архаик (ибтидоий) ва анъанавий маданият

DOC 205.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483480602_67177.doc архаик (ибтидоий) ва анъанавий маданият режа: 1.маданиятнинг вужудга келиши. маиший турмуш, ахлок мезонлари, диний тасаввурлар ва санъат. 2.узбекистонда ахрек маданиятга оид ёдгорликлар . 3. анъанавий маданият. миср, хиндистон, хитой маданияти. 4. рим мяпанияти таянч тушунчалар:архаик маданият, мозий, полеолит, неолит, фергантроп, тотем, анимизм, фетишизм, мифология, маросим, монументал. анъанавий маданият, эволюция, космогенез, фираъвн, эхром, папирус, астрология, тақвим, веда, эллинлар маданияти, мохабхорат. архаик ёки ибтидоий маданият- мавжуд инсоният маданиятнинг ибтидоси ва энг узоқ давом этган давридир. бу давр инсоният тарихи умумий кўламининг 99 фоизини ташкил қилган холда замонавий маданиятга беқиёс таъсирини кўрсатиб келмоқда. ўша вақтда вужудга келган архаик маданиятнинг айрим кўринишлари бўлмиш фикрлаш тарзи, феъл-атвор хозирга қадар йўқолган эмас. инсоният хаётининг бошлан²ич даври кейинги барча ўзгаришларга замин ту²диргани сабабли бу даврни ўрганиш инсоният эволюцияси асосларини, унинг маданияти негизини тушуниш ва шархлашга ёрдам беради. «мозийга қайтиб иш кўриш хайрликдир» – деган эди а. қодирий. «дунёда турмоқ учун, – деб ёзади м. бехбудий, – …
2
чни умум қабул қилган таснифига асос солди: 1. палеолит-қадимги тош асри, 2. неолит – янги тош асри. палеолит босқичининг ўзи хам илк (қуйи) ва сўнгги (юқори) даврларга бўлинади. шунингдек, полеолит ва неолит босқичининг ўртаси мезолит – ўрта тош асри даврига бўлинади. ii. этнографик маълумотлар- замонавий халқлар ва хозирги вақтда хам овчилик ва термачилик билан кун кўрувчиларнинг хаёти хақида. бу маълумотлар сақланиб қолган архаик маданият кўринишини этник, ижтимоий ва рухий ўхшашликлар бўйича қайта тиклашга ёрдам беради. тош асрининг даври бундан 2,6 млн. йилдан (кениянинг рудольф қўли сохилидан топилган қадимги тош қуроллари) то эрамизгача 2 минг йилгача (мехнат қуролларини жездан тайёрлай бошлаган давргача) бўлган вақтни ўз ичига олади. ўз навбатида палеолит босқичидаги энг узоқ давр илк полеолит бўлиб, бундан 40-35 минг йил олдин тугайди. илк полеолитда антропогонез жараёнининг содир бўлиши, қазиб топилган гоминид қолдиқларининг алохида турлари яшаган даврларда (зинжантроп, австралопитек, питекантроп, синантроп, неандертал ва бошқалар,) маданиятнинг алохида илк намуналари вужудга келди: қўпол …
3
алиб мураккаб ва турли хил қуроллар тайёрлаган, энг мухими улардан маълум маросим ва маданиятни ривожлантириш бошланди. неандерталлар яшаган ²орларидан айиқнинг бош суяги топилган, махсус ўрнатилган тош супа оловдан қорайган, унда маълум маросим ўтказилган. неандерталлар қабри кўпинча шарқ-ғарб йўналиши бўйича жойлашиб, мурда «ёнбош ухлаётган холатда, тиззалари энгагига қайирилган, ёнига тош қуроллар қўйилган». бу маросим удуми ўлимдан кейинги хаёт мавжудлиги хақидаги тасаввурнинг маданиятдаги энг қадимги ва барқарор пайдо бўлганлигидан далолатдир. неандертал қабри ўзбекистоннинг тешиктош ²оридан (сурхандарё вилоятидан) хам топилган, шунингдек, ўша даврга оид кўплаб манзилгохлар очиб ўрганилган (омонқўтон, зирабулоқ, обирахмат, кўлбулоқ, учтут ва бош.). илк палеолитда маданий мухитнинг мавжудлиги алохида жойлар билангина чегараланса сўнгги палеолитда эса маданият тизим сифатида шаклланади. сўнгги палеолитнинг бошларида гоминид эволюцияси якунланиб замонавий «ақлли одам» тури пайдо бўлади. сўнгги палеолитда турли-туман тош ва бошқа қуроллар нотекис тарзда кўпайиши натижасида таркибий қуроллар-тасма, учлик, шунингдек, тўқимачилик пайдо бўлади. нихоят, дастлабки тартибли ижтимоий ташкилот-уру² ташкил топади. бу инқилобнинг махсули инсонларнинг асосий …
