кимё фани ва унинг методологик муаммолари

DOC 77.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403328352_44479.doc кимё фани ва унинг методологик муаммолари кимё фани ва унинг методологик муаммолари xx-аср кимё фани табиатшуносликнинг асосий тармоқларидан бири даражасига ўсиб етди ва илмий-амалий нуқтаи назардан бир қатор ўзига хос белгиларга эга бўлиб қолди: 1. кимё фани қудратли назарияга таяниб иш кўради ва бу назариянинг негизида атомнинг квант-механик тузилиш модели ётади. элементлар хоссаларининг даврий равишда ўзгариши, кимёвий боғланишнинг табиати, моддаларнинг реакцияга киришиш қобилияти каби масалалар физик ва математик аппарат ёрдамида ўзининг тўғри (илмий жиҳатдан асосланган) талқинини топмоқда. 2. қудратли назарий пойдевор кимёнинг амалий имкониятларини кенгайтириб юборди. натижада хоссалари олдиндан башорат қилинган ва мақсадга мувофиқ сифатларга эга бўлган кўп сонли янги моддалар олинмоқда ва фойдаланилмоқда. 3. моддаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссаларини бехато аниқлаш имконини берадиган ранг-баранг тадқиқот методлари кимёга хизмат қилмоқда. масалан, рентген-спектр ва рентген-структура, ультрабинафша ва инфракизил спектроскопия, радиоспектроскопия, масса-спектрометрияси, электропарамагнит ва ядро-магнит резонанси, нишонли атомлар ва активация анализи каби усуллар шу жумладандир. 4. органик ва анорганик кимёнинг ўзаро …
2
дридлар ёки карбидлар кимёси, этилен ёки ацетилен кимёси, ароматик ёки тўйинмаган бирикмалар кимёси, нефть кимёси, табиий бирикмалар кимёси, термокимё, электрокимё, кристаллокимё, паст ҳароратлар кимёси, коллонд кимё, радиацион кимё ва бошқалар. кимё фанининг беқиёс даражада ривожланиши, унинг табиат ва жамият ҳаётига бевосита ёки билвосита таъсирининг кучайиши, бошқа фанлар билан ҳамкорлигининг ортиши, модда тўғрисида янги-янги билимлар мажмуасининг қарор топиши каби ҳодисалар олимлар ва мутахассислар олдига кўпгина фалсафий ва методологик муаммоларни ҳам кўндаланг қилиб қўяди. ўз вақтида академик б.м.кедров ва унинг ҳамкасблари бу масалада кимёгарларни бошқалардан орқада қолмасликка чақириб ёзган эдилар: «ўзларининг методологик муаммолдарини фаол муҳокама қилиб биологлар ва физиклар, кибернетиклар ва механиклар мунозарасида кимёгарларнинг овози деярли эшитилмаяпти. балки, улар учун назариётчи физиклар бир пайтлар ажратиб қўйган фақат тажриба ўтказиш (эмпирик фаолият билан шуғулланиш) вазифаси етарлидир? ваҳоланки, ҳозирги пайтда кимёнинг олдида жуда куп методологик муаммолар турибди». кимё методологияси қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: - материя ҳаракатининг кимёвий шакли; - кислота ва асос тушунчалари; …
3
ириш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилишни тезлаштириш, «фан-ишлаб чиқариш» тизимида юксак даражада наф келтирадиган алоқа шаклларини қидириб топиш каби масалалар методологик жиҳатдан долзарб бўлиб бормоқда. бу муаммоларнинг ҳаммаси кимё фанининг барча жабҳалари учун ҳам тааллуқлидир. шунингдек, бундай масалалар фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг ўзаро нисбатини ҳам белгилайди. юқорида тилга олинган муаммоларни умумилмий муаммо тарзида фалсафа ҳам муҳокама қилади, хусусий фанларнинг методологияси ҳам уларни ҳал қилишда иштирок этади. худи шу аснода фалсафа ҳам бошқа фанларнинг методологияси ўзаро ҳамкорлик қиладилар. инсон ва уни ўраб турган муҳитнинг ўзаро муносабати ҳам кимёвий мазмунга эга. шу боисдан у ҳам фалсафий-методологик талқинга муҳтождир. кейинги пайтда дунёнинг кимёвий манзараси ҳақидаги масала кенг муҳокама қилинмоқда. уни кимёвий билимларни системаллаштиришнинг мукаммал шакли, ўзига хос «дунёқараш», кимё фанининг инсонни ўраб турган табиатга бўлган яхлит қараши ва дунёвий тафаккурнинг олий формаси деб ҳам аталади. материалистик фалсафа билан назарий кимёнинг иттифоқи табиий-илмий билимларнинг шу шаклини ва унинг гносеологик функциялари ҳамда эвалюцияси босқичларини …
