спортга яроқлилигини аниқлаш

DOC 519,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481440565_66497.doc спортга яроқлилигини аниқлаш режа: 1. спортга яроқлилигини аниқлаш тизимининг асослари 2. спортга яроқлилигини аниқлашнинг даврлари ва босқичлари 3. спортчиларнинг соматик ривожланиши хусусиятлари 4. спорт талантини эрта аниқлашнинг замонавий назарияси ва услубиятининг долзарб муаммолари 5. спортда қобилият ва иқтидорни ўрганишнинг тизимли ёндашуви 6. спорт қобилиятларини ривожланишида психо-физиологик шарт–шароитлар спортда қобилият ва талант муаммосини кўриб чиқишда, биринчи навбатда буюк спортчилардан ҳали бирортаси ҳам ўзининг энг яхши натижасига бошидан охиригача мустақил шуғулланиб эришган эмаслигини айтиб ўтиш лозим. салоҳиятни аниқлаш ва уни тўғри қўллашга мутахассислар ҳамда мураббийлар ёрдам берадилар. мазкур жараён (саралов ва йўналтириш) қанчалик аниқ, тез юз берса спорт ютуқлари ва уларнинг турғунлигини белгиловчи характеристикалар шунчалик юқорироқ бўлади. спортга яроқлилигини аниқлаш – кўп босқичли, кўп йиллик жараён, у спорт тайёргарлигининг барча босқич-ларини ўз ичига қамраб олади. у маълум спорт турида муваффақиятли такомиллашишини таъминлаш учун, спортчининг қобилиятини ҳар томонлама ўрганиш, ушбу қобилиятларни шаклланиши учун зарур замин яратишга асосланган. унинг кўпгина назарий ва услубий …
2
қиб кетадилар. эҳтимол, улар спортнинг бошқа бир турида муваффақиятга эришишлари мумкин эди. спортга лаёқатли болаларнинг анчаси эса умуман спортга келмайдилар: улар бунга йўналтирил-маганлар ва ўз қобилиятлари ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. охирги йилларда бизнинг спортчиларимизни халқаро спорт майдонлардаги муваффақиятсизликларининг негизи-да, болаларни спортга яроқлилигини аниқлаш тизимининг йўқлиги ётади. шу билан биргаликда бугунги кунда, спорт фанининг, жуда катта молиявий харажатларсиз бундай тизим яратишга замини бор. муаммонинг кўп жиҳатларини назарий асослари ишлаб чиқилгани билан бир қаторда, компьютер технология-ларининг ривожланганлиги муҳим замин яратади. компью-терларни болаларнинг имкониятлари ва уларнинг ривожла-нишини кузатиш тўғрисида ахборотлар банкини яратиш учун қўллаш, яъни мониторинг ташкил қилиш, болаларнинг спортга яроқлилигини аниқлаш диагностикаси муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисобланади. 1. спортга яроқлилигини аниқлаш тизимининг асослари спорт турларининг хилма-хиллиги шахснинг маълум бир спорт фаолиятида маҳоратга эга бўлиш имкониятларини кенгайтиради. шахснинг маълум спорт турида имкониятлари ва сифат хусусиятларининг очилмаслиги, уни умуман спорт хусусиятларига эга эмас деб қарашга асос бўла олмайди. бир спорт …
3
келиб чиқиб, ёш спортчининг фаолиятини баҳолаш чоғида юқори натижалар савиясига алоҳида эътибор билан қараш керак. 3. спорт қобилиятларини аниқлашда консерватив нас-лий белгиларни ўрганиш, машғулотлар таъсирида тубдан ўзгариши мумкин бўлган кўрсаткичларни аниқлаш учун зарур. бунда аниқликни ошириш учун ҳам кўрсаткичларнинг ўсиш тезлигини, ҳам уларнинг бошланғич даражасини эътиборда тутиш лозим. 4. баъзи функция ва сифат хусусиятларининг ривожла-ниши гетерохронлиги муносабати билан турли ёш давр-ларида спортчиларнинг қобилиятларини намоён бўлиш структурасида маълум фарқлар мавжуд. айниқса, бу фарқлар юқори спорт натижаларига бола ва ўсмирлик ёшидаёқ эришиладиган техник мушкул спорт турлари билан шуғулланаётган болаларда ёрқин кўринади ва спортчи тайёргарлигининг барча – бошловчидан то халқаро тоифа-даги спорт устасигача бўлган даври ёш спортчи шаклланиши-нинг мушкул жараёнлари муҳитида юз беради. 2 спортга яроқлилигини аниқлашнинг даврлари ва босқичлари спортга яроқлилигини аниқлашнинг икки даври бор: биринчиси болалар ва ўсмирларни танлаган спорт турлари билан шуғулланиш учун саралов ҳамда янада спорт такомиллашуви учун (масалан, спорт мактабларига, олимпиада тайёргарлиги марказларига): иккинчи давр –масъулиятли спорт беллашувларида …
