ислом дини ва тарихи

PPTX 276,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1720070637.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ислом дини ва тарихи diniy e’tiqod va ratsionallik. islom dini, uning asosiy oqimlari va yo’nalishlari. islomda inson huquqlari himoyasi, ijtimoiy tenglik adolat va tolerantlik ислом дини ва тарихи режа: 1.ислом динининг шаклланиши ва тарихи 2. ислом оқимлари ва йўналишлари. 3. сунийлик ва шиалик ўртасидаги фарқлар. 4. мазҳабларнинг пайдо бўлиши. 5. ҳанафийлик мўтадил мазҳаб. фойдаланиладиган адабиётлар: каримов и.а. юксак маънавият – енгилмас куч.т.маънавият. 2008 йил. каримов и.а. «ислом зиёси – ўзбегим сиймосида. т., тошкент ислом университети нашриёти. 2005 йил. закруллаев а. ғоялар кураши. т., мовароуннаҳр. 2000 йил. қодиров з. имом аъзам ҳаёт йўли ва фиқҳ усулллари. т.,мовароуннаҳр. 1999 йил. ҳасанов а. макка ва мадина тарихи. т., 1992 йил. ҳусниддинов з.ислом ва мазҳаблар. т.,маънавият. 2000 йил. ҳусниддинов з.ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. т.,мовароуннаҳр. 2000 йил. диний бағрикенглик ва мутаассиблик. (юз саволга – юз жавоб) т.,тошкент ислом университети нашриёти. 2007 йил. абдураҳмонов а. саодатга элтгувчи билим. т.,мовароуннаҳр. 2004 йил. комилов н., жураев …
2
муайян эътиқодий масала асосида бирлашган мусулмонлар мажмуаси тушунилади. 2 суннийлик йўналиши “аҳли сунна вал-жамоа” деб номланади. “аҳли сунна” дегани муҳаммад пайғамбар суннатларига эргашувчилар, “вал- жамоа” сўзи эса мусулмонларнинг кўпчилиги ортидан юрувчилар деган маънони англатади. 3 шиалар. «шиа» сўзи луғатда «тарафкаш» деган маънони англатади. истилоҳий маънода шиа – али ибн абу толиб ва унинг авлодларини барчадан устун қўйиш ва фақатгина мусулмон оламига халифа бўлиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайдилар. 4 “хорижий” сўзи араб тилидаги “хаража” сўзидан олинган бўлиб, “ажралиб чиқмоқлик” маъносини англатади. хорижийлар али ва муовия ибн абу суфёнга қўшилмай, уларга қарши бош кўтарган йўналиш бўлган. “сунний” атамаси “тўғри йўл” маъносини англатади. суннийлик тарафдорлари ўзларини “аҳли ас-сунна”, яъни сунна аҳли деб атайдилар. суннийлар исломнинг муҳаммад пайғамбар давридаёқ шаклланган таълимотининг тўғрилигини, ҳадисни қуръондан кейинги ислом илоҳиёти ва шариатининг иккинчи манба деб иан олган, исломнинг анъанавий диний маросимларига, маиший ва ижтимоий қоида- ларига амал қиладиган мусулмонмиз деб таъкилайдилар. суннийлар йўналиши 6 шиа атамаси - …
3
ини қўшиб айтадилар. шиаларда давлат тепасида имом – али авлодлари туриши керак, деб ҳисоблайдилар. суннийларда “имом” диний мансаб ҳисобланади шиалар суннийларнинг ҳадисларини тан олмайдилар. уларнинг муҳаммад, али ва унинг авлодлари номи билан боғлиқ ҳадислардан “ахбор” деб номланган тўплами мавжуд. хаворижлар йўналиши учинчи халифа ўлдирилгандан сўнг ҳокимият учун курашлар авж олади. унинг ўрнига али ибн абу толиб ҳокимият тепасига келади. халифаликка даъвогарлардан бири абу суфённинг ўғли муовия ўзини дамашқда халифа деб эълон қилади. али тарафдорлари халифа алини муовияга қарши курашга чорлайди. 657 йилда сурияда муовия ва али ўртасида сиффин жанги бўлиб ўтади. али муовия билан битим тузилади ва уруш тўхтатилади. али билан муовия ўртасида тузилган битимдан куфа яқинида турган 12 минг кишидан иборат қўшиннинг бир қисми “ҳукм чиқариш фақат аллоҳнинг иши” деган шиор билан қўшинни тарк этади. бу воқеа ҳарура қишлоғида содир бўлганлиги боис улар дастлаб “ҳарурийлар” деб аталадилар. сўнгра улар “хавориж” - “қарши чиқувчилар” номини олади. “мазҳаб” атамаси арабча сўз …
4
ш масала ҳисобланади. ақидавий мазҳабларга қадария, жабария, ашъария, мотуридия, мўътазила, муржиа кабилар киради. ақидавий мазҳабларда асосий баҳс эътиқод муаммолари устида кетади. улар ўз таълимотларида ислом ақидаси билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиққанлар ҳамда улар юзасидан баҳс юритиб, бир-бирлари билан муросасиз кураш олиб борганлар. суннийлик йўналишидаги фиқҳий мазҳаблар 12 суннийликдаги мазҳабларнинг ҳар бири исломдаги қонунуларни мустақил шарҳлашга ҳақли деб тан олинган. ҳанафия мазҳаби (суннийларнинг 47%ни ташкил этади) асосчиси имом абу ҳанифа (699-767)дир. абу ҳанифа истиҳсон ва урфдан фойдалангани учун ўз замондош фиқҳшуносларининг танқидига учраган. шофиия мазҳаби.(суннийларнинг 27%ни ташкил этади) асосчиси имом муҳаммад ибн шофиъий(767-820)дир. улар кўпроқ қиёсга таяниб, истиҳсонни ишлаб чиққан. моликия мазҳаби (суннийларнинг 17%ни ташкил этади) асосчиси молик ибн анос(713-795)дир. улар қуръон ва ҳадисларнигина асосий манба сифатида тан олиб, қиёсни қўллашда анча чекловлар қўяди. ҳанбалия мазҳаби(суннийларнинг1,5%ни ташкил этади) асосчиси аҳмад ибн ҳанбал(780-855)дир. улар муаммолар ечимини ҳал қилишда кўпроқ ҳадияларга таянишади. ҳадисларни қуръон даражасига кўтаришган. ислом таълимотига раҳна солувчи турли оқимларга қарши …
5
лади. сўфизм оқими тасаввуфда кўрсатилишича, ҳаётий муаммолар билан боғлиқ бўлган илоҳий ҳақиқатга шариат, тариқат ва маърифат босқичларини босиб ўтиш орқали эри- лади. сўфизм – исломдаги йирик оқимлардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади – худо билан руҳан қўшилиб кетишдир. ахборотни оғзаки равишда узатиш тасаввуф – инсоннинг комил инсон даражасига етиши натижасида аллоҳ васлига мушарраф бўлиши ва руҳан аллоҳ билан бирлашиб кетиши ҳақи- даги таълимотдир. сўфийлар инсон табиатидаги салбий кучларни умумий ном билан “нафс” деб атаганлар ва унга қарши жиҳод эълон қилган. сўфийларнинг фикрига кўра, инсонга илоҳий руҳ сингдирилган- лиги боис, ана шу илоҳий руҳ яна худога қўшилиб кетиши керак. «тариқат» - комил инсон даражасига эришини кўрсатувчи тўғри йўл деган маънони англатади. тариқат – маънавий ахлоқий покланиш босқичларини босиб ўтиш ва бу мақоматда тараққий этиш йўлидир. тасаввуф – одамларни ҳалолликка, покликка, тенгликка, инсон қадр- қимматини ерга урмасликка чорлов- чи, барча мусулмонларнинг тенг бўлиб, ҳар ким ўзининг ҳалол меҳ- нати билан кун кўришини, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ислом дини ва тарихи" haqida

