флотация усулида бойитиш технологиялари

DOC 165,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664642732.doc флотация усулида бойитиш технологиялари режа: 1. нодир металлар рудаларининг флотацияси 2. сульфидли рудаларнинг флотацияси 3. мисли рудаларнинг флотацияси 4. рангли металлар оксидли ва аралаш рудаларининг флотацияси 5. мисли оксидли ва аралаш рудалар 6. қўрғошинли оксидли ва аралаш рудалар нодир металлар рудаларининг флотацияси нодир металларга олтин, кумуш, платина ва платиноидлар киради. бундай металлар рудаларини флотация усулида бойитиш ўзига ҳос хусусиятларга эга. ҳозирги вақтда кўпгина олтин саралаш фабрикаларида сульфидли минераллари бўлган рудалар қайта ишланмоқда. бундай рудаларда олтин қисман сульфидлар билан боғланган ҳолда, қисман эса эркин ҳолда учрайди. кўп ҳолларда бундай рудалар қайсар рудалар турига киради. замонавий олтин ажратиш фабрикаларида бундай рудалар флотация усулида бойитилади. шуни таъкидлаш лозимки 90 % дан ортиқ олтин ажратиш корхоналари флотация усулини ҳўллайди. бунга сабаб, сульфидли рудалардан оддий синиллаш усулини ҳўллаб олтинни ажратиб бўлмайди. олтинни ажратишда флотация усулининг хусусияти шундан иборатки, у бойитмага фақат эркин холдаги олтинни эмас, балки сульфидлар билан боғланган олтинни хам ажратиб беради. шунинг …
2
ўзига хос физик-кимёв хоссаларга эга бўлиб, улар учун сульфидли ва бошқа минералларнинг флотациясига нисбатан бошқа шароитлар талаб қилинади. олтинли ва бошқа олтинли минералларнинг флотациясида сульфгидрил тўпловчилар: ксантогенатлар (бутил, амиль, этиль ксантогенатлари) ва аэрофлотлар ишлатилади. олтиннинг юзасида тўпловчи реагент бироз вақт сув ёки ҳаво билан тўқнашгандан кейин ўрнашади. сувдаги кислороднинг концентрацияси ортиши билан тўпловчи қаватининг зичлиги ортади. флотацион бўтанада цианид, натрий сульфиди, ишқор, натрий сульфати, мис купороси каби реагентлар учраб туради. улар олтиннинг флотациясини озми-кўпми сусайтиради. энг кучли сўндирувчи - натрий сульфиди. унинг эритмадаги концентрацияси 0,1 г/л бўлганда ксантогенатнинг олтин юзасидаги адсорбцияси тўлиқ тўхтайди. бундан ташқари, натрий сульфиди олтиннинг юзаси билан кимёвий таъсирлашиб, олтиннинг сульфидини ҳосила қилади. эритманинг рн и ортиши билан ксантогенатнинг олтинга адсорбцияланиши ва флотацияланиши камаяди. лекин пасайиш даражаси ишлатилаётган ишқорнинг турига боғлиқ. оҳак энг кучли таъсир этади, сода ва айниқса ишқор эса олтиннинг флотациясини камроқ сусайтиради. кислотали муҳитда олтиннинг флотацияланиши нейтрал муҳитдагига нисбатан камроқ. бу эритманинг рн и …
3
бидаги пуч тоғ жинсларини сўндириш учун суюқ шиша, карбоксиметил целлюлоза ва бошқа реагентлар ёрдамида амалга оширилади. флотацион бойитишнинг схемалари ва тартиблари руданинг таркибий қисмига боғлиқ бўлиб, ҳилма-ҳиллиги билан ажралиб туради. лекин флотацион схемаларнинг умумий томонлари хам бор. барча турдаги рудаларни бойитишда босқичли флотация (кўпинча, икки босқичли) ишлатилади. босқичли флотацияни ҳўллаш олтинли сульфидларнинг ўта янчилишининг олдини олади ва бу билан олтиннинг флотобойитмага ажралишини оширади. флотацион бойитиш схемаларининг иккиламчи умумий хусусияти уларда тозалаш операцияларининг камлиги ёки умуман йўқлигидир. бу ҳол рудада олтиннинг қийин флотацияланувчи заррачаларининг иштирок этиб уларнинг бойитмани тозалаш вақтида осон йўҳолиши билан тушунтирилади. шунинг учун кўпгина олтин ажратиш фабрикаларида олтиннинг юқори ажралишини таъминлайдиган унча бой бўлмаган бойитмани олишни авзал кўрилади. флотацион бойитиш олтин билан бирга учрайдиган йўлдош элементларни ажратишда хам кенг ишлатилади. мисол тариқасида олтинли мис рудаларининг флотациясини келтириш мумкин. бунда бойитмага олтин билан бирга миснинг сульфидлари хам ўтади. олинган бойитмадан мис эритиш заводларида хам мис, хам олтин ажратиб олинади. …
