нуклеин кислоталар

PPT 3,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1681898206.ppt слайд 1 * нуклеин кислоталар режа: 1. нуклеин кислоталарнинг аҳамияти ва ўрганиш тарихи 2. нуклеин кислоталарнинг умумий таркиби. азот асослари, углевод компонентлари ва фосфат кислота 3. нуклеозидлар ва нуклеотидлар 4. нуклеин кислоталарнинг турлари. днк структураси ва вазифаси. чаргафф қоидаси 5. нуклеотидлар занжирининг комплементар тузилиши 6. рнк хиллари, структураси ва вазифаси * тирик организмдаги ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтиши, оқсиллар биосинтези каби ҳаётий муҳим процесслар нуклеин кислоталарнинг фаолияти билан боғлиқ. нуклеин кислоталарни 1869 йили швейцариялик олим фридрих мишер аниқлаган. бу кислоталар биринчи марта ҳужайра ядросидан ажратиб олинганлиги сабабли нуклеин (нуклеус-ядро) деб аталган. * нуклеин кислоталар гидролиз қилинганда пурин ва пиримидин типидаги азотли асосларга, пентоза ва фосфор кислотагача парчаланади. нуклеин кислоталар таркибидаги углеводлар хусусиятига кўра, дезоксирибонуклеин (днк) ва рибонуклеин (рнк) кислоталарга бўлинади. нуклеин кислоталар тез ўсаётган ва ривожланаётган органларда кўп бўлади. * ёш ўсимликлар баргида ва поясининг ўсиш нуқтасида, доннинг муртагида, гулнинг чангдонида, илдиз учларида, нуклеин кислоталар кўп бўлади. а.н.белозёрский маълумотларига кўра, …
2
айди. масалан, чой, хмель (қулмоқ) ва бошқа ўсимликлар таркибидан аденин топилган. гипоксантин (6-кетопурин), ксантин (2,6-дикетопурин), урат кислота (2,6,8-трикетопурин) ҳам пурин ҳосилалари ҳисобланади. * пиримидин асосларининг ҳаммаси пиримидин бирикма ҳосиласидир. нуклеин кислоталар таркибида пиримидин асосларидан цитозин, урацил, тимин, 5-метилцитозин учрайди. пиримидин асослари ҳам пурин асослари каби енол ва кетон шаклларда учрайди. * рибоза ва дезоксирибоза нуклеин кислоталар таркибида учрайдиган ягона углевод эмас. баъзи манбалардан ажратиб олинган нуклеин кислоталар таркибида оз бўлса ҳам бошқа углеводлар, чунончи, глюкоза учрайди. * азот асослар билан углевод компонентларининг бирикишидан ҳосил бўлган бирикмалар нуклеозидлар деб аталади. пурин асосида ҳосил бўлган нуклеозидлар “озин” қўшимчасини олади. масалан, аденозин, гуанозин ва ҳоказо. дезоксирибоза билан бири-кишдан ҳосил бўлган нуклеозид эса дезоксиаденозин, дезоксигуанозин деб аталади. * нуклеозидларга бир молекула фосфат кислота қўшилса, янада мураккаброқ бирикмалар – нуклеотидлар ҳосил бўлади. нуклеин кислоталарни ишқорлар ёрдамида гидролиз қилиш орқали нуклеотидлар олиш мумкин. нуклеотидлар таркибидаги бирикмалар қуйидаги тартибда жойлашган: пурин ёки пиримидин асоси – углевод компоненти …
3
нуклеин кислоталарнинг молекуляр оғирлигига қараб, таркибидаги нуклеотидлар сони ҳар хил бўлади. агар нуклеотиднинг ўртача молекуляр массаси 330 га тенг бўлса, йирик молекулали днкнинг поликонденсация коэффиценти бир неча ўн мингга тенг бўлади. юқори молекулали рнкнинг поликонденсация коэффиценти ҳам бир неча мингга тенг. * вирус ва бактериялардан ташқари, барча тирик организмлардаги днк ҳужайра ядросида жойлашган. ҳужайра органоидларида – хлоропласт ва митохондрийларда ҳам озроқ днк бўлиши кейинги йилларда аниқланди. хлоропластлардаги днк физик хоссаларига ва нуклеотидли таркибига кўра ядродаги днк физик хоссаларига ва нуклеотидли таркибига кўра ядродаги днкдан фарқ қилади. * днкнинг молекуляр массаси жуда катта бўлиб, бир неча ўн миллиондан юз миллионгача етади. днк тирик организмларда ирсий белгиларни сақлаш ва наслдан-наслга ўтказиши исботланган. днкнинг нуклеотидли таркиби, яъни унинг бирламчи структураси ҳар хил манбалардан ажратиб олинган днкда яхши ўрганилган. днк молекуласида азот асосларидан аденин, гуанин, цитозин, тимин, углевод компонент-ларидан дезоксирибоза ва фосфат кислота бўлади. * днк таркибидаги нуклеотидларнинг ўзаро муносабати маълум қонуниятларга бўйсунади. бу …
