кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни

DOC 65.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403329642_44512.doc кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни режа: 1.кириш 2.асосий кисм 3.хулоса 4.адабиётлар руйхати кимёвий моддалар ва жараёнлар ҳақидаги билимлар манбаи бўлмиш кимёвий эксперимент ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активларштириш ўқув предметига нисбатан турғун қизиқишни тарбиялаш, диалектик, материалистик дунёқарашни шакллантириш ва модда ҳақидаги билимларни амалда синаб кўришнинг муҳим шартидир. кимёни тегишли экспериментоарсиз ўқитиб бўлмайди. дастурда кўрсатилган амалий ишлар ва тажрибаларни ўтказиш ўқитувчи ва ўқувчилардан тегишли кўникма ва малакани, ўқув ва эҳтиёткорликни, ҳушёрлик ва зеҳнни талаб қилади. ўқитувчи етарли даражадаги профессионал тайёргарликка эга бўлиб, экспериментнинг ўқув-тарбия жараёнидаги аҳамиятини англаб етса, ўқитишнинг самарали усулларини қўллаш борасида ижодий фаоллик кўрсата олса ва умуман. таълим сифатини яхшилашга иштиёқманд бўлсагина бундай масъулиятли вазифани бажариш мумкин. шу билан бирга юқори илмий-назарий, илмий-методик савиядаги экспериментни бажариш учун турфа жиҳозлар, асбоб-ускуналар, рекактив ва материаллар ҳамда ўқитишнинг энг янги техник воситалари керак. таълимнинг асосий методларидан бири-амалий метод бўлса, кимё ўқув эксперименти унинг асосий …
2
улосаларнинг тўғрилигини исботловчи ягона ва бош далил; 3.моддаларни билиб олиш, асбоб-ускуналар билан ишлаш ва бошқа амалий кўникмаларни хосил қилишнинг асосий воситаси; 4.назарий пухталаш ва такомиллаштиришнинг муҳим омили; 5.ўқувчиларни кимёга қизиқтириш ва уларда кузатувчанлик, синчковлик, ташаббускорлик, изланувчанлик, илмга чанқоқлик, билимларни амалда қўллай олиш қобилиятларини тарбиялаш тадбири вазифаларини ўтайди. буларнинг барчаси кимёвий экспериментни ўқитишнинг асосий методи сифатида тан олишга асос бўлди. у билим олиш, уни мустаҳкамлаш ва синаб кўришнинг алмаштириб бўлмайдиган воситасидир. кимёвий экспериментнинг қуйидаги турлари фарқ қилади: 1. демонстрацион тажрибалар 2. лаборатория тажрибалари 3. амалий машғулотлар 4. тематик практикумлар (масалан, факультативлар). 5. дарсдан ташқари бажариладиган экспериментлар барча турдаги экспериментлар учун асосий талаб-бажарувчи ва кузатувчининг соғлигига зарар етказмаслик яъни хавфсизликдир. бунда тажрибаларни бажариш техникаси ва методикасига катта эътибор берилади. кимё таълимининг ўзига хос жиҳатларидан бири кимёвий эксперимент бўлганлиги учун бу масала методик жиҳатдан анча мукаммал ўрганилган ва ишлаб чиқилган. мактаб кимё экспериментининг «ота»си сифатида ҳақли равишда в.н.верховский тан олинади. унинг а.д.смирнов билан …
3
аси етарли бўлмаган, асбоб ёки жиҳозлар камёб бўлганида, хавфсизлик нуқтаи назаридан тажрибаларни тингловчиларни ўзига ишониб топшириб бўлмайдиган холларда ўтказилади. камёб ёки ноёб реактив ва материалларни тежаш мақсадида ҳам айрим тажрибаларни намойиш усулида бажарилади. асбоб-ускуна, жиҳозлар, реактивлар,табиий газ, водопровод ва электр энергияси билан етарли даражада таъминланмаган мактаблари кўп бўлган ўзбекистон шароитида намоён тажрибалар анчагина асқотади. тажрибаларни проекцион фонарь ёки кадаскоп ёрдамида экракга тушириб намойиш қилиш ҳам реактивларни тежашга имкон беради. намойиш тажрибаларини ўтказишга доир муҳим методик тавсиялар ишлаб чиқилган. маълумки, мактаб кимёвий экспериментининг аксарият қисми намойиш этиладиган тажрибалар бўлиб, уларни бекаму-кўст ва самарали ўтказиш бир қатор шартларни бажарилишини талаб қилади. булар ўқитувчининг юксак маҳорати, синфда ўқувчилар сонининг жуда кўп бўлмаслиги, реактивлар миқдорининг етарлилиги, тажриба бажариладиган идишларнинг хажмдорлиги ва х.к. кўп ҳолларда ўқувчилар намойиш этилган тажрибаларни моҳиятини тўла англаб етмайдилар, жараёнларнинг кечишидан бехабар қоладилар, энг муҳими, тажрибаларни бундай намойиш қилишда реактивларнинг ортиқча сарф бўлишига йўл қўйилади. шунга кўра, кодоскоп (графопроектор)дан фойдаланиб ишқорий …