4
арни комплекс ишлатиш, яъни улар таркибидаги барча қайта ишлашга яроқли қимматбахо элементларни ажратиб олишни мақсад қилиб қўяди. сульфидли рудаларнинг флотациясида тўпловчи сифатида сульфгидрил реагентлар - ксантогенатлар ва тиофосфатлар, кўпик хосил қилувчи сифатида эса қайрағоч ёғи ва турли радикалли спиртлар ишлатилади. сульфидли рудаларнинг флотация усулида бойитишда фаоллаштирувчи ва сўндирувчи реагентлар ишлатиш хисобига юқори сифатли концентратлар олишга имкон берувчи селектив флотация кенг ҳўлланилмоқда. мисли рудаларнинг флотацияси табиатда мис минералларининг 170 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар орасида саноат ахамиятига эгалари қуйидагилар: сульфидли-халькопирит, борнит, халькозин, ковеллин, энаргит; оксидли-малахит, азурит, хризоколла, халькантит, куприт. шунингдек, аралаш таркибли рудалар хам учрайди. халькопирит сиfes2 - латун-сариқ тусли метал ялтироқлигига эга ва 35 % атрофида мис сақлайди. у табиий гидрофоб хусусиятига эга. тўпловчи сифатида дитиофосфат ва ксантогенатлар ишлатилганида яхши флотацияланади. халькопиритга цианидлар сўндирувчи таъсир кўрсатади. борнит си5fes4 - таркибида 63,3 % мисс сақлайди ва тўққизилдан сариқ кўкгача рангга эга. халькопиритга ўхшаб ксантогенатлар иштирокида яхши флотацияланади. комплекс темир цианидлари …
5
кумуш, рух, молибден, осмий ва бошқа металлар учрайди. мисли рудаларнинг турига мисли қумтошлар, миспорфирли ва яхлит сульфидли ёки мисс-колчеданли рудалар киради. мис-порфирли рудалар 3-4 % сульфидларни ва деярли хар доим мис билан биргаликда ажратиб олинадиган молибденни сақлайди. мис-қумтошли рудалар 90 % гача асосан пирит кўринишидаги сульфидларни сақлайди. фақат мис сульфидларни сақловчи мис-порфирли рудалар нисбатан содда технологик схема бўйича бойитилади, бу холда фақат мис минералларини пуч тоғ жинсларидан ажратиб мис концентрати ва чиқинди олиш керак. рудани керакли йирикликкача майдалаб ва шарли тегирмонда майин туюлгач сода ёрдамида ҳосил қилинадиган ишқорий мухитда флотацияланади. тўпловчи сифатида ксантогенат ишлатилади. асосий флотация концентрати бир ёки икки марта тозаланади. бундай рудаларни флотациялашда 20-25 % мис сақловчи мисли концентрат олинади. миснинг бойитмага ажралиши 95 %. мисли бойитмаларга қўйиладиган техник талаблар 7- жадвалда келтирилган. 7-жадвал мисли бойитмаларга қўйиладиган техник талаблар бойитма нави миқдори, % мис, > қўшимчалар, қўшимчалар, қўшимчалар, < темир кремнезем мис мишяк кц-1 56 5 2 1 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"флотация усулида бойитиш технологиялари" haqida

1664642732.doc флотация усулида бойитиш технологиялари режа: 1. нодир металлар рудаларининг флотацияси 2. сульфидли рудаларнинг флотацияси 3. мисли рудаларнинг флотацияси 4. рангли металлар оксидли ва аралаш рудаларининг флотацияси 5. мисли оксидли ва аралаш рудалар 6. қўрғошинли оксидли ва аралаш рудалар нодир металлар рудаларининг флотацияси нодир металларга олтин, кумуш, платина ва платиноидлар киради. бундай металлар рудаларини флотация усулида бойитиш ўзига ҳос хусусиятларга эга. ҳозирги вақтда кўпгина олтин саралаш фабрикаларида сульфидли минераллари бўлган рудалар қайта ишланмоқда. бундай рудаларда олтин қисман сульфидлар билан боғланган ҳолда, қисман эса эркин ҳолда учрайди. кўп ҳолларда бундай рудалар қайсар рудалар турига киради. замонавий олтин ажратиш фабрикаларида бундай рудал...

DOC format, 165,5 KB. "флотация усулида бойитиш технологиялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.