биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари

DOC 380,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1572344026.doc биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари режа: 1. флотасия. 2. сепарасия. 3. иссиқлик билан ишлов бериш ва буғлантириш. 4. фильтрлаш. 5. культурал суюқликдан биомассани ажратиш фильтрлари. биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари ферментасия жараёни тугагандан сўнг культурал суюқликда микроорганизмлар, улар хаётлари давомида ҳосил бўлган қилган маҳсулотлари, озиқа мухитининг қолдиқлари, пеногаситель ва бошқа хил эриган ва эримаган маҳсулотлар мавжуд бўлади. мақсаддаги маҳсулотларни микроорганизмлар бевосита ўзлари культурал суюқликка чиқаришлари ёки уларнинг метаболитлари культурал суюқликда эриган холатда бўлиши ёки микроорганизм хужайраси ичида жойлашган бўлиши мумкин. деярли барча холатларда мақсаддаги маҳсулотларни олиш учун культурал суюқликдан микроорганизмлар биомассасини ажратиш зарур бўлади. культурал суюқликда микроорганизмлар қонуниятдагидек, жуда кам сақланади. 1 л культурал суюқликда одатда 5−10 г қб (қуруқ биомасса) сақланади. бундай кам миқдорли фазадаги биомассаларни ажратиб олиш кўп мехнат талаб қиладиган технологик вазифаларни келтириб чиқаради. буларни эчиш учун босқичма-босқич биомассаларни турли хил усулларда қуюқлаштириш йўли билан иш олиб борилади (флотатсиялаш, сепаратсиялаш …
2
аш усусли қабул қилинган. унинг ишлаш прнсипи қуйидагича хулосаланади: ҳаво оқимида культурал суюқликда кўпикланиш ҳосил бўлган бўлади ва ачитқилар масасининг асосий қисми культурал суюқликдан ажралган кўпикларга ўтади. ачитқиларнинг кўпикка ўтиши уларнинг адсорбсиялаш қобилияти билан изохланади. флотасиялаш жараёни махсус ускуналар флотаторларнинг турли хил конструксияларини ўзида мужассамлаштиради. микробиологик ишлаб чиқаришда флотасияловчи ускуналарнинг бир неча вариантлари тафовут қилинади: горизонтал тубли, вертикал силиндрсимон, бир босқичли ички стаканли ёки икки босқичли. 44−расмда бир қадар оддий тузилишга эга бўлган бир босқичли флотатор расми акс эттирилган. флататор ясси тубли силиндрсимон корпус ва кўпик йиғувчи хисобланадиган ички стакандан ташкил топган. корпус ва кўпик йиғувчи оралиғида вертикал ҳолда тўсиқлар сексияларга жойлаштирилган (и−в). биринчи ва охирги сексиялардаги тўсиқлардан ташқари барча тўсиқлар узунлиги тубгача этиб бормайди. ии−всексияларда эса аераторлар жойлаштирилган. ачитқилар ўстирилаган ускунадан ачитқи суспензияси биринчи бўлиб флотаторда узунлиги бўйича энг катта сексияга, яъни ачитқи массасининг асосий қисми газли суспензия ҳисобига флотирланадиган сексияга берилади. ҳосил бўлган бўладиган кўпиклар юқори борт орқали …
3
фақат ачитқиларни қуюқлаштириш учун қўлланилади. сепаратсиялаш микроорганизмлар биомассасини қуюқлаштиришда сепарасиялаш усулидан фойдаланиш, жуда катта хажмдаги қийин фильтрланадиган суспензияларни юқори тезликда қайта ишлаш имконини беради. сепарасиялаш жараёни флотасиялаш жараёнига нисбатан кўпроқ энергия талаб қилади, шунинг учун баъзи холларда имкони бўлса дастлаб флотасиялаш ишларини олиб бориш сепарасиялаш босқичларини қисқартириш имконини беради. культурал суюқлик сепарасиялаш жараёнидан олдин культурал суюқликнинг миътадил чайқаланиши ва тозаланишини таъминлаш учун деемульгирланган ёки дегазасияланган бўлиши лозим. деемульгирланиш турли хил усулларда бўлиши мумкин: механик (флотаторда механик кўпиклантириш), кимёвий (кимёвий кўпиклантирувчи воситалардан фойдаланиш) ёки табиий (махсус деемульгаторларда). сепарасиялаш жараёни яхлит ва юқори ишлаб чиқариш ускунаси - сепараторда амалга оширилади. сепараторда биомассаларни ажратиш марказдан қочувчи куч таъсири остида олиб борилади. сепараторнинг ишчи органи, ичида мустахкамланган айланасимон тарелкалардан ташкил топган барабан хисобланади. тарелкалар ташқи кўринишидан қовурғалар кўринишида бўлиб уларнинг орасида 0,8 мм қалинликда тирқишлар бўлади. барабан вал-ўқ атрофида эркин айланади (45-расм). 45-расм. ачитқи сепаратори сепараторларнинг конструктив камчилиги унинг тарелкалари орасидаги тирқишларига биомасса қолдиқлари …