4
дириб ўзи яшаётган мухитни яхшироқ ўргана бошладилар. бу эса уларнинг географик билимини оширган. табиатдаги мавжуд истеъмол қилишга яроқли ўсимлик ва меваларни қидириб топиши ва кузатиши натижасида ботаника билимлари тўпланган. ёввойи хайвонлар овлаш жараёнида хайвонларнинг феъли, тури, яшаш жойларини кузатиш туфайли ибтидоий одамларда зоология билими шакллана бошлади. бу жараёнларни ўрганиш ибтидоий одамлар учун зарурий, хаёт учун кураш, тирикчилик манбаи эди. касалликни даволаш учун ўша замоннинг ўзига хос содда табобати бўлиб, даволашда ўсимликлар, мевалар, хайвонлар, минерал жисмлардан фойдаланганлар. шунингдек, силаш, уқалаш усули билан баъзи касалликларни даволаганлар ва фолбинлик, сехргарлик ва жодугарлик усулларидан хам фойдаланганлар. ибтидоий одамлар табиатни, иқлимни шароитдан келиб чиқиб кузатиши асосида об-хавони олдиндан айтиб бериш қобилияти пайдо бўлади. тарбия хам мехнат ва турмуш билан чамбарчас бо²лиқ бўлиб, одат ва удумлар асосий ахамият касб этган. маънавий маданиятнинг кўринишларидан бири ибтидоий санъат хам одамнинг мехнат фаолияти билан уй²ун холда вужудга келган. уру²чилик жамоасининг пайдо бўлиши даврида ибтидоий одамлар санъатнинг нималигини тўла англамаган …
5
осан аёллар, қисман эркаклар, шунингдек, хайвонлар хайкаллари ишланган. бундай хайкалчалар, суяк, тош ва бошқа нарсалардан тайёрланган. хайкал тасвирларда ибтидоий махнат ва эътиқод рамзлари номоён бўлади. 5) ишлаб чиқарувчи хўжалик (неолит) фаолияти билан бо²лиқ сопол буюмларга чизилган расмларда оддий чизиқлар, хайвон ва ўсимлик тасвирлари учрайди. 6) ибтидоий санъат турларидан бири – ниқоблар қадимги одамларнинг овчилик фаолияти билан бо²лиқ бўлиб, ниқоб тутиб хайвон қиёфасига кирган, хайвонларни қўрқитиб ўзларини химоя қилган. ниқоблардан маросим ва удумларда фойдаланган. 7) мусиқа, қўшиқ, ўйин ибтидоий санъат турлари хисобланиб, ибтидоий одамлар уриб, чертиб, пуфлаб чаладиган асбобларни кашф қилишган. 8) халқ о²заки ижоди-асотир, ривоят ва афсоналар хам ибтидоий давр махсулоти бўлиб, ибтидоий одамнинг турмуши, ўй-фикри ва кайфиятини ифодалаган, диний тасаввурларнинг шаклланишига асос бўлган. умуман, ибтидоий санъат кишиларнинг дастлабки умумий ижоди бўлиб, у одамларнинг мехнат фаоляти, ички рухияти ва диний тасаввурлари билан уй²ун бўлган. айтиш мумкинки, диний тасаввур ва эътиқод шакллари маданиятнинг моддий ва маъанвий турларининг ривожига самарали таъсир кўрсатган. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "архаик (ибтидоий) ва анъанавий маданият"

1483480602_67177.doc архаик (ибтидоий) ва анъанавий маданият режа: 1.маданиятнинг вужудга келиши. маиший турмуш, ахлок мезонлари, диний тасаввурлар ва санъат. 2.узбекистонда ахрек маданиятга оид ёдгорликлар . 3. анъанавий маданият. миср, хиндистон, хитой маданияти. 4. рим мяпанияти таянч тушунчалар:архаик маданият, мозий, полеолит, неолит, фергантроп, тотем, анимизм, фетишизм, мифология, маросим, монументал. анъанавий маданият, эволюция, космогенез, фираъвн, эхром, папирус, астрология, тақвим, веда, эллинлар маданияти, мохабхорат. архаик ёки ибтидоий маданият- мавжуд инсоният маданиятнинг ибтидоси ва энг узоқ давом этган давридир. бу давр инсоният тарихи умумий кўламининг 99 фоизини ташкил қилган холда замонавий маданиятга беқиёс таъсирини кўрсатиб келмоқда. ўша вақтда вужудга келган архаи...

DOC format, 205.0 KB. To download "архаик (ибтидоий) ва анъанавий маданият", click the Telegram button on the left.