ўлчаш хатоликлари ва аниқлик синфи

DOCX 82,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1661104465.docx ўлчаш хатоликлари ва аниқлик синфи ўлчаш натижасида, одатда, ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматидан фарқ қиладиган қиймати топилади. қўпинча, физик катталикнинг ҳақиқий қиймати номаълум бўлади ва шу катталикнинг қиймати ўрнида унинг тажриба ёрдамида топилган қийматларидан фойдаланилади. бу қиймат катталикнинг ҳақиқий қийматига шунча якин бўладики кўзда тутилган мақсад учун ундан фойдаланиш мумкин. катталикнинг ўлчаш усули билан топилган қиймати ўлчаш натижаси дейилади. ўлчаш натижаси билан ўлчанаётган катталикнинг ҳақикий қиймати орасидаги фарқ ўлчаш хатолиги дейилади. ўлчанаётган катталик бирликларида ифодаланган ўлчаш хатолиги ўлчашнинг мутлақ хатолиги дейилади: ∆х=х-хҳ (5) бу ерда, ∆х — мутлақ хатолик; x—ўлчаш натижаси; xҳ — ўлчанаётгап катталикнинг хакиқий киймати. ўлчаш мутлақ хатолигининг ўлчанаётган катталикнинг ҳакиқий қийматига нисбати ўлчашнинг нисбий хатолиги дейилади. ўлчаш хатоликлари уларнинг келиб чиқиши сабабларига кўра мунтазам, тасодифий ва қўпол хатоликларга бўлинади. мунтазам хатолик дейилганда фақат битта катталикни қайта-қайта ўлчаганда ўзгармас бўлиб қоладиган ёки бирор қонун бўйича ўзгарадиган ўлчаш хатолиги тушунилади. улар аниқ қиймат ва ишорага эга бўлади, уларни тузатмалар …
2
инг такомиллашмаганлиги орқасида келиб чиқадиган хатолик тушунилади. улар, кўпинча, янги усуллар қўллаганда, қийматлар орасидаги ҳақиқий боғланишни тахминий аппороксимация қилувчи тенгламалардан фойдаланилганда пайдо бўлади. ўлчаш усули хатолиги ўлчов воситаси, хусусан, ўлчаш қурилмаси, баъзида эса, ўлчаш натижаси хатоликларини баҳолашда эътиборга олиниши лозим. субъектив хатоликлар кузатувчининг шахсий хусусиятларидан масалан, бирор сигнал берилган пайтни кайд қилишда кечикиш ёки шошилишдан, шкала бир бўлими чегарасида кўрсатувни нотўғри ёзиб олишдан, параллаксдан ва ҳоказодан келиб чиқади. параллаксдан ҳосил бўлган хатолик дейилганда санаш хатолигига кирадиган, шкала сиртидан бирор масофада жойлашган стрелка шу сиртга перпендикуляр бўлмаган йўналишда визирлаш (белгилаш) натижасида келиб чикадиган хатолик тушунилади. ўрнатиш хатолиги ўлчов асбоби стрелкасининг шкала бошланғич белгисига нотўғри ўрнатилиши натижасида ёки ўлчаш воситасини эътиборсизлик билан, масалан, вертикал ёки горизонтал бўйича ўрнатилмаслиги натижасида келиб чиқади. ўлчаш услуби хатоликлари катталикларни (босим ҳарорат ва б. ни) ўлчаш услуби билан боғлиқ бўлган ва қўлланаётган ўлчаш асбобларига боғлиқ бўлмаган хатоликларидан иборат. ўлчашларни, айниқса, аниқ ўлчашларни бажаришда ўлчаш натижасини мунтазам хатоликлар …
3
назарияси ва математик статистика назариясига асосланган бўлиб, улар ўлчаш натижаси ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматига яқинлашиш даражасини бахолаш усулларини, хатоликнинг эҳтимолий чегарасини баҳолаш имконини беради, яъни натижани аниқлаш, бошқача айтганда, ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматига анчагина яқин қийматини топиш ва кузатиш натижасини топиш имконини беради. ўлчашнинг қўпол хатолиги дейилганда берилган шартлар бажарилганда юз берадиган, кутилган натижадан тубдан фарқ қиладиган ўлчаш хатолиги тушунилади. ўлчашдан кўзда тутилган мақсад ва ўлчаш аниқлигига қўйиладиган талабларга қараб ўлчашлар аниқ (лаборатория) ва техник ўлчашларга бўлинади. ўлчаш натижасининг ўлча-наётган катталик ҳақиқий қийматига яқинлигини ифодаловчи ўлчаш сифати ўлчаш аниқлиги деб аталади. аниқликни оширишга интилиб, биз ўлчаш хатолигини камайтиришимиз лозим. аммо аниқликни ошириш усуллари, кўпинча, мураккаб бўлади ва қиммат туради. шунинг учун, аввал ўлчашнинг конкрет шарт-шароитлари ва мақсадларга боғлиқ бўлган мақбул аниқликни баҳолаб олиш ва зарур бўлса, сўнгра аниқликни ошириш чораларини кўриш лозим. ўлчашни бажарувчи асбобларнинг кўрсатиши ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматидан фарқ қилади. шунинг учун, ўлчов асбобининг кўрсатиши ва ҳақиқий кўрсатиши …
4
адаги фарққа айтилади. бу ерда, хатоликлар плюс ёки минус ишораси билан катталикнинг бирликларида ифодаланади. мутлақ хатолик катталигининг ҳақиқий қийматига нисбати нисбий хатолик деб аталади. нисбий хатолик орқали ўлчашнинг аниқлик даражасини ифодалаш жуда қулай. b = ± ∆xxx ⋅100% = ± x kx−xx x ⋅100% (7) одатда, ҳакиқий қиймат — хқ ва топилган қийматлар хк га нисбатан ∆х жуда кичик бўлади, яъни ∆x ≤x x ва ∆х ≤ хк шунинг учун, қуйидаги ифодани ёзиш мумкин: b = ± ∆xxx ⋅100% ≈ ± ∆xxк ⋅100% (8) шундай қилиб, нисбий хатоликни ҳисоблашда мутлақ хатоликнинг асбобнинг кўрсатишига нисбатини олиш мумкин. нисбий хатолик % ларда ифодаланади. катталикнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун ўлчов асбобинннг кўрсатишига тузатиш киритилади. унинг сон қиймати тескари ишора билан олинган мутлақ қийматга тенг: т=хҳ-хк ёки т=-∆х (9) бу ерда, т-тузатма. асбобнинг хатолиги шкала диапазонининг фоизларида ифодаланади. бундай хатоликлар келтирилган хатолик дейилади ва мутлақ хатоликнинг асбоб ўлчаш чегарасига нисбатига тенг, яъни ∆nx ⋅100% …
5
а бошқаларга) боғлиқ бўлгани сабабли асосий ва қўшимча хатоликлар тушунчалари киритилади. ўлчаш асбоби учун техник шароитлар имкон берган, махсус яратилган нормал иш шароитида йўл қўйилган хато асосий хатолик дейилади. атрофмуҳитинг нормал ҳолати деб 20°с ҳарорат ва 101325 н/м2 (760 мм сим. уст) атмосфера босими қабул қилинган. ташқи шароит ўзгаришининг асбобларга бўлган таъсиридан келиб чиққан хато қўшимча хатоликдир. ўлчов асбобларининг сифати уларнинг хатоликларидан ташқари асбоблар вариацияси, сезгирлиги ва сезгирлик чегараси билан характерланади. бир катталикни кўп марта такрорий ўлчашлар натижасида асбоб кўрсатишлари орасидаги энг катта фарқ ўлчов асбобининг вариацияси дейилади. вариация ўлчанаётган катталикни маълум бир миқдоргача аста-секин ошириб ва камайтириб аниқланади. вариация ўлчов асбобининг механизми, оралиқлари, гистерезиси ва бошқа қисмлардаги ишқаланиши сабабли келиб чиқади. вариация (v) ўлчов асбоби шкаласи максимал қийматининг фоизи ҳисобида ифодаланиб, асосий йўл қўйиладиган хатолик қийматидан ошиб кетмаслиги лозим: v % (11) бу ерда, ∆n' — асбоб кўрсатишидаги энг катта фарқ; nmax ва nmin —асбоб шкаласининг юқори ва қуйи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўлчаш хатоликлари ва аниқлик синфи"

