флотацион машиналар

DOC 728,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664642702.doc флотацион машиналар режа: 1. флотацион машиналарга қўйиладиган талаблар 2. бўтанани аэрациялаш жараёни 3. флотацион машиналар таснифи 4. механик флотация машиналари 5. пневматик флотацион машиналар 6. пневмомеханик флотацион машиналар 7. флотацияда ҳўлланиладиган ёрдамчи дастгоҳлар 8. флотомашиналарнинг ҳажмини ҳисоблаш флотацион машиналарга қўйиладиган талаблар флотацион машиналар деб, флотация жараёни ўтказиладиган дастгоҳларга айтилади. уларда ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлади, пуфакчаларга сувюқмас минераллар ёпишиб, бўтананинг юқори қисмида кўпик ҳолда тўпланади ва флотомашинадан чиқарилади. флотация жараёнида бойитма ва чиқинди деб аталувчи маҳсулотлар олинади. флотомашиналарга қуйидаги талаблар қўйилади: 1. катта тезлик ва танловчанлик билан флотацияланувчи гидрофоб минерални минераллашган кўпик ҳолда ажратиб олиш; 2. унумдорлиги юқори, электр-энергияни кам сарфлаш; 3. эксплутацияга қулай ва ишончли бўлиш; 4. юқори дисперс пуфакчаларни ҳосил қилиш ва камера ҳажмида уларни тенг тарқалишини таъминлаш; 5. флотомашинани конструкцияси талаб қилинган флотация тизимини ўтказишга имкон бериши керак. бундан ташқари, флотакамеранинг пастки қисмида пуфакча билан заррачаларни максимал тўқнашишига имкон яратиш учун бўтанини шиддатли аралаштириш, ўрта қисмида минераллашган …
2
жратиб чиқариш (вакуумда) ва сувни электролизлаш усуллари ҳўлланилади. муҳитга механик таъсир қилиб ҳавони парчалаш, сувда ҳаракатланаётган ҳаво оқимининг сиртида қуюн ҳосил бўлиб, оқимни алоҳида пуфакчаларга бўлиниб кетишига сабаб бўлади. бўлиниш тезлиги ва ҳосил бўлган пуфакчалар ўлчамининг кичиклиги, оқимнинг сувга нисбатан тезлигига ва чегара сирт таранглиги қийматининг кичиклигига мутаносиб бўлади. флотамашиналарда импеллерни кучли айланиши натижасида оқимдаги турбулент қуюн ҳаракатини шиддати ошиб кетади. бу эса нафақат ҳаво оқимини узилишига, ҳатто сув оқимини узилишига сабаб бўлувчи бир нечта йўналишдаги ҳар хил кучлар пайдо бўлишга олиб келади. ҳосил бўлган йирик пуфакчалар парчаланиб, кичик ўлчамли пуфакчалар, пайдо бўлади. кичик ўлчамли пуфакчалар ҳосил бўлишига кўпик ҳосил қилувчи реагентлар ҳам ёрдам беради. бўтанага ҳаво оқимини бериш ҳар хил конструкцияли импеллерлар ёрдамида бажарилади. механик турдаги флотамашиналарда ҳосил қилинган пуфакчалар диаметри 0,40,8 мм атрофида бўлади. эритмадан ажралган газлар ҳисобига пуфакчалар ҳосил қилиш, бўтанада босимни камайиши ҳисобига юз беради. маълумки, газларнинг эритмада (сувда) эрувчанлиги газ босимига боғлиқ. бўтанада босимни камайиши …
3
н ажралаётгаи газлар ҳисобига пуфакчаларни ҳосил бўлиш жараёни тоза сувга нисбатан заррачалар қатнашган сувда (айниқса, сувюқмас заррачалар) осон бўлади, чунки гемоген сувни узиш учун кўп миқдорда энергия (9,8 мпа) талаб қилинади. шу сабабли пуфакчалар биринчи навбатда узлуксизлик бўшашган жойларда, заррача юзасида ҳосил бўлиши кузатилади. бўтанада босим пасайиб, газ ажралиб пуфакча ҳосил бўлиши учун маълум вақт керак бўлади. бу вақт индукцион давр дейилади. маьлум вақтдан сўнг турғуп пушт ҳосил бўлади. унинг ўлчами в.и. классом ва я.н. френкел генгламаси бил ан аниқланади: бу тенглама тажриба натижаларига мос келади. кўник ҳосил қилувчи реагентлар қатнашаётган бўтанада ҳосил бўлган пушт (пуфакча) нинг диаметри 8 - 1 5 мкм бўлади. ҳажм бирлигида ҳосил бўладиган пуштлар сонини қуйида келтирилган я.б. зельдович тенгламаси билан ҳисоблаш мумкин: (39) тенгламадаги r қийматини (40) тенгламага қўйсак, қуйидаги тенгламани оламиз: демак, пуштлар сони эритмани газга тўйинганлигига ва чегара сирт таранглигига боғлиқ бўлади. бу боғлиқликни н.ф. мещеряков тажриба асосида тасдиқлаган. сосна ёғи бор …
