бижғиган бўтқадан спиртни ажратиш ва уни тозалаш

DOC 125,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1450011494_62607.doc d d g d l r - = = * i * 1 + i * 1 + i * 1 + i n n η = бижғиган бўтқадан спиртни ажратиш ва уни тозалаш режа: 1. бижғиган бўтқанинг кимёвий таркиби. спирт турлари. 2. этанол-сув тизимидаги фазалар мувозанати. 3. ректификация жараёнининг моҳияти. бижғиган бўтқа кимёвий таркиби. спирт турлари бижғиган бўтқа мураккаб компонентли система бўлиб, у асосан сув (82-90 % мас.), қуруқ моддалар (4-10 % мас.) ҳамда этил спирти ва у билан бирга учрайдиган учувчан қўшимчалардан (5-8 % мас. ёки 6-10 % ҳ.) иборат. бижғиган бўтқада албатта у ёки бу миқдорда углерод (iv)-оксиди мавжуд бўлади. тўғридан тўғри бижғиш чанидан олинган 1 л бижғиган бўтқада 1,0-1,5 г со2 бўлади. бўтқани ректификация бўлимига насос орқали узатишда 35-45 % со2 йўқотилади. бижғиган бўтқанинг кислоталилиги 0,5о, рн-и эса 4,9-5,2 га тенг. бижғиган бўтқа таркиби хом ашё тури ва уни қайта ишлаш технологик режимидан боғлиқ бўлади. …
2
ди. учувчан моддалар таркиби ва миқдори хом ашё тури ва сифатидан, уни қайта ишлашда қабул қилинган технологик режимлардан боғлиқ бўлади. учувчан қўшимчалар оз миқдорда хом ашёдан, сувдан, ёрдамчи маҳсулотлардан ўтади. бироқ уларнинг аксарият қисми оз миқдорда бўлсада, шарбат тайёрлашда бижғиш жараёнида ҳосил бўлади. бундан ташқари ярим тайёр шароб маҳсулотларига иккиламчи ишловлар бериш - иссиқлик, совуқлик ишловлари, оклейка, иккиламчи микробиологик жараёнларда ҳам ҳосил бўлади. қўшимча моддаларнинг асосий улушини (этил спирти миқдорига нисбатан 0,35-0,45 %) спиртлар ташкил қилиб улар метил, пропил, изобутил, изоамил спиртларидирлар. охирги учта спирт сивуш мойларини ташкил қилади. уларнинг массавий улуши бижғиётган бўтқадаги этил спирти миқдорига нисбтан 0,3-0,35 % ни ташкил этади. метил спирти миқдори дон ёки мелассадан ҳосил қилинган бижғиётган бўтқада этил спирти миқдорига нисбатан 0,24 %-ни ҳосил қилади. учувчан кислоталар миқдори спирт миқдорига нисбатан 0,005-0,1 % ни ташкил этиб, улар, асосан, сирка, мой, пропион, валериан ва бошқа карбон кислоталаридан ташкил топган бўлади. альдегидларнинг асосий улуши сирка альдегидига …
3
қали брагоректификация ускуналарида олинади. ректификатланган спиртнинг тўрт тури: люкс, экстра, олиф тоифада тозаланган ва i нав мавжуд. спирт хом ашёси ва ректификаланган хом ашёдан ташқари саноат оз миқдорда абсолют спирт ҳам ишлаб чиқаради. сувсиз (100 %-ли) ва абсолют спирт тушунчаларини бир-биридан фарқ қилиш лозим. абсолют спиртда 0,2 % ҳ. гача сув мавжуд бўлишига рухсат берилади. саноат томонидан сувсиз спирт ишлаб чиқарилмайди. спирт хом ашёси олиш этанол-сув тизимидаги фазалар мувозанати аралашма компонентларининг учувчанлиги буғланиш коэффициенти билан тавсифланади. буғланиш коэффициенти (к) деб фазалар мувозанат ҳолатида берилган модданинг бу фазадаги концентрацияси (y) нинг суюқ фазадаги концнтрацияси (x) га нисбатига айтилади. бижғиган бўтқанинг учувчан қисми асосан сув ва этил спиртидан иборат. шунинг учун бижғиган бўтқадан спиртни ҳайдаш жараёнини этанол ва сувнинг бинар аралашмаси сифатида қаралади. учувчан моддаларнинг буғ ва суюқ фазадги таркиби орасидаги боғланишни д.п. коновалов ва м.с. вервскийлар қонуни билан аниқланилади. 6.1-расмнинг юқорисидаги (1) чизиқ атмосфера босимида буғ мувозанат таркиби (y) нинг суюқлик …