4
оаларига номзодлар саралови, спорт муассасалари ва жамоаларининг энг иқтидорли ва қобилиятли спортчилари қаторида ўтка-зилиши лозим. спортга яроқлилигини аниқлашнинг асосий шакли спорт мусобақаларидир. бунда, спорт натижаси билан бир қаторда, уларнинг охирги 2–3 йилдаги динамикаси, спорт билан доимий шуғулланиш стажи, жисмоний тайёргарлик даражасининг маълум спорт турининг халқаро тоифадаги спорт устаси савияси талабларига мос келиши эътиборга олинади. энг кучли спортчилар, ўтган спорт мавсумининг кўрсаткичлари асосида ўз ватанининг терма спорт жамоасига киришга номзод сифатида қабул қилинадилар. мамлакатнинг терма жамоасига кириш учун ном-зодлар саралови қуйидаги кўрсаткичлар асосида ўтказилиши лозим: 1) спорт - техника натижалари, ва уларнинг охирги йил-лардаги динамикаси; 2) ёши, танланган спорт турининг ўзига хос хусусият-ларидан келиб чиққан ҳолда антропометрик маълумотлар, ёш спортчининг соғлиги; 3) спорт машғулотларнинг муҳим элементларини бажа-ришдаги хатоликларни қайтармаслик даражаси; 4) кўп йиллик машғулот жараёнида кам ривожлана-диган махсус жисмоний сифатларнинг ривожланиш савияси; 5) ҳаракат фаолиятини бажаришда организм функци-онал тизимининг имкониятлари салоҳияти; 6) ўзига хос машғулот юкламаларини бажаришда псиҳологик турғунлик; 7) ёш …
5
и болалар ва ўсмирларни жалб қилиш, уларни текшириш ва бошланғич спорт тайёргарлигини ташкил қилиш. болаларни спортга жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлиги мезонлари қаторига бўй, оғирлик, гавда тузилишининг хусусиятлари киради. спортга яроқлилигини тўғри аниқлашда болаларни жисмоний тарбия дарси машғулотларида, спорт секцияларида, туман ва шаҳар мусобақаларида кузатган мураббий ва жисмоний тарбия ўқитувчисининг кузатувлари муҳим ўрин тутади. м.н. тўрахўжаева ва м.с.брил (1980)ларнинг тадқиқотларида болаларни бўсмларига кириши учун бошланғич тайёргар-ликни мактабдаги жисмоний тарбия дарслари шароитида ўтказиш мумкинлиги исботланган. махсус воситалар ёрда-мида кичик ёшдаги мактаб болаларида бирон спорт тури билан шуғулланишга қобилиятларини шакллантиришга таъсир қилиш мумкин. спортга яроқлилигини аниқлашнинг биринчи босқи-чидаги кириш синовларига мактабда тиббий кўрикдан ўтган ва соғлигида четлашуви йўқ болалар ва ўсмирларга рухсат берилади. бола уйининг спорт муассасасига яқинлиги, спорт машғулотларига ота-оналарнинг қарашлари, мактабдаги ўзлаштирувчанлиги ва шу кабиларни эътиборга олиш керак. агар имкони бўлса, ўқувчиларни спорт билан шуғулланишга қобилиятларини аниқлаш шароити кенг бўлган ёзги спорт-соғломлаштириш лагерларига йўллаш мақсадга мувофиқ. спортга яроқлилигини аниқлаш жараёнида назорат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"спортга яроқлилигини аниқлаш" haqida

1481440565_66497.doc спортга яроқлилигини аниқлаш режа: 1. спортга яроқлилигини аниқлаш тизимининг асослари 2. спортга яроқлилигини аниқлашнинг даврлари ва босқичлари 3. спортчиларнинг соматик ривожланиши хусусиятлари 4. спорт талантини эрта аниқлашнинг замонавий назарияси ва услубиятининг долзарб муаммолари 5. спортда қобилият ва иқтидорни ўрганишнинг тизимли ёндашуви 6. спорт қобилиятларини ривожланишида психо-физиологик шарт–шароитлар спортда қобилият ва талант муаммосини кўриб чиқишда, биринчи навбатда буюк спортчилардан ҳали бирортаси ҳам ўзининг энг яхши натижасига бошидан охиригача мустақил шуғулланиб эришган эмаслигини айтиб ўтиш лозим. салоҳиятни аниқлаш ва уни тўғри қўллашга мутахассислар ҳамда мураббийлар ёрдам берадилар. мазкур жараён (саралов ва йўналтириш) қанчалик аниқ, тез ...

DOC format, 519,0 KB. "спортга яроқлилигини аниқлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.