иктисодиётда математик моделлар

DOC 116,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662923467.doc иkтисодиётда математик моделлар иктисодиётда математик моделлар режа: иқтисодий-математик модел ва моделлаштириш 2. моделларни синфлаштириш 3. моделлаштириш босқичлари 4. асосий мавзулар 5. таянч иборалар, формулалар 6. саволлар 1 иқтисодий математик модел ва моделлаштириш моделлаштиришдан илмий-тадқиқот ишларида анча илгари вақтлардан бери фойдалана бошланган. у техник конструкция, қурилиш ва архитектура, астрономия, физика, химия, биология ва ижтимоий фанларда ўз ифодасини топган. англиялик иқтисодчи вильям петти xvii асрда "сиёсий арифметика" номли асарида моделлаштириш масалаларига тўхталган эди. xx асрдаги моделлаштириш усуллари ҳозирги замон фанларининг ҳамма соҳаларига муваффақият келтирди. "модел" сўзи лотинча бўлиб (modulus), ўлчов, намуна, норма каби маъноларни билдиради. модел сифатида уйнинг, шаҳардаги қурилишларнинг, ракетанинг ва ҳоказоларнинг лойиҳаси ёки макетини олиш мумкин . моделларни турли хил усуллар ёрдамида ҳосил қилинади. масалан, бирор объектнинг формасини-предметли модел (макет) шаклида, информацион алоқалар -информацион модел, математик формулалар ёрдамида аниқланган функционал боғланишлар-математик модел шаклида ифодаланади. математик моделлар-ўрганилаётган объект ёки жараёнларнинг асосий хоссаларини математик формулалар, тенгламалар ва тенгламалар системаси, тенгсизликлар ва …
2
асини ифодалайди. шунингдек, бу система товарларни тақсимлаш, озиқ-овқат рационини ҳисоблаш ва бошқа бирқанча соҳалардаги шартларни ифодалаши мумкин. иқтисодий тадқиқотларда ҳам моделлаштириш усуллари муҳим роль уйнайди. 2. моделларни синфлаштириш моделлаштириш ва моделлар ўзининг турли соҳалардаги тадбиқларига қараб моддий ва абстракт деб аталувчи синфларга бўлинади. моддий моделлар асосан ўрганилаётган объект ва жараённи геометрик, физик, динамик ёки функционал характеристикаларини ифодалайди. масалан, объектнинг кичиклаштирилган макети (масалан, лицей, коллеж, университет) ва турли хил физик, химик ва бошка хилдаги макетлар бунга мисол була олади. бу моделлар ёрдамида турли хил технологик жараёнларни оптимал бошқариш, уларни жойлаштириш ва фойдаланиш йўллари ўрганилади. умуман олганда, моддий моделлар тажрибавий характерга эга бўлиб, техника фанларида кенг қўлланилади. аммо моддий моделлаштиришдан иқтисодий масалаларни ечиш учун фойдаланишда маълум чегараланишлар мавжуд. масалан, халқ хўжалигини бирор соҳасини ўрганиш билан бутун иқтисодий объект ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. кўпгина иқтисодий масалалар учун эса моддий моделлар яратиш қийин бўлади ва кўп харажат талаб этади. абстракт (идеал) моделлар инсон тафаккурининг …
3
фанларининг ривожланиши натижасида математик моделлаштириш узлуксиз ривожланиб, янги-янги математик моделлаштириш шакллари вужудга келмоқда. объект (жараён, воқеа)нинг математик модели камида иккита гуруҳ элементларни ўз ичига олган математик масаладан иборат бўлади. улардан биринчиси-объектнинг аниқланиши керак бўлган элементи (векторнинг координаталари), иккинчиси эса маълум шартлар асосида ўзгарадиган элементлар (вектор элементлари). математик моделлар ўзининг ташқи шартлари, ички ва топилиши зарур булган элементлари бўйича функционал ва структурали қисмларга бўлинади. функционал модел-х га қиймат бериб, y нинг қийматини олиш бўйича объектнинг ўзгаришини ифодалайди. бунда боғланиш мавжуд бўлади. структурали моделлар объектнинг ички тузилишини, унинг тузилиш қисмларини, ички параметрларини, улар орасидаги боғланишларни ифодалайди. структурали моделларнинг энг кўп тарқалгани қуйидагилардан иборат: а) ҳамма номаълумлар объектнинг ташқи шартлари ва ички параметрлари функциялари шаклида ифодаланади: (1) б) номаълумлар i тартибли (тенгламалар, тенгсизликлар ва ҳоказо) системалар ёрдамида аниқланади: includepicture "../../appdata/local/temp/maruzalar/iqtisodiy%20matem%20model/иму%20электрон%20китоб%20матни/image815.gif" \* mergeformat (2) бу ерда а-параметрлар тўплами. ҳар доим ҳам (2) кўринишдаги масалалар (1) кўринишга келтирилавермайди. масалан, 5-нчи ёки ундан ортиқ тартибли алгебраик …