4
лами деб қараш устунлик қилиб турган бугунги кунда улар орасида дунёнинг физик манзарасига эътибор кучлироқдир. физика табиатшуносликнинг етакчи тармоғи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай. шу боисдан, «физика кимёни ўзида эритиб юборган», «кимё батамом физикага сингиб кетган », «кимёнинг ўз башараси йўқ», «киме дунёнинг илмий манзарасини яратишга ожизлик қилади» каби фикрлар тез–тез ўртага ташлаб турилмоқда. бу ўзига хос «физик шовинизм»дан бошқа нарса эмас, албатта. чунки, табиий–илмий назарияларнинг яратилишида айрим хулосалар физикадан олинган бўлса, бу назариялар батамом физиканики бўлиб қолмайди-ку! аҳир, назарияларнинг таркибида айрим ҳулосалар ҳам бўладики, уларни ҳеч ҳам физикага тегишли дейиш мумкин эмас. ҳар бир аниқ фандаги муаммо ўзига хос бўлади, унинг ечими ҳам, гносеологик мазмуни ҳам провард натижада ўша фанинг назарий билимлар йиғидисига қўшилади. шунинг учун кимё фани ва унга тегишли табиатнинг кимёвий манзараси доимо дунёга бўлган физик қарашлардан фарқ қилади. кимёвий таъсирлашувнинг энг оддий (содда) акти, дарҳақиқат, ҳам кимёнинг, физиканинг (жумладан, квант физикасининг) ўрганиш объекти ҳисобланади. лекин …
5
ларнинг натижасидир. бундай ўзгаришлар 3 та асосий йўналиш бўйича рўёбга чиқади: 1. кимёнинг турли бўлимларида қўлга киритилган асосий назарий билимларнинг омихталашуви (кимё ичра интеграция); 2. турли фанлар қамровидаги илмий билимларнинг ўзаро яқинлашуви (фанлараро интеграция: бу борада кимёга турдош ва чегарадош бўлган физика ва биология фанларининг таъсири айниқса сезиларлидир); 3. хусусий илмий билимларнинг фалсафий билимлар билан алоқаси. бундай ҳамкорлик тенденциялари назарий табиатшуносликда уни системаллаштиришнинг олий шаклларини келтириб чиқаради. табиатнинг кимёвий манзараси илмий билимларнинг шундай системасидирки, бунда кимёдаги асосий ғоялар бошқа табиий фанлар ва ҳозирги замон материалистик фалсафаси билан уйғунлашиб кетади. шу жиҳатдан қаралганда табиатнинг кимёвий манзараси кимё фанига нисбатан кенгроқ мазмунга эга бўлиб чегаарадош табиий фанлар ва фалсафага тегишли билимларни қамраб олади. кимё фани моддалар ва уларнинг таркиби, тузилиши ва хоссаларидаги ўзгаришларни ўрганса, табиатнинг кимёвий манзарасига табиий ва инсон қўли билан яратилган моддалар ва ишлаб чиқариш тармоқлари ҳамда уларда амал қиладиган кимёвий ўзгаришлар мансубдир. бир сўз билан айтганда, табиатнинг кимёвий манзараси …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кимё фани ва унинг методологик муаммолари"

1403328352_44479.doc кимё фани ва унинг методологик муаммолари кимё фани ва унинг методологик муаммолари xx-аср кимё фани табиатшуносликнинг асосий тармоқларидан бири даражасига ўсиб етди ва илмий-амалий нуқтаи назардан бир қатор ўзига хос белгиларга эга бўлиб қолди: 1. кимё фани қудратли назарияга таяниб иш кўради ва бу назариянинг негизида атомнинг квант-механик тузилиш модели ётади. элементлар хоссаларининг даврий равишда ўзгариши, кимёвий боғланишнинг табиати, моддаларнинг реакцияга киришиш қобилияти каби масалалар физик ва математик аппарат ёрдамида ўзининг тўғри (илмий жиҳатдан асосланган) талқинини топмоқда. 2. қудратли назарий пойдевор кимёнинг амалий имкониятларини кенгайтириб юборди. натижада хоссалари олдиндан башорат қилинган ва мақсадга мувофиқ сифатларга эга бўлган кўп сонли ...

DOC format, 77.5 KB. To download "кимё фани ва унинг методологик муаммолари", click the Telegram button on the left.