тез айтиш

DOC 55,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403260622_44201.doc тез айтиш инсоният одобининг ва одамийлик асосининг улуғ қасри устунларидан бири – сўзлаш ва нутқнинг қимматбаҳо гавҳарини мулойимлик ва одоб пармаси билан тешмоқ ҳисобланади. аҳлоқ аркининг юқорисида ўтирувчиларнинг айтишича, инсониятнинг камолоти ва билимининг баланд мартабаларидан бири чиройли гапириш ва чиройли сўзлаш бўлиб, бу боғнинг гули илк баҳористоннинг насими билан очилади ва саодатнинг ёрқин жавоҳир дастурхонини ақл савдогаригина ёза олади. ёқимли ва қимматбахо сўзлари донолик ва иқбол арбобининг тожи бўлган юнон ҳакимларининг айтишларича, тил ҳар бир ақл соҳиби фазилати хазинасининг калитидир ва ҳар кимсанинг билими миқдори унинг сўзлари орқали маълум бўлади. инсон юрагидаги фикрини, ютуқ ва қувончини, дард ва аламларини ўзгалар билан дардлашиши, баҳам кўриши лозим. чиройли, бурро, дона-дона қилиб гапириш ҳам бир маҳорат, санъат ҳисобланади. халқда чақалоқ оламга келиши ва унга парвариш ишлари бошланиши биланоқ ота-она, буви-боболар биринчи навбатда унинг кўзи, тилига кўпроқ эътибор берадилар. кўзларининг нурафшон, тилининг бурро бўлиши учун бор куч, маҳоратларини аямайдилар. инсон гапирмаса, соқов бўлса …
2
тишни қайта-қайта машқ қилдириш, берилган матнни осонгина дилига, тилига жо қилиб олиш ҳар томонлама фойда сўз ўйини билан ижро этиладиган ҳар бир тез айтиш замирида бир нечта вазифалар ётган бўлади. шулардан биринчиси қайта-қайта машқ қилиш, тинимсиз такрорлаш натижасида боланинг нутқи чиқади, тили равон бўлади. буларнинг ҳаммаси йиғилиб келиб бола тарбиясига боғланади. болани оламга келиши биланоқ уни келажакда комил инсон бўлиб ўсиши учун мана шундай чора-тадбирларни қўллашга тўғри келади. акс ҳолда бу иш кечиктирилса, қўйилган натижа чиқмай қолиши мумкин. зеро, бутун ҳаёти ва ижодини инсон саломатлигига қаратган ҳазрати ибн сино ҳам буни тўғри деб таъкидлайди: йигит билан қиз турмуш қуришибди. орадан тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат-у тўққиз дақиқа ўтгач, фарзанд кўришибди. - боламизни қандай тарбия қиламиз? – дебди хотини эрига. - уни шундай тарбия қилайликки, катта бўлганда эл-юртига фойдаси тегадиган бўлсин, - дебди эри. хотини ҳам: - тўғри айтасиз, мен ҳам шуни ўйлаб турган эдим. яхшиси, устоз ибн синодан сўраб …
3
та масъулиятли ишлардан ҳисобланади. чунки бу ерда тайёрланган маҳсулотни одамларга манзур қилиш масаласи бор. шу сабаб новвой хамирга қайта-қайта ишлов беради, туз-намагини расо қилади, тандир ҳарорати ҳам меъёрида бўлиши талаб этилади. ўшандан кейин ёпилган ноннинг оби-тобида бўлиши ўта сергаклик билан кузатилади. ноннинг куйиб кетмаслиги, хом бўлиб қолмаслигини ҳам пайқай билиш катта маҳорат талаб этилади. мана шу вазифаларни аъло даражада адо этган новвой ўз маҳорати – нонни ҳар қанча кўз-кўз қилса, мақтаса арзийди: новвой нон ёпар, нонни новвот деб сотар, - дейилган тез айтиш шу асосда юзага келган. асал энг шифобахш, ҳамма бирдек суйиб истеъмол қиладиган таомлардан бири. кўпчилик болалар асал қандай қилиб пайдо бўлишини ҳам билмайдилар. бунга бағишланган мана бу тез айтишда асал бунёдкори – асаларини боқиш, парвариш қилиш туфайли бу маҳсулот пайдо бўлиши ҳақида гап кетади: мамадали, асадали, асқарали боқишади асалари, тўплагани асал бари. кичкинтойлар уй жониворларини, айниқса, мушук, кучук, бузоқ, улоқ, қўзичоқларни хуш кўришади. булар ҳақидаги топишмоқларни жон-диллари …