4
а электрод юзанинг ғадирбудирлигига боғлиқ. электрофлотацияда ҳосил бўлган пуфакчаларнинг диаметри 10 дан 1000 мкм гача бўлиб, асосий қисмини 35-40 мкм катталикдаги пуфакчалар ташкил қилади. бўтанада пуфакчларни сузиб чиқиш.тезлиги бўтананинг суюқ-қаттиқлигига, пуфакчаларнинг катта-кичиклигига, уларни минераллашганлик даражасига ва ниҳоят флотамашинанинг баландлиги бўйича бўлинган зоналарига боғлиқ. флотамашинанинг пастки қисмида пуфакчалар секин, ўрта қисмида тезроқ ва кўпик ости зонасида секин ҳаракат қилади. пуфакчаларнинг ўртача тезлиги қуйидаги тенглама билан аниқланади: механик турлаги радиал импеллерли флотамашинада ҳаво пуфакчаларини ўртача ҳаракат тезлиги 5-жадвалда келтирилган. 5-жадвал. механик турлаги радиал импеллерли флотамашинада ҳаво пуфакчаларини ўртача ҳаракат тезлиги қаттиқ заррачаларни бўтанадаги миқдори, % бўтанада ҳавони юқорига кўтарилишини ўртача тезлиги, см/с 0 4,05 15 3,39 35 2,88 50 3,70 бўтанани зичлиги ошган сари унинг қовушқоқлиги ошади ва пуфакчаларнинг ҳаракатланиш тезлиги камаяди. ўта зич бўтанада йирик пуфакча ҳосил бўлганлиги туфайли, унинг тезлиги юқори бўлади. флотацион машиналар таснифи флотация жараёни флотацион машиналар деб аталувчи бойитиш аппаратларида амалга оширилади. флотацион машиналарнинг конструкцион тузилиши ва …
5
ҳаво пуфлагичлардан берилади, ҳавони майдалаш ва бўтанани аралаштириш айланувчи импеллер орқали амалга оширилади. механик флотацион машиналар бойитиш фабрикаларида энг кўп тарқалган ҳисобланади. (14–расм) 14-расм. механик турдаги флотация машинаси: 1-чўнтак; 2- патрубок;3-импеллер; 4- статор диски; 5- статор йўналтиргичи; 6- импеллер вали; 7- марказий қувур; 8- хаво узаувчи қувур; 9-стакан; 10-тиқин; 11- қарама қарши жойлашган айлана тешиклар; 12шибер; 13- тяга; 14- тўсқич; 15-металл короба; 16- тешиклар; 17-стержен; 18-тешик; 19-қопқок; 20 - ричаг машина тўсиқ орқали бир нечта тўри бурчакли камераларга бўлинган ваннадан иборат. у ҳар бири иккита– сўрувчи ва оқиб ўтувчи камералардан иборат секциялардан йиғилади. �xар қайси камерада марказий труба бўлиб, унинг ичида импеллерли вал айланади. импеллер вертикал валга қаттиқ маҳкамланган радиал парракли ротордан иборат. вал понасимон–қайишли узатма орқали электродвигателдан қаракатга келтирилади. марказий трубанинг қуйи қисми кенгайтирилган ва горизонтал ҳолдаги (бўтанани циркуляция қилувчи ва йўналтирувчи парракли) импелллер усти диски ўрнатилган стаканга ўтади. парраклар диск радиусига нисбатан 600 ли бурчак остида жойлашган. (15–расм) …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "флотацион машиналар"

1664642702.doc флотацион машиналар режа: 1. флотацион машиналарга қўйиладиган талаблар 2. бўтанани аэрациялаш жараёни 3. флотацион машиналар таснифи 4. механик флотация машиналари 5. пневматик флотацион машиналар 6. пневмомеханик флотацион машиналар 7. флотацияда ҳўлланиладиган ёрдамчи дастгоҳлар 8. флотомашиналарнинг ҳажмини ҳисоблаш флотацион машиналарга қўйиладиган талаблар флотацион машиналар деб, флотация жараёни ўтказиладиган дастгоҳларга айтилади. уларда ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлади, пуфакчаларга сувюқмас минераллар ёпишиб, бўтананинг юқори қисмида кўпик ҳолда тўпланади ва флотомашинадан чиқарилади. флотация жараёнида бойитма ва чиқинди деб аталувчи маҳсулотлар олинади. флотомашиналарга қуйидаги талаблар қўйилади: 1. катта тезлик ва танловчанлик билан флотацияланувчи гидрофоб минер...

Формат DOC, 728,0 КБ. Чтобы скачать "флотацион машиналар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: флотацион машиналар DOC Бесплатная загрузка Telegram