4
қеаларнинг математик моделларини қисқача иқтисодий-математик моделлар дейилади. амалий мақсадларда иқтисодий-математик моделлар иқтисодий жараёнларнинг умумий хоссалари ва қонуниятлари бўйича назарий-аналитик моделларга, конкрет иктисодий масалаларни ечиш (иқтисодий таҳлил, башоратлаш ва бошқариш моделлари) бўйича эса тадбиқий моделларга бўлинади. иқтисодий-математик моделлардан халқ хўжалигининг турли соҳаларини ва айрим қисмларини тадқиқ этишда фойдаланиш мумкин. масалан, савдо жараёнларини моделлаштиришда статистик усуллар ёрдамида статистик моделлар қурилади. назарий статистика асослари ёрдамида эса индексли, балансли ва корреляцион-регрессион моделлар қурилади. мисол учун, товароборот динамикасини қуйидаги индекс модели шаклида ёзиш мумкин: бу ерда- товароборот динамикаси индекси, - баҳо индекси, - товароборот ҳажми индекси. баланс усули ёрдамида дўкондаги моддий ресурслар баланси, савдо ташкилоти доирасида товарлар ҳаракати балансини қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин: бу ерда - йил бошидаги қолдиқ, -йил давомида олиб келинган моддий ресурслар, -йил давомида харажат қилинган моддий ресурслар, -йил охиридаги қолдиқ. корреляцион-регрессион таҳлил ёрдамида белгилар ўртасидаги богланишни ифодаловчи регрессия тенгламаси аниқланади ва уни маълум эҳтимол (ишонч даражаси) билан баҳолаш, боғланиш зичлигини аниқлаш …
5
даги богланиш таркиби ва миқдорий характеристикасини аниқлайди. моделлаштиришнинг дастлабки босқичида маълумотлар тўпланади ва таҳлил қилинади. таҳлил учун танланган маълумотларнинг тўғрилиги бу моделлаштиришнинг сўнгги натижаларига боғлиқ. тўпланган маълумотлар абсолют миқдорларда ва ягона ўлчов бирликларда ифодаланиши керак. бу босқичда моделлаштириладиган объект ва уни абстракциялашнинг муҳим томонлари ва хоссалари белгиланади. объектнинг структураси ва элементлари орасидаги асосий боғланишлар, унинг ўзгариши ва ривожланиши бўйича гипотезаларни шакллантириш масалалари ўрганилади. 2. математик моделлар қуриш. бунда иқтисодий муаммолар конкрет математик боғланишлар ва муносабатлар (функция, тенгсизлик ва ҳоказо) шаклида ифодаланади. математик моделлар қуриш жараёни математика ва иқтисодиёт бўйича илмий билимларнинг ўзаро уйғунлашувидан иборат. албатта, бунда математик моделни яхши ўрганилган математик масалалар синфига тегишли бўлиши учун ҳаракат қилинади. бироқ, шундай бўладики, иқтисодий масалани моделлаштириш олдиндан маълум бўлмаган математик структураларга олиб келиши ҳам мумкин. xx аср ўрталаридан бошлаб иқтисодиёт фани ва унинг амалиёти эҳтиёжларидан келиб чиқиб, математик дастурлаш, ўйинлар назарияси, функционал анализ, ҳисоблаш математикаси фанлари ҳам ўз ривожини топди. иқтисодиёт фанларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иктисодиётда математик моделлар" haqida

1662923467.doc иkтисодиётда математик моделлар иктисодиётда математик моделлар режа: иқтисодий-математик модел ва моделлаштириш 2. моделларни синфлаштириш 3. моделлаштириш босқичлари 4. асосий мавзулар 5. таянч иборалар, формулалар 6. саволлар 1 иқтисодий математик модел ва моделлаштириш моделлаштиришдан илмий-тадқиқот ишларида анча илгари вақтлардан бери фойдалана бошланган. у техник конструкция, қурилиш ва архитектура, астрономия, физика, химия, биология ва ижтимоий фанларда ўз ифодасини топган. англиялик иқтисодчи вильям петти xvii асрда "сиёсий арифметика" номли асарида моделлаштириш масалаларига тўхталган эди. xx асрдаги моделлаштириш усуллари ҳозирги замон фанларининг ҳамма соҳаларига муваффақият келтирди. "модел" сўзи лотинча бўлиб (modulus), ўлчов, намуна, норма каби маъноларни бил...

DOC format, 116,5 KB. "иктисодиётда математик моделлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.