кимё укитишда тарихий материаллардан фойдаланиш

DOC 73.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403328470_44482.doc кимё ўқитишда тарихий материаллардан кимё ўқитишда тарихий материаллардан фойдаланиш бугунги жамият яъни замонавий цивилизация инсон пайдо бўлган узоқ ўтмишдан бери кечган инсоният тараққиётининг натижаси бўлиб, унинг тарихи тўғрисида узуқ-юлуқ ва тўла бўлмаган ахборот тўпланган холос. бизнинг ўз ўтмишимизга муносабатимиз бенихоя турли-тумандир. кишиларнинг турли авлодлари тарихга юз буриб, ўтмишдан янги маълумотлар ва ғояларни қидириб топиш илинжида бўлганлар. кўпгина таббий илмий маълумотларнинг хал этилиши тарихни ўрганишга қизиқишнинг ортиши билан кечади. бизнинг давримизда содир бўлган илмий-техника инқилобининг ютуқлари ва у билан алоқадор бўлган ижтимоий-сиёсий масалалар табиатшунослик ва техника тарихига янада қизиқишни орттирди. саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида қўлга киритилаётган барча мувофақиятлар табиий фанлар билан боғлангандир. дарҳақиқат, фаннинг тарихий миссияси жамият фаолиятини ижтимоий тараққиёт ва гуманизм йўлига буришдан иборат бўлиб, табиатшунослик тарихи ҳам унинг жамиятдаги маънавий ва моддий юксалиш йўлида беминнат хизмат қилганликларидан далолат беради. кимёнинг ривожи билан бевосита боғлиқ бўлган жамиятни индустриялаш жараёни қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқардики, уларни инсоният …
2
сини топиш жуда қийин. дастлабки кимёвий билимлар пайдо бўлган даврдан айтарли ному-нишон қолмаган. кимёга таалллуқли илк маълумотлар авлоддан-авлодга асосан оғзаки тарзда ва кўпинча яширин ҳолда ўтиб келган. кўхна дунё ва жуда қадимги замон маданиятига оид ёдгорликларни ўзидан кейин қолдириб кетган халқлар кўп эмас. биринчи навбатда, қадимги шарқ ҳалқлари ва ўрта денгиз сохилларида яшаган халқлар мисрликлар, финикияликлар, яхудийлар, эронликлар, вавилонияликлар, кейин эса араблар, греклар ва римликлар шулар жумласидандир. узоқ шарқда япон ва хитойларда кимёга оид билимлар тараққий этди ва қадимги шарқ хамда жанубий европа халқларининг маданий ҳаётига сэзиларли таъсир кўрсатди. мисирликларда кимё илми ўз замонига нисбатан олганда жуда ривож топган. мурдани моҳирлик билан мумиёлаш, айнимайдиган бўёклар (минерал бўёқлар, қирмизи бўёқ -пурпур, кўк бўёқ -индиго ва ҳ.к.о.), парфюмерия ва косметика моддалари (қош бўяш учун қора бўёқ, ҳушбуй ёғ ва мойлар, атир хидли сув ва бошқа-лар ), сирланган кулолчилик буюмлари, папирус ( ёзув қоғози ), терини ошловчи ва бўёвчи воситалар, спиртли ичимликлар ( …
3
иникия ( ўрта денгизнинг шарқий соҳилидаги қадимий мамлакат ) халқи қадимги денгиз сайёхлари бўлиб, улар кимёвий билимларнинг тўпланиши ва турли минтақаларга тарқалишига ҳизмат қилган. эронликлар ҳам металлургия, тери ошлаш, газламаларни бўяш каби соҳаларда моҳирлик кўсатишган. лекин, буларнинг барчасидан ҳиндлар ўзиб кетишган. уларнинг кимёдан билимдонлиги кишини ҳайратга солади . эрамиздан аввалги уч мингинчи йиллардаёқ ҳиндлар мис, бронза, темир, калай, қўрғошин, кумуш, олтин, симоб, сурьма, аччиқтошлар, новшадил, минерал ўғитлар, дорилар, абразив материаллар ва заргарлик буюмларини билишган ва улардан амалда фодаланганлар. эрамиздан аввалги иккинчи асрда эса дори тайёрлаш учун турли ( нитрат, хлорид, сульфат ва ҳ. к. о.) кислоталардан фойдаланишга муваффақ бўлганлар. ҳиндистон диёрида металлургия саноати айникса гуркираб ривожланган. эрамизнинг iv асрида ўрнатилган 6 т. оғирликка ва 7 м. баландликка эга булган кутуб колоннаси (устуни ) ҳозир ҳам савлат тўкиб турибди. деҳли шаҳри яқнида бўй чўзиб турган бу металлургия санъати «мўъжиза»сининг қуйилганига 1500 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам ҳидистоннинг нам ва иссиқ …