4
алар экранда ажиб бир ранг-тасвир манзараси тарзида кўринади. идиш сифатида кичик стакан, соат ойнаси, петри косачаси, дори-дармондан бўшаган шиша флаконлардан фойдаланиш мумкин. тажриба давомида ўқитувчи ўқувчиларни мунозарага тортиши, зарур шарҳларни бериб бориши ёки муаммоли вазият содир қилиб кузатилаётган ҳодисаларнинг эсда қолиш самарасини ошириш мумкин. бунда синф хонасининг ҳавоси тоза сақлаб қолиниши эътиборга олинса, кодоскоп орқали намойиш қилинадиган тажрибаларнинг қиммати янада ортади. кимё эксперименти газсимон,суюқ ва қаттиқ ҳолатдаги турли заҳарли моддалар билан ҳам ўтказилади. бунда моддаларнинг заҳарлилик даражаси ва йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кам миқдори аниқланган. кимёдан тажриба ўтказишда энг муҳими хонанинг ҳавосини тоза ҳолда сақлаб қолишдир. айримзаҳарли моддаларнинг 1м3 ҳаво таркибида йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдори (мг ҳисобида) қуйидагича: симоб буғи-0,01; хлор, бром, сульфат кислота, сульфат ангидриди, йод буғи-1; анилин-3; водород хлорид, фенол, азот оксидлари-5; дихлорэтан, водород сульфид, сульфид ангидрид ива ацетилен каби бир қарашда безарар бўлиб кўринган газларнинг ҳам бундай миқдори белгиланган (500 мг.м3). гап шундаки, кальций карбид …
5
ўқитувчилар бунинг уддасидан чиқа оладилар. бунда улар «химия в школе» журналидаги мунтазам рукн «эксперимент и оборудование кабинета химии»нинг материалларидан «қаловини топсанг қор ёнар» қабилида фойдаланишлари лозим. буни илмий-техника тараққиёти нуқтаи назаридан кимёни ўрганишнинг пойдевори ҳисобланган кимёвий экспериментни янада юксакроқ даражага кўтариш, унинг кўргазмалилик, ишончлилик, исботлилик, хавфсизлик томонларини кучайтириш ваўқув жиҳозлари ёрдамида кимёвий технологияда кимёвий қонунларнинг амалда қўлланилишини кўрсатиш, кимёнинг физика ва биология билан алоқадорлигини исботлаш, кимё ўқув экспериментига янгиликларни тобора кўпроқ жорий этиш ва кимё ўқитиш жараёнини такомиллаштириш талаблари тақазо этади. кўп функцияли асбобларни яратиш, электрлаштирилган,автоматик ва ярим автоматик қурилмаларни тузиш, оз миқдордаги реактивлардан фойдаланиш имконини берадиган кичик ўлчамли ўқув жиҳозларини ҳосил қилиш, электрон қурилмаларни тажриба ўтказиш арсеналига кўпроқ жорий этиш, предметлараро алоқаларнинг намойишига ёрдам берадиган ва таркибида янги материаллар (ярим ўтказгичлар, суюқ кристаллар, фото- ва оптик элементлар, полимер ва пластмассалар) сақловчи ҳамда қайта тузиш учун қулай ўқув ашёларини амалиётга татбиқ этиш шулар жумласидандир. электрокимё соҳасидаги тадқиқотлар-электрокимёвий жараёнларни текшириш, электролиз …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни"

1403329642_44512.doc кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни режа: 1.кириш 2.асосий кисм 3.хулоса 4.адабиётлар руйхати кимёвий моддалар ва жараёнлар ҳақидаги билимлар манбаи бўлмиш кимёвий эксперимент ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активларштириш ўқув предметига нисбатан турғун қизиқишни тарбиялаш, диалектик, материалистик дунёқарашни шакллантириш ва модда ҳақидаги билимларни амалда синаб кўришнинг муҳим шартидир. кимёни тегишли экспериментоарсиз ўқитиб бўлмайди. дастурда кўрсатилган амалий ишлар ва тажрибаларни ўтказиш ўқитувчи ва ўқувчилардан тегишли кўникма ва малакани, ўқув ва эҳтиёткорликни, ҳушёрлик ва зеҳнни талаб қилади. ўқитувчи етарли даражадаги профессионал тайёргарликка эга бўлиб, экспериментнинг ўқув-тарбия жараёнид...

DOC format, 65.5 KB. To download "кимёвий эксперимент ва унинг кимё таълимидаги ўрни", click the Telegram button on the left.