миллатлараро ва фукаролараро ахиллик – энг катта бойлигимиз

DOC 62,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411283854_59111.doc миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик – энг катта бойлигимиз бугун иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, халқимиз турмуш даражаси ортиб, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора юксалиб бораётгани диёримизда яшаётган ҳар бир инсонга мамнуният туйғусини бахш этаётгани шубҳасиз. бундай ютуқлар негизида, авваламбор, халқимизнинг фидокорона меҳнати ва бунёдкорлик салоҳияти, одамларимизнинг онги ва тафаккури, ҳаётга муносабати ўзгараётгани, улар ўзини шу юртнинг ҳақиқий эгаси деб ҳис қилаётгани мужассам. ўзбекистон конституциясининг 4-моддасида “ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиб беради”, деб қатъий белгилаб қўйилган. юртимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари учун барча керакли шарт-шароитлар яратиб берилгани, миллий тили, ўзига хослиги, анъаналари ва урф-одатларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш масалаларининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ таъминланганлиги ушбу конституциявий кафолат самарасидир. ўзбек тили ўзбек халқи маънавий маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. ҳали собиқ иттифоқ парчаланмай туриб ўзбекистонда “давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди. ўзбек тилининг ҳаётимиздаги …
2
замирида ётган энг муҳим омилларни яна бир бор таъкидлаб ўтиш ўринлидир. бу – аввало, жамиятимизда сувдек, ҳаводек зарур бўлган ва халқимиз кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келаётган тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик. бу – ҳар томонлама чуқур ўйланган, биринчи галда, халқимизнинг манфаатини кўзда тутиб, изчиллик ва қатъиятлик билан олиб борилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар. бу – узоқ ва яқин қўшниларимиз билан ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамияти билан ҳамоҳанг бўлиб яшаш ва унда ўзимизга хос, ўзимизга мос ўринни эгаллаб олишдек эзгу мақсадлардир. вақт ўтиши, замон ўзгариши билан ҳар қандай холис кузатувчига бир ҳақиқат аён бўлмоқдаки, биз ички ва ташқи сиёсатимизни амалга оширишда кимнингдир тазйиқ ёки амрига итоат қилиб, турли ўйинларга қўшилган эмасмиз ва доимо мустақил сиёсат олиб борганмиз. биз учун ягона ва устувор мақсад – ўзбекистон манфаати ва яна бир бор ўзбекистон манфаатидир. бугун ёруғ юз билан айтишга ҳаққимиз борки, қанчалар қийин бўлмасин, биз бир кунлик ҳаёт билан яшаганимиз йўқ, келажак авлодимизнинг …
3
сонийлик қиёфасини тамоман йўқотган халқаро терроризм балоси минтақамиз ва бутун дунё учун қандай таҳдид, қандай хавф-хатар туғдираётганини барчамиз яхши англаймиз. бундай ҳолатда доимо ҳушёрлик ва огоҳликни сақлаш, ҳар биримиз учун ўз уйимизни, она ўзбекистонимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраш ва ҳимоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга. шу боис бугунги кунда мамлакатимиз хавфсизлигига таҳдид солаётган мавжуд хавф-хатарларни янада чуқурроқ ўрганиш ва таҳлил этишимиз лозим. бунда халқаро террорчилар ва уларни йўллаётган марказлар томонидан содир этиладиган қуролли хуружларни бартараф этиш ва уларга олдиндан зарба беришга доимо тайёр туриш керак. террорчилик мафкураси бошқа динларни инкор этиш мафкураси асосида шаклланади. бунга бир пайтлар тинчликни тарғиб қилувчи ташкилот сифатида майдонга чиқиб, бугунга келиб эса ўта ашаддий террорчилар, қотиллар ва зўравонларни етказиб берадиган ташкилотга айланган “ҳизбут-таҳрир”ни мисол қилиб келтириш мумкин. афсуски, террорчиликка қарши кураш ниқоби остида дунёнинг асосий геостратегик ўйинчилари бўлмиш давлатлар ҳар жиҳатдан ғоят муҳим бўлган марказий осиё минтақасидаги ўз таъсирини сақлаш учун кураш олиб …
4
е қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади. бунга тарихдан кўплаб мисоллар топилади. чунки ҳар қайси миллат ёки халқнинг маънавияти унинг бугунги ҳаёти ва тақдирини, ўсиб келаётган фарзандларининг келажагини белгилашда шак-шубҳасиз ҳал қилувчи аҳамият касб этади. бинобарин, маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин. бугунги кунда дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай ҳаракатлар натижасида катта маънавий йўқотишлар юз бераётгани, миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётгани, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолаётганини кузатиш мумкин. энг ёмони, бундай хуружларнинг пировард оқибати одамни ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум этишга ва ҳамма нарсага лоқайд бўлган шахсга айлантиришга қаратилганида намоён бўлмоқда. бундай тажовузкорона ҳаракатлар бизлар …
5
маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олади. дарҳақиқат, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. агарки башарият тарихини, унинг тафаккур ривожини тадрижий равишда кўздан кечирадиган бўлсак, ҳаётда инсонни камолотга, юксак марраларга чорлайдиган эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз ва зарарли ғоялар ўртасида азалдан кураш мавжуд бўлиб келганини ва бу кураш бугун ҳам давом этаётганини кўрамиз. бугунги замон воқеликка очиқ кўз билан, реал ва ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда. шу боис юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод онгида мураккаб ва таҳликали ҳаёт ҳақида, унинг шафқатсиз ўйинлари тўғрисида бирёқлама ва сохта тасаввур бўлмаслиги керак. ҳозирда маънавият дунёсига нисбатан мавжуд бўлган хавф-хатарлардан албатта кўз …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "миллатлараро ва фукаролараро ахиллик – энг катта бойлигимиз"

1411283854_59111.doc миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик – энг катта бойлигимиз бугун иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, халқимиз турмуш даражаси ортиб, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора юксалиб бораётгани диёримизда яшаётган ҳар бир инсонга мамнуният туйғусини бахш этаётгани шубҳасиз. бундай ютуқлар негизида, авваламбор, халқимизнинг фидокорона меҳнати ва бунёдкорлик салоҳияти, одамларимизнинг онги ва тафаккури, ҳаётга муносабати ўзгараётгани, улар ўзини шу юртнинг ҳақиқий эгаси деб ҳис қилаётгани мужассам. ўзбекистон конституциясининг 4-моддасида “ўзбекистон республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиб берад...

Формат DOC, 62,0 КБ. Чтобы скачать "миллатлараро ва фукаролараро ахиллик – энг катта бойлигимиз", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: миллатлараро ва фукаролараро ах… DOC Бесплатная загрузка Telegram