатда бўлган. "луньюй" (конфуцийнинг фалсафий фикрлари ва суҳбатлари мажмуаси, у конфуцийликнинг асосий манбаси)да келтирилишича, конфуций ғайритабиий нарсалар ва руҳлар тўғрисида гапиришни ёқтирмаган. шунингдек, у тақдир, инсон умри, ўлим хақида сўз юритишдан қочган. ундан "ўлим нима?" - деб сўраганларида, у "биз тириклик нима эканлигини …
3
" таълимотининг "ли қонунлари"га кўра фарзанд ота-она ҳаётлик чоғида мутлақо уларнинг ихтиёридадир. то улар дунёдан ўтгунича ўзига-ўзи эгалик қилишга ҳақли эмас. агар ота-онаси вафот этадиган бўлса, фарзанд қандай иш билан машғул бўлишидан қатъи назар, қандай лавозимни эгаллаган бўлмасин, барча ишини ташлаб 3 йил давомида аза тутиши шарт. конфуцийликнинг "сяо" таълимоти асрлар мобайнида хитой маданияти, ахлоқий нормаларига катта таъсир ўтказиб келди. конфуцийлик таълимотига кўра, оила никоҳдан, ёшларнинг келишуви билан бошланмайди. балки, оила эҳтиёжлари учун никоҳ амалга оширилади. конфуций урф-одатларига кўра, авлодлар ўз аждодлари руҳи олдида қилишлари зарур бўлган барча маросимларни ўз ўрнида, мунтазам равишда бажаришлари лозим. конфуций таълимоти бунинг аксини, яъни “тириклар ўтганлар олдида қарздордирлар”, деган ғояни илгари сурди. конфуций ўзидан олдин жамиятда мавжуд ўтганлар руҳлари ҳақидаги ақидаларни тамоман ўзгартириб юборди. модомики, тирикларнинг асосий вазифаси ўтганларни рози қилиш, уларга хизмат қилиш экан, бутун оила мана шу асосий ғояга хизмат қилувчи бир жиҳозни ташкил қилади. мана шунинг учун ҳам ҳар бир оила …
4
ги китоблар, шеърлар, рисолаларни йиғиб ўқувчиларига ўргатганликларидир. бу ишнинг асосий қисми конфуцийнинг ўзи томонидан бажарилган эди. у турли подшоҳликларда мавжуд бўлган 3 мингдан ортиқ қадимий қўшиқлар, ёзувларни жамлаб, уларни қайта таҳрир қилган. конфуций ва унинг шогирдлари томонидан таҳрир қилинган асарлар кейинчалик конфуцийликнинг асосий манбаларига айланди. мил. ав. iv-iii асрларга келиб конфуций таълимоти ўз асосчиси давридагидан кўра анча кенг тарқалди ва катта таъсир доирасига эга бўлди. хань сулоласи даврига келиб, (мил. ав. iii-ii асрлар) конфуцийлик давлат мафкураси даражасига кўтарилди. хань подшоҳлари конфуций таълимотини тўлиқ қабул қилмаган бўлсалар-да, унинг кучини, жамиятда эгаллаб, улгурган мавқеини эътироф қилган ҳолда ундан давлат бошқарувида фойдаландилар. конфуций ўзи яшаб ижод этган жой цуйфуда вафот этгандан кейин унинг қабри яқинида бир ибодатхона қурдилар. ибодатхонага конфуцийнинг шогирдлари ва яқинлари томонидан унинг барча табаррук нарсалари, унга тааллуқли ашёлар - ёзган асарлари, мусиқа асбоблари, рўзғор анжомлари, араваси ва бошқа нарсалар келтириб қўйилди. вақт ўтиши билан файласуфнинг нуфузи ошиб, таълимоти кенг тарқалгани …
5
йга князлик унвони берилди. x-xiii асрларга келиб, сун сулоласи даврида унга императорлик унвони, отасига эса князлик унвони берилди. кейинроқ юань ва мин сулолалари (xiii-xiv асрлар) даврида унга яна ҳам юксакроқ унвон – "энг ҳақиқий донишманд", "миллатларнинг улуғ устози" унвонларига сазовор бўлди. хитой шаҳарларида конфуцийга атаб 1000 дан ортиқ ибодатхоналар қурилди. илк даврларда ибодатхонанинг қурбонлик қилинадиган жойида оддийгина конфуций номи ёзилган лавҳа осилган эди. хитойга буддавийликнинг кириб келиши оқибатида бу лавҳа ўрнини конфуцийнинг ҳайкали эгаллади. цуйфудаги ибодатхонадан бошқа барча ибодатхоналар бир хил шаклга эга эди. унда конфуций ҳайкали ёнида унинг шогирдларидан 86 тасининг номи ёзилган лавҳа ёки ҳайкаллари қўйилган. цуйфудаги ибодатхонада уларнинг сони кўпроқ. ҳар ойда икки марта 1 ва 15 кунларда конфуций ҳайкали олдида одатий қурбонликлар, йилда икки марта — баҳорда ва кузда алоҳида тантанали маросимлар ўтказилар эди. тантанага келган император ва уларнинг мулозимлари донишманд тимсоли олдида туриб унга "сен буюксан, эй мутлақ донишманд, сенинг фазилатларинг кўп, таълимотинг беқиёс, ўтганлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хитой ва япония динлари - конфуцийлик, даолик, синтоийлик"

1451621164_62809.doc хитой ва япония динлари - конфуцийлик, даолик, синтоийлик режа: 1. хитойда конфуцийлик ва даолик таълимотларининг вужудга келиши тарихи. 2. японияда синтоийлик динининг шаклланиши ва тарихий босқичлари. 3. хитой ва япония динларининг ўзаро ўхшаш ва муштарак жиҳатлари. хитойда конфуцийлик ва даолик таълимотларининг вужудга келиши тарихи конфуцийлик (конфуцианизм) фалсафий ғоя сифатида майдонга келган. унинг асосчиси конфуций (кун цзи) мил. ав. 551 йилда туғилиб мил. ав. 479 йили вафот этган. конфуций отасидан эрта ажраган ва онаси қўлида тарбияланган. онаси ҳам кўп ўтмай дунёдан ўтган. конфуций таълим олиб, илм ўргангач, 19 ёшида уйланади. ёшларга таълим беришга киришади. янги устознинг онг ҳақидаги фикрлари, чуқур маъноли сўзлари мамлакат бўйлаб кенг тарқалади. конфуци...

DOC format, 104.5 KB. To download "хитой ва япония динлари - конфуцийлик, даолик, синтоийлик", click the Telegram button on the left.