4
нти деб аталади. * баъзи турлар днксидаги аденин билан тиминнинг йиғиндиси гуанин билан цитозиннинг йиғиндисидан ортиқ ёки спецификлик коэффиценти бирдан кичик бўлади. бундай днк ат типга киради. ат типдаги днк барча ҳайвонларга, ўсимликлар ва кўпчилик микроор-ганизмларга хос. * бошқа турга кирадиган организмларда эса аксинча, гуанин билан цитозиннинг йиғиндиси аденин билан тиминнинг йиғиндисидан ортиқ ёки спецификлик коэффиценти бирдан катта бўлади. бундай днк гц типга мансуб бўлади. баъзан нуклеотидлар сони тенг бўлган днклар ҳам учрайди. гц типдаги днк ҳайвонлар билан юксак ўсимликларда бутунлай учрамайди, аммо микроорганизмларда, айниқса, бактерияларда кенг тарқалган. * 1953 йили д.уотсон ва ф.крик днкнинг химиявий тузилиши, чаргафф қоидалари ва уилкинснинг ренгенструктура анализи маълумотларига асосланиб, днкнинг структура моделини яратдилар. бу моделга асосан днк молекуласи қўш спираль ҳосил қилувчи иккита полинуклеотид занжирдан ташкил топган. ҳар иккала занжир битта умумий ўққа эга бўлиб, диаметри 20 а0га тенг. * полинуклеотид занжирнинг пенто-зафосфат гуруҳлари спиралнинг ташқи томонидан, азот асослари эса ички томонидан жойлашган. агар …
5
нинг биологик синтезида муҳим аҳамиятга эга. * рибонуклеин кислоталар ҳужайранинг ҳамма қисмида учрайди. лекин уларнинг асосий қисми рибосомаларда тўпланган. ҳужайра таркибида учрайдиган рнклар молекуласининг массаси, химиявий тузилиши ва функциясига қараб бир-биридан фарқ қилади. ҳужайрада асосан уч хил рнк учрайди. * 1. ҳужайрадаги рнкнинг 80 фоизга яқинини рибосома рнк (р-рнк) ташкил қилади. рибосома рнк ҳужайранинг махсус органоиди - рибосомаларда тўпланган. р-рнкнинг молекуляр массаси анча катта бўлиб, 1,5-2 млн га тенг ва 4000-6000 мононуклеотид қолдиғидан ташкил топган. р-рнк ҳужайрада оқсиллар билан бириккан ҳолда учрайди. * 2. рнкнинг иккинчи тури эрувчан рнк (s-рнк) ёки транспорт қилувчи рнк (т-рнк) деб аталади. бу умумий рнкнинг 15 фоизга яқинини ташкил қилади. эрувчан рнк айрим аминокислотларни оқсил синтез қиладиган жойга ташиш вазифасини бажаради. ҳар бир аминокислотанинг ўзига хос т-рнкси бор. т-рнкларнинг молекуляр массаси анча кичик (25000-35000 атрофида) бўлиб, улар 60-90 мононуклеотид қолдиғидан ташкил топган. * 3. рнкнинг учинчи тури информацион рнк (и-рнк) ёки воситачи рнк (т-рнк) дейилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "нуклеин кислоталар"

1681898206.ppt слайд 1 * нуклеин кислоталар режа: 1. нуклеин кислоталарнинг аҳамияти ва ўрганиш тарихи 2. нуклеин кислоталарнинг умумий таркиби. азот асослари, углевод компонентлари ва фосфат кислота 3. нуклеозидлар ва нуклеотидлар 4. нуклеин кислоталарнинг турлари. днк структураси ва вазифаси. чаргафф қоидаси 5. нуклеотидлар занжирининг комплементар тузилиши 6. рнк хиллари, структураси ва вазифаси * тирик организмдаги ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтиши, оқсиллар биосинтези каби ҳаётий муҳим процесслар нуклеин кислоталарнинг фаолияти билан боғлиқ. нуклеин кислоталарни 1869 йили швейцариялик олим фридрих мишер аниқлаган. бу кислоталар биринчи марта ҳужайра ядросидан ажратиб олинганлиги сабабли нуклеин (нуклеус-ядро) деб аталган. * нуклеин кислоталар гидролиз қилинганда пурин ва пиримид...

Формат PPT, 3,8 МБ. Чтобы скачать "нуклеин кислоталар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: нуклеин кислоталар PPT Бесплатная загрузка Telegram