4
и. шу боисдан буғлантириш жараёнида охирги маҳсулот биологик фаоллигини йўқотмаслиги учун махсус режимда амалга оширилиши лозим. хар бир аниқ маҳсулот учун қуритиш ва буғлантириш ускуналари ва мувофиқ харорат хамда вақт тажрибалар орқали аниқланади. культурал суюқликни буғлантириш учун 70−800с харорат қабул қилинган. бундай хароратда қиздириш, буғлантириш ускунасида мувофиқ суюқликни камайтиришни яратиш имконини беради. буғлантириш бир ёки кўп корпусли вакуум-буғлантириш ускунасида олиб борилади. кўп корпусли вакуум-буғлантириш ускунасида культурал суюқлик бир ускунадан бошқа ускунага узатилиб кўп маротаба буғлантириш орқали амалга оширилади. 46− расмда камайиб борувчи қиём механизми билан ишловчи буғлантириш ускунасининг чизмаси акс эттирилган. 46-расм.қатламли оқиб келувчи буғлантириш ускунаси. махсус бакка тўпланган культурал суюқлик насос орқали буғлантирувчининг юқори қисмига яъни юқори труба бўйлаб бир текис тарқалган панжараларга узатилади ва у эрдан қатлам-қатлам бўлиб трубанинг ички юзасига тушади. бу трубалар орасида биринчи буғлантирувчи тоза иссиқ буғ берилади. культурал суюқлик буғланиши натижасида иккинчи буғ деб аталадиган буғ ҳосил бўлган бўлади, у хам юқоридаги йўналиш бўйлаб …
5
и (қуруқ модда хисобида). филтрлаш баъзи бир физиологик фаол моддалар ишлаб чиқаришда хусусан, антибиотиклар ишлаб чиқариш жараёнида культурал суюқликдан микроорганизмлар биомассасини ажратиб олиш учун фильтрлаш усулидан фойдаланилади. ушбу усул ипсимон, шохланган шаклдаги продусент-микроорганизмларни ажратиш учун хам хизмат қилади. фильтрлаш жараёни механизми культурал суюқликни элакдан (пардадеворли) ўтказиш орқали қаттиқ ва суюқ фазага ажратиш билан изохланади. ушбу пардадеворли элакнинг хар иккала томонида харакатланаётган фильтрланадиган қатлам турли хил босимга эга бўлади. фильтрлаш жараёнида энг харарактерли белгилардан бири тезлик хисобланади, шунингдек, вақт бирлигида фильтрловчи юзаси бирлиги билан олинадиган фильтрат миқдори w, м3/(м2 ⋅ с): дв wқ -----------, фдт бунда, в-филтрат хажми, м3; ф-филтрловчининг юза майдони, м2; т- вақт, с. фильтрланиш тезлиги, босим, қолдиқ қатлам қалинлигига, унинг таркиби, суюқ фаза ёпишқоқлигига ва шу каби бошқа омилларга боғлиқ бўлади. филтрловчи суюқлик икки тешикли қатлам орқали ўтади: қолдиқ қатлам ва фильтрловчи пардадевор. филтрлаш жараёнини хисоблаш учун суспензия, қолдиқ ва фильтрловчи тўқималар тавсифини билиш лозим. фильтрловчи пардадевор ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари"

1572344026.doc биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари режа: 1. флотасия. 2. сепарасия. 3. иссиқлик билан ишлов бериш ва буғлантириш. 4. фильтрлаш. 5. культурал суюқликдан биомассани ажратиш фильтрлари. биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари ферментасия жараёни тугагандан сўнг культурал суюқликда микроорганизмлар, улар хаётлари давомида ҳосил бўлган қилган маҳсулотлари, озиқа мухитининг қолдиқлари, пеногаситель ва бошқа хил эриган ва эримаган маҳсулотлар мавжуд бўлади. мақсаддаги маҳсулотларни микроорганизмлар бевосита ўзлари культурал суюқликка чиқаришлари ёки уларнинг метаболитлари культурал суюқликда эриган холатда бўлиши ёки микроорганизм хужайраси ичида жойлашган бўлиши мумкин. деярли барча холатларда мақсаддаги маҳсулот...

Формат DOC, 380,5 КБ. Чтобы скачать "биотехнологик ишлаб чиқариш махсулотларни ажратиш ва тозалаш жараёнлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биотехнологик ишлаб чиқариш мах… DOC Бесплатная загрузка Telegram