4
ъмол қилмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. инсонларнинг озиқаси ер билан. ерга ишлов бериш, меҳнат қилиш орқали ғалла, сабзавот, зировор экинлари етиштирилади. бунинг учун ҳосили йиғиштирилиб олинган ерни дам олсин, ўзига кўп куч тўпласин, кейинги йилда мўл-кўл ҳосил берсин, деган ният билан кузда ер ҳайдаб-чопиб қўйилади. шу иш бўлмаса, яхши натижага эришиш мумкин эмас. буни болалар кичикликларидан билиб, амал қилиб ўчмоқликлари лозимлиги, - ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда, - тез айтишида илгари сурилмоқда. одамзод ота-она, буви-боболар ёрдами, уларнинг айтиб берадиган алла-қўшиқ, мақол, масал, топишмоқ, эртаклари билан камол топади, ўсади, улғаяди. одоб, ўқиш, касб-ҳунарни эгаллаш ҳам шу зайлда камолот чўққисига кўтарилади. инсон қанчалик оғир-босиқ бўлса, у ҳамиша эзгулик сари интилса, курашса; кам гапириб кўп ўқиса, ўрганса, ўз соҳасининг етук кишиси бўлса шу киши бахтиёрдир. ана ўшанда халқ тўқиган мана бу тез айтиш ҳам зое кетмаган бўлади: кўп сўзнинг ози яхши, оз сўзнинг ўзи яхши. ўзбекистоннинг ер ости ва усти бойликлари …
5
шулар жумласига киради: йўлини йўқотган йўлбарсваччанинг йўловчи йўлбарсга йўлиққани йўлбарсвачча йўл-йўлакай йиғлаб йўртарди. йўлда йўлбарсвачча йўловчи йўлбарсга йўлиқди. йўлбарсвачча йўловчи йўлбарсга йиғламсиради: - йироқ йўл йўртиб йўлимни йитирдим. йўловчи йўлбарс йиғламсираган йўлбарваччага: - йўлингни йўқотсанг йўқотгину, йўлбарслигингни йўқотма, йиғини йиғиштир, йиғлама йўлбарсвачча! йўлбарсвачча (йиғини йиғиштириб): - йўлтўсармисан? йўловчи йўлбарс: - йўқ. йўлбарсвачча: - йўлбарсмисан? йўловчи йўлбарс: - йўқ, йўқ!.. йўлбарсвачча: - йўқса... йўқ-йўқчимисан? йўловчи йўлбарс: - йўқ, йўлбарсман, йўлбарсзодаман, йўлбарстахлитлигим йўқми, йиғлоқи, йўлбилмас? йўлбарсвачча йўловчи йўлбарсга: - йўлбарс мисол йириксан, йўлбиларим, йиғламсираганимни йиғлоқиликка йўйма, йўлбошловчи йўлдошим. йўловчи йўлбарс йўлини йўқотган йўлбарсваччага: - йўлимдан йўл-йўлакай йўртавер, йўлбилмасим, йўқотган йўлингга йўлиқтираман, йитирган йўлинг йўл оёқ йўлдадир.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тез айтиш"

1403260622_44201.doc тез айтиш инсоният одобининг ва одамийлик асосининг улуғ қасри устунларидан бири – сўзлаш ва нутқнинг қимматбаҳо гавҳарини мулойимлик ва одоб пармаси билан тешмоқ ҳисобланади. аҳлоқ аркининг юқорисида ўтирувчиларнинг айтишича, инсониятнинг камолоти ва билимининг баланд мартабаларидан бири чиройли гапириш ва чиройли сўзлаш бўлиб, бу боғнинг гули илк баҳористоннинг насими билан очилади ва саодатнинг ёрқин жавоҳир дастурхонини ақл савдогаригина ёза олади. ёқимли ва қимматбахо сўзлари донолик ва иқбол арбобининг тожи бўлган юнон ҳакимларининг айтишларича, тил ҳар бир ақл соҳиби фазилати хазинасининг калитидир ва ҳар кимсанинг билими миқдори унинг сўзлари орқали маълум бўлади. инсон юрагидаги фикрини, ютуқ ва қувончини, дард ва аламларини ўзгалар билан дардлашиши, баҳам кўр...

Формат DOC, 55,0 КБ. Чтобы скачать "тез айтиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тез айтиш DOC Бесплатная загрузка Telegram