1720070637.pptx /docprops/thumbnail.jpeg ислом дини ва тарихи diniy e’tiqod va ratsionallik. islom dini, uning asosiy oqimlari va yo’nalishlari. islomda inson huquqlari himoyasi, ijtimoiy tenglik adolat va tolerantlik ислом дини ва тарихи режа: 1.ислом динининг шаклланиши ва тарихи 2. ислом оқимлари ва йўналишлари. 3. сунийлик ва шиалик ўртасидаги фарқлар. 4. мазҳабларнинг пайдо бўлиши. 5. ҳанафийлик мўтадил мазҳаб. фойдаланиладиган адабиётлар: каримов и.а. юксак маънавият – енгилмас куч.т.маънавият. 2008 йил. каримов и.а. «ислом зиёси – ўзбегим сиймосида. т., тошкент ислом университети нашриёти. 2005 йил. закруллаев а. ғоялар кураши. т., мовароуннаҳр. 2000 йил. қодиров з. имом аъзам ҳаёт йўли ва фиқҳ усулллари. т.,мовароуннаҳр. 1999 йил. ҳасанов а. макка ва мадина тарихи. т., 1992 йил. ҳу...

PPTX format, 276,2 KB. "ислом дини ва тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ислом дини ва тарихи PPTX Bepul yuklash Telegram