мусобакаларни ташкил килиш ва утказиш

DOC 258.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404364154_52759.doc мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш режа: 1. мусобақаларнинг аҳамияти. 2. ўйин майдони. асбоб – анжомлар. 3. ўйин ўтказиш қоидалари. 4. қоида бузилиши ва жазо. 5. ўйин бошланиши ва баҳс тўпи отилиши. 6. тартибсизлик ва қўпол ўйин. спорт мусобақалари спортчиларнинг малакаларини оширишда катта аҳамиятга эга. улар жисмоний, техник, тактик, руҳий, функционал тайёргарликларни аниқлашга ва такомиллаштиришга ёрдам беради ҳамда қилинаётган меҳнатни натижасини кўрсатади. тўғри ва яхши ташкил қилинган мусобақалар катта тарбиявий аҳамиятга эга, чунки мусобақалар фақат жисмоний сифатларгагина (кучлилик, чидамлилик, тезкорлик ва эгилувчанлик) эмас, балки руҳий-психологик сифатларга ҳам катта таъсир кўрсатади. мусобақа даврида спортчиларнинг ташкилотчилик, ўзини тута билишлик, жамоа мақсадини ўз мақсадидан юқори қўя олишлик каби яна бир қанча сифатлари ҳам такомиллашади. мусобақаларда қатнашувчилар авваломбор, тажриба алмашадилар, тренерлар эса янги тренировка усулларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўладилар. шунингдек, спорт мусобақалари спорт турларини тарғиб қилишнинг энг яхши ва ҳаммабоп шаклларидан ҳисобланади. мамлакатимизда мусобақалар ўтказилиши туфайлигина спорт ўйинларидан баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, теннис …
2
увчиларнинг тайёргарлиги ҳар хил бўлганлиги учун кучлирок жамоаларнинг учрашувларини охирги босқичларга мўлжаллаш керак. қисқартирилган мусобақалар (блицтурнирлар)да кўп жамоалар қатнашганлари ҳолда бир кунда ўтказилади. бунинг учун ўйин вақти 30 минутгача қисқартирилади. бундай мусобақалар мавсумнинг очилишига ёки байрамларга бағишлаб ўтказилади. бараварлаштирилган мусобақалар тайёргарлиги ҳар хил бўлган жамоалар орасида ўтказилади. жамоаларнинг қизиқишини сақлаб қолиш учун кучсизрок жамоага олдиндан ёки учрашув тамом бўлгандан сўнг қўшимча очколар берилади. классификация мусобақалари жамоаларнинг (ўйинчиларнинг) тайёргарлигини аниқлаш, спорт классификациясининг разряд талабларини бажариш мақсадида ўтказилади. саралаш мусобақалари тайёргарлиги энг яхши жамоаларни (ўйинчиларни) аниқлаб, кейинги йирик мусобақаларда қатнаштириш учун ўтказилади. матч учрашувлари мусобақалар календарида кўзда тутилган ва анъанавий ҳисобланади. учрашувларда икки ва ундан ортиқ жамоалар қатнашиши мумкин. мусобақаларнинг бундай турлари алоҳида шаҳарлар, вилоятлар ҳамда чет давлатлар орасида дўстлик муносабатларининг ривожланишига ёрдам беради. ўртоқлик учрашувлари бўлажак мусобақаларга ва спорт тренировкасининг баъзи бир бўлимлари бўйича тайёргарликни аниқлаш мақсадида айрим жамоалар ўртасида ўтказилади. мусобақа ўтказиш системалари. мусобақа пайтида ҳамма жамоаларга ғалаба учун курашишга …
3
система қўлланилади. бу икки системанинг қўшилиши натижасида учинчи – аралаш система пайдо бўлади. чиқиб кетиш системаси бўйича мусобақалар ўтказиш. бу система бўйича мусобақалар ўтказилганда учрашувда ютқазган жамоа кейинги учрашувларда қатнашмайди. натижада мусобақа охирида бирор марта ҳам ютқазмаган жамоа қолади. ана шу жамоа ғолиб ҳисобланади. охирги (финал) учрашувда ғолиб жамоага ютқазган жамоа иккинчи ҳисобланади. бу системанинг афзаллиги шундаки, агар 64 жамоа билан айланма система бўйича мусобақаўтказиш учун 63 календарь куни талаб қилинадиган бўлса, чиқиб кетиш системаси бўйича эса фақат 6 календарь кунининг ўзи кифоя. лекин у бир қатор камчиликларга ҳам эга. бу система барча жамоаларнинг ҳақиқий ўйинларини аниқлаш имконини бермайди ва шу усул қўлланилганда аксарият жамоалар жуда кам учрашувларда қатнашади. бирорта кучли жамоа биринчи куннинг ўзида мағлубиятга учраб, мусобақалардан чиқиб кетиши мумкин. чиқиб кетиш системаси бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамма учрашувлар бирор жамоанинг ғалабаси билан тугалланиши лозим. бу система икки вариантдан иборат: а) бир марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш; б) икки …
