хавонинг харорати ва намлигининг спортчининг жисмоний мехнат қобилиятчанлигига таъсири

DOC 72.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404366680_52805.doc хавонинг харорати ва намлигининг спортчининг жисмоний мехнат қобилиятчанлигига таъсири. режа: 1. хавонинг харорати ва намлиги юқори бўлганда танадан иссиқликни чиқаришнинг физиологик асослари. 2. теридан қоннинг оқиши ва терининг температураси. 3. организмнинг сув ва туз тенглиги ва унинг доимийлигини сақлаш. 4. иссиққа адаптацияланиш. 5. сув истеъмолини тартибга солиш. 6. совуққа адаптацияланиш. узоқ давом этадиган спорт фаолияти билан шуғулланганда (марафонча югуриш) ишлаётган мускулларнинг иссиқлик хосил қилиши асосий алмашинув даражасига нисбатан 15-20 марта кўп бўлади. мускулларда хосил бўлаётган иссиқликни деярли барчаси қонга ўтиб, у орқали тананинг ядро қисмига ўтади ва унинг характерини 39-40 с кўтарилишига олиб келади. шундай холатда организмнинг термогуляцияси танамиздан иссикликни чикариб ташлашга йўналтирилади. мухит харорати ва намлигининг кўтарилиши тана хароратининг ортиб кетишига сабабчи бўлади. иссиқ ва намли кунда марафончининг тана температураси 41 с етиши мумкин. шундай шароитда танадан ортикча иссикликни чиқариб ташлаш асосан терлаш хисобига амалга ошади. танадан кўп сувнинг тер бўлиб чиқиб кетиши сув тенглигини бузади. шундай шароитда …
2
асосий иссиқлик организмдан чиқариб ташланади. тернинг буғланиш тезлиги тер хосил бўлиш тезлиги ва хавонинг намлигига боғлиқ бўлади. тер хосил бўлиш тезлигининг ортиши тернинг буғланишини орттиради. хаво намлигининг ортиши бугланишни камайтиради ва хаводаги сув буларининг босими 40 мм симоб устунидан ортса мутлақо тўхтайди. шу сабабли, спортчи учун хаво харорати паст ва юқори намликдаги шароитда кўпроқ қийналади. бир вақтнинг ўзида хам хаво хароратининг ортиши хам намлиги ортиши тана температурасининг ортишига сабаб бўлиб, спортчининг мехнат қобилиятчанлигини пасайтиради. хаво харорати ва намлиги ортганда организмдан иссикни чикариш иккита йўл оркали амалга оширилади: 1) тери орқали қон оқишининг тезлашиши; 2) тер хосил бўлишининг тезлашиши. катта одамларда мўътадил шароитда тинч холатда тери орқали қон оқиш 0,16 л,мин. гача кўтарилади. ташки мухит харорати жуда юқори бўлганда бу кўрсаткич 2,6 л,|мин га етади. терининг температураси унда оқаётган қоннинг миқдорига боғлик. тери орқали қон оқишининг ортиши унинг температурасини орттириб, ундан паст хароратли мухитда конвекция ва радиация йўли билан иссиқликни организмдан …
3
иниққан спортчиларнинг терлаш тезлиги 20-25 мл-мин га етади. терлаш тезлигининг пасайиши тер хосил бўлишини секинлатиб, тана температурасининг қўшимча кўтарилишига сабаб бўлади. 3) жисмоний иш вақтида терлашнинг ортиши организмнинг сув-туз тенглигининг бузилишига олиб келади. сувсизланиш (дегидратация) турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. мухит хароратининг юқорилиги натижасида термик дегидратация, жисмоний иш таъсирида ишли дегидратация, иссиқ хам иш таъсирида термо-ишли дегидратация юзага келади. иш дегидратациясида жисмоний мехнат қобилиятчанлик сезиларли пасаяди. тана температурасини чегарада ушлаб туриш организм учун сувни сақлашдан кўра мухимрок хисобланади. узоқ вақт иш бажарганда терлашнинг кўплиги сабабли организмда сув танқислиги юзага келади. масалан, марафончилар иссик шароитда мусобақа вақтида 6 литргача сувни йўқотади. кўп сув йўқотган одамнинг мехнат қобилиятчанлиги пасайибгина қолмай, иссиққа чидамлилиги хам пасаяди. сувсизланишнинг асосий салбий оқибатларидан бири қон плазмаси хажмининг озайиши хисобланади. у ўз навбатида харакатдаги қоннинг хажмини озайтириб, вена қонининг юракка келишининг камайиши хисобига систолик хажмнинг камайишига олиб келади. конга бўлган эхтиёж юрак уришлар сонинг ортиши хисобига қондирилади. …