1661104465.docx ўлчаш хатоликлари ва аниқлик синфи ўлчаш натижасида, одатда, ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматидан фарқ қиладиган қиймати топилади. қўпинча, физик катталикнинг ҳақиқий қиймати номаълум бўлади ва шу катталикнинг қиймати ўрнида унинг тажриба ёрдамида топилган қийматларидан фойдаланилади. бу қиймат катталикнинг ҳақиқий қийматига шунча якин бўладики кўзда тутилган мақсад учун ундан фойдаланиш мумкин. катталикнинг ўлчаш усули билан топилган қиймати ўлчаш натижаси дейилади. ўлчаш натижаси билан ўлчанаётган катталикнинг ҳақикий қиймати орасидаги фарқ ўлчаш хатолиги дейилади. ўлчанаётган катталик бирликларида ифодаланган ўлчаш хатолиги ўлчашнинг мутлақ хатолиги дейилади: ∆х=х-хҳ (5) бу ерда, ∆х — мутлақ хатолик; x—ўлчаш натижаси; xҳ — ўлчанаётгап катталикнинг хакиқий киймати....

Формат DOCX, 82,6 КБ. Чтобы скачать "ўлчаш хатоликлари ва аниқлик синфи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўлчаш хатоликлари ва аниқлик си… DOCX Бесплатная загрузка Telegram