4
лашма таркибида спирт улуши кўп бўлган буғ ҳосил қилса, спирт концентрацияси юқори бўлган суюқлик, аксинча, камроқ спирт сақловчи (албатта, суюқ фазага нисбатан кўпроқ) буғ ҳосил қлади. ушбу айтилганлар 6.1-расмдаги пунктир чизиқдан ҳам кўриниб турибди. бундан ташқари босим қийматини ўзгартириб азеотроп нуқта ҳолатининг силжишига олиб келиши ҳам кўриниб турибди. чунончи, 93 гпа босимда (қайнаш ҳарорати 27 ос) ажралмас қайнайдиган нуқта ўнгга силжиб х=100 қийматни олади, яъни ушбу босимда буғ бирламчи суюқликка нисбатан каттароқ концентрациядаги спиртни сақлайди. фазалар мувозанати чизиғини таҳлил қилиб атмосфера босимида су.қлик устидаги буғлар этил спирти билан фақат азеотроп нуқтагача бойишини кўриш мумкин. яъни атмосфера босими остида ректификацмя йўли билан (бир неча марта буғлатиш ва конденсациялаш) спиртнинг максимал қувватини 97,2 % ҳ. гача етказиш мумкин. қуввати катта бўлган спирт олиш учун босимни камайтириш лозим. яъни бунда азеотроп нуқта ўнгга силжийди. айрим вақтларда амалиётда ушбу усулдан абсолют спирт олишда фойдаланилади. этил спирти-сув бинар аралашмасида атмосфера босими остидаги фазалар мувозанати в.н. …
5
омпонентларга ёки фракцияларга ажратишга айтилади. ректификация бир-бирига қарама-қарши оқимда ҳаракатланувчи буғ ва суюқлик оқими – флегма – орасида икки томонлама борадиган масса- ва иссиқлик алмашинуви билан амалга оширилади. ректификация жараёнида фазаларнинг ўзаро таъмсири натижасида енгил учувчан компонент (е.у.к.) суюқликдан буғга, қийин учувчан компонент (қ.у.к.) эса, аксинча, буғдан суюқликка ўтади. оқимларнинг таъсир усули босқичли (тарелкали колонналарда) ва узлуксиз (насадкали колонналарда) бўлиши мумкин. контакт қурилмалар (тарелка, насадка) буғ ва суюқликдан иборат оқимларнинг максимал даражада таъсирлашуви учун шароит яратиб беради. ушбу икки оқим модда ва энергия алмашинуви учун улар миқдор қийматлари бир-бирига тенг бўлмаслиги лозим. буғ ва суюқлик оқимларининг таъсирлашуви туфайли борадиган масса- ва иссиқлик алмашинуви натижасида миқдорий тенгсизлик камаяди. сўнгра оқимлар бир-биридан ажралади ва жараён ушбу икки оқимнинг қўшни босқичида бошқа суюқлик ва мов равишда бошқа буғ оқими билан таъсирлашуви билан давом этади. кўп сонли тарелкаларда (босқичларда) борадиган ва қайта-қайта такрорланадиган буғ ва суюқлик таъсирлашуви натижасида колонна баландлиги бўйлаб таъсирлашувчи фазалар таркиби …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бижғиган бўтқадан спиртни ажратиш ва уни тозалаш" haqida

1450011494_62607.doc d d g d l r - = = * i * 1 + i * 1 + i * 1 + i n n η = бижғиган бўтқадан спиртни ажратиш ва уни тозалаш режа: 1. бижғиган бўтқанинг кимёвий таркиби. спирт турлари. 2. этанол-сув тизимидаги фазалар мувозанати. 3. ректификация жараёнининг моҳияти. бижғиган бўтқа кимёвий таркиби. спирт турлари бижғиган бўтқа мураккаб компонентли система бўлиб, у асосан сув (82-90 % мас.), қуруқ моддалар (4-10 % мас.) ҳамда этил спирти ва у билан бирга учрайдиган учувчан қўшимчалардан (5-8 % мас. ёки 6-10 % ҳ.) иборат. бижғиган бўтқада албатта у ёки бу миқдорда углерод (iv)-оксиди мавжуд бўлади. тўғридан тўғри бижғиш чанидан олинган 1 л бижғиган бўтқада 1,0-1,5 г со2 бўлади. бўтқани ректификация бўлимига …

DOC format, 125,5 KB. "бижғиган бўтқадан спиртни ажратиш ва уни тозалаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.