4
й ашёлар билан таъминлабгина қолмади, балки инсон тафаккурини, унинг дунёсини бойитди. табиат хақидаги, унда содир бўладиган турфа ўзгаришлар тўғрисидаги дастлабки тасаввурларининг ўзгаришига ва мукамаллашувига олиб келган кимёвий билимлар қадимги дунё кишисининг хаёт тарзига катта таъсир этди. нарса ва ходисаларнинг сир – асрорини билиб олишдек мураккаб жараёнда кимёвий муолажа ва санъат етакчи ўринга чиқа бошлади. кимёвий реакциялар эвазига юзага чиқувчи жуда кўп моддий ўзгаришлар модданинг табиатиниўрганишга сафарбар қилинди. ранг, ҳид, ёнувчанлик, заҳарлилик ва бошка ўзгаришлар бош мезон даражасига кўтарилди. моддалар оламидаги хилма-хиллик, турли омиллар таъсирида амалга ошадиган жараёнлар ва уларнинг содир бўлиш қонуниятчилари твдкикотчилар онгини тобора кўпроқ банд эта борди. ер юзининг турли нуқталарида амалий кимё ўчоқларининг шаклланиши моддалар ва уларнинг туб ўзгаришлари ҳақидаги билимларнинг кун сайин ортиб боришига олиб келди. инсон ўз ҳаётини кимёсиз тасаввур қила олмайдиган катта тарихий давр шу тариқа бошланди. кўпгина суртма ва хаб дорилар, бўёқ ва атир-упаларни тайёрлашнинг йўл-йўриқлари юқори сифатли ва папирус қоғозларида ёзиб қолдирилганлиги …
5
лар ва бошқалар) бўлишган. улар учун назариянинг аҳамияти йўқ даражада эди. кўли гул «кимёгар-технологлар» эрамиздан аввалги iii минг йилликда мис, кобальт, темир, қўрғошин каби металларнинг оксидларини қўшиб тайёрланган ранго-ранг сирбўёқлар, эрамиздан 3500 йил илгари мисрда олинган сархил шишалар, эрамиздан аввалги iv-iii асрларда ҳиндистон, эрон ва сурияда қуйилган асл пўлатлар, эрамизнинг бошларида хитойда яратилган олий навли қоғозлар ва жарангдор чинниларнинг ижодкорлари бўлишган. мисрнинг қўҳна замини ўта тоза олтин олиш сирларини ўзида сақлаган. антик дунё устомонлари эрамиздан аввалги vii минг йилликда мис ва қўрғошиндан фойдаланишган бўлса, эрамиздан аввалги v-iii минг йилликларда турли қотишмалар ва қўлбола безак тошлар, олтин ва кумушсимон қопламалар олишнинг сирларини ўзлаштирганлар. олтин, кумуш, темир, симоб, қалай, мис, қўрғошин каби металлар жуда қадимдан маълум бўлган ва улар тегишли равишда қуёш, ой, марс, меркурий, юпитер, венера, сатурн сингари осмон жисмларининг номи билан аталган. миср ва месопотамияда, ii минг йилликда эса хитойда бронза (мис-қалай қотишмаси) ҳосил қилинган ва ундан турли буюмлар ясалган. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кимё укитишда тарихий материаллардан фойдаланиш"

1403328470_44482.doc кимё ўқитишда тарихий материаллардан кимё ўқитишда тарихий материаллардан фойдаланиш бугунги жамият яъни замонавий цивилизация инсон пайдо бўлган узоқ ўтмишдан бери кечган инсоният тараққиётининг натижаси бўлиб, унинг тарихи тўғрисида узуқ-юлуқ ва тўла бўлмаган ахборот тўпланган холос. бизнинг ўз ўтмишимизга муносабатимиз бенихоя турли-тумандир. кишиларнинг турли авлодлари тарихга юз буриб, ўтмишдан янги маълумотлар ва ғояларни қидириб топиш илинжида бўлганлар. кўпгина таббий илмий маълумотларнинг хал этилиши тарихни ўрганишга қизиқишнинг ортиши билан кечади. бизнинг давримизда содир бўлган илмий-техника инқилобининг ютуқлари ва у билан алоқадор бўлган ижтимоий-сиёсий масалалар табиатшунослик ва техника тарихига янада қизиқишни орттирди. саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб...

DOC format, 73.5 KB. To download "кимё укитишда тарихий материаллардан фойдаланиш", click the Telegram button on the left.