4
яланиш даврида тер хосили бўлиши тезлашади, фаолиятдаги тер безларининг сони ортиради. ажраладиган тер миқдори хам кўпаяди. терлашнинг температуравий поқонаси пасаяди. иссиққа адаптацияланган одамда тер оқиши оз, терлайдиган юзанинг кенглиги туфайли тернинг буғланиб кетиши осонлашади. тер бугланишининг тезлашуви тери температурасининг пасайишига олиб келади. натижада теридан оқаётган қон кўпроқ совийди ва ядро-тери орасидаги температура фарки ортади. бу ўз навбатида ядродан хароратнинг терига ўтишини тезлатади. шу сабабли, тери орқали ортик ортиқча қон оқишига зарурат озаяди. иссиққа адаптацияланиш натижасида тер орқали тузларнинг чиқиб кетиши озаяди, яъни терда сув кўпроқ бўлади. натижада қоннинг осматик босими ортади. бу ўз навбатида кучли чанқоқ хиссини сездиради. иссикка адаптацияланган одам чанқоқни секинрок сезади. иссиққа адаптацияланиш тери капиллярларининг ўтказувчанлигини пасайтиради. терининг тўқима суюклигида оқсил миқдори ортади. иссиқ таъсирида оқсил лимфа тизими орқали томир системасига қуйилиб, қоннинг онкотик босимини орттиради. натижада харакатдаги қон хажми ортади, қоннинг ёпишқоқлиги пасаяди. иссиққа адаптацияланиш юрак-томир тизимига тушаётган юклама аста-секин пасаяди. адаптацияланиш давомида терида қон айланиши …
5
са оғир ишни бажаришга мослашишни таъминламайди. чидамлиликни чиниқтираётган спортчиларнинг терморегуляцияси мукаммалашади, иссиқликни хосил қилиш пасаяди. иссиқликни чиқариб ташлаш терлаш хисобига осонлашади. спортчилар иш бажараётганда нейрал ёки иссиқ мухитда бўлишига қарамай ички ва тери харорати чиниқмаганларга қараганда паст бўлади. чиниқиш натижасида оқаётган қоннинг хажми ортади, тери орқали қон оқишнинг озайиши тери хароратининг пасайишига олиб келади. шундай қилиб, чидамлиликни чиниқтириш натижасида организмнинг иссиққа адаптацияланувчи физиологик механизмларининг айримлари мукаммаллашади. шу сабабли чиниққан спортчилар иссиқ шароитда ишлашга яхши мослашади. аммо лекин юқори даражадаги спортга чиниққанлик, иссиққа чиниқишни тўла ўрнини босмайди. шу сабабли юқори температурали мухитда мусобақада иштирок этиш керак бўлса албатта шу шароитга мусобақа 7-12 кун қолганда мослашишни бошлаш керак. 5) иссиқ шароитда организм кўп сув ва туз йўқотганлиги сабабли унинг мехнат қобилиятчанлиги ва иссиққа чидамлилиги пасаяди. спортчилар ва устозлари орасида сув организмни бўшаштириб ташлайди, юракка ортиқча юк тушади, шу сабабли оз сув истеъмол қилиш керак деган нотўғри тушунча мавжуд. физиологик тадқиқотлар шуни кўрсатяпдики, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хавонинг харорати ва намлигининг спортчининг жисмоний мехнат қобилиятчанлигига таъсири"

1404366680_52805.doc хавонинг харорати ва намлигининг спортчининг жисмоний мехнат қобилиятчанлигига таъсири. режа: 1. хавонинг харорати ва намлиги юқори бўлганда танадан иссиқликни чиқаришнинг физиологик асослари. 2. теридан қоннинг оқиши ва терининг температураси. 3. организмнинг сув ва туз тенглиги ва унинг доимийлигини сақлаш. 4. иссиққа адаптацияланиш. 5. сув истеъмолини тартибга солиш. 6. совуққа адаптацияланиш. узоқ давом этадиган спорт фаолияти билан шуғулланганда (марафонча югуриш) ишлаётган мускулларнинг иссиқлик хосил қилиши асосий алмашинув даражасига нисбатан 15-20 марта кўп бўлади. мускулларда хосил бўлаётган иссиқликни деярли барчаси қонга ўтиб, у орқали тананинг ядро қисмига ўтади ва унинг характерини 39-40 с кўтарилишига олиб келади. шундай холатда организмнинг термогуляция...

DOC format, 72.0 KB. To download "хавонинг харорати ва намлигининг спортчининг жисмоний мехнат қобилиятчанлигига таъсири", click the Telegram button on the left.