4
мусобақа ўтказиш ташкил қилинса ва бунга неча кун кераклигини аниқлаш лозим бўлса, кўйидаги қоидани қўллаш мумкин. қатнашувчи жамоалар сони иккининг энинчи даражасига (2n) тенг бўлса, яъни 22, 23, 24, 25, 26 ва ҳоказо, даражани кўрсатиб турган сон (даража кўрсаткичи) неча бўлса, шунча кун керак бўлади. даража кўрсаткичи мусобақа неча турдан иборат эканлигини ҳам билдиради. мисол учун, а) 8 та жамоа (саккиз иккининг учинчи даражаси, яъни 23 га тенг) иштирок этадиган мусобақа 3 турдан иборат бўлиб, уч кун давом этади. агар қатнашувчи жамоаларнинг сони 2n даражасидан ортиқ бўлса, у ҳолда даража кўрсаткичига 1 сонини қўшиш билан мусобақа неча турдан иборат эканлигини ҳамда неча кун кераклигини аниқлаб олинади. мисол учун, б) 10 та жамоа иштирокидаги мусобақа ғолибини аниқлаш учун 4 кун керак бўлади. нега деганда, 10 иккининг учинчи даражаси – 23 дан, яъни 8 дан ортиқ, шунинг учун юқорида айтганимиздек даража кўрсаткичига (бу ерда учга) 1 сонини қўшамиз ва ҳосил бўлган сон …
5
ида i тур ii тур iii тур iv тур 1 2 1 3 3 4 6 5 5 6 6 6 7 13 8 9 9 9 10 11 13 11 12 13 13 бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш усули билан мусобақа ўтказилганда, учрашувлар сони қатнашаётган жамоалар сонидан битта кам бўлади. биринчи турда ҳамма жамоалар мусобақада қатнашмаган ҳолатларда иккинчи турда жамоаларнинг сонини 2n даражасига келтириш мақсадида жадвалнинг ўртасидаги жамоалар биринчи турдан, четдаги (юқоридаги ва пастдаги) жамоалар эса иккинчи турдан мусобақаларга қатнаша бошлайдилар. биринчи турда қатнашмайдиган жамоаларнинг сони жуфт бўлганда юқоридан ва пастдан баббаробар сондаги жамоалар биринчи тур ўйинларидан озод қилинади. агар биринчи турда қатнашмайдиган жамоалар сони тоқ бўлса, биринчи тур ўйинларидан жадвалнинг пастидан юқорига нисбатан битта жамоа ортиқ озод қилинади. буни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин: (a - 2n ) ∙ 2 = x a – мусобақага келган жамоалар сони; 2n – жамоаларнинг сонига яқин иккининг энинчи даражаси; 2 – …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мусобакаларни ташкил килиш ва утказиш"

1404364154_52759.doc мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш режа: 1. мусобақаларнинг аҳамияти. 2. ўйин майдони. асбоб – анжомлар. 3. ўйин ўтказиш қоидалари. 4. қоида бузилиши ва жазо. 5. ўйин бошланиши ва баҳс тўпи отилиши. 6. тартибсизлик ва қўпол ўйин. спорт мусобақалари спортчиларнинг малакаларини оширишда катта аҳамиятга эга. улар жисмоний, техник, тактик, руҳий, функционал тайёргарликларни аниқлашга ва такомиллаштиришга ёрдам беради ҳамда қилинаётган меҳнатни натижасини кўрсатади. тўғри ва яхши ташкил қилинган мусобақалар катта тарбиявий аҳамиятга эга, чунки мусобақалар фақат жисмоний сифатларгагина (кучлилик, чидамлилик, тезкорлик ва эгилувчанлик) эмас, балки руҳий-психологик сифатларга ҳам катта таъсир кўрсатади. мусобақа даврида спортчиларнинг ташкилотчилик, ўзини тута билишлик, жам...

DOC format, 258.5 KB. To download "мусобакаларни ташкил килиш ва утказиш", click the